Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи


Мил. авв. ХII-IV минг йилликларда Ўрта Осиё



Download 7,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/196
Sana23.02.2022
Hajmi7,03 Mb.
#178071
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   196
Bog'liq
Баходир Эшев Ўзбекистон тарихи

4. Мил. авв. ХII-IV минг йилликларда Ўрта Осиё 
Тош асрининг кейинги ривожланиш даври фанда мезолит (ўрта тош 
асри) асри Ўрта Осиёда нисбий тарзда мил. авв. 12-7 минг йилликлар деб 
қабул қилинган. Мезолит-одамларнинг ер юзи бўйлаб кенг тарқалиш даври 
бўлиб, улар шимол томонга ҳам, Помир каби баланд тоғли ҳудудларга ҳам 
тарқала бошлайдилар. Каспий бўйларидан Тяншан-Помиргача, Марказий 
Қозоғистондан Копеттоғ этакларигача бўлган ҳудудлардан мезолит даври 
ёдгорликларининг намуналари топиб ўрганилган. Мачай (Сурхондарё), 
Обишир (Фарғона водийси), Марказий Фарғона, Бўзсув, Қўшилиш 
(Тошкент), Айдабол, Жайронқудуқ (Устюрт), Ошхона, Чилчорчашма 
(Тожикистон), Дарайи шўр (Вахш воҳаси) каби Ўрта Осиёдаги 50 дан зиёд 
ёдгорликлар шулар жумласидандир. 
Мезолит даврига хос бўлган хусусиятлар, чегараси ва номланиш 
борасида олимлар орасида кўплаб бахс-мунозаралар мавжуд эди. Чунончи, 
бир гуруҳ олимлар бу даврга қадимги тош асрининг алоҳида босқичи деб 
баҳо берган бўлсалар, айримлари тош асрининг сўнгги босқичи деган фикрни 
билдирганлар. Аммо, кўплаб олиб борилган тадқиқотлар натижасида тош 
қуроллар шакли, қўллаш ва ишлаш техникасидаги ўзгаришлар илмий 
ўрганилиб, янги хусусиятлар аниқланди ҳамда бу давр тош асрининг ўрта 
босқичи эканлиги эътироф этилди. Ўрта тош асрининг қуйи ва юқори 
чегараларини белгилашда таадқиқотчилар географик шарт-шароит, тошни 
қайта ишлаш техникаси ва одамларнинг турмуш тарзи ҳамда машғулотларига 
асосий эътибор қаратадилар.
Мезолит даврига келиб ер юзидаги улкан музликнинг яна шимолга 
томон силжиши натижасида иқлим барқарорлашиб ҳозирги даврдагига анча 
ўхшаб қолган эди. Бунинг натижасида Ўрта Осиё ҳайвонот олами ва 
ўсимликлар дунёсида анча ўзгаришлар содир бўлди. 
Палеолит даврининг йирик ҳайвонлари йўқола бориб улар ўрнига 
кичик туёқли, тез югурувчан ҳайвонлар - жайрон, сайғоқ, буғулар, тоғ 
эчкиси, арслон, йўлбарс, қоплон, қуён кабилар кўпая боради. Шунингдек
жанубга хос иссиқсевар, ёввойи бошоқли ўсимлик ва дарахтлар ҳам тобора 
кўпайиб борди. Табиат ва иқлимдаги бу ўзгаришлар мезолит даври 
кишиларининг ҳаётида ҳам ўзгаришлар содир бўлишига сабаб бўлди. 
Бу даврга келиб кишилар нисбатан нозикроқ қуроллар тайёрлашни 
ўзлаштира бошладилар. Хусусан, жанубий ўлкаларда, шунингдек, Ўрта 
Осиёда турли геометрик шаклдаги майда қуролчалар-микролитлар пайдо 
бўлиб улар учун суяк ва ёғоч дастачалардан қадама сифатида фойдаланилган. 
Ундан ташқари бу даврда инсоният ўз тарихидаги дастлабки мураккаб 
мослама - ўқ-ёйни кашф этди. Натижада чопқир, кичик туёқли ҳайвонлар ва 
паррандаларни ов қилиш имконияти пайдо бўлди. 


42 
Бу даврнинг энг катта ютуқларидан яна бири ёввойи ҳайвонлар -ит, 
қўй, эчки кабиларнинг қўлга ўргатила бошланиб, хонакилаштирилишидир. 
Археологик тадқиқотлар натижаларига қараганда мезолит даврига келиб 
Олд, Яқин ва Ўрта Осиёнинг баъзи жойларида термачиликдан ёввойи 
ўсимликларни хонакилаштиришга ҳамда овчиликдан чорвачиликка ўтиш 
бошланади. Бу жараён илғор, унумдор ишлаб чиқарувчи кучларнинг 
ривожланиш даражаси ва табиий-географик иқлим билан бевосита боғлиқ 
эди. 
Мезолит даврининг машҳур ёдгорликларидан бири Сурхон воҳасидаги 
Мачай (Бойсун) ғор маконидир. Дарё сатҳидан 70 метрча баландликда 
жойлашган бу маконда қалинлиги 40 смдан 1 метр оралиғида бўлган 2 та 
маданий қатлам бўлиб, ушбу қатламлардан кўплаб суяк ва асосан тош 
қуроллар топилган. Суяк қуроллар бигиз, игна, сўзан кабилардан иборат 
бўлса, тош қуроллар -пичоқлар, аррасимон қуроллар, кесгичлар, ушатгич 
тошлар, найза ва ўқ учлари кабилардир. Бу қуролларнинг ўзига хос 
белгилари мавжуд бўлса ҳам Жанубий Қозоғистон ва Яқин Шарқдаги 
мезолит ёдгорликларидан топилган тош қуролларга ўхшаб кетади. 
Мачай макони топилмаларининг энг аҳамиятли томони шундаки, бу 
ердан антропологик топилмалар - одам бош суяклари, тиши, жағи ва бошқа 
аъзолари қолдиқлари топилган бўлиб, бу топилмаларни ўрганиш 
тадқиқотчиларга Ўрта Осиёнинг жанубидаги мезолит даври кишиларининг 
европоид ирқига мансуб эканлигини аниқлаш имконини берди. 
Одам суякларидан ташқари Мачайнинг маданий қатламларидан бўри, 
тулки, барс, мўйнали сувсар, қуён, жайра, олмахон каби ҳайвонларнинг ҳам 
суяк қолдиқлари топилган. Тадқиқотчиларнинг фикрича, бу ерда 20 турдан 
зиёд ҳайвон суяклари мавжуд бўлиб, уларнинг аксарияти майда, синдирилган 
ва оловда куйдирилган. Демак, мачайлик мезолит даври одамлари оловдан 
кенг фойдаланганлар ҳамда ҳайвон ва парранда гўштларини оловда пишириб 
еганлар. 
Ўзбекистоннинг жанубидаги яна бир мезолит даври ёдгорлиги 
Айритом макони бўлиб, у Термездан 18 км узоқликда жойлашган. Ушбу 
ёдгорликнинг кўп қаватли маданий қатламларидан тош пармалагичлар, 
нуклеуслар, тош учриндилар, ўқ учлари кабилар топиб ўрганилган. 
Фарғона водийсидан мезолит даврига оид Обишир ғор-маконидан тош 
қуроллар, бигизлар, қирғичлар, пичоқ қадамалари топилган. Шунингдек, 
топилмалар орасида ёввойи ҳайвонларнинг майдаланган ва синдирилган 
суяклари, балиқ тутишда ишлатиладиган қадоқ тошлар ҳам бор. Топилган 
ашёларга асосланиб обиширликлар балиқчилик, овчилик ва термачилик 
билан шуғулланган дейишимиз мумкин. 
Кейинги 30-35 йил ичида Марказий Фарғона ҳудудларидан Шўркўл, 
Аччиқкўл, Янгиқадам, Бекобод, Замбар, Тойпоқкўл каби 80га яқин мезолит 
даври ёдгорликлари аниқланди. Уларнинг кўпчилиги кўл ёқаларидан 
топилган бўлиб афтидан бу жойлар мезолит даври кишиларининг яшашлари 
учун кўпгина қулайликларга эга бўлган. Бу ерлардан топилган кўпгина қурол 
ва тош буюмлар ўзининг нисбатан нозиклиги, ихчамлиги билан палеолит 


43 
даври қуролларидан ажралиб туради. Марказий Фарғона тоғлари орасида 
яшаган мезолит даври қабилаларининг турмуш тарзи ёввойи ҳайвонларни 
овлаш ва термачилик билан боғлиқ бўлиб, Марказий Фарғонадаги мезолит 
даври қабилалари хўжалик ҳаётида овчилик, термачилик ҳамда балиқчилик 
устунлик қилиб, қулай табиий-географик шароит мазкур ҳудудларда қадимги 
одамларнинг кенг тарқалиб яшашлари учун имконият яратган. 
Марказий Фарғона мезолит ёдгорликлари очиқ маконлар бўлиб, уларда 
маданий қатламлар сақланган. Ушбу маконларда яшаган мезолит даври 
қабилалари овчилик, балиқчилик ва термачилик машғулотлари ва турмуш 
тарзи билан кун кечирганлар. Ўрта Осиёнинг Марказий Фарғона мезолит 
даври қуйидаги икки босқичга бўлиб ўрганилади:
1. 
Илк мезолит – Иттак қалъа, Аччиқ кўл, Янгиқадам, Тойпоқкўл 
кабилар бўлиб, улар мил.авв.IX-VIII минг йилликлар билан саналади. 
2. 
Сўнгги мезолит - Аччиқ кўл, Янгиқадам, Бекобод, Шўркўл, 
Мадиёр, Замбар, Тайпоқкўл маконлари (кўпларининг юқори қатламлари) 
бўлиб, улар мил.авв.VII минг йиллик билан саналанади.
Тошкентнинг ғарбида, қадимги Бўзсув анҳори соҳилидан Қўшилиш 
мезолит макони топиб тадқиқ этилган. Ушбу макондан чақмоқтошдан 
ишланган нуклеуслар, майда парракчалар, учриндилар, қирғичлар, ҳар хил 
шаклдаги қуроллар, тош пичоқлар, силлиқланган тош қуроллар топилган. 
Қўшилиш макони топилмалари мил.авв.XI-X минг йилликларига оид бўлиб, 
бу ерда яшаган қадимги қабилалар овчилик ва термачилик билан 
шуғулланганлар.
Хуллас, мил.авв. XI-X минг йилликларига келиб Каспий бўйларидан 
Помир тоғларигача, Копетдоғ этакларидан Марказий Қозоғистонгача бўлган 
кенг ҳудудларда мезолит даври қабилалари ёйиладилар. Ушбу ҳудудларнинг 
географик шароити хилма-хил бўлиб, мезолит даври маконлари паст 
текисликлар, дарё ва сой бўйлари ҳамда тоғ олди ҳудудларида жойлашган. Бу 
давр қабилалари ва уруғлари овчилик, балиқчилик ҳамда термачилик билан 
кун кечирганлар. Маконлардан топилган кўплаб ҳайвон суяклари бу даврдаги 
чорвачиликнинг илк босқичидан далолат беради.
Ўрта Осиё тарихида неолит даврининг (янги тош асри) юқори 
чегараси мил.авв.VI-қуйи чегараси IV минг йилликлар билан белгиланади. Бу 
давр Ўрта Осиёда учта: Жойтун, Калтаминор ва Ҳисор маданиятларининг 
ривожланиши билан изоҳланади. Неолит даври қабилалари аксарият 
ҳолларда дарё соҳиллари ва тармоқлари ёқасида, кўл бўйларида яшаб, табиий 
имкониятлардан келиб чиққан ҳолда балиқчилик ва овчилик ёки 
деҳқончилик ва чорвачилик, айни вақтда қисман ҳунармандчилик билан 
шуғулланганлар. Неолит даври турли шароитларда яшаган одамларнинг 
меҳнат қуроллари мезолит давридагига нисбатан такомиллаша борган. 
Жамоа меҳнати, ишлаб чиқариш воситаларининг жамоа мулки 
ҳисобланганлиги ўша давр турмуш тарзининг асосий мезони ҳисобланган.

Download 7,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish