Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи



Download 7,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/196
Sana23.02.2022
Hajmi7,03 Mb.
#178071
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   196
Bog'liq
Баходир Эшев Ўзбекистон тарихи

Александр Македонский лар, ҳимоя деворлари, хўжалик ва маданий
ҳаёт 
ҳақида кенгроқ ва батафсилроқ 
маълумотлар олиш мумкин. 
Олиб борилган археологик ва антропологик тадқиқотлар натижалари 
қиёсий таҳлил этилар экан, қадимги даврдаги Ўрта Осиё ҳудудида яшаган 


97 
қадимги аҳоли тарихини тадқиқ этиш бир неча сабабларга кўра катта аҳамият 
касб этиши кузатилади. Ушбу аҳамиятли ҳолатни қуйидагича изоҳлаш 
мумкин: биринчидан, бу даврда аҳолининг табиий ҳудудлар бўйича хўжалик 
жиҳатдан табақаланиши содир бўладики, олиб борилган археологик 
тадқиқотлар натижалари Ўрта Осиё ва Қозоғистоннинг асосан деҳқончилик 
билан шуғулланган жанубий ҳамда асосан чорвачилик билан шуғулланган 
шимолий ҳудудларини ажратиш ва ўзаро таққослаш имконини беради. 
Иккинчидан, деҳқончиликка ва ишлаб чиқарувчи иқтисодга эрта ўтиш 
деҳқончилик жамоалари сонининг ортишини ҳамда илк шаҳарларнинг 
ривожланишини белгилаб берди ва демографик жиҳатдан таъсир кўрсатиб 
ортиқча аҳолининг турли археологик маданиятларга ва хўжалик юритиш 
тартибига мансуб бўлган табақаларнинг кўчиб кетишига туртки берди. 
Учинчидан, Ўрта Осиё ҳудудида мураккаб этно-маданий жараёнларнинг 
содир бўлиши, ҳозирги замон ўлкамиз халқларининг шаклланишида узоқ 
қадимга бориб тақалувчи маҳаллий унсурларнинг устунлиги қадимги 
даврлар билан бевосита боғлиқдир. Тўртинчидан, айнан мана шу аҳоли илк 
шаҳарлар маданиятини ривожлантириш жараёнида ўлкамиз ҳудудларидаги 
ижтимоий-иқтисодий тараққиётнинг бошқарувчилари бўлиб, уларнинг илк 
деҳқончилик манзилгоҳлари ва дастлабки шаҳарсозлик маданиятининг 
яратувчанлиги хусусиятини ҳам алоҳида таъкидлаш мақсадга мувофиқдир. 
Турли археологик маданиятлар кенг тарқалган Ўрта Осиё ҳудудида 
сўнгги бронза ва илк темир даврида кузатилувчи манзара муайян тарихий-
маданий жараёнлар ўта мураккаб кечганлигини кўрсатади. Шимол 
чорвадорлари маданияти бу бронза даврининг Андронов маданияти бўлиб, 
Қозоғистон ҳудудларини тўла қамраб олиб ғарбда Волга орти чўлларигача, 
шарқда Минусинск ҳавзасигача чўзилади. Чорвадорлар маданиятининг 
излари ўша даврнинг кўпгина қўрғонларидан аниқланган бўлиб, улардан кўп 
сонли бронза ва сопол буюмлар, меҳнат ва жанговар қуроллар ҳамда санъат 
асарлари топилган. Улар қадимийлиги жиҳатдан Олд Осиёдан кейинда 
туради. 
Қадимда Ўрта Осиёнинг шимолий ва жанубий вилоятлари аҳолиси 
билан марказий ҳудудлар аҳолисининг мураккаб этномаданий алоқалари 
қизғин ривожланиб бу алоқалар маҳаллий аҳоли ҳаётида катта аҳамиятга эга 
бўлган бошқа ўхшаш маданиятлар тараққиётига ҳам таъсир ўтказган. 
Маълумки, Ўзбекистон қадимги тарихининг жуда катта даври ёзма 
манбаларсиз, археология ва антропологияга оид манбаларга таянган ҳолда 
ўрганилади. Қадимги Шарқ ёзма манбаларидан (Ҳинд, Оссурия ва Эрон 
манбалари) маълумки, мил. авв. II минг йилликнинг ўрталари ва охирлари 
(бронза даври) - Ўрта Осиё, Афғонистон, Ҳиндистон ва Эрон тарихи - ҳинд-
эрон қабилалари ёйилиши билан боғлиқ бўлган. Ҳинд-эрон қабилалари 
дастлаб жуда кенг ҳудудларда - Волга, Урал ва Жанубий Сибир оралиғидаги 
ерларда яшаганлар. 
Тадқиқотчиларнинг фикрларига қараганда, Ўрта Осиёда аҳоли 
жойлашуви этник ҳудудларининг ажрала бошлаши мил. авв. IХ-VIII асрларга 
оид бўлиши мумкин. Мил. авв. VI асрда Эрондаги аҳамонийлар сулоласи 


98 
подшолари юртимизда юриш қилганда бу халқларнинг ажралиб бориш 
жараёни бутунлай тугаган ва турли халқларнинг ҳудудий жойлашув 
чегаралари, вилоятларнинг маъмурий чегаралари аҳмонийлардан анча 
олдинги даврда пайдо бўлган. 
Минг йиллар давомида Ўзбекистон ҳудудларида яшаб ўтган қабилалар 
ва элатларнинг тарихи ҳамда маданияти изсиз йўқолиб кетмаган. Ушбу 
элатларнинг айримлари аждодларимизнинг йирик гуруҳларини ташкил этиб, 
энг қадимги ёзма манбаларда тилга олинган. Ушбу манбаларнинг гувоҳлик 
беришича, мил. авв. VII-VI асрларда Ўзбекистоннинг деҳқончилик 
воҳаларида сўғдийлар, бақтрияликлар ва хоразмийлар яшаганлар. Ўрта Осиё 
ва Қозоғистонинг тоғлари, даштлари ва чўлларида яшаган саклар ва 
массагетлар чорвадор қабилалардир.
Мил. авв. I минг йилликнинг биринчи ярмида юртимиз ҳудудларида 
жойлашган турли халқлар қадимги шарқ-эроний тиллар шеваларида 
гаплашганлар. Уларнинг этник қиёфаси ва тиллари бир-бирига яқин бўлган. 
Шунинг учун ҳам сўғдлар, бақтрийлар, хоразмийлар, сак-массагетлар 
қариндош халқлар бўлиб, бир-бирларини тушунганлар. Айниқса, 
деҳқончилик билан шуғулланиб ўтроқ хўжалик юритган аҳолининг моддий 
ва маънавий маданият бир-бирига анча ўхшаш бўлган. 

Download 7,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish