Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи



Download 7,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/196
Sana23.02.2022
Hajmi7,03 Mb.
#178071
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   196
Bog'liq
Баходир Эшев Ўзбекистон тарихи

маданияти номи билан машҳурдир. Бу маданиятга мансуб сопол буюмлар 
Қозоғистон ва Сибир ҳудудларидан топилган сопол буюмларга анча ўхшаб 
кетсада, ўзига хос хусусиятлари билан Шарқий Европа чорвадорлари яратган 
бронза даври Ёғочбанд маданиятидан, Қозоғистон ва Сибирдаги Андроново 
маданиятидан ҳам фарқ қилади. Бунга асосий сабаб, тозабоғёбликлар орасида 
деҳқончилик кенг тарқалган. Тозабоғёб маданиятига оид маконларнинг 
айримларидан қадимий мозорлар (Кўкча), кўпчилигидан эса ярим ертўла 
шаклидаги уй-жой қолдиқлари очилган. Улардан зеб-зийнатлар, ҳайвон 
суяклари, сопол идишлар, тошдан ва бронзадан ишланган қуролар топилган. 
Тозабоғёб сопол идишлари асосан қўлда ишланган.
Хоразмдаги сўнгги бронза даврига оид ёдгорликлар Амиробод 
маданияти номи билан машҳур бўлиб мил. авв. IХ-VIII асрларга оиддир. Бу 
маданият соҳиблари Тозабоғёб маданияти хусусиятларини сақлаб, ярим 
ертўла турар-жой, суғориш иншоотлари излари ва қўлда ясалган сопол 
идишлар билан изоҳланади. Амиробод маданиятига оид қатор ёдгорликлар 
очилган бўлиб, улар орасида энг яхши сақланган ва бой археологик 
материаллар бергани Якка-Парсон 2 макони ҳисобланади. Маконни қазиш 
вақтида 20 га яқин ертўла типидаги турар-жойлар очилган. Ёдгорликдан 
ғалла ўралари, омборлар, ўчоқ, бигиз ва кўплаб ҳайвон суяклари топилган. 
Сопол идишлар қўлда ясалган.
Қуйи Зарафшоннинг бронза даври ёдгорликлари Замонбобо 
маданияти номи билан аталади. Бу даврга мансуб ёдгорликлар орасида 
Замонбобо кўли ёқасидан топилган қадимги қабристон айниқса диққатга 
сазовордир. Қабрлар якка ва жуфт қабрлар бўлиб дафн этиш жараёнида 


54 
кўмиш маросимларига амал қилинган. Қазишмалар жараёнида эркаклар 
қабрларидан ўқ-ёй пойконлари, пичоқлар, пичоқсимон тош қуроллар ва 
турли шаклдаги сопол идишлар; аёллар қабрларидан сопол идишлар, бронза 
кўзгу, упадон, сурмадон каби пардоз буюмлари ва ярим қимматбаҳо 
тошлардан турли шаклда ишланган мунчоқ ва маржонлар топилган. 
Замонбоболиклар 
чайласимон 
кулбаларда 
истиқомат 
қилиб 
деҳқончилик ва хонаки чорвачилик билан шуғулланганлар. Топилган кўплаб 
меҳнат қуроллари, бошоқли ўсимликлар қолдиқлари ва ҳайвонлар суяклари 
шундан далолат беради. Шунингдек, замонбоболиклар жамоасида 
ҳунармандчиликнинг турли тармоқлари, хусусан, кулолчилик, бронзани 
эритиб ундан ҳар хил ашёлар ясаш, айниқса тошни ишлаш техникаси анча 
ривожланган. 
Замонбобо маданияти жанубдаги ўтроқ деҳқончилик жамоалари 
таъсирида шаклланган. Бу маданият хонаки чорвачилик ва мотига (кетмонча) 
деҳқончилиги билан кун кечирган Бухоронинг туб аҳолисига мансубдир. 
Бронза даврида Бухоро воҳасининг дарё адоқларида эндигина деҳқончилик 
ва хонаки чорвачилик билан шуғулланувчи илк қишлоқлар пайдо бўлиб, улар 
ярим ертўла ва шох-шабба енгил чайлалардан иборат турар жойлардан 
ташкил топган. Буларда уй ҳунармандчилигининг мисгарлик, тоштарошлик, 
тўқимачилик каби турлари мавжуд бўлсада, аммо ҳали улар касб-ҳунарнинг 
ривож топган даражасига етиб бормаган эди. 
Ўзбекистоннинг жанубидаги бронза даври ёдгорликлари қадимги 
суғориш ҳудудлари - Улонбулоқсой, Шеробод, Бандихон ва Миршодида 
топиб текширилган. Улар Сополли маданияти номи билан машҳурдир. 
Сополлитепа Шеробод чўлида жойлашган бўлиб, уч қатор мудофаа 
деворлари билан ўраб олинган йирик қишлоқ бўлган. Унинг умумий майдони 
4 гектарга яқин. Ёдгорликда узоқ йиллар тадқиқотлар олиб борган 
А.Асқаровнинг фикрича, Сополитепа мустаҳкам асосда қад кўтарган бўлиб, 
қуйидаги ажралиб турувчи белгиларига эга: икки қисмли тузилиш – 
мустаҳкам марказий қисм ва унинг атрофида мустаҳкамланмаган маскан; 
унча катта бўлмаган майдони; асосий қисимнинг аниқ режавий тузилиши; 
саккизта турар-жойлар қисмларининг марказлашуви ва уларнинг йўлаклар 
билан ажралиб туриши; бўлма (отсек)лари бўлган ҳимоя деворлари. Ундан 
ташқари кулолчилик ва металлага ишлов бериш ҳунармандчилиги ҳамда 
деҳқончиликнинг етакчи мавқега эга бўлиши ҳам Сополитепа учун хосдир. 
Амударёнинг ўнг қирғоғида шаклланган Сополлитепа – бронза 
давридаги дарёдан кечув йўлини ҳимоя қилувчи мустаҳкам олдинги 
истеҳком (форпост) сифатида пайдо бўлган. Кейинчалик ўтроқ деҳқончилик 
жамоалари шимолий чегараларининг кенгайиши муносабати билан 
Сополлитепа ўзининг илгариги аҳамиятини йўқота бошлайди ва бўшаб 
қолади. Асосий марказ вазифаси эса, тоғ дарасидан чиқувчи йўл устидаги 
мустаҳкам қалъа сифатида пайдо бўлган Жарқўтонга ўтади. 


55 

Download 7,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish