Microsoft Word Қовун ва тарвуз касалликлари документ Microsoft Office Word docx



Download 0,68 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/9
Sana22.02.2022
Hajmi0,68 Mb.
#101820
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
ҚОВУН ВА ТАРВУЗ КАСАЛЛИКЛАРИ Документ



ҚОВУН ВА ТАРВУЗ КАСАЛЛИКЛАРИ 
ҚОВУННИНГ ФУЗАРИОЗ СЎЛИШИ (ФУЗАРИОЗ ВИЛТ) 
Қовун фузариоз сўлиши (фузариоз вилт) ни Fusarium oxysporum f.sp. 
melonis 
гифомицет 
замбуруғи 
қўзғатади. 
Ўзбекистон, 
Тожикистон, 
Туркманистон, Қирғизистон ва Жанубий Қозоғистонда қовун етиштиришда 
энг катта зарар келтирадиган ва соҳа ривожланишига тўсиқ бўлиб келаётган 
иккита замбуруғ касалликлари мавжуд бўлиб, улар ун-шудринг ва фузариоз 
сўлишдир.
Фузариоз сўлиш билан қовун барча ўсиш ва ривожланиш фазаларида 
зарарланади. Ёш майсаларнинг уруғбарглари, пояси (гипокотиль) ва илдиз 
бўғзида қайноқ сувга куйганга ўхшаш, рангсиз, сўнгра қўнғир тус олувчи 
доғлар ривожланади, улар чирийди ва майсалар қуриб қолади, экин сийрак 
бўлиб қолади. Эртапишар навлар майсаларининг 43-86 фоизи нобуд бўлгани 
Ўзбекистонда қайд этилган.
Фузариоз сўлиш экинларда мева ривожланиши ва пиша бошлаши пайтида 
кўплаб учрайди. Олдин ўсимликнинг пастки ярусдаги баргларида сарғиш, 
сўнгра қўнғир тус олувчи доғлар пайдо бўлади ва улар юқори ярус 
баргларига ўтади. Палаклардан бири ёки бир нечтаси, сўнгра бутун ўсимлик 
сўлади. Илдиз пўсти титилган шакл олади, усти кукунга ўхшаб қолади. 
Баъзан ўсимлик касалликка мавсум сўнгигача қаршилик кўрсатади, 
сўлмайди, аммо улар заиф, палаги калта бўлиб қолади, кам ҳосил тугади. 
Касалликнинг тез ривожланувчи шакли кузатилганда ўсимлик 1-2 кун ичида 
сўлиб қолади. Сўлишнинг сабаби – ўсимликнинг ўтказувчи томирлари 
замбуруғ мицелийси билан тўлиши ва сув ўтмай қолишидир. Сўлган 
ўсимликларнинг илдизи ва пояси кесиб кўрилганда, уларда сарғиш, 
жигарранг ва қўнғир доғларни кўриш мумкин, аммо бу доғлар ҳар доим 
мавжуд бўлмайди. Фузариоз сўлиш қовун ҳосилини 30% гача камайтиради. 
F. oxysporum f.sp. melonis тор ихтисослашган ва у бошқа полиз экинларини 
зарарламайди.
Патоген ривожланиши учун муътадил ҳаво ҳарорати 25-28
о
С, минимум 
12
о
С ва максимум 34
о
С; қишда замбуруғ 15
о
С совуқда ҳам нобуд бўлмайди. 
Экин ичида ва бошқа далаларга касаллик тупроқ заррачалари, тупроққа 
ишлов 
бериш 
асбоб-ускуналари 
ва 
суғориш 
сувидаги 
замбуруғ 
пропагулалари (мицелий парчалари, конидиялари ва ҳ.к.) орқали тарқалади. 


Мавсумдан мавсумга касаллик ўсимлик қолдиқлари ва камроқ даражада (3-
8% гача) уруғлар билан ўтади. Замбуруғ ўсимликларга илдизлари орқали 
киради. У тупроқда кўп йил сақланиши мумкин.
Кураш чоралари. Касаллик мавжуд бўлган далаларга 4-5 йилгача қовун 
экмаслик; сўлишга чидамли навлар экиш; уруғликни фақат соғлом ўсимлик 
меваларидан олиш, экишдан олдин уни микроэлементлар (Fe, B, Zn, Mn, Cu) 
эритмасида ивитиш, қуритиш ва самарали фунгицид (мисол учун, Витавакс 
200ФФ) билан дорилаш; таркибида элементлар баланси мавжуд бўлган 
ўғитларни киритиш; ўсимлик қолдиқларини даладан чиқариб, ёқиб юбориш 
тавсия қилинади.
Ўзбекистонда экинга суперфосфатнинг 5% ли эритмасини 3 марта (экин
4-10 барг чиқарганда, гуллаш-мева тугиш пайтида ҳамда мевалар пиша 
бошлаганда) пуркаш касалликка қарши яхши натижа берган. 

Download 0,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish