Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети



Download 401,73 Kb.
bet1/4
Sana23.02.2022
Hajmi401,73 Kb.
#153147
  1   2   3   4
Bog'liq
ОРАЛИҚ



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН ЖУРНАЛИСТИКА ВА ОММАВИЙ
КОММУНИКАЦИЯЛАР УНИВЕРСИТЕТИ
ХАЛҚАРО ЖУРНАЛИСТИКА ФАКУЛЬТЕТИ МАГИСТРАТУРА БЎЛИМИ
106-ГУРУҲ МАГИСТРАНТИ АҲМЕДОВА МАВЖУДАНИНГ ХАЛҚАРО ШАРҲ ФАНИДАН
1-ОРАЛИҚ НАЗОРАТ ИШИ

ОРАЛИҚ НАЗОРАТИ САВОЛЛАРИ:

  1. Халқаро шарҳга қўйилган асосий талаблар нималардан иборат?

  2. Халқаро шарҳда муаллиф шахси ва позицияси ҳақида маълумот беринг.

  3. Машҳур халқаро шарҳловчилар фаолиятига назар (бирон халқаро шарҳловчи фаолияти мисолида.


1. Журналистнинг ижодий йўналиши, қайси жанр, шакл, кўринишда бўлишидан қатъи назар, унинг маънавий, мафкуравий, ғоявий-гносеологик* позицияси билан чамбарчас боғлиқдир. gnos (гносеология) – юнонча, билим, илдиз.
Оммавий ахборот воситаларининг воқеа-ҳодисаларни ёритиш, уларни таҳлил қилиш, уларга баҳо беришдаги позициясини журналистнинг воқеага бўлган муносабатига, муаллифнинг мафкуравий нуқтаи назарига, у масалага қайси тарафда туриб ва қайси тамойилга асосланиб ёндашаётганига қараб аниқлаш мумкин.
Тамойил (принцип) – журналистнинг ижтимоий-сиёсий позицияси, илми, билими, нуқтаи назари ва эътиқодидан ташқари, шу жамият ва миллатнинг мақсад ва режалари, қадриятлари, қонун-қоидалари билан бирга, муаллифнинг қайси журналистик мактабга мансублигига ҳам боғлиқдир. Журналистика мактабларини эса биз: авваломбор, ҳар бир суверен давлат ва миллатда мавжуд бўлган - миллий журналистика мактабларига, Австралия, Америка, Араб Европа, Рус, Ўзбек, Хитой, Ҳиндистон, турк журналистикалари мактабларига ва халқаро қонун-қоидалар асосида фаолият кўрсатадиган - халқаро журналистика мактабига ажратиш мумкин.
Маълумки, ҳар қандай жамият бир қанча миллат вакилларидан, этник диаспорадан иборат бўлиб, улар ўз навбатида маълум бир ижтимоий-сиёсий нуқтаи назарга хайрхоҳ бўлган гуруҳлардан ташкил топади. Журналист содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларга қайси позициядан туриб ёндашишини аниқ билиши керак. Позициялар эса, маълумки, турлича бўлади: ирқий, миллатчилик, шовинистик, байналмилаллик (интернационалистик) ёки иложи борича холис, мустақил, демократик бўлиши мумкин.
Бугунги ХХI аср журналистикаси амалиётига мурожаат қиладиган бўлсак, вазият ўзига хосдир. Дейлик, Жанубий Корея, Эрон, Куба, Сурия каби мамлакатларда журналистлар воқеа-ҳодисаларни, илгариги собиқ Совет Иттифоқидагига ўхшаб, кўпроқ ўз давлатларининг расмий нуқтаи назарларидан туриб ёритишади.
Иқтисодий, технологик ривожланган, демократик тараққий этган мамлакатларда вазият бирмунча бошқача. Масалан, АҚШдаги машҳур Си-Эн-Эн телекомпаниясида минглаб журналистлар фаолият кўрсатишади, машҳур телебошловчилар: Ларри Кинг ва Опра Уинфри ҳам шулар жумласидан. Си-Эн-Эн, унинг асосчиси Тед Тенер давридан (бу демак, ташкил этилган кунидан - И.А.) бошлаб жаҳонда содир бўлаётган барча воқеа-ҳодисаларни демократлар партияси сиёсий позицияси нуқтаи назаридан туриб ёритса, шу давлатдаги йирик медиа магнат Руперт Мердокка қарашли “Фокс ТВ” телерадиокорпорацияси ва унга қарашли “Фокс-Ньюс” телеканали журналистлари воқеа-ҳодисаларни ёритишга республикачилар партияси нуқтаи назаридан туриб ёндашадилар. Бу -- позиция бошқа демократик давлатлардаги каби -- жамиятдаги ижтимоий-сиёсий вазият барқарорлигининг кафолати, унинг меъёрини ушлаб турадиган посангиси бўлиб хизмат қилади.
Россия Федерацияси ОАВда вазият янада бошқача, бу ерда давлат ОАВ билан бир қаторда расмий ҳокимиятга мухолифатда бўлган, масалан, РФ Коммунистик партияси – КПРФ ёки бошқа сиёсий партиялар ўз ОАВга (совет давридан бери чиқиб келаётган ҳамон ўша - “Правда” газетасига), коммунистлар, либерал демократлар, одилроссияликлар (справедлороссы) сиёсатига мойил бўлган матбуот органларига эга.
Республикамизда асосий ижтимоий-сиёсий газеталарнинг муассиси (“Халқ сўзи”, “Народное слово”, “Правда Востока” ва б.) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасидир. Демак, улар воқеа-ҳодисаларни давлат, ҳукумат позициясидан туриб ёритадилар. Бундан ташқари, қарийб ҳар бир сиёсий партия (“Миллий тикланиш”, “ЎзЛДП”, “Адолат”, ХДП, Халқ демократик партияси, Экологик партия) ўз босма органларига эга. Бунга қўшимча равишда Ўзбекистонда “Ҳуррият” номли мустақил газета ҳам чоп этилади. Юқорида қайд этилган газеталарга нисбатан кўпроқ нусхада чоп этиладиган: “Даркчи”, “Тасвир” каби кўп тиражли сариқ матбуот ҳам мавжуд.
Америкада умуман давлат ОАВ йўқ ва минглаб хусусий, тижорий ёки жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватланаётган, молия билан таъминланаётган газета, журнал, радиостанция ва телевидение студиялари мавжуддир*. Уларда минг-минглаб ижодкорлар: журналистлар, сиёсий ва халқаро шарҳловчилар, публицистлар, телерадиобошловчилар, шоуменлар, сценарийнавислар, режиссёрлар, мухбирлар меҳнат қилишади. Америкаликлар ва жаҳон жамоатчилиги фикрини шакллантиришда ниҳоятда фаол иштирок этаётган босма ва электрон ахборот воситалари -- ОАВ тўғисидаги қонун, журналистларнинг ахлоқ-одоб кодекслари, замонавий журналистика тамойилларига, ОАВнинг фаолият кўрсатиш халқаро принципларига, шу кундаги илғор демократик талабларга асосланадилар.
Жаҳонда юз бераётган воқеа-ҳодисаларни ёритишда Буюк Британия журналистикасининг самарали натижа бераётган қонун-қоидалари, журналистларининг мустақил, холис нуқтаи назарлари, кучли бўлган фаолият тамойиллари, касбий ахлоқ-одоб кодекслари - бутун бир инглиз журналистикаси мактаби мавжуддир.
Қайд этиш лозимки, юксак профессионал савиядаги фикр ва қарашларга бой бўлган ҳаққоний ва холисона журналистик асар яратишда замонавий тамойилларнинг роли ва аҳамияти ниҳоятда каттадир.
Инсонпарварлик ғоялари ХХ1 аср тамаддунида журналист фаолиятининг бош мавзуси, керак бўлса, мафкураси, тафаккурининг асоси, таянчи бўлиши лозим. Сабаби, шахс эркинлиги – ҳар бир давлатнинг тараққиёт шарти ва гаровидир.
Шу сабабли, ҳозирги замон журналистикаси тамойиллари тизимини қайта кўриб чиқишимиз, уларга шу кунда зарур бўлган тамойилларни қўшишимиз лозим, деб ҳисоблаймиз. Шунда журналистнинг ижтимоий вазифаси, нуқтаи назари инсонпарварлик тамойилига асосланади ва узоқ йиллар ҳукмрон бўлган партиявийлик (яккапартиявийлик тамойилидан умуман воз кечилди) тамойили кейинги ўринга ўтади.
Жаҳон журналистикасининг замонавий тамойиллари Москва Давлат университетининг профессори, филология фанлари доктори, профессор Е.Прохоровнинг “Введение в теорию журналистики” дарслигида анча батафсил айтиб ўтилган. Биз москвалик олимнинг илмий-назарий фикр ва мулоҳазаларининг муҳимлиги ва актуаллигини алоҳида таъкидлаб ўтган холда, бугунги халқаро журналистика талабларидан келиб чиқиб, мазкур тамойиллар тизимига ўз муносабатимизни билдириб, таклифларимизни айтмоқчи эдик.
Журналистикада ва журналист фаолиятида қўлланиши лозим бўлган Е.Прохоров томонидан ишлаб чиқилган 7 та тамойил бугунги мураккаб давр халқаро ва миллий журналистика талабларига, уларнинг амалиётига тўла жавоб беради, деб айтиш қийин. Шу сабабли, бир қатор янги муносабатни, янги тамойилларни таклиф этмоқдамиз.
Журналист фаолияти ва журналистика амалиётига бўлган бу илмий ёндашувлар умуман ОАВ илми ва назариясида учраб турса ҳам улар, замонавий халқаро журналистика тамойиллари сифатида дастлаб қайд этилмаган. Булар, авваламбор:

Download 401,73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish