Сополлитепа. Бронза кўзгу Сополлитепа. Бронза идишлари
Мил.авв. II минг йилликнинг ўрталарига келиб Жарқўтон ўша
ҳудудлардаги деҳқончилик билан шуғулланувчи аҳоли қабилалари
уюшмаларининг мустаҳкам истеҳкомига айланади. Айнан мана шу истеҳком
орқали Ҳисор тоғ олди воҳалари ва жанубий Тожикистоннинг ғарбий
ҳудудларига шимолдаги аҳолининг кўчишлари бўлиб ўтади. Бу ҳудудлардан
топилган ёдгорликлар топографияси ва уларни давлатлаштириш ушбу
жараён изчиллик билан бўлиб ўтганлигини кўрсатади. Бу жараённинг
ривожланиши мил.авв. II минг йилликнинг иккинчи ярми Амударёнинг ўнг
қирғоғидаги ўтроқ деҳқончилик турмуш тарзи кечирувчи аҳоли
манзилгоҳларида аҳоли сонининг ўсиши ва ишлаб чиқарувчи кучларнинг
тараққиёти учун ҳам кенг имкониятлар яратди.
Ўзбекистон ҳудудида чорвадор қабилаларга мансуб бронза даври
қабристони Самарқанд яқинидаги Мўминобод қишлоғида ҳам топилган.
Қуйи Қашқадарё Гужайли қабристонидан чорвачилик ва деҳқончилик
қабилалаларига тегилши бўлган ашёлар, Фарғона водийси Янгиариқ
ҳудудида деҳқончилик буюмлари ва деҳқончилик билан боғлиқ қоятош
суратлар, Чустдан ҳунармандчилик ва деҳқончиликка оид буюмлар кўплаб
топилган.
Археологик тадқиқотлар натижаларига кўра, Фарғона водийсида
деҳқончилик маданиятининг тараққиётини мил.авв.II минг йилликнинг
охирги чорагида бошланади. Бу маданият фанда биринчи топиб ўрганилган
жой номи билан Чуст маданияти деб номланган. Даврий жиҳатдан Чуст
маданияти ёдгорликлари иккига бўлинади ва биринчи босқич мил.авв.XII-IX
асрлар, иккинчи босқич кейинги асрлар билан саналади.
Қадимги Фарғона деҳқонлари кўп ҳолларда сув манбалари
атрофларида ўз маконларини бунёд этганлар. Сўнгги йилларда Фарғонадаги
бронза даври аҳолисининг ерни ҳайдаб деҳқончилик қилганлари ҳақида янги
маълумотлар олинди. Хусусан, Фарғона тоғ тизмаларидаги Соймалитош
ҳамда Сўх яқинидаги Янгиариқсой қоятош суратларида қўш ёрдамида ерга
56
ишлов бераётган инсон тасвири аниқланган. Умуман, Фарғона водийсида
Чуст маданиятининг 80 дан ортиқ ёдгорликлари ҳисобга олинган.
Бу даврда ҳунармандчилик соҳасида ҳам катта ютуқлар қўлга
киритилади. Хусусан, кулолчилик чархида тайёрланган сопол идишлар кенг
тарқалади. Бундай идишлар қўлда ишланган сополлардан анча фарқ қилиб,
асосан деҳқончилик маданияти учун хосдир. Кулолчилик чархининг
ҳунармандчиликка кенг кириб келиши сополчилик ишлаб чиқариши янги
техникасининг яратилишига сабаб бўлиб, кейинчалик ихтисослашган
ҳунармандчиликка ўтишининг асосий омилларидан бири бўлиб хизмат
қилди.
Мил.авв. II минг йилликка келиб Ўзбекистоннинг дашт ҳудудларига
чорвадор қабилалар келиб ўрнаша бошлайдилар. Уларнинг маконларидан
топилган моддий манбалар Жанубий Қозоғистоннинг чўлларидаги Андронов
маданиятига ўхшаб кетади. Дашт қабилалари тарқалганлигидан айниқса,
сопол идишлар, металл буюмлар ва чорвадор қабилаларга мансуб қадимги
қабрлар тузилиши далолат беради. Бу ўринда тадқиқотчилар бронза
давридаёқ Ўрта Осиё ҳудудларида маълум даражада этник маданий
жараёнлар бўлиб ўтган деган фикрни илгари сурадилар.
Бронза даврининг хўжалик соҳасида эришган энг катта ютуқларидан
бири қадимги деҳқончиликнинг кенг ёйилиши ва мил.авв.II минг йилликда
чорвачиликнинг деҳқончиликдан ажралиб чиқишидир. Металл қуроллар
қадимги ижтимоий-иқтисодий тараққиётни тезлаштиргани туфайли Ўрта
Осиё дашт ва тоғ олди ҳудудларида яшаган аҳоли бошқа аҳолидан
(деҳқонлардан) ажралиб чиқади ва асосан чорвачилик билан машғул бўлади.
Бу тарихий жараён – кишилик жамияти тараққиётидаги дастлабки йирик
меҳнат тақсимоти эди.
Бу давр манзилгоҳларини ўрганиб, бу даврда икки хил маданият ҳукм
сурган дейиш мумкин. Биринчиси – қадимги қабилалар деҳкончилик учун
қулай ерларга жойлашиб юксак деҳқончилик маданиятини яратган бўлсалар,
иккинчиси – ҳудди биринчи маданият соҳибилари даражасида ишлаб
чиқарувчи кучларга эга бўлган ҳолда дашт ва тоғ олди яйловларда
чорвачилик маданиятини яратганлар.
Бронза даври Ўрта Осиёнинг ижтимоий тузумида ҳам ўзгаришлар
содир бўлиб ўтди. Уруғчилик тузуми бу даврда ҳам давом этди. Аммо, бу
даврда она уруғнинг мавқеи йўқолиб борди. Металл эритиш ва хўжаликнинг
ривожланиши натижасида жамиятда эркаклар меҳнат аҳамиятга эга бўлиб
борди. Натижада жамият тараққиётида, деҳқончилик, чорвачилик, овчилик
ва чорвачиликнинг ривожланишида эркаклар етакчилик қиладилар.
Хотинлар эркаклар ишлаб чиқарган нарсаларни истеъмол қилишда иштирок
этсалар ҳам, унга эгалик қилишдан маҳрум бўладилар. Ушлаб чиқаришда
ҳукмронлик қилиш шу тариқа эркаклар қўлига ўтади ва она уруғи тузуми
ўрнини ота уруғи (партриархат) тузуми эгаллайди.
57
Do'stlaringiz bilan baham: |