II. ИЛК ДАВЛАТЧИЛИККА ЎТИШ ВА ДАВЛАТЧИЛИКНИНГ
РИВОЖЛАНИШ ДАВРИ.
4-мавзу. Ўзбек давлатчилигининг шаклланиши ва дастлабки тараққиёт
босқичлари.
Режа:
1. Илк давлатлар пайдо бўлишининг ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий
асослари.
2. Илк давлатлар ҳақидаги ёзма манбалар. Қадимги аҳоли.
3. Қадимги Бактрия, Хоразм ва Суғдиёна давлатлари.
4. Аҳамонийлар даврида Ўрта Осиё.
5. Ўзбекистоннинг антик давр давлатлари.
6. Буюк ипак йўли – мулоқот ва ҳамкорлик йўли.
88
1. Илк давлатлар пайдо бўлишининг ижтимоий, иқтисодий ва
сиёсий асослари.
Давлат бошқарувининг пайдо бўлиши инсоният тарихида муҳим
муваффақият ва сифатий янги босқич бўлди. Дунё тарихидаги қадимги
давлатларнинг пайдо бўлиши ва такомиллашувида Ўрта Осиё ва унга қўшни
ҳудудларда яшаган халқларнинг ҳам ҳиссаси катта бўлди.
Дунё тарихида шаҳарлар, сиёсий бирлашмалар, уюшмалар, кейинроқ
эса давлатларнинг пайдо бўлиши узоқ давом этган жараёндир.
Э.В.Ртвеладзенинг фикрича, бу жараён турли халқларда турли йўллар билан
бўлиб ўтган.
Биринчидан, давлатлар пайдо бўлишининг осиёча ишлаб чиқариш
усулига асосланган «Шарқ йўли» бўлиб, унда иқтисодиётнинг асосини
суғорма дехқончилик ташкил этган; дехқончилик жамоаси жамиятнинг
бирламчи ячейкаси эди; аҳолининг катта қисмини сафарбар этиш зараурияти
принципиал бошқарувчиларни тақазо этган.
Ишлаб чиқаришнинг осиёча усули мил.авв. IV минг йилликдан
милодий I асргача йирик дарёлар водийларида жойлашган Миср, Бобил,
Хитой, Ҳиндистон, Ўрта Осиё каби ҳудудларда ёйилган.
Давлат тузилмасининг иккинчи, «Европача йўли» Европа ҳудудида
мил.авв. V асрдан бошлаб милодий III асргача қадимги юнон полисларида
мавжуд бўлган. Уларда хусусий мулкчилик шаклланиши туфайли келиб
чиққан жамиятнинг ижтимоий мулкий табақаланиш жараёни (табақалар
шаклланиш жараёни) асосий омил бўлди.
Маълум бир қабила, элат ва халққа хос ҳамда муайян ривожланиш
босқичлари бошқа халқ ва ҳудудлардаги давлатчилик жараёнларига асло мос
тушмайди. Шунга қарамай, қадимги Шарқдаги илк давлатларнинг пайдо
бўлиши ва ривожланиши кўпгина умумий жиҳатларга эга эканлигини
таъкидлаш жоиздир. Айнан мана шунинг учун ҳам Ўрта Осиёда илк
давлатларнинг пайдо бўлиши қадимги Шарқ давлатчилиги тарихи билан
узвий боғлиқдир.
Ўрта
Осиё,
умуман
Ўзбекистон
ҳудудларида
дастлабки
давлатчиликнинг пайдо бўлиши масалалари тадқиқотчилар орасида ҳамон
баҳслар сабаб бўлиб келмоқда. Бу ўринда ушбу жараёнга асосий туртки
бўлиб янада жадаллаштирган омилларни аниқлаш ниҳоятда муҳимдир.
Бронза давридаёқ сунъий суғоришга асосланган дехқончилик Ўрта Осиё
хўжалигининг асосини ташкил этган. Суғорма дехқончиликнинг юқори
унумдор шакллари жамиятда ҳал қилувчи ўзгаришларга олиб келди.
Хусусан, дехқончилик ривожи натижасида қўшимча маҳсулот ва ҳусусий
мулк кўринишлари пайдо бўлди.
Ўрта Осиёда илк давлат уюшмалари сунъйи суғориш бирламчи қулай
бўлган Амударё (юқори, ўрта, қуйи) оқимлари бўйларида, Мурғоб воҳасида,
Зарафшон ва Қашқадарё воҳаларида шаклланиб ривожланади. Бундай
ҳолатни дунё тарихидаги дастлабки давлатлар – Миср (Нил) ва Месопотамия
(Дожла ва Фрот) мисолида ҳам кузатишимиз мумкин.
89
Юқорида таъкидлаганимиздек, дастлабки йирик шаҳар марказларининг
пайдо бўлиш муаммолари давлатлар пайдо бўлиши масалалари билан узвий
боғлиқ муаммо ҳисобланади. Таъкидлаш жоизки, бизга қадар етиб келган
ёзма манбалар Ўрта Осиё ҳудудларида илк давлатлар пайдо бўлиши ҳақида
нисбатан
аниқ
маълумотлар
бермайди.
Бу
ўринда
археологик
маълумотларнинг аҳамияти беқиёсдир.
Жамият ҳаётида металлнинг кенг ёйилиши – дастлабки шаҳарлар ва
давлатчиликнинг асосий омилларидан бири ҳисобланади. Ҳозирги кунга
келиб Ўрта Осиёнинг жуда кўплаб бронза ва илк темир даври
ёдгорликларидан (Анов, Сополли, Жарқўтон, Қизилтепа, Кўзалиқир,
Афросиёб, Даратепа, Чуст, Далварзин ва бошқ.) ишлаб чиқарувчи хўжилик
билан бевосита боғлиқ бўлган металл қуроллар топиб ўрганилган. Меҳнат
қуролларининг металлдан ишланиши меҳнат унумдорлигининг янада
ошишига кенг имкониятлар яратди.
Сўнгги бронза даврига келиб ҳунармандчиликнинг ихтисослашуви ва
алоҳида хўжалик тармоғи сифатида шаклланиб ривожланиши жамиятдаги
иқтисодий тараққиёт учун муҳим аҳамиятга эга бўлиб, асосини илк шаҳарлар
ташкил этган давлатчиликнинг пайдо бўлиши учун муҳим бўлган қўшимча
маҳсулот кўпайишига туртки бўлди. Илк давлатларнинг пайдо бўлишида
илк шаҳарлардаги ўзаро айирбошлар, савдо-сотиқ ва маданий алоқаларнинг
ҳам аҳамияти ниҳоятда катта бўлган. Сўнгги бронза даврига келиб
шимолдаги кўчманчи чорвадор қабилалар ва жанубдаги ўтроқ дехқончилик
аҳолиси ўртасида ўзаро мол айрбошлаш ва маданий алоқалар янада
жадаллашади. Жанубий ва шимолий ҳудудларидан топилган топилмалардаги
жуда кўпгина ўхшашликлар бу ҳудудлар ўртасидаги ўзаро иқтисодий ва
маданий алоқалардан, қадимги йўлларнинг тараққий этганлигидан далолат
берадики, бу жараёнлар ҳам дастлабки шаҳарлар билан бирга илк
давлатчиликнинг асосий омилларилан ҳисобаланади.
Кўпчилик тадқиқотчиларнинг фикрларига қараганда, Ўрта Осиёда энг
қадимги
давлатларнинг
шаклланиш
жараёни
дехқон-чорвачилик
иқтисодиёти, ихтисослашган ҳунармандчилик ва шаҳар марказларининг
пайдо бўлиши билан узвий боғлиқдир. Ҳозирги кунга қадар олиб борилган
археологик тадқиқотлар натижалари бу ҳудудларда илк темир давридаги
ижтимоий-сиёсий ривожланишнинг айрим муҳим масалаларини янги асосда
изоҳлашга имконият яратади. Аммо, шунга қарамасдан бу масала тўлиқ
ечимини топмаган бўлиб, хусусан, Ўрта Осиё қадимги давлатлари
типологияси ва хронологияси, давлатчилик тараққиётида илк шаҳарларнинг
аҳамияти муаммоси шулар жумласчидандир.
XIX асрнинг охирларидан бошлаб ҳозирги кунга қадар олиб борилган
“Авесто” маълумотлари (вилоятларнинг Арёшаёна бўйича бирлашиши),
Геродот ва Гекатей асарлари (“Катта Хоразм”), шунингдек Ктесийнинг
Қадимги Бақтрия давлати ҳақидаги маълумотлари ва ниҳоят, археологик
тадқиқотлар натижалари Ўрта Осиёда илк давлат уюшмаларининг пайдо
бўлиши муаммоларини ўрганиш учун асос бўлган хизмат қилади.
90
Тадқиқотчилар Ўрта Осиёда илк давлатларнинг шаклланиш ва
ривожланиш жараёнини аҳмонийларгача бўлган даврда деб ҳисоблайдилар
ва мил. авв. IX-VII асрлар билан белгилайдилар (М.Дункер, В.Томашек,
Ф.Альтхайм, С.П.Толстов, М.М.Дьяконов, И.М.Дьяконов, В.М.Массон,
М.Дандамаев, Я.Ғуломов, Б.А.Литвинский, Э.В.Ртвеладзе, И.В.Пьянков,
А.С.Сагдуллаев ва бошқалар).
Сўнгги бронза ва илк темир даврига келиб аҳоли сони ва зичлигининг
ўсиб бориши, ҳосилдор ер майдонларининг ўзлаштирилиши ва ишлаб
чиқарувчи кучларнинг жадаллик билан ривожланиши аҳоли жойлашувининг
ҳаётий зарур ҳудудларга бўлиниб кетишига олиб келади. Бундай шароитда
чорвадор аҳолининг маълум бир қисми хўжаликнинг ярим ўтроқ ва
чорвачилик шаклига ўтишга мажбур бўладилар. Шунинг учун ҳам Ўрта
Осиёдаги милл.авв.VI-IV асрларга оид кўчманчилар ёдгорликлари ўтроқ
аҳоли ҳудудлари чегараларида (Оролбўйи, шимолий Туркманистон,
Зарафшоннинг қуйи оқими, Помир ва бошқ.) жойлашганлиги тасодифий ҳол
эмас.
А.Сагдуллаевнинг фикрича, Арёшаёна каби вилоятлар уюшмаси
вақтинчалик ва қолоқ бўлиб, Қадимги Бақтрия каби нисбатан йирик сиёсий
уюшмаларнинг пайдо бўлишига Ўрта Осиё ўтроқ ва кўчманчи аҳоли
ўртасидаги доимий сиёсий қарама-қаршиликлар сабаб бўлади.
Аҳоли аралаш жойлашуви ҳудудларида ўтроқ вилоятлар сиёсий
уюшмаларининг шаклланишига туртки бўлган омиллардан бири - Ўрта
Осиёнинг жанубидаги дашт ҳудудларда жойлашган кўчманчи қабилалар
ҳужуми хавфли эди. Мил.авв.VII-VI асрларга келиб бундай ҳужумлар тез-тез
бўлиши муқаррар эди. Чунки, Ўрта Осиёнинг кўпгина тоғ ва дашт
ҳудудларида йилқичилик кенг тарқалиб, кўчманчиларнинг ўзлари эса катта
жанговар муваффақиятларга эришиб, жиддий хавф туғдира бошлайдилар.
Мил.авв.VIII асрнинг охири – VII асрга келиб Ўрта Осиёнинг
жанубидаги қишлоқлар ривожланишига жадаллик билан ўзгаришлар
бошланиб Бақтрия ва Сўғдиёна ҳудудларида ўзида шаҳарсозлик белгиларини
(мустаҳкам деворлар, саройлар, буржлар, хандақлар, деворлардаги ўқ отиш
йўлаклари ва бошқ.) акс эттирувчи маконлар пайдо бўлади. Илк темир
даврига оид бундай манзилгоҳларнинг сони Бақтрия, Марғиёна ва
Сўғдиёнада 20 тадан зиёдроқ. Асосий манзилгоҳлар эса (майдони 5 гадан
кам) қишлоқ қўрғонлари, учун катта бўлмаган алоҳида қалъалар ва
дехқончилик қишлоқларидан иборат. Шаҳарлар турига киритиш мумкин
бўлган, каттагина қўрғонли мустаҳкамланган манзилгоҳлар айрим қадимги
дехқончилик вилоятларида (Сурхон, Қашқадарё, Зарафшон ҳавзалари ва
бошқ.) битта ёки иккитадан кўп бўлмаган.
91
Do'stlaringiz bilan baham: |