Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи



Download 7,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/196
Sana23.02.2022
Hajmi7,03 Mb.
#178071
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   196
Bog'liq
Баходир Эшев Ўзбекистон тарихи

Қадимги Суғдиёна 
Илк темир даври Ўрта Осиё ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ҳаётида 
муҳим ўрин эгаллаган Суғдиёна ўлкаси турли қадимги манбаларда Сўғда, 
Сўғуда, Сўғдиёна номлари остида эслатиб ўтилади. Бу номларнинг келиб 
чиқиши ва уларнинг маъноси ҳақида ҳозирчи аниқ фикр йўқ. Айрим 
тадқиқотчилар (В.Томашек) бу номни эронча “SUS” – “ёнмоқ, ялтирамоқ, 
нур таратмоқ” сўзидан олинган деса, айримлари (О.Смирнова) бу сўз 
“ҳосилдор воҳалар ўлкаси” деган маънони беради деб ҳисоблайдилар. 
Авестонинг Яшт китобида тилга олинган “Сўғд макони Гава” – 
Сўғдиёнанинг энг қадимги вилояти бўлган бўлиши мумкин. Баъзи 
маълумотларга кўра (А.Сагдуллаев), Гава (Гау) – “буқа”, “пода”, Қашқадарё 
воҳаси билан боғланади. Бу сўз вилоятнинг жуда кўп географик номларида 
такрорланиб сақланган (Гавдара, Гаухона, Гаумурда, тоғлар Гау, чўққи Гау 
ва бошқалар). 
Ҳозирги Қашқадарё ва Зарафшон воҳаларини (Бухоро, Навоий, 
Самарқанд, 
Қашқардарё 
вилоятлари, 
Тожикистоннинг 
Панжикент 
атрофлари) ўз ичига олувчи Қадимги Сўғдиёна ва сўғдийлар ҳақида илк ёзма 
манбаларда маълумотлар деярли кам. Авестода вилоятларнинг номи икки 
хилда кўрсатилган – Гава Сўғда ва алоҳида Сўғда. Геродот эса сўғдийларни 
икки маротаба – Аҳамонийлар давлатининг XVI сатрап ўлкасидаги 


107 
халқларни санаб ўтганда ва форсларнинг қўшинлари сафида жангчи – 
сўғдийларнинг ўрнини кўрсатиб берганда тилган олган. Аммо тарихчи Сўғд 
шаҳарлари, дарёлари, тоғлари, ҳудудий чегаралари ҳақида бизга ҳеч қандай 
маълумотлар қолдирмаган. Аҳамонийлар мIXхатлари Сўғдиёна ҳақида 
асосан расмий даражада эълон қиладилар ва турли хил тарихий муаммоларни 
ўрганишда улардан фойдаланиш оғир кечади. Гекатей, Ктесий ва Ксенофонт 
асарларида сўғдийлар ҳақида маълумотлар йўқ. 
Александр Македонский даври ва сўнгги юнон-рим тарихшунослари 
асарларида 
тарихий-географик 
маълумотлар 
анча 
кенг 
берилган. 
Сўғдиёнадаги алоҳида жойларда, вилоятлар, қалъалар – Наутака, Ксениппа, 
Мароқанда, Баги, Басилейа – “подшо шаҳри”, Политемет-Зарафшон, 
“Оксиарт, Сўғд қояси” ва бошқа хабарлар шулар жумласидандир. 
Бу маълумотлар асосида турли фикрларга эга бўлиш мумкин. 
Даставвал, милл. авв. IV асрга келиб, суғдийларнинг ҳудудий жойлашуви, 
уларнинг яшаш учун фойдаланган асосий ерларининг чегаралари, дарё 
воҳалари ва вилоятлари аниқроқ кўринади. Аммо, бу жараённинг тарихий 
анъаналари – суғдийларнинг ёйилиши, ўтроқ воҳаларининг пайдо бўлиши ва 
шу жойларда йирик шаҳар марказларига асос солиниши янада қадимги 
даврларга бориб тақалади. 
Илк темир даври Суғдиёнада, алоҳида ҳудудий тартиб гуруҳида бўлиб 
марказ вазифасини бажарган бир неча манзилгоҳлар турлари мавжуд эди. 
Булар майдони 5 гектардан 15 гектаргача бўлиб, туман – воҳа маркази 
вазифасини бажарувчи марказлар – Даратепа, Конимех, Чордара; майдони 20 
гектардан 80 гектаргача бўлган вилоят марказлари вазифасини бажариши 
мумкин бўлган шаҳарлар – Узунқир, Ерқурғон, Хўжа Бўстон; бир неча 
вилоятлар маркази вазифасини бажарувчи шаҳарлар – Афросиёб 
(Мароқанда) ва Бухоро кабилардир. 
Археологик маълумотларга қараганда, ҳунармандчилик муассасалари 
йирик манзилгоҳлар ичида марказлашиб боради. Бу манзарани Афросиёб 
топилмалари тасдиқлайди. Бундай манзилгоҳлар аста – секинлик билан 
ҳунармандчилик, савдо ва маданий марказларга айланиб боради. Бу жараёнда 
қадимги йўллар ниҳоятда катта аҳамиятга эга бўлганлигини таъкидлаб 
ўтишимиз жоиздир. Афросиёб, Узунқир, Ерқурғон каби кўҳна шаҳарлар Ўрта 
Осиё шимолий дашт ҳудудлардан келувчи йўллар устида жойлашган. 
Тадқиқотчи Ш.Одиловнинг Суғдиёнада, хусусан Бухоро ва Зарафшон 
воҳаларида топиб текширилган илк темир даврига оид археологик 
маълумотларни бошқа ҳудудлар билан солиштириб чуқур таҳлили этади. 
Бухоро ҳудудларидан топилган “аҳамонийлар даври” ёдгорликлари унча 
катта бўлмаган ҳудудларда жойлашган бўлиб, бу ерларнинг кенг ҳудудларга 
ёйилган этно-маданий вилоят таркибига киритиш лозимки, илк темир 
даврида бу ҳудудларда ташқи кўриниши бир хил бўлган деҳқончилик 
маданияти шаклланади. Бу этно-маданий вилоят даставвал Амударё воҳаси 
(Хоразм, Марғиёна, Бақтрия), Жанубий Сўғд, марказий Сўғднинг бир қисми, 
Бухоро Сўғдининг шимоли – ғарбий ва шимолий – шарқий ҳудудлари, 
шунингдек, Уструшона каби тарихий вилоятларини ўз ичига олган. 


108 
Қадимги Бақтрия ҳудудларидан кўчиб бориш бевосита Амударё, 
Сурхон, Қашқадарё сув ҳавзалари ва уларнинг ирмоқлари орқали бўлиб 
ўтган. Сўнгги бронза давридаёқ Қашқадарё юқори оқимларида мавжуд 
бўлган маданият соҳиблари тоғлар орқали Марказий Сўғд (Самарқанд) 
ҳудудларига етиб келадилар. Зарафшон воҳасига келсак, Ш.Одиловнинг 
фикрича, Марказий Сўғднинг каттагина, қисми (бир томондан Афросиёб 
қўҳна шаҳри атрофлари ва Кўктепа, иккинчи томондан, Сармишсой ва 
Конимех ёдгорликларигача) сўнгги бронза ва “аҳамонийлар даври”да (мил. 
авв. IV асрнинг бошларигача) умуман ўзлаштирилмаган эди. Аммо, бизнинг 
фикримизча, айнан мана шу даврда Жанубий Сўғднинг каттагина қисми 
ўтроқ деҳқончилик аҳолиси томонидан эгалланиб, дарё воҳалари ва 
текисликлар хайдама деҳқончилик аҳолиси томонидан ўзлаштирилиб, бу 
ҳудудлар ҳайдама деҳқончиликка ихтисослашган эди. Қўшни Қадимги 
Бақтриянинг каттагина ҳудудларида ҳам айнан мана шу жараённи 
кузатишимиз мумкин. 
Энг сўнгги археологик тадқиқотлар натижаларини таҳлил этар 
эканмиз, Қизилтепа (Сурхондарё), Ёзтепа (Туркманистон), Узунқир, 
Ерқўрғон (Қашқадарё), Афросиёб, Кўктепа (Самарқанд) каби кўҳна шаҳар ва 
манзилгоҳлар сопол буюмлари ва қурилиш усуллари бир-бирига ниҳоятда 
ўҳшаш эканлигининг гувоҳи бўламиз. Аммо, Ерқўрғон, Кучуктепа, 
Қизилтепа, Ёзтепадан топилган мил. авв. IX-VII асрларга оид буюмларга 
ўхшаш буюмлар Хоразм ҳудудларидан шу пайтга қадар топилмаган. 
Демак, қурилиш усуллари ва моддий маданиятдаги ўзаро ўхшашлик, 
мил. авв. I минг йилликнинг бошлари Бақтрия, Марғиёна ва Суғдиёна 
ҳудудлари ўртасида хеч бўлмаганда этник тарихий – маданий бирлик мавжуд 
бўлганлигидан далолат бериб, бу ўхшашлик савдо-сотиқ муносабатлари, 
ўзаро алмашинув ва қадимги савдо-транзит йўлларига ҳам боғлиқ эди. Мил. 
авв. VI асрга келиб эса, Хоразм мустақил давлат сифатида ташкил топади. Бу 
ўринда шуни таъкидлаш жоизки, ўзаро алмашинувда муҳим аҳамиятга эга 
бўлган Хоразмдаги илк темир даври савдо-транзит йўллари воҳа ичидаги 
ички ёки иккинчи даражадаги йўллар вазифасини ўтар эди. Асосий савдо 
йўллари эса Бақтриядан Жанубий Сўғд (Қашқадарё), Марказий Суғд 
(Самарқанд) орқали Тошкент воҳаси ва Фарғона водийсига ўтиб кетарди. 
Археологик тадқиқотларнинг кўрсатишича, суғорма деҳқончиликнинг 
ривожланиши ва ихтисослашган ҳунармандчилик натижасида бронза 
давридаёқ Ўрта Осиё ҳудудларида ижтимоий табақаланиш ва мулкий 
тенгсизлик пайдо бўлади. Бу жараён фақат ички сабабларга боғлиқ бўлмай, 
Яқин Шарқдаги юқори даражада ривожланган анъанавий тарихий-маданий
алоқаларга ҳам боғлиқ эди. Ҳар бир жамоанинг ривожланиши унинг ички 
қонуниятларидан келиб чиқса ҳам, дастлабки марказлардан бўладиган ташқи 
таъсир четдаги вилоятларнинг тақдирида катта аҳамиятга эга бўлиши 
мумкин эди. 
Ўзбекистон ҳудудларидан олинган янги археологик маълумотлар илк 
давлат уюшмалари пайдо бўлишини янади кенгроқ изоҳлаш имконини 
яратади. Бу маълумотларга қараганда, илк темир даври умумий 


109 
жамоалардаги асосий ишлаб чиқарувчи кучларни бир неча кичик оиладан 
иборат уй жамоалари ташкил этган. Манзилгоҳлар жойлашувининг ташқи 
белгилариёқ катта оилали уй жамоалари анча йирик уюшмаларга 
кирганлигидан далолат беради. Бошқарув тартибида катта оилалар жамоаси 
бошлиқлари ёки уй ҳужайинлари, шунингдек, алоҳида қишлоқ қўрғонларини 
бошқарувчи эски жамоалар катта ўрин тутган. Ҳар бир катта оила мумкин 
бўлган қариндошлик алоқаларига қарамасдан алоҳида уйга, ишлаб чиқариш 
буюмларига эга бўлишган, ўзининг қишлоқ ҳужалик маҳсулотлари 
заҳиралари ва чорвалари бўлган ёки ўзининг иқтисодий жиҳатдан таъминлай 
оладиган хўжаликни акс эттирган. 
Олиб 
борилган 
тадқиқотлар 
натижаларини 
солиштириб 
ва 
умумлаштириб шундай хулосага келиш мумкинки, Суғдиёна ҳудудларига 
одамлар энг қадимги даврлардаёқ кириб келиб, тоғолди ҳудудлари, дарё 
воҳалари, кейинчалик эса, дашт ҳудудларига тарқаладилар. Бу ҳудудларда 
мавжуд бўлган қулай табиий шароит – ижтимоий-иқтисодий ва маданий 
ҳаётнинг ривожланиши учун кенг имкониятлар яратган.

Download 7,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish