Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи



Download 7,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/196
Sana23.02.2022
Hajmi7,03 Mb.
#178071
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   196
Bog'liq
Баходир Эшев Ўзбекистон тарихи

 
 
 
 
 



Кириш 
 
Уч минг йиллик давлатчилик тарихи, бой маданият ва бебаҳо 
маънавиятига эга, инсоният тамаддуни тараққиётига улкан ҳисса қўшган, 
буюк алломаларни вояга етказган ўзбек халқи ҳаётида истиқлол туб 
маънавий янгиланиш жабҳасини бошлаб берди. Ўзбекистон Республикаси 
Президенти И.А.Каримов раҳнамолигида ижтимоий-иқтисодий ҳаётнинг 
барча соҳаларида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар боис 
Ўзбекистон ХХI – асрга замонавий тараққиёт йўли билан кириб келди.
Мустақиллик шарофати билан мамлакатимизда ўтмиш воқелиги, тарих 
фанига бўлган муносабат давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Мустабид 
тузум даврида сохталаштирилган ўтмиш воқелиги хусусида тарихий адолат 
қарор топди, тарихни илмий ва холисона ўрганиш имконияти юзага келди. 
Таълим тизимига илк бора Ватан тарихи фани киритилди, миллатимиз 
қаҳрамонлари, олиму-уламо, саркарда, эл-юрт учун ҳаёти камарбаста бўлган 
буюк зотларнинг пок номлари ўтмиш зарварақаларидаги фахрли ўринларига 
қайтарилди. «Ўзбекистоннинг янги тарихи маркази», «Ўзбекистон ФА Тарих 
институти 
фаолиятини 
такомиллаштириш 
тўғрисида»ги 
Қарорлар, 
Республикамиз Президенти И.Каримовнинг 1998 йил июнь ойидаги бир 
гуруҳ тарихчилар билан учрашуви, «Тарихий хотирасиз келажак йўқ», 
«Юксак маънавият – енгилмас куч», «Ўзбекистон мустақилликка эришиш 
остонасида» каби асарлари Ўзбекистон тарихини замонавий тарзда 
ўрганишнинг назарий – концептуал асосини шакллантиришга туртки бўлиб 
хизмат қилди. Воқелик ва жараёнларни илмийлик, холислик, тарихийлик, 
узвийлик тамойиллари орқали таҳлил этиш, бирламчи манбаларга суянган 
ҳолда ҳамда масалани миллий манфаатлар нуқтаи - назаридан туриб таҳлил 
этиш ушбу концепциянинг асоси сифатида хизмат қилмоқда.
Ўзбекистон тарихи, аждодларимиз маданий мероси, уларнинг жаҳон 
цивилизацияси тараққиётига қўшган улкан ҳиссасини ўрганиш, тарғиб этиш 
ҳамда таълим-тарбия соҳасида ундан кенг фойдаланиш ўсиб келаётган 
авлодни баркамол шахс сифатида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади. 
Зеро, маънавиятнинг асоси бўлмиш тарих, ўтмиш воқелиги миллий ғурур ва 
ифтихор, ватанпарварлик туйғуларини юксалтиришда, тарихий хотира эса 
инсонни ўзлигини танитишга, иродасини мустаҳкамлашга, унинг 
дунёқарашини кенгайтиришга кўмак берувчи катта куч ҳисобланади.
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети 
Ўзбекистон тарихи кафедраси илм-фан соҳасида кечаётган янгиликлар, фан 
ва таълим уйғунлиги, замонавий ўқитиш тизимини кенг тадбиқ этиш 
масалалари туб моҳиятини тушунган ва таҳлил этган ҳолда бир неча 
йиллардан буён нафақат университет, балки республика олий ўқув юртлари 
орасида юқорида қайд этилган масалалар амалий ечими ижроси бўйича бир 
қатор ишларни амалга ошириб келмоқда.
Мамлакатимизда қабул қилинган Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури 
доирасида таълим тизими тубдан ислоҳ қилинди. Унинг натижасида юксак 



билимли ва интеллектуал ривожланган, маънавий баркамол авлодни юзага 
келтириш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланди. Мазкур соҳада 
эришилган ютуқлар ҳозирги кунда халқаро ҳамжамият томонидан ҳақли 
тарзда эътироф этилмоқда.
Шубҳасиз, янги авлод адабиётлари ҳам юқорида таъкидланган 
мулоҳазаларга ҳамоҳанг равишда замонавий талабларга жавоб бериши 
даркор. Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, таълим тизимини сифат 
жиҳатидан такомиллашуви учун унга аввало илм-фан янгиликлари, 
инновацияларни ўзида жо этиши лозим.
Китобхон эътиборига ҳавола этилаётган мазкур дарслик юқорида қайд 
этилган фикр-мулоҳазаларда илгари сурилган масалаларни ўзида жам этган
дарсликларнинг I-жилдини ташкил этиб, у ўз ичига Ўзбекистоннинг энг
қадимги давридан то ХIХ асрнинг ўрталарига қадар бўлган тарихий даврини 
қамраб олади. Дарсликни тайёрлаш жараёнида археологик, антропологик, 
нумизматик материаллар, бирламчи тарихий манбалар ва Ўзбекистон 
тарихининг турли даврларига оид сўнгги тадқиқотлар натижалари: 
диссертациялар, монографиялар, рисолалар, дарсликлар, ўқув қўлланмалари, 
ҳужжат ва материалларидан кенг фойдаланилди.
Хусусан, сўнгги йилларда нашр юзини кўрган олимлар асарлари 
А.Асқаров (этногенез, илк шаҳарлар тарихи, даврлаштириш, миграция 
масалалари), Э.Ртвеладзе (қадимги йўллар, нумизматика, давлатчилик 
масалалари), 
А.Сагдуллаев 
(қадимги 
шаҳарлар, 
қадимги 
даврни 
даврлаштириш, давлатчилик), Ф.Исҳоқов («Авесто» ва ёзма манбалар), 
Р.Сулаймонов 
(давлатчилик, 
қадимги 
шаҳарлар), 
Ш.Шайдуллаев, 
Ў.Мавлонов, Б.Матбобоев (давлатчилик, қадимги йўллар, қадимги шаҳарлар, 
миграция жараёнлари, ўзаро муносабатлар), Р.Муқминова, Г.Агзамова, 
Ш.Воҳидов (ўрта аср шаҳарлари, хонликлар даври, ер эгалиги, солиқлар, 
унвонлар ва мансаблар масалалари) ҳамда кўплаб тадқиқотчиларнинг илмий 
ишларидан ҳам фойдаланилди.
Дарслик Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим 
вазирлигининг “Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими учун ўқув 
адабиётларининг янги авлодини яратиш концепцияси”да илгари сурилган 
талабларга мос равишда тайёрланган. Зеро концепцияда қайд этилганидек, 
ўқув адабиётларининг мазмуни билим олувчиларда мустақил ва эркин 
фикрлаш, 
олинган 
билимларни 
босқичма-босқич 
бойитиш, 
мукаммаллаштириб бориш, мустақил таълим олиш, янги билимларни ўқув 
адабиётларидан излаб топиш кўникмаларини ҳосил қилишни таъминлаши 
керак.
Ушбу китоб шу вақтгача республика профессор-ўқитувчилари, тарихчи 
олимлар томонидан яратилган дарсликлардан фарқли ўлароқ қуйидаги 
жиҳатларни ўзида акс эттирган:
- дарслик 2012-2015 йилларга мўлжалланган Ф-1-32 “Ўзбекистон 
тарихи фанидаги инновацияларни олий таълим тизимига тадбиқ этиш” 
мавзусидаги грант ижроси бўйича яратилган. Ўзбекистон Республикаси Олий 
ва ўрта махсус таълим вазирлигининг олий ўқув юртлари талабалари учун 



янги дарслик яратиш хусусидаги топшириғи ҳамда юқорида қайд этилган 
грант режасига мувофиқ энг қадимги даврдан то ҳозирги кунга қадар бўлган 
Ўзбекистон тарихининг учта жилдини яратиш ҳамда ўқув жараёнига жорий 
этиш белгиланган. Б.Ж.Эшов ва А.А.Одиловлар томонидан мазкур режага 
мувофиқ Ўзбекистон тарихининг 1-жилди яратилди. 2015 йилда Россия 
империяси мустамлакачилиги ва совет ҳукмронлиги даврини ўз ичига олган 
2-жилд ҳамда мустақилик йиллари тарихини ўз ичига олган 3-жилдни 
тайёрлаш ҳам режалаштирилган. Бу эса ўз навбатида ОЎМТВ ва грант 
режасининг ижроси ҳисобланади; 
- дарсликда асосан мустақиллик йилларида амалга оширилган 
тадқиқотлар натижалари, Ўзбекистон тарихи фанида юзага келган 
инновациялардан кенг фойдаланилди; 
- фаннинг манбавий асосларига маълум янгиликлар киритилган ҳолда 
мазкур дарслик даврлаштириш бўйича янгича ёндашув асносида яратилди;
- ўзбек давлатчилиги, унинг шаклланиши, шаҳарсозлик маданияти 
хусусида қатор янги маълумотлар тегишли мавзуларга жорий этилди;
- «Авесто» хусусидаги маълумотлар янада кенгайтирилиб, унинг 
маънавий ҳаётдаги аҳамиятига алоҳида эътибор қаратилди; 
- «Буюк ипак йўли» мавзуси энг қадимги ва ўрта асрларда мавжуд савдо 
йўллари билан узвий боғланган ҳолда янги материаллар билан бойитилди; 
- IX –XII асрларда ҳукмронлик қилган сулолалар, давлатлар хусусида 
бирламчи тарихий манбаларга таяниб, давр тарихий воқелиги янгича аснода 
кўрсатилди;
- маълум тарихий шахслар, хусусан, Маҳмуд Ғазнавий, Султон Санжар, 
Хоразмшоҳ Отсиз ва бошқаларнинг фаолиятига янгича баҳо берилди; 
- ривожланган ва сўнгги ўрта асрлар давлатчилиги мавзуларида унвонлар 
ва мансаблар, бошқарув, солиқлар, ислоҳотлар масалаларига катта эътибор 
қаратилиб, сўфийлик таълимоти алоҳида бўлим сифатида киритилди; 
- «Темур тузуклари» алоҳида бўлим сифатида берилиб, ушбу асарнинг 
мазмун-моҳияти ҳамда ўз даври ва бугунги кундаги тарбиявий аҳамияти 
кўрсатиб берилди; 
- XVI-XIX аср биринчи ярми ўзбек хонликлари тарихи тегишли 
манбалардаги маълумотлар асосида бойитилди; 
- мавзуларда масала моҳиятини акс эттирувчи манбалар ва тарихий 
адабиётлар, шу мавзу юзасидан олиб борилган илмий тадқиқотлар алоҳида 
қайд этилди.
Ҳар бир мавзу сўнггида шу мавзу бўйича фойдаланилган адабиётлар 
рўйхати, таянч тушунчалар, ўз-ўзини назорат савол ва топшириқлар берилди. 
Мазкур ўқув адабиётига “Ўзбекистон тарихи” (Тошкент: Янги аср 
авлоди, 2003, 645 б.) дарслиги асос қилиб олинган. Айрим мавзулар 
Б.Эшовнинг “Ўзбекистонда давлат ва маҳаллий бошқарув тарихи” (Тошкент: 
Янги аср авлоди, 2012, 555 б.) дарслиги асосида тўлдирилган. 
Дарслик юзасидан билдирилган фикр-мулоҳазалар муаллифлар 
жамоаси томонидан самимият билан қабул қилинади.







Download 7,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish