Бола шахсига йўналтирилган таълимда ривожлантирувчи мухитни ташки этиш mундарижа


-7 ёш. Мактабгача катта ёшдаги болалар тавсифи



Download 94,9 Kb.
bet10/17
Sana12.05.2022
Hajmi94,9 Kb.
#602477
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   17
Bog'liq
Болага йўналтирилган таълим

5-7 ёш. Мактабгача катта ёшдаги болалар тавсифи
Мактабгача катта ёшдаги болаларда умумий жисмоний ривожланиш жараёнида асаб тизими такомиллашиб боради: ҳаракати яхшиланади, вазминлашади, асаби барқарорлашади. Аммо зўриқиш ҳолатида болалар барибир тез чарчайди. Бу ёшдаги болалар юқори ҳаракатчанлиги, анчагина ҳаракат кўникмаларига эга бўлиши билан ажралиб туради; улар тезлик ва эгилувчанлик талаб этиладиган ҳаракатларни яхши бажарса ҳам, куч-қувват ва чидамлилиги етарли даражада ривожланмаган бўлади.
Уларда муайян сюжет, вазифаларга асосланган ўйинлардан ташқари, унинг бошқа шакллари –хаёлий ва қоидали ўйинлар ҳам жадал ривожланади.
Беш ёшдан кейин болада тенгдошлари билан мулоқот юритишга эҳтиёж кучаяди. Ўйин ва биргаликдаги бошқа фаолият жараёнида улар бир-бири билан маълумот алмашади. Мулоқот ҳажми, тезлиги ва доираси сезиларли даражада кенгаяди.
Мактабгача катта ёшдаги болаларда диалогик нутқ фаол ривожланади. Болаларнинг диалоги муайян предмет ва нутқ ҳаракати тусини олади. Бундай ёшдаги болада табиатга – ҳайвонлар, ўсимликлар, тошлар, турли табиат ҳодисалари ва ҳ.к.га қизиқиши кучаяди. Болаларда босма сўзга, математик хоссаларга алоҳида қизиқиш пайдо бўлади. Улар ҳарфларни танийди, сўзнинг мазмунини англайди, айрим предметларни мароқ билан санайди.
Мактабгача катта ёшдаги болаларда атроф-муҳитга эстетик ёндашув тобора чуқурроқ англаниб, фаоллашиб боради. У гўзалликни нафақат ҳис этишга, маълум даражада уни яратишга ҳам қодир бўлади. Ўқилаётган китобни тинглаётган мактабгача катта ёшдаги болалар адабий қаҳрамонларнинг кечинмаларини ҳис этади, уларнинг хатти-ҳаракатини муҳокама қилишади. Тасвирий санъат асарларини томоша қилаётганда, улар болалар фольклорига оид содда тимсолларнигина эмас, балки декоратив-амалий санъат, тасвирий санъат, графика ва меъморчилик асарларини тушунишга ҳаракат қилади. Расм чизиш ва пластелин билан ишлаш жараёнида улар предметга хос белгилар: унинг шакли, ўлчамлари, рангини акс эттиришга интилади, хаёлида ўйлаган тимсоли аста-секин барқарорлашиб боради.
Мактабгача ёшдаги катта болалар мусиқага нисбатан ёрқин ҳиссий муносабати билан ажралиб туради. Уларда мусиқа асарининг оҳангини ўзига хос тарзда ҳис этиш кўникмаси шаклланади.
Мактабгача катта ёшдаги болаларга нисбатан педагогларга қўйиладиган талаблар:

  • болаларнинг асаб тизими ва жисмоний жиҳатдан зўриқишига йўл қўймасдан, уларнинг соғлиғини ҳимоя қилиш ва мустаҳкамлаш, жисмоний ривожланишига кўмаклашиш;

  • барча турдаги ўйинларни амалга ошириш учун шароит яратиш;

  • шаклланиб келаётган болалар жамоасига эътибор билан муносабатда бўлиш, сабр-тоқат билан қўллаб-қувватлаш;

  • маданий ва экологик жиҳатдан оқилона (табиатга ва жамиятга нисбатан) хатти-ҳаракат асосларини шакллантириш;

  • фаолият ва мулоқотнинг барча турларида болаларда диалогик ва монологик нутқнинг ривожланишига кўмаклашиш;

  • болаларда билим олишга эҳтиёжни, сенсор ва интеллектуал қобилиятни ривожлантириш;

  • материаллар билан синов ўтказишни қўллаб-қувватлаш, ўзига бўлган ишончни ривожлантириш, ўзига-ўзи баҳо бериш, ўқиш-ўрганишга қизиқишни уйғотиш;

  • болаларда атроф муҳитга эстетик муносабатни шакллантириш ва бадиий қобилиятни ривожлантириш.


Download 94,9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish