Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи


Энг қадимги даврни даврлаштириш. Палеолит даври



Download 7,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/196
Sana23.02.2022
Hajmi7,03 Mb.
#178071
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   196
Bog'liq
Баходир Эшев Ўзбекистон тарихи

3. Энг қадимги даврни даврлаштириш. Палеолит даври 
Илмий тадқиқотларда тарихимизнинг энг қадимги даври тарихий 
жиҳатдан иккита йирик даврга: ибтидоий тўда ва уруғчилик жамоаси даврига 
бўлинади. Уруғчилик жамоаси ўз навбатида икки босқичга: матриархат (она 
уруғи) ва патриархат (ота уруғи)га ажратилади. Археологик жиҳатдан эса энг 
қадимги давр меҳнат қуролларининг тайёрланиши ва такомиллашувига қараб 
палеолит, мезолит, неолит, энеолит, бронза ва илк темир даврларига 
бўлинади.
Палеолит (юнонча, “палайос” – қадимги, “литос” – тош) – инсоният 
тарихининг энг қадимги даври бўлиб, унинг бошланиш санаси тахминан 
бундан 3 млн. йил илгариги давр билан белгиланади. Бу давр асосан тош 
қуроллар даври эди. Инсоният минглаб йиллар давомида яшаш зарурияти 
туфайли тошга ишлов бериш техникасини такомиллаштириб ва 
риврожлантириб борган, турмуш тарзи ҳамда яшаш шароитини яхшилашга 
ҳаракат қилган. Палеолит даври арехологик нуқтаи назаридан уч босқичда: 
илк, ўрта ва сўнгги босқичларга бўлиб ўрганилади. Ушбу босқичлар 
археологик даврлаштиришга мансуб бўлиб, у фақат ибтидоий жамиятдаги 
қуроллар ясаш хом-ашёсига, уни ишлаш техникасига қараб бўлинган. 
Шунинг учун ҳам бу даврлаштириш ижтимоий муносабатлар эволюциясини 
билдирмайди ва белгиламайди.
Илк палеолитнинг дастлабки даврида (1,5-2 млн. йил илгари) Жанубий 
ва Ўрта Европада иқлим субтропик, Жанубий Осиё ва Африкада тропик 
бўлиб, иссиқсевар ҳайвонлар кенг тарқалган. Мисол учун, Европада филлар, 
бегемотлар, ёввойи отлар, Осиёда ибтидоий ҳўкизлар, каркидонлар, отлар, 
зебралар пайдо бўлган. Бу ҳудудларда иссиқсевар ўсимликлар кенг 
тарқалган.


33 
Яқин йилларга қадар Ўзбекистон ҳудудлари энг қадимги одамлар 
томонидан 100 минг йиллар илгари ўзлаштирилган деб ҳисобланиб келинар 
эди. Кўпчилик тадқиқотчилар Ўрта Осиё палеолити ҳақидаги баҳсларда бу 
жараённи асосан Европа палеолити билан боғлаб келар эдилар. Аммо сўнгги 
йилларда Ўзбекистон археологлари томонидан олиб борилган кўпгина 
тадқиқотлар бу масалага анча ойдинлик киритди. 

Download 7,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish