Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи



Download 7,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/196
Sana23.02.2022
Hajmi7,03 Mb.
#178071
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   196
Bog'liq
Баходир Эшев Ўзбекистон тарихи

Цивилизацион ёндошув – давлатнинг ижтимоий-иқтисодий тузуми ва 
функциялари билан бир қаторда кўпроқ уларнинг тарихий-маданий 
тараққиёти, анъанавий, ахлоқий ва маданий ривожланиш даражасига қараб
типларга ажратишдир. Таъкидлаш жоизки, ҳозирги кунда давлатчилик 
масалалари 
билан 
шуғулланаётган 
тадқиқотчиларнинг 
аксарияти
цивилизацион ёндошувни қўллаб-қувватлайдилар. А.С.Сагдуллаев қадимги 
бошқарув тизими кўйидаги функциялар билан боғлиқ ҳолда амалга 
оширганлигини таъкидлайди: иқтисодий, ижтимоий, ҳарбий-сиёсий ва 
ҳудуддий. 
Давлатнинг жамият тараққиёти ва унинг сиёсий тизимида тутган ўрни 
қуйидагича изоҳланади:


94 
1. Маълум ҳудудлардаги давлат ўз ҳудуди доирасида яшовчи тилидан, 
динидан, миллатидан қаътий назар, барча аҳолига ҳокимият таъсири 
ўтказадиган ягона сиёсий ташкилотдир. 
2. Давлат ўз ичида ва ташқи алоқаларда йўлга қўйиладиган 
муносабатларда бошқа ижтимоий-сиёсий ташкилотлардан фарқ қилган 
ҳолда, олий ҳокимиятга, тўла суверенитетга эгадир. 
3. Давлат 
жамият 
ҳаёти 
тараққиётининг 
турли 
соҳалари 
ва 
йўналишларини мувофақлаштириб туради. 
 
3. Илк давлатлар ҳақидаги ёзма манбалар. 
Қадимги аҳоли. 
Янги маълумотларга кўра, Ўрта Осиё ҳудуларидан топилган 
пиктографик белги-ёзувлар бронза даврига оид бўлса-да, улар ҳозирча кам 
сонли бўлиб, қадимги жамият ҳақида тўлиқ маълумотлар бера олмайди. 
Миллоддан аввалги V-IV асрларга оид айрим кам сонли топилмалар ҳам 
(Хоразм, сак ёзувлари) тўлиқ эмас. Ўрта Осиё ҳудудларидан миллоддан 
аввалги III-II асрларга оид кўплаб танга пуллар топилганки, улар қадимги 
тарихни ўрганишда муҳим аҳамият касб этади. Ундан ташқари то ўрта 
асрларга қадар етиб келган кўп сонли ёзма манбалар маълумотлари ҳам 
муҳимдир. 
Ўрта Осиё ҳудудларидаги дастлабки давлат уюшмалари ҳақидаги ёзма 
манбалар - зардўштийларнинг муқаддас динний китоби “Авесто”, 
аҳaмонийлар даври миххат ёзувлари, юнон-рим тарихчиларининг асарлари 
ҳисобланиб уларнинг барчаси юртимиздан четда битилган. Шунинг учун ҳам 
уларда баъзи ҳолларда чалкашликлар ва ноаниқликлар, бир-бирини инкор 
этиш ҳоллари учраб турадики, бу ўринда мавжуд ёзма манбаларни 
археологик тадқиқотлар натижалари билан солиштириш ва таҳлил этиш 
ниҳоятда 
муҳимдир. 
Археологик 
маълумотлар 
ёзма 
манбалар 
маълумотларини кенгайтиради, уларга аниқлик киритади, тарихий 
тараққиётнинг аниқ йўналишларини кўрсатиб, маълум давр ҳақидаги 
тасаввурларимизни янада бойитади. 
Мил авв. VI асрнинг ўрталарига келиб Эрондаги Аҳамонийлар 
сулоласи ҳукмдорлари Қадимги Шарқдаги кўпгина мамлакатлар устидан, 
жумладан, Ўрта Осиёдаги Парфия, Марғиёна, Бақтрия, Сўғдиёна, Хоразм, 
“Саклар ўлкаси” устидан ўз ҳокимиятини ўрнатдилар. Аҳамонийлар даврида 
битилган миххат манбаларда Ўрта Осиё халқлари ва вилоятлари ҳақида 
турли маълумотларни учратишимиз мумкин. 
Бу ёзувлар мил авв. VI-IV асрларга оид бўлиб, Эрон ҳудудларида, 
хусусан, Беҳистун ва Нақши Рустам қояларида, Суза, Персепол ва Ҳамадон 
шаҳарларидан топиб ўрганилган. Булар орасида энг муҳими Беҳистун 
ёзувлари бўлиб, у Доро I даврида ёзилган. Бу ёзувларда Доро I босиб олган 
ўлкалар санаб ўтилади. Шунингдек, босиб олинган ҳудудларда форсларга 
қарши қўзғолонлар ҳақида маълумотлар берилади. 


95 
Суза шаҳридан топилган ёзувларда Доро I бундай эълон қилади: 
“Сузадаги саройни мен бино қилганимда унинг безаклари узоқ юртлардан 
олиб келинган. Уака ёғочи Ганхарадан, олтин - Сард ва Бақтриядан, ялтироқ 
тошлар ва ложувард Сўғдиёнадан, феруза-Хоразмдан, кумуш ва бронза 
Арахозиядан, тош устунлар - Эламдан етказиб келинган.”
Персепол шаҳридаги сарой деворларида бақтрияликлар, хоразмликлар, 
сўғдлар ва сакларнинг ўйиб ишланган расмлари топилган. Бу расмларда 
Сўғдиёна, Бақтрия, Хоразм ва саклар ўлкасидан бўлган солиқ 
тўловчиларнинг аҳамонийларга турли хил буюмлар (ҳунармандчилик, 
тикувчилик, заргарлик, ҳарбий қуроллар), ҳамда қадимги Шарқда машҳур 
бўлган отлар ва туяларни солиқ сифатида олиб келаётгани тасвирланган. 
Хуллас, аҳамонийлар даври ёзувларида ўлкамиз халқларининг қадимги 
тарихига оид қуйидаги маълумотлар сақланган: вилоятлар ва халқларнинг 
номлари, айрим сиёсий жараёнлар, саклар юртига қарши юришлар, 
иқтисодий тузум ва моддий маданият маълумотлари. 
Юнон-рим тарихчиларидан биринчи бўлиб “тарихнинг отаси” Геродот 
(мил.авв. V аср) Ўрта Осиё халқлари ҳақида маълумотлар беради. Геродот 
ўзининг машҳур “Тарих” китобини мил. авв. 455-445 йилларда ёзган. Бу 
ўринда шуни таъкидлаш жоизки, Геродот Ўрта Осиё вилоятларининг 
бирортасида ҳам бўлмаган. Шунинг учун ҳам Ўрта Осиёдаги халқлар, 
вилоятлар жойлашувидаги нафақат аниқ, балки умумий чегараларидан ҳам 
бехабар бўлган. Ўрта Осиё вилоятлари ҳақида эса, ўзи эшитган ҳикоялари, 
суриштириб билганлари асосида ёзган. 
А.Сагдуллаевнинг ҳисобига қараганда, Геродот “Тарих” китобида 
Бақтрия, Бақтра, бақтрияликларни 45 марта, сўғдларни 2 марта, 
хоразмликларни 3 марта, сакларни 11 марта, массагетларни 19 марта тилга 
олиб уларнинг моддий маданияти, урф-одатлари, дини ва тарихи ҳақида 
ҳикоя қилган. 

Download 7,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish