Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи



Download 7,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/196
Sana23.02.2022
Hajmi7,03 Mb.
#178071
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   196
Bog'liq
Баходир Эшев Ўзбекистон тарихи

Бўзсув I макони – Тошкент шаҳридаги Қорақамишсойнинг (ҳозирги 
Чилонзор тумани ва Эркин мавзуси ҳудудлари) бўйларида жойлашган. 
Тадқиқотчилар томонидан турли йилларирда бу макондан 100 га яқин тош 
қуроллар (тош пичоқлар, тош қирғичлар ва бошқ.) топиб ўрганилган. 
Бўзсув II макони – Тошкент шаҳрининг Бўзсув соҳилидаги 
Шўралисой деган жойдан топиб ўрганилган. Олимлар томонидан бу ердаги 
маданий қатламдан 100 дан зиёд тош қуроллар (икки томонлама ишлов 
берилган тош пичоқлар, қиргичлар, нуклеуслар ва бошқ.) топиб тадқиқ 
этилган.
Туябўғиз маконлари – Тошкент вилоятида жойлашган бўлиб, унда 
сўнгги палеолит даврига оид олтита макон мавжуд. Бу маконлар Туябўғиз 
сув омбори ҳавзасидан топиб ўрганилган. Маконлардаги маданий 
қатламлардан парракчалар, тешгичлар, қирғичлар каби кўплаб тош қуроллар 
тадқиқ этилган.
Такалисой ғори – Самарқанд вилояти ҳудудида жойлашаган бўлиб, 
олимлар томонидан бу макондан нуклеуслар, қирғичлар, тош пичоқлар ва 
турли ҳайвонларнинг кўплаб суяклари топилган. Бу ерда яшаган қадимги 
одамларнинг асосий машғулоти овчиликдан иборат бўлган.
Хўжамазгил макони – бу макон ҳам Самарқанд вилоятида жойлашган 
бўлиб макондан турли ранги чақмоқтошдан ясалган қуроллар, кесгичлар, 
ўроқ-рандалар, пичоқлар, чопқилар, угриндилар, нуклеуслар кабилар топиб 
ўрганилган.
Умуман олганда, кўпчилик тадқиқотчилар Ўрта Осиё сўнгги палеолит 
даврини асосан учта - Самарқанд, Хўжағор ва Кўлбулоқ маданиятларига 
ажратадилар. Бу даврга оид маданиятлардан фақат Самарқанд шаҳридан 
сўнгги палеолит даври одамининг қолдиқлари, яъни, елка суяк қисмлари, 


40 
пастки жағ ва тишлар топилган бўлиб, тадқиқотчилар бу суякларни 25-30 
ёшли кроманьон қиёфали аёлга тегишли бўлган деб ҳисоблайдилар. 
Сўнгги палеолит даврига келиб одамларнинг ҳаёти ва турмуш тарзида 
ҳам турли ўзгаришлар бўлиб ўтади. Хусусан, одамлар ғорлардан чиқиб енгил 
турар-жойлар-чайла ва ярим ертўлаларда яшай бошладилар. Улар энди фақат 
тоғли ҳудудларда яшаб қолмай воҳалар бўйлаб тарқалиб, текисликларда, 
дарё ва кўллар бўйларида жойлашадилар ҳамда қариндош-уруғчилик 
жамоаларига бўлинадилар. Натижада жамиятда жуфт оилалар пайдо бўлади 
ҳамда улар айрим уруғларни бирлаштириб уруғ жамоасини ташкил этадилар. 

Download 7,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish