Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи


 «Авесто» - Ўзбекистон тарихини ўрганишдаги



Download 7,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/196
Sana23.02.2022
Hajmi7,03 Mb.
#178071
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   196
Bog'liq
Баходир Эшев Ўзбекистон тарихи

 
7. «Авесто» - Ўзбекистон тарихини ўрганишдаги 
муҳим манба ва маънавий мерос. 
Ўрта Осиёдаги турли халқларнинг қадимги даврлардаги диний 
қарашлари ва эътиқодлари, пайғамбарлари ва улар таълимотларининг 
ёйилиши масалалари узоқ йиллардан буён тадқиқ этилаётган бўлса-да, ҳамон 
кўпгина олимлар орасида илмий мунозараларга сабаб бўлаётган масаладир. 
Маълумки, аҳамонийлар давридан бошлаб (балки ундан ҳам олдинроқ) араб 
босқинига қадар Ўрта Осиё халқлари орасида кенг ёйилган ва асосий дин – 
зардўштийлик дини эди. Бу диннинг асосчиси Заратуштра ва унинг 
фаолияти, бу диннинг муқаддас китоби «Авесто» ва у пайдо бўлган ҳудуд 
ҳақидаги масалалар ҳам ҳозирги кунда кўпчилик тадқиқотчиларнинг диққат 
марказида турибди. 
Жуда кўпчилик тадқиқотчиларнинг фикрича, Заратуштра афсонавий 
бўлмасдан, тарихий шахс ҳисобланади. У юнон-рим манбаларида Зороастр, 
қадимги форс тилида Зардушт, ўрта форс тилида Заратуштра номи билан 
эслатилади. Манбаларнинг гувоҳлик беришича, у Спитама авлодидан 
(Суғдийча Спитаман деган исм ҳам шундан келиб чиққан) бўлиб, отасини 
Поурўшасп, онасини Дугдова деб аташган. Унинг номи «олтин туяли», 
«олтин туя етаклаган одам» маъносини беради. Заратуштранинг отаси 
коҳинлар табақасига мансуб бўлиб, у туғилган мамлакат бизга номаълум. 
Буларнинг барчаси Заратуштра ҳаёти тарихи, унинг туғилган жойи ва санаси, 


63 
зартўштийликнинг ватани ҳамда дастлабки ёйилган ҳудудлари ҳақида тўла 
маълумот бера олмайди. Аммо, Авестонинг махсус боблари Заратуштрани 
тарихий шахс сифатида ёритади.
Заратуштранинг қайси йилда туғилганлиги ҳақида аниқ маълумот йўқ. 
Тадқиқотчилар фикрларидан хулоса чиқарадиган бўлсак, унинг туғилган 
йили кенг тарихий саналар билан боғланади ( мил. авв. 1500-1000йиллардан 
бошлаб, мил. авв. VII-VI асрларгача). Юнон-рим тарихчилари ҳам 
Заратуштра қачон туғилганлиги ҳақида аниқ маълумот бермайдилар. 
Фақатгина, лидиялик Ксанф ( мил. авв. II аср) Заратуштранинг фаолиятини 
Ксерксдан 600 йил аввал эди, деб маълумот беради. Бошқа грек 
муаллифларининг хабарлари бундан ҳам ишончсиз. Сосонийлар даври ( III-
VII 
аср) зардўштийлар анъаналарига эътибор берадиган бўлсак, 
Заратуштранинг ҳаёти мил. авв. VII асрнинг охири – VI асрнинг бошларига 
тўғри келади. 
Абу Райхон Беруний Заратуштранинг туғилган йилини Александр 
Македонскийдан 258 йил олдин эди, деб белгилайди. Айрим тадқиқотчилар 
бу санани тўғри деса, баъзилари нотўғри деб ҳисоблайдилар. 330 йилда 
аҳамонийларнинг сўнги вакили бўлган Доро III вафот этади. Ҳокимият 
Александринг қўлига ўтади. Агар Беруний маълумотларидан хулоса 
чиқарадиган бўлсак (330+258=588), Заратуштра мил. авв. 588 йилда туғилган. 
В.И. Абаев ва И.М.Дьяконов хулосаларига кўра, Заратуштра яшаб ўтган вақт-
бу мил. авв. VII-VI асрлардир. Олимлар фикрига кўра, Заратуштра мил. авв. 
553-541 йиллар атрофида 77 ёшида вафот этган. Бу сана ҳисобидан 
Заратуштра 630-553 йиллар ёки 618-541 йиллар давомида яшаб, фаолият 
кўрсатган.
Заратуштранинг туғилган жойи ҳақида ҳозиргача ҳам баҳслар давом 
этаётган бўлишига қарамасдан, бу муаммога тўла аниқликлар киритилмаган. 
У ҳақида турли фикрлар мавжуд. Бир гуруҳ олимлар Заратуштрани ҳозирги 
Озарбайжон ҳудудида туғилган деб ҳисоблайдилар. Бу гуруҳ олимлар, 
Авестода келтирилган Арьянам Вайжа ( Эрон текислиги) вилоятини ўзларига 
асос қилиб оладилар. Яна бир гуруҳ олимлар Заратуштрани Бақтрияда 
туғилган деб ҳисоблайдилар. Бу гуруҳ олимлар грек тарихчиси Ктесий 
маълумотларига асосланадилар. Шунингдек, бу гуруҳ олимлар Авестонинг 
энг қадимги қисмлари Бақтрияда ёзилганлигини таъкидлайдилар. Яна бошқа 
бир олимлар гуруҳи Заратуштранинг ватани – қадимги Хоразм деб 
ҳисоблайдилар. Олимлар орасида Заратуштра ва Авестонинг ватани 
Суғдиёна деган фикрлар ҳам бор. Авесто матнларида эса Заратуштра 
туғилган жой ва унинг ватани ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. 
Авестода келтирилган географик ҳудудларни ўрганишдан хулоса 
чиқарган кўпчилик ҳозирги тадқиқотчилар Заратуштранинг Ўрта Осиё 
вилоятларидан бирида, ҳеч бўлмаганда бу ҳудудга қўшни бўлган шимоли-
ғарбий Эрон ҳудудида туғилганлигини эътироф этадилар. Умуман олганда, 
Заратуштранинг ватани Ўрта Осиё – Хоразм ёки Бақтрия деб ҳисобловчи 
олимлар кўпчиликни ташкил этади.


64 
Заратуштранинг диний ислоҳотлари ўз ватанида тарафдорларини 
топмаганлиги боис, пайғамбар ўз юртидан кетишга мажбур бўлган. 
Заратуштра эътиқодини қабул қилган биринчи тарафдорлари – бу қадимги 
Бақтрия подшоси Кави Виштасп, малика Хутаоса ва уларнинг яқин 
қариндошларидир. Заратуштра ўз ғояларида қонли қурбонлик ( мил. авв. VII 
асргача бўлган динларда одамлар ва ҳайвонлар худоларга қурбонлик 
қилинган) 
қилишни 
қатъиян 
қоралайди. 
Заратуштра 
яна 
шуни 
таъкидлайдики, одамзод яшашга ҳақли бўлиб, бу ҳуқуқдан уни маҳрум 
қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. 
Заратуштра ўз ғояларини тарғиб қила бошлаган давр Ўрта Осиё ва Эрон 
халқлари тарихида энг муҳим давр эди. Яъни, ибтидоий жамоа 
муносабатлари ўзгариб, давлатчилик тизими муносабатлари қарор топмоқда 
эди. Янги дин бу ўзгаришларни ўзида акс эттирар ва туғилаётган янги 
жамиятга хизмат қиларди. У бирлашишга ва кучли марказлашган ҳокимият 
тузишга, ўша даврда ўтроқ деҳқончилик билан шуғулланувчи воҳалар 
аҳолиси учун «худонинг қамчиси (тиғи)» ҳисбланган кўчманчи халқларга 
қарши кескин курашга чақирди. 
Заратуштра ислоҳотлари диний жиҳатдан ҳам, ижтимоий жиҳатдан ҳам 
битта – улуғ ва донишманд худо Ахурамаздага (сўзма сўз таржимаси 
«жаноби доно») сиғинишга ва Ахурамазданинг душманлари деб эълон 
қилинган собиқ қабила худолари – асуралар ва девларга қарши курашга олиб 
келди. 
Зардўштийларнинг диний фалсафаси қарама-қарши кучларнинг 
курашига асосланган. Бу кураш худолар ўртасида бошланиб, табиатда ва 
инсоният ҳаётида ҳам давом этган. Ўшандан бошлаб яхшилик ва ёмонлик, 
рост ва ёлғон, ёруғлик ва зулмат ўртасида доимий ва муросасиз кураш 
бошланган. Улар ўртасидаги кураш бутун коинотга ёйилади ва 
зардўштийларнинг асосий фалсафий таълимоти бўлиб қолади. Ёруғлик, 
яхшилик кучларини Ахурамазда (Ормуз), ёвузлик, қора ва зулмат кучларни 
Анхро-Манё (Ахриман) бошқаради.
Ахурамазда яхшилик, ёруғлик, соғлик, бахт-саодат келтирувчи худо 
бўлиб ҳисобланган. Заратуштра бундай хабар қилади: «Биз Ахурамаздани 
улуғлаймиз, у чорвани, сувни ва ўсимликларни, ёруғликни ва ерни 
яратган…». Шунингдек, Ахурамазда ҳаётни ва дастлабки одамни яратган 
худо деб фараз қилинган. Анхро-Манё ёмонлик, ўлим ва зулмат келтирувчи 
худо бўлиб ҳисобланган. 
Заратуштранинг дини вақт ўтиши билан аста-секин турли халқлар 
орасида тарқалар экан, ўз асосини сақлаган ҳолда бироз ўзгаради. 
Ахурамазда ва Ахриман худоларидан ташқари, Авесто бир қатор бошқа улуғ 
худолар фаолияти ҳақида ҳам ҳикоя қилади.


65 

Download 7,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish