Мактабгача таълим ёшидаги болаларни тасвирий фаолият машғулотларида мактабга тайёрлаш



Download 0,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/3
Sana23.02.2022
Hajmi0,7 Mb.
#164057
  1   2   3
Bog'liq
тасвирий



МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ЁШИДАГИ БОЛАЛАРНИ ТАСВИРИЙ 
ФАОЛИЯТ МАШҒУЛОТЛАРИДА МАКТАБГА ТАЙЁРЛАШ 
 
М.А.Абдуллаева 
Д.С.Абдуллаев 
НамДУ 
 
Аннотация: Болаларни тасвирий санъатга тайёрлаш уларнинг илк 
ёшлариданоқ бошланса мақсадга мувофиқ бўлади. Чунки, болалар маълум 
мақсад сари йўналтирилган фаолият билан қанчалик эрта шуғуллансалар 
шунчалик тез керакли тажрибаларга эга бўладилар. 
Калит сўзлар: Тасвирий фаолият, мактабга тайёрлаш, педагогик 
ҳамкорлик, таълим сифати, келажак мактаби, таълим вазифалари рангли 
қаламлар, қоғоз, мўйқалам, рангли қоғозлар, акварел бўёқлари, балиқлар. 
Болаларни мактабга тайёрлаш жуда мураккаб жарён бўлиб, ота-оналардан 
анчагина нарсаларни билишлари лозимлигини тақозо этади. Маълумки, бола 
эсини танигандан бошлаб қўлига тушган нарса билан тўғри келган жойга расм 
чизишга жуда ишқивоз бўлади. Бизнинг вазифамиз болалардаги ана шу 
интилиш, қизиқишларни керакли йўналишга солишдир. 
Болаларни тасвирий санъатга тайёрлаш уларнинг илк ёшлариданоқ 
бошланса мақсадга мувофиқ бўлади. Чунки, болалар маълум мақсад сари 
йўналтирилган фаолият билан қанчалик эрта шуғуллансалар шунчалик тез 
керакли тажрибаларга эга бўладилар. 
Энди, ҳозирги даврда мактабга тайёргарлик кўрмасдан келган махаллада 
тарбияланган бола билан боғчадан келган болалар ўртасида кескин тафовут 
бўлмаслиги учун болаларни махсус тузилган машғулотлар орқали мактабга 
тайёрлаш муаммоси юзага келди. Бу эса ўз навбатида ота-оналар учун бир 
қанча қўлланма ва йўлланмалар, кўргазмали қуроллар ишлаб чиқиш зарурияти 
юзага келди. 
Биз ҳозир ота-оналарнинг ишларини енгиллатиш мақсадида ана шундай 
машғулотларни телевидение орқали ҳам намойиш этишни лозим топдик. Бу 
кўрсатувлардан мақсад мактаб ёшига яқинлашиб қолган болаларни мактабга 
тайёрлашнинг энг қулай йўлларидан фойдаланишни ота-оналарга, болаларга 
ўргатишдир. 
Болалар агарда тасвирий фаолият билан мунтазам шуғулланиб бормаган 
бўлсалар, уларни дастлаб тузилиш жиҳатидан содда бўлган топшириқларни 
бажаришга ўргатиш керак бўлади. 
"Oriental Art and Culture" Scientific-Methodical Journal - (SI) II/2020
ISSN 2181-063X
212
http://oac.dsmi-qf.uz


Ушбу кўрсатмаларда ана шундай содда топшириқлардан айрим намуналар 
кўрсатилган. Болаларга рангли қаламлар, қоғоз, мўйқалам, рангли қоғозлар, 
акварел бўёқлари кўрсатилади. Дастлабки машғулотда болаларга рангли 
қаламлар ва улар билан ишлаш усуллари ҳақида тушунча берилади. Қаламда 
тўғри, оғма, қия, узуқ чизиқлар чизиш усуллари кўрсатилади. 
"Ёмғирнинг ёғиши" Бу расмни чиздиришдан мақсад 
болаларга қия кўриниш-даги узуқ-узуқ чизиқларни 
чизишни ўргатишдир. Бунинг учун болалар қаламни мана 
бундай ушлаб, чизиқлар чизишлари керак бўлади 
(Чизиқларни чизиш тартиблари амалий равишда 
кўрсатилади). Мана бу кўргазмали қурол эса болаларга 
тўғри чизиқлар чизиш тартибини кўрсатишда ёрдам 
беради. (Катталар ишлаган сурат кўрсатилади). 
"Рангли ипчалар чизамиз" Бу расм болаларга анча 
узун бўлган чизиқларни тепадан пастга қарата чизишни 
ўргатишда жуда қўл келади. Бунда ҳам картон қоғозига 
ТЎҒРИ ЧИЗИҚ ТАРЗИДА тикиб чиқилган иплардан 
фойдаланилади. Болаларга ип сиртидан бармоқларини 
юргизиб, унинг қанчалик тўғри чизиқ эканлигини синаб 
кўриш таклиф этилади. Сўнг, қаламда тўғри чизиқларни 
чизиш 
тартиби 
кўрсатилади. 
Картон 
қоғозидан 
тайёрланган кўргазмали қурол намойиш этилади. 
"Рангли қаламчаларни чизамиз" Бу расмни чизиш 
жараёнида болалар тепадан пастга қарата тўғри чизиқлар 
ўтказишни ўрганадилар. Бу расмни ишлашда акварел 
бўёғидан фойдаланиш усуллари болаларга амалий 
равишда кўрсатилади. Болалар билан қаламларни диққат 
билан кўриб чиқамиз. Сўнг, унинг тасвирини ишлаш 
тартибини амалий тарзда кўрсатамиз. Бу расмларни ишлашда тўрт хил ранг 
тусидаги гуаш бўёғидан фойдаланган маъқул. (Рангли гуашда ишланган 
қаламчалар расми кўрсатилади). 

Download 0,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish