Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи


Неолит даври меҳнат қуроллари



Download 7,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/196
Sana23.02.2022
Hajmi7,03 Mb.
#178071
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   196
Bog'liq
Баходир Эшев Ўзбекистон тарихи

Неолит даври меҳнат қуроллари 
 
Ушбу маконларда олиб борилган тадқиқотлар натижалари шуни 
кўрсатадики, неолит даврига келиб, мезолитнинг сўнгги босқичларида кашф 
этилган тош болталар анча кенг тарқалади. Парракчалар, найза ва камон 
ўқларининг учлари, пичоқлар, тешгичлар, пармалар, қирғичлар, ёрма тошлар, 
ўроқ ва бошқа қуроллар такомиллашади. Энг қадимги даврнинг дастлабки 
даврида қўлга киритилган барча ютуқлар бу даврга келиб якунланади. 
Неолит даври одамлари ўзларининг тинимсиз меҳнати, кузатувчанлик 
қобилияти, ибтидоий билимларини сафарбар қилиб, хўжаликнинг илғор, 
унумдор шаклини - деҳқончилик ва чорвачиликни кашф этдилар. Географик 
муҳит ва шарт-шароитнинг турли туманлиги бу давр қабилаларида меҳнат 
қуроллари, уй-рўзғор буюмлари, турар-жойлар ва хўжаликларнинг турлича 
бўлишига олиб келди. Хусусан, Ўрта Осиёнинг жанубидаги неолит даври 
қабилалари хўжаликнинг деҳқончилик, чорвачилик ва ҳунармандчилик 


49 
шаклларини ривожлантирган бўлса, шимолдаги қабилалар эса табиий 
шароитнинг ноқулайлиги туфайли узоқ вақт ривожланишдан орқада қолган. 
Бу ҳолат эса ҳудудлардаги хўжалик ҳаётининг нотекис ривожланишига сабаб 
бўлган эди. 
Неолит даврида қадимги аждодларимиз лойдан идишлар ясаб уларни 
оловда пишириш йўли билан кулолчиликка асос солдилар. Шунингдек, ип 
йигириш асосида тўқимачиликни кашф этдилар. Одамлар ёғоч ва қамишдан 
қайиқ ясаб (қайиқсозлик) сувда сузишни ҳам ўзлаштирдилар. Хуллас, неолит 
даври ютуқларга бой бўлиб, ўзидан илгариги даврларга нисбатан юксак 
ривожланиш даври бўлди. 
Тадқиқотлар натижаларига қараганда тош ва бронза даврлари ўртасида 
мис-тош (энеолит) даври бўлганлиги аниқланган. Бу давр металл 
қуролларнинг барчаси бронзадан қилинмай соф мисдан ясалганлиги маълум. 
Ўрта Осиёда энеолит даври нисбий тарзда мил. авв. IV минг йилликнинг 
охири - III минг йилликнинг бошларини ўз ичига олади. Бу даврда мис 
ўзининг кимёвий хоссалари (тез эрувчанлик, эгилувчанлик) туфайли хўжалик 
ҳаётда устунлик қила олмади. Ишлаб чиқаришда аввалгидек тош қуроллар 
асосий ўринда бўлиб қолди. Шунинг учун ҳам бу давр мис-тош асри деб 
юритилади. 
Мезолит охирида ва неолит даврида териб-термачлаб овқат топишдан 
ёввойи ўсимликларни экиш ва ўтказиш йўли билан маданийлаштириш 
орқали вужудга келган деҳқончилик энеолит замонида юқори хўжалик 
турига айланиб борди. Деҳқончилик билан уй чорвачилиги ортиқча маҳсулот 
етиштиришга ва мол айирбошлашни тартибга солишга асос бўлган. Ўрта 
Осиё ҳудудларида қуйидаги янги тарихий-маданий жараёнлар энеолит даври 
билан боғлиқдир: 
1. Хўжаликнинг бошқа ҳамма турларига қараганда ҳайдама 
деҳқончиликнинг устунлик қила бошлаши; 
2. Тошдан ишланган қуроллар кўп бўлган ҳолда мис қуролларнинг 
пайдо бўлиши; 
3. Катта-катта жамоаларнинг пахсадан ва хом ғиштдан тикланган 
катта-катта уйлари; 
4. Кулолчиликда 
муҳим техника ютуғи - хумдонларнинг 
ишлатилиши; 
5. Ўтроқчилик 
хўжалигининг 
ривожланиши, 
жамоа 
бирлашмаларининг уйлари ва қурилишида хом ғиштнинг пайдо бўлиши; 
6. Турли ҳайвонларнинг лойдан ясалган ва она уруғи тузумига 
(матриархатга) хос ҳайкалчалари; 
7. Рангдор сопол буюмлар, яъни турли тасвирлар ишланган сопол 
буюмларнинг мавжудлиги. 
Энеолит даврида Ўрта Осиё аҳолисининг маданияти бир босқич 
юқорига кўтарилади. Лекин, бу ҳудудлардаги қабилаларнинг маданий ва 
ижтимоий тараққиёти бир хил даражада эмас эди. 
Қадимги қабилалар мис-тош даврига ўтгач, маданий, хўжалик ва ишлаб 
чиқариш тараққиётининг янги босқичи бошланади. Янги хўжалик турлари - 


50 
деҳқончилик ва чорвачилик аввалгидек, Туркманистоннинг жануби-
ғарбидаги қулай географик шароитда ривожланади. Бу пайтда қуйи 
Зарафшон ва Амударё ҳавзаларида яшовчи қабилалар ҳали маданий 
ўсимликлар ўстиришга ўтмаган эдилар. Ўрта Осиёнинг шарқий қисмидаги 
тоғли ҳудудлар аҳолиси хўжалигида эса овчилик устун эди. Демак, илк ва 
ривожланган мис-тош даврида Ўрта Осиё қабилаларининг ижтимоий-
иқтисодий ва маданий ривожланишида катта фарқлар ва нотекисликлар 
сақланиб қолади. 
Дашт ва тоғ ҳудудларидан топилган хилма-хил моддий манбаларни 
ўрганиш натижалари (сопол идишлар, тош қуроллар, ҳайвонлар ва қушлар 
суяклари) қабилаларнинг иқтисодий ҳаётида қўшимча хўжаликлар - овчилик 
ва балиқчилик асосий манба бўлганлигидан далолат беради. Шу билан бирга 
дашт одамлари тарихида чорвачиликнинг илк босқичи бошланади дейиш 
мумкин. Лекин, неолит даври анъаналари ўз аҳамиятини йўқотмаган. 
Аҳолининг асосий қисми дарёларнинг ирмоқлари соҳилида ва кўллар 
атрофида яшаган. Табиий бойликлар энеолит даври одамлари учун ҳаёт 
манбаи ҳисобланган. 
Энеолит даврига оид муҳим ёдгорликлар Жанубий Туркманистондаги 
Анов ва Номозгоҳтепа ҳудудларида аниқланган. Бу ердаги уй-жойлар хом 
ғиштдан қурилган. Моддий топилмалар орасида мис қуроллар тош 
қуролларга нисбатан камчиликни ташкил этади. Шунингдек, бу маконлардан 
топилган 
гулдор 
сопол 
буюмлар 
кулолчиликнинг 
ҳам 
анча 
ривожланганлигидан далолат беради. Сирти қора бўёқда геометрик чизиқлар 
ва ҳайвон ёки қуш расмлари билан безатилган бу топилмалар мил.авв. IV 
минг йилликка оиддир. 
Ўзбекистон ҳудудларида энеолит даври ёдгорликлари ҳозирча яхши 
ўрганилмаган. Мил. авв. IV-III минг йиллик бошларида Амударё ва 
Зарафшон қуйи оқимларида Калтаминор маданияти тош қуроллари, сопол 
идишлари ва уй-жойлари кенг тарқалаган. Ўрта Осиёнинг шимоли-шарқ 
даштларида ва Орол денгизи соҳилларида овчилик, балиқчилик ва илк 
чорвачилик хўжаликлари ривожланади. Бухоро воҳасидаги Лавлакон, 
Бешбулоқ маконлари ва Замонбобо қабристонининг энг пастки қатламлари 
энеолит даврига оиддир. Бу ёдгорликлардан сўнгги Калтаминор 
топилмаларига ўхшаш сопол идишлар бўлаклари ва чақмоқтош билан бирга 
мисдан ясалган игналар ва мунчоқлар топилган. 
Юқори Зарафшоннинг Панжикент шаҳридан 15 км ғарбда жойлашган 
Саразм қишлоғи харобаси энеолит даври деҳқончилик қабилаларининг Ўрта 
Осиёни шимоли-шарқига ёйилганидан далолат бериб, қадимги деҳқончилик 
аҳолисининг деҳқончилик чегараларини ҳам кўрсатади. 
Умумий майдони 90 гектар бўлган Саразм қишлоғи харобалари 10 та 
тепаликда жойлашиб 4 та даврга бўлинади. Улар топилмаларга қараб бир-
биридан фарқ қилади. Дастлабки икки давр энеолит, кейинги икки давр эса 
бронза даврига оиддир. Саразмдан уй-жой ва рўзғор-хўжалик иншоотлари 
қолдиқлари очиб ўрганилган. Бу ерлардан сопол идишлар, металлдан ва 


51 
тошдан ишланган қуроллар, (жумладан тош кетмонлар) зеб-зийнат буюмлари 
кўплаб топилган. 
Саразм моддий топилмаларида Жанубий Туркманистон, Жанубий 
Афғонистон, Эрон, Ҳиндистон маданиятларига мансуб буюмлар ҳам бор. 
Улар энеолит даври қабилалари ўртасидаги кенг маданий ва иқтисодий 
алоқалардан далолат беради. 

Download 7,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish