Ҳамид Зиёев (Тарбиявий ривоятлар, ҳаётий сабоқлар)


Ниҳоят сўз қайноналардан куйган келинларга берилади



Download 1,06 Mb.
bet64/77
Sana26.09.2022
Hajmi1,06 Mb.
#850293
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   77
Bog'liq
KITOB

Ниҳоят сўз қайноналардан куйган келинларга берилади. Мазлумахон дейди:
Мен уч овсин билан бир хонадонда яшайман. Қайнонамиз ҳали бақувват ва те-тик. У бизни тинимсиз ишлатади. Лекин ҳеч мамнун бўлиб дуо қилмайди. Умуман, у яхши гапларни ва меҳрибончиликни билмайди. Қайнонамнинг назарида бутун оила фақат унинг кўрсатмалари асосида иш юритиши шарт. Болалар билан банд бўлганимизда арзимаган иш қилсалар: "Вой-дод учта келиним туриб ҳамма иш менинг устимда, ҳолдаи тойдим" — деб жаврайди. Эрта тонгдан кечгача келинларни ёмонлайди, эрларимизга ёлғон-яшиқ гапларни айтиб уриштиради. Қайнонам бир сабабсиз ўз-ўзидан зарда қилади ва ачийди. Эрларимиз совға келтиришдан оналаридан қўрқадилар. Қайнотамиз бизни мақтаса, меҳрибончилик кўрсатса қайнонамиз у кишини койиб, келинларни суйилтирманг, талтайтирманг, намунча ҳаддан ошмасангиз, дейди.
Қайнонамнинг оғзи коски бўлиб, қарғашнинг устаси. У қайнотамни, ўғлини, болаларимизни шундай сўзлар билан қарғайдиларки, унга ҳар қандай темир одам ҳам чидай олмайди. Мен онаман, нимаики қилсам, ҳақим бор дейдилар. Мен ва овсинларим қайнотамнинг ҳаракати туфайли уй-жой қилиб, чиқиб +кетдик. Сўзлашимдан мақсад шуки, бўлажак қайноналар келинларини ўз фарзандларидек кўриб уларга ғамхўрлик, меҳрибонлик ва мурувват кўрсатиб яхши томонини оширса, ёмонини яширса кўп улуғ иш бўларди. Тўғри, бундай муносабатни тушунмайдиган, қадрига етмайдиган келинлар бор. Қарс икки қўлдан чиқади, деганларидек қайнона ва келин бир-бирлари билан муроса қилиб яшасалар бахтга эришадилар.
Келин Ойпарча деди: — мен катта оилага келив бўлиб, яхши ҳаёт кечирмоқдаман. Қайнонам, қайнотам, эрим ва қайнисингилларим билан умумий тил топганман. Купчилик бўлганликлари учун мен ҳар жиҳатдан уларнинг феъли ва турмуш тарзига мослашдим. Мен уларнинг келини эмас, чинакам фарзанди сифатида ўзимни ҳис этдим. Қайнонам, қайнотам ва эримни ёмонламадим. Ўзингиз биласизки, майда-чуйда гапсиз ва келишмовчиликсиз хонадон йўқ. Одатда келинлар
буларни ошириб-тошириб, ота-оналарига етказиб уларни қиздириб уриш қўзғатади. Натижада учқундан аланга чиқиб, қудалар ўртасида тўқнашув ва совуқчилик пайдо бўлади. Ўзаро борди-келди ва ҳурматни йўққа чиқаради. Нодон ота-оналар ўз қизларининг чақимчилигига ишониб, уни "зулм ва адолатсизлик"дан қутқарамиз деган фикрда, учқунни аланга оддирадилар. Ваҳоланки, келинлар ҳар икки томон ота-оналарининг ўзаро яхши муносабатларини таъминловчи асосий кучдир. Улар бамисоли дарёнинг икки қирғоғини бир-бирларига уловчи кўприкдир.
Бахтли турмушимизда, айниқса, онамизнинг хизматлари катта. У бир гап бўлса, бизни эмас куёвларининг ёнини оладилар. Уларни ўз ўғилларидек кўриб, ҳурмат қилардилар. Онам бизга, сувни тегирмон буза-ди, қизни она бузади, деган мақолни кўп эслатадилар. Бу ерда, нодон оналар ҳақида гап кетаётир, албатта.
Бир куни онамиз, ака-укаларимиз билан ўтирганимизда: — Эркак бачкана, сергап, қўрқоқ ва бетамиз бўлса, оила мустаҳкам бўлмайди. У ўзини шундай ту-тиши керакки, ҳамма ундан уяладиган ва хижолат тортадиган бўлсин. Эркак билан хотин ва болалар ўртасидаги андиша пардаси йиртилмаслиги лозим. Буни ҳар қандай шароитда кўз қорачиғидай сақлаш керак. Эркак ўзининг жасорати, қатъийлиги, сахийлиги ва тадбиркорлиги билан ўз хотинини қўлида қаттиқ ушлаб тур-ди. Эркак сиёсатда, хотин одобда, деган мақолни унутмаслик керак. Бошқачароқ айтганда, эркаклар мард, сахий, ҳалол бўлиши шарт. Шундагина аёллар ва фарзандлар уларга ҳурмат ва умид билан қараб ўрнак оладилар.
Бир девор қўшнимизнинг қизи билан бирга ўсганмиз. Уни отаси бадаалат савдогар бўлганлиги учун қизи-ни уч келинга етадиган мол қилиб, узатди. Тўй ҳам жуда дабдабали ўтган эди. Орадан икки йил ўтар-ўтмас савдогар отамга дебди: — Қўшни, уч қизни қанчадан-Қанча моллар билан узатдим, куёвларнинг ҳам ҳурмат-иззатини жойига қўйдим. Бироқ, куёвларим оқибатсиз чиқиб, бизникига деярли қадам босмайдиган бўлишди. Ҳатто хотиним оғир касаллигида ҳам хабар олишмади.
Куёвларингизга ҳавасим келади. Улар сизларга жуда ғамхўр ва меҳрибон. Ваҳоланки, сиз қизларингизга ва куёвларингизга мен қилган буюм ва яхшиликларнинг юздан бирини ҳам қилмагансиз. Тағин, таъна қиляптилар деб ўйламанг, биламан сиз ўртаҳол даражада яшаётган одамсиз. Мени қизиқтирадирган нарса нима учун биз ачинарли аҳволга тушиб қолдик?
— Қўшни, — дебди отам, — биз иккимиз ака-укалармиз. Қизларингизни ўз фарзандимдек кўраман. Қулоғимга чалинган гапларга кўра, қизларингизнинг учалови уй-рўзғор ишларини яхши билмасликлари ор-қасида эрларидан ва қайноналаридан таъна сўзларини эшитишар экан. Бироқ, улар оналарига — эримиз ва қайнонамиз золим — қийналиб кетдик, дейишар, хо-тинингиз эса уларни ҳар бириникига икки-уч маротаба бориб куёв ва қайноналарининг дилини сиёҳ қилиб келган. Шундан кейин ҳам қизларингиз пасаймай, ча-қимчиликни авж олдирган. Бу воқеалар сиз хорижий мамлакатга кетган вақтда содир бўлган эди. Ўзингиз ўйланг, шунча совуқчиликдан кейин куёвлар қайси кўзи билан қайнонасига қарайди. Эшитишимга қараганда, хотинингиз уларни "зоти пастлар" деб ҳақоратлаган. Қўшнимиз бу сўзларни эшитиб, фигони чиқиб уйига кириб дебди:
— Ойиси, сафардан келганимга икки-уч ой бўлди, қудалар ва куёвлардан бирортаси хабар олмади. Ўзи нима гап?
— Иккимиз қизларни узатишда адашдик. Улар но-боп жойга тушиб, азоб-уқубатда яшамоқцалар. Ҳатго қизларингиз, агар бизни золимларнинг панжасидан қутқармасанглар ўзимизни-ўзимиз ҳалок қиламиз, дейишганда қўрқиб, қудаларникига боришга ва танбеҳ беришга мажбур бўлдим. Кўнглингиз ранжимасин деб, сиздан яшириб юрган эдим.
— Наҳотки, — дебди савдогар, — қизларингнинг ишёқмаслигини била туриб, уларни ҳимоя қилсанг, ким айтади сени мусулмон деб. Ўзинг қизларингни, ҳатто мошхўрдани пиширолмаслигини ва ўта маҳмадоналигини яхши биласан-ку! Сенга аллақачон-
лар қизларни уй-рўзғор ишларига ўргат, деб айтган эдим. Келининг ишни ўрнига қўя олмаса жиғибийрон бўлиб уришасан, қизларингни айбини эса яшириб, ёнини оласан.
Шунча гапдан кейин ҳам хотини бўш келмай, қизларини оқлайвергач савдогар ўзини тутолмади. Оғзи-бурнига уриб юборди. Унга қўл кўтарадиган бўлди. Хотин қўрққанидан ўзига келиб эридан узр сўрай бошлади. Савдогар билимдонлик билан муомала қилиб куёвлари ва қудалари билан муносабатни тиклади. Хотинини ҳам тўғри йўлга солди. Шундан кейин қизлар ҳам ўзларини ўнглаб, бахтли ҳаёт кечирдилар. Бу воқеадан хабардор бўлган отам шундай деди:



Download 1,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish