Microsoft Word Қовун ва тарвуз касалликлари документ Microsoft Office Word docx



Download 0,68 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/9
Sana22.02.2022
Hajmi0,68 Mb.
#101820
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
ҚОВУН ВА ТАРВУЗ КАСАЛЛИКЛАРИ Документ

 
АСКОХИТОЗ 
Полиз экинлари аскохитозини Ascochyta cucumis замбуруғи қўзғатади. 
Аскохитоз бодринг, қовун, тарвуз ва қовоқнинг баргларида (баъзан поя ва 
меваларида), устида қора пикнидалари мавжуд бўлган думалоқ, оч-кулранг, 
кулранг, кўпинча қўнғир ҳошияли, диаметри 1 см ча келадиган доғлар пайдо 


қилади. Ўсимликларнинг уруғбарг, майсалари ҳамда уруғлари зарарланади. 
Марказий Осиёда учраши хабар қилинган, аммо бу хабар исботланиши 
лозим. 
Аскохитоз 
 
ОДДИЙ МОЗАИКА 
Полиз экинларида бодрингнинг оддий мозаикасини вирус (Cucumis virus 
1) қўзғатади. Шакли изометрик думалоқ, диаметри 35 нм, инактивация 
ҳарорати ҳар хил штаммлар учун 60
о
С...70
о
С, охирги суюлтириш 1:10 000, 
ўсимлик шарбатида вирус 4 кунгача сақланади. Ўзбекистон, Тожикистон ва 
Туркманистонда вирус бодринг, қовун, тарвуз, қовоқ ва қовоқчада кенг 
тарқалган.
Вирус жуда кенг ихтисослашган ва 300 тадан кўпроқ ўсимлик турларини, 
жумладан барча полиз экинларини, помидор, исмалоқ, селдер, қайлюғун, 
физалис, картошкагул (георгин), шойигул (канна), флокс, юлдузўт, циния ва 
бошқа кўп маданий экинлар ва бегона ўтларни зарарлайди.


Касаллик белгилари 6-8 ҳафталик бодринг экинида яққол кўринади. 
Зарарланган ёш барглар пастга қараб букилади, олачипор тус, усти 
ғижимланган шакл олади, оч-яшил ва сариқ доғлар ривожланиб, мозаика 
ҳосил бўлади, барг ўсмайди. Палак бўғинлари ораси қисқаради, натижада 
ўсимлик тепасида ёш барглар розеткаси пайдо бўлади. Ўсимликлар 
заифлашади, ўсишдан орқада қолади, аста-секин сарғаяди ва сўлиб қолади. 
Экинда ён новда ва оналик гуллар сони камаяди. Эрта зарарланган ёш 
ўсимликлар 
қурийди, 
кечроқ 
зарарланганларининг 
вегетация 
даври 
қисқаради, кам гул ҳосил қилади.. 
Зарарланган мевалар хунук шакл олади, олачипор (сариқ-яшил) бўлиб 
қолади, устида сўгаллар пайдо бўлади, хлороз ривожланади, баъзан яшил 
пигмент деярли бутунлай йўқолиб, мева оқ ва майда бўлиб қолади.
Вирус барқарор эмас, қуруқ ҳавода фаоллигини тез йўқотади, касал 
ўсимликлардан сиқиб олинган ширада 4 кун сақланиши мумкин, 60-70
о
С 
ҳароратда 10 дақиқада ҳалок бўлади. Ўсимлик қолдиқлари ва уруғда 
сақланмайди. Вирус бир неча икки ва кўп йиллик ўсимликларда (қайлюғун, 
қуртэна, бангидевона, себарга, йўнғичқа, себарга, қоқиўт) сақланади, соғлом 
ўсимликларга ширалар (Myzodes persicae, Aphis gossypii) ва картошканинг 
колорадо қўнғизи орқали ҳамда механик усулда, ишчилар ва мева терувчилар 
ишлатган пичоқлар воситасида ўтади. Касалликнинг инкубацион даври 10-15 
кун
1
. Ҳаво ҳарорати кескин ўзгариши, экинларнинг туп сони қалин бўлиши 
касалликни кучайтиради.
Зарарланган қовун барглари олачипор, мозаикали бўлиб қолади, кўпинча 
буришиб, хунук тус олади, устида сўгалсимон шишлар пайдо бўлади. 
Қовуннинг янги ўсиб чиққан барглари ва палакларининг учлари некротик 
доғлар билан қопланади ва сўлади, сўнгра сўлиш ва некроз пастки ярусларга 
тарқалади, ўсимлик аста-секин қуриб қолади.
Кураш чоралари. Чидамли навлар яратиш ва қўллаш; бодрингни вирус 
билан зарарланишга мойил экинлар, бегона ўтлар ва кўп йиллик гулларга 
яқин жойлаштирмаслик; бегона ўтлар ва биринчи зарарланган ўсимликларни 
қазиб олиб, иссиқхона ва далалардан чиқариб, йўқотиш. 

Download 0,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish