44
Олд ва Кичик Осиё
Икки дарё оралиғи
Ҳиндистон
Ит,мушук, эчки, қўй,
чўчқа, сигир, эшк, арпа,
буғдой, хурмо, анжир,
тариқ, нўхат, нок, анор,
пиёз, сули, узум
Қўтос, пахта, чой,
бодринг, бақлажон
Осиё (марказий, жанубий-шарқий
вилоятлари)
Туя, от, йўнғичқа,
каноп, сули, какос ёғи
манго
Карам, пиёз,
шафтоли, банан,
нон дарахти, гуруч,
чой, шакар қамиш
Европа
Африка
Карам, лавлаги,
узум
Кофе, тариқ, гуруч,
сорго,
тарвуз
Марказий ва жанубий Америка
Пахта, ананас, ерёнғоқ,
картошка, қовоқ, помидор,
ловия, кунгабоқар,
маккажўхори
Тош даври маданиятининг ривожланиши
Палеолит
Сой ва булок
бўйидаги маконлар
Илк
Термачилик
Ўрта
Ғор маконлари
Овчилик
Сўнгги
Ярим ертўлалар
Чайласимон уйлар
Тош қуроллар
Тасвирий
санъат
Суякдан
ишланган
қуроллар
Балиқчилик
45
Маълумки, археологик даврлаштириш бўйича неолит даври тош
даврининг сўнги - якунловчи тараққиёт босқичи ҳисобланади. Бу
даврда
уруғчилик тузуми ривожланган бўлиб, жамоада оналар ҳукмрон бўлган.
Бу даврда муҳим ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар рўй берган бўлиб,
маҳсулот ишлаб чиқарила бошланган. Тўқимачилик, кемасозлик, кулолчилик
пайдо бўлган. Меҳнат воситаларида ўзгариш юз бериб, хусусан, тош, суяк ва
ёғочга ишлов беришнинг анъанавий услублари юксакликка эришган.
Тош қуроллар
Ўқ ва ёй
Тасвирий санъат
Мезолит
Микролитлар
Овчилик
Овчилик
Тош қуроллар
Чайла, ертўла
Ишлаб чиқарувчи хўжаликлар
Дехқончилик, чорвачилик
Пахсадан қурилган уй-жойлар
Ўтроқ хаёт
кулолчилик
тўқимачилик
Неолит
Балиқчилик
46
Айниқса, тошни силлиқлаш, пармалаб тешиш сингари технологиялар кашф
этилган, микролит қуроллар янада такомиллашган.
Энг муҳими – бу даврда маҳсулот ишлаб чиқаришнинг хўжалик
асослари, деҳқончилик ва чорвачилик пайдо бўлади. Бу воқеилик, шубхасиз,
ибтидоий одамларнинг ижтимоий тузуми,
кундалик турмуш тарзи, хуллас,
ижтимоий-иқтисодий фаолиятининг барча соҳаларида кескин, туб илғор
ўзгаришларга олиб келади. Айнан шунинг учун ҳам бу тарихий жамиятни
инглиз археологи В.Г.Чайлд «неолит инқилоби» атамаси билан фанга
киритган.
Бу даврнинг табиий иқлим шароити, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси
ҳозирги замонга нисбатан яқинлиги билан изоҳланади. Жумладан,
илгариги
тараққиёт босқичларига қараганда янги, табиатан маъқул ҳудудларни
ўзлаштириш жараёни тезлашиб, одамлар нисбатан кенгроқ минтақаларда
яшай бошлайдилар. Ҳозирги Ўзбекистон ҳудудларида мезолитнинг оҳири ва
неолит даврда одамлар яшаши учун қулай экологик муҳит мавжуд бўлиб, бу
даврда жанубий-ғарбий Устюрт ва Қизилқумнинг ички ҳудудлари Зарафшон
ва Амударё этаклари ибтидоий жамоалар томонидан деярли ўзлаштириб
бўлинган эди.
Соҳа мутахассисларнинг эътироф этишларича,
неолит даврида
«Лавлакон намгарчилиги» деб аталувчи табиий иқлим шароитининг вужудга
келганлиги янги минтақаларни ўзлаштириш имконини беради. Шу тариқа,
ибтидоий жамоалар турли табиий, экологик шароитларга тушиб қолиб, бу
ҳолат улар турмуш тарзининг мослашиш заруратини тақозо этган ва ўз
навбатида бу жараён турли неолит маданиятларининг пайдо бўлишига сабаб
бўлган эди.
Жойтун маданияти Жанубий Туркманистонда, Ашгабат шаҳридан 25
км шимолдаги Жойтун манзилгоҳидан топилган бўлиб, бу
маданият
қолдиқлари нафақат Туркманистон, балки бутун Ўрта Осиёда машҳурдир.
Жойтун қишлоғи бир неча уйлардан ташкил топган бўлиб, уйларнинг
майдони 12-14 кв.м дан иборат. Уй деворлари
сомон аралаштирилган
пахсадан қурилган. Уйлар тўғри тўртбурчак бўлиб, бир хоналик ва ҳар бир
хонада алоҳида ўчоқ излари топилган. Уйлар ёнида эса омборхона, сарой ва
хўжалик ўралари ҳам бор. Тадқиқотчилар фикрларига қараганда, Жойтунда
30 га яқин уй бўлиб унда 130-150 киши яшаган, 5-6
кишилик оила яшаган
уйларда она уруғи ҳукмрон бўлган.
Уйлардан аёлларнинг лой ва тошдан ясалган ҳайкалчалари, шунингдек,
ҳар хил тақинчоқ ва безаклар топилган. Жойтун харобаларидан буғдой, арпа
излари, ёрма тош, тош болталар, парракчалар, қурол
сифатида
ишлатиладиган ўткир учли тошлар, тешгич парчалар, қирғичлар, камон
ўқларининг учлари-пойконлар топилган.