Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи


Неолит даври сопол идишлари



Download 7,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/196
Sana23.02.2022
Hajmi7,03 Mb.
#178071
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   196
Bog'liq
Баходир Эшев Ўзбекистон тарихи

Неолит даври сопол идишлари 
Жойтун маконидан қўлда ишланган сопол идишлар намуналари ҳам 
топилган бўлиб, улар Ўрта Осиёдаги дастлабки сопол намуналаридир. 
Жойтун қишлоғи аҳолиси мил. авв. VI-V минг йилликларда яшаб асосан 
деҳқончилик, чорвачилик, қисман эса овчилик билан шуғулланганлар. 
Жойтунда Ўрта Осиёдаги дастлабки деҳқончилик маданияти ривожланади ва 
бу макон ҳозирча минтақадаги дастлабки деҳқончилик қишлоғи 
ҳисобланади. Жойтунликлар табиий сувлардан (қор, ёмғир, тошқин) 
фойдаланиб деҳқончиликка асос солганлар. Умуман олганда, Копетдоғ билан 
Қорақум оралиғидаги ҳудудлардан кўплаб неолит даври маконлари очилган. 
Бу маконлардаги хўжалик ишлаб чиқариши ва маданияти бир-бирига жуда 
ўхшашлиги сабабли уларни фанда Жойтун маданияти (дастлабки топилган 
жой номи билан) деб аташ қабул қилинган. 
Калтаминор маданиятига оид маконлар дастлаб Амударё этаклари ва 
Хоразм ҳудудидан топилган бўлиб булар орасида Хоразмдаги Жонбосқалъа 
макони диққатга сазовордир. Бу ерни қазиш пайтида чайла ва ярим ертўла 
шаклидаги макон очилган. Бу макон ёғоч устун, синчлар билан кўтарилган. 
Устига кўндаланг ёғочлар ташланиб, уларнинг усти қамиш билан 
беркитилган. Чайла ўртасидан катта марказий ўчоқ қолдиғи, атрофида майда 
ўчоқ қолдиқлари аниқланган. Макондан найза пойконлар, камон ўқларининг 
учлари ва бошқа тош қуроллар топилган. Шунингдек, маданий қатламлардан 
балиқ, ёввойи чўчқа, қирғовул суяклари ва жийда данаклари ҳам топилган. 
Топилмалар орасида сопол идиш намуналари ҳам бўлиб, тадқиқотчиларнинг 
фикрларига қараганда улар мил. авв. V-IV минг йилликларга оиддир. 
Калтаминор маданиятига оид ёдгорликлар Зарафшон этакларидаги 
Дарвозақир маконидан ҳам топиб ўрганилган. Бу ердан топилган сопол идиш 
намуналари Жонбосқалъа сополларига жуда ўхшашдир. Қуйи Зарафшон ва 
Қашқадарё этакларидаги Дарвозақир, Катта ва Кичик Тузкон, Қоронғишўр, 
Пойкент маконларидан топилган тош қуроллар ва сопол буюмлар ҳамда 
бошқа ашёларни ўрганиш, таҳлил этиш, Яқин Шарқ, Қозоғистон, Урал ва 
бошқа жойлардан топилган неолит даври ашёлари билан қиёслаш 
натижасида тадқиқотчилар юқорида эслатилган маконлар Калтаминор 
маданиятига мансуб бўлиб, мил. авв. IV-III минг йилликларга оид деган 
хулосага келдилар. Бу маконларда яшаган неолит даври одамлари 
термачилик, жайрон, ёввойи чўчқа, буғу ва бошқа ҳайвонлар ҳамда балиқ 
овлаб кун кечиришган. 


48 
Сўнгги йилларда Ўрта Осиёнинг шарқий ҳудудларидан, Ҳисор-Помир 
тоғларидан кўплаб неолит даври ёдгорликлари очилди ва ўрганилди. Бу ўзига 
хос маданият фанда Ҳисор маданияти деган ном олди. Асосан тоғолди ва 
тоғликларга хос бўлган Ҳисор маданиятига мансуб ёдгорликлар 200 дан зиёд 
бўлиб Тутқовул, Сойсайёд, Қуйи Булён, Дарайи Шўр, Газиёнтепа кабилар 
шулар жумласидандир. Ҳисор маданиятига мансуб ёдгорликлар асосан мил. 
авв. V-III минг йилликларга оиддир. 
Ҳисор маданияти соҳиблари сопол идишлар ясаб, асосан чорвачилик
овчилик, қисман термачилик билан шуғулланганлар. Ҳисор маконларидан 
топилган турли-туман топилмалар ушбу жараёнлардан далолат беради. 
Демак, Ўрта Осиёнинг барча ҳудудларидан-шимолдаги Устюртдан, 
Марказий ва Жанубий Қозиғистондан, Қизилқум ва Қорақумдан, Қашқадарё 
ва Зарафшон воҳалари, Тошкент воҳаси ва Фарғона водийсидан кўплаб 
неолит даври маконлари очилган. Хусусан, неолит даври Марказий Фарғона 
маданияти фанда Ўрта Осиёда тўртинчи неолит даври маданияти деб 
киритилган.

Download 7,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish