Ҳамид Зиёев (Тарбиявий ривоятлар, ҳаётий сабоқлар)


"Дугоналаринг орасида яхши қиз борми?"



Download 1,06 Mb.
bet72/77
Sana26.09.2022
Hajmi1,06 Mb.
#850293
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   77
Bog'liq
KITOB

"Дугоналаринг орасида яхши қиз борми?"

Лазокат институтнинг учинчи курсида таълим олаётган қизи Насибадан сўради: — Биласан, аканг ўқишни тугатиб инженерлик касбига эга бўлди, уни уйлантиришимиз керак. Институтдаги дугоналаринг орасида яхши қизлар бўлса айтгин, совчиликка бораман.


— Ойижон, қизлар жуда кўп, лекин менга 4—5 таси ёқади, холос. Булар аълочи, камтарин ва покиза қизлар бўлиб, уйларидан совчилар аримас эмиш.
— Баракалла қизим, қанақа қизлар яхши бўлишини билар экансан. Сен ҳам уларга ўхшаганингда одамлар сени ҳам макташарди. Аммо институгга кирганингга уч йил бўлди. Лекин ўзинг мақтаган қизлар сингари одамларнинг назарига тушмадинг. Ҳанузгача бирорта совчи уйимизга ташриф буюргани йўқ. Отанг ва мен бундан ташвишланиб, нима қилишимизни билмай юрибмиз. Ахир, сенинг тенгдошларинг турмушга чи-қиб, фарзандли бўлишди. Шуни асло унутмагинки, қизлар вақтида турмушга чиқишни ўйламай юраверсалар, ёши катталашиб қариқиз бўлиб қоладилар. Пировардида, қариқизлар катта ёшли ёки хотини ўлган эркакларга тегишга мажбур бўладилар. Кизнинг "ўтириб" қолиши қанчалик оғирлигини қуйидаги ҳикоядан билиб олсанг бўлади.
Ўтмиш замонларда нуфузли кишилар кимни бахтли деса бўлади, деган мавзуда баҳс ўтказишибди. Баҳснинг охирида фақат саломатлиги яхши бўлган кишини бахтли-саодатли деса бўлади, деган фикр қувватланаетганда бир киши дебди: — Бу ерда баён этилган фикрларга қўшилса бўлади-ку, лекин менинг фикрим бошқачароқдир. Ҳеч кимга сир эмаски, менинг саломатлигим яхши ва бойлигим кўп. Аммо оиламизда бир дард борки, даволашнинг иложи йўқлигидан юрагимиз чўғи алангаланиб туради. Яккаю ягона қизимиз чиройли ва ақлли бўлиб етилганда совчилар қатнайверишиб тинкалари қуриди. Аммо у йигитларни ёқтирмай юравериб вақтни қўлдан бой берганлигимизни билмай қолдик. Ҳозирда совчилар қораларини кўрсатмай қўйдилар. Биз эр-хотин қизимизнинг тақдирини ўйлай бериб ҳоддаи тойдик, дунё кўзимизга тор ва қоронки бўлиб кўринмоқда. Демак, ота-она учун қизнинг ўтириб қолиши фожиадир. Менимча, кимки ўз вақтида қизини узатиб, ўғлини уйлантириб фарзандларидан қутулса ўша бахтлиларнинг бахтлисидир. Донишмандлар бу фикрни қувватладилар.
Насиба онасининг сўзлари ва ҳикоясидан қаттиқ таъсирланиб, хижолатдан бошини кўтара олмади. Кўзи ёшланди. Дарҳол китоб ва дафтарларини тартибга солиб, аъло ўқишга аҳд қилди. Санғиб юришларга барҳам бериб, дарсларни қунт билан тайёрлашга кириш-ди. Бачкана кийинишлардан воз кечди, юриш ва туришда ҳам ўрнак кўрсатди. Фанлардан юқори баҳолар олиб, курсни аъло баҳоларда якунлади.
Унинг машаққатли меҳнати, иродаси ва одоби тилга олинадиган бўлди. Уйига совчилар кела бошлади. Бахти очилиб, ажойиб йигитга турмушга чиқди.



Download 1,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish