Ҳамид Зиёев (Тарбиявий ривоятлар, ҳаётий сабоқлар)


Совиган кўнгил ҳеч илимас



Download 1,06 Mb.
bet69/77
Sana26.09.2022
Hajmi1,06 Mb.
#850293
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   77
Bog'liq
KITOB

Совиган кўнгил ҳеч илимас...

Кўпни кўрган, билимдон бир киши жамоа аҳли ҳузурида ҳаётий дилозорлик оқибатлари ҳақидаги воқеаларни гапириб, орамизда шундай одамлар борки, оғизларига нима келса, тап тортмай найза каби отиб, дилни тилка-пора қиладилар. Сўзлари шунчалик аччиқки, кишини илон чақкдндек заҳарлайди. Мана шундай киши қалбини жароҳатлантирганлардан бири Жоҳил опа лақабини олган аёл бўлиб, ҳақорат қилишнинг устаси экан. У тирноқ ичидан кир қидириб, ўз-ўзидан шовқин-сурон кўтариб, дуч келган одамга ташланган. Ягона ўғли, келини ва невараларини йиғи-сиғи ниқобида қоралаб, сен чўчқа ва ифлослар атрофимда гирдикапалак бўлиб юриш ўрнига ўз ишларинг билан ўралашиб юрдинглар. Обрўйим ва қадр-қимматим шу бўлдими? Ахир, мен онаман-ку, қош-қовоғимга қараб юришларинг лозим эди. Сиз виждонсизлар худонинг қарғишига учраб, қирилиб кетсаларинг бўларди. Мени камситган ва менсимаганларга қарши қандай қилиб курашмай. Жоҳил опа жавраб-жавраб ухлагандан кейингина оила аъзолари тин олишарди. Унинг жазаваси, биргаликда овқатланаётганида тутарди: — Нима учун дастурхонда мен яхши кўрган нарсалар кўринмайди? Бу билан обрўйимни тўкиб, ерга урмоқчи бўлгансанлар, албатта. Бу ишни тулкига ўхшаган мана бу бахтиқаро келиним қилган. Сен ярамас болаларинг ўлиги устида ўтиргин, мен томоша қилиб ҳузур қилай илоё.


Жони ҳиқидцоғига келган ўғил, келин ва неваралар тарқалаётганларида Жоҳил опанинг жазаваси янада кучайиб, ҳайвонлар, рухсатимсиз ўриндан туриш башарамга туфлаш билан баробардир, деб пиёласидаги чойни келиннинг башарасига сепди. Ва ўғлига ташланди:
— Сен аблаҳни не азоб-уқубатларни бошимдан кечириб, туққанман. Чақалоқлигингда худди лайча кучукнинг боласига ўхшаб чийиллаб, ҳаммаёқни ифлос қилиб жонимга теккансан. Сен итни катта қилиб, уй-лантириб роҳат нималигини билганим йўқ.
— Онажон, сўзингизни сира икки қилмадим, сўраган нарсаларингизни муҳайё қилдим. Қарғишларингизга қарамай кўнглингизни олишга ҳаракат қилмоқдаман-ку!
— Мияси чириган жинни, бўш келмади она, — хотинингни кийим кийишда мен билан тенглаштириб, бошимни ерга қаратасан доим.
— Онажон, ҳар хил ўринсиз даъволар қилиб, ўзингизни кўп қийнаманг. Шукур ва дуо қилиб, неварала-рингизни бағрингизга босиб тарбияласангиз яхши бўларди.
— Сен ифлос менга йўл-йўриқ кўрсатадиган бўлдингми? Сендақа бевафо ва виждонсиз ўғилдан воз кечдим.
Ўғил эса бошини эгган ҳолда онанинг таъналарини индамай эшитиб, кечирим сўраб чиқиб кетди.
Мадрасада ишлаётган ўғилнинг сабр косаси тўлиб, ишини ўзгартирди. Узоқроқ жойга кўчиб кетишга мажбур бўлди. Аммо онасини унутмади.
Шундай одамлар борки, ўзига яқин ёки нотаниш одам билан иноқлашиб, улар ёрдами туфайли қаддини ростлаб, бахтли ҳаётга эришади. Аммо уларнинг қадри-қимматини ўрнига қўймай, оқибатсизлик қилади-лар. Ҳатто ўз ота-оналаридан юз ўгирганлар бор. Оқибатсизлик кўнгилларни парчалаб ташлайди. Уларни асил ҳолатга келтиришнинг ҳеч иложи қолмайди. Бир кек-сайган одамнинг тўрт ўғли бўлиб, уйланганларидан кейин бўйдоқ отасидан деярли хабар олмадилар. Улар шу қадар хасис эканларки, кўчада ётган бир тийинни талашиб олишган. Боғдаги мевалар пишганда келишиб уларни челаклаб олиб кетишган. Бошқа вақтларда отаникига қадам босмаганлар. Айниқса қишда отанинг аҳволи ниҳоятда оғирлашиб, овқатсиз қолган вақтлари кўп бўлган. Маҳалладаги бир диёнатли одам отани қарамоғига олиб, ғамхўрлик кўрсатиб, унинг кўнглини олган. Ота вафотидан олдин маҳалла оқсоқолларини ҳузурига чақириб фарзандларини "оқ" қилганлигини, уйи, молмулкини ўша одамга берганлигини маълум қилган. Пушти камаридан бўлган фарзандларидан кўнгли совиган ота уларни маҳаллага яқинлаштирмасликни сўраган. Вафот этганида фарзандлар аввало дафн этиш зарурлигини хаёлига ҳам келтирмай, унинг уйи ва молмулкига кўз олайтиришган. Ғазабланган қўшнилар уларни ҳайдаганлар.
Ўғил-қизлар ўртасида ҳам кўнгил совиб, бир-бирларидан узоқлашганлари маълумдир. Ўзига етарли даражада обрў ва бойликка эга бўлган Ҳотамтой ночорликда яшаётган акаси ва синглисини ғамини еб бирини уйлантириб, иккинчисини узатиб анча маблағини сарфлабди. Шундан кейин, ўзи уйланиб ва бола-чақаси кўпайиб уларга ёрдам беролмай қолгандан кейин ўзаро муносабатлари ёмонлашиб, Ҳотамтойни қоралаш билан шуғулландилар. Яхшиликка ёмонлик билан жавоб берганлар. Бундан кўнгли ранжиган Ҳотамтой акаси ва синглисидан узоқлашибди. Ҳар замонда "хўжакўрсин", учунгина муомала қиладиган бўлди.
Бундай воқеа опа-сингилларнинг ўртасида ҳам содир бўлган экан. Бадавлат хонадонга келин бўлиб тушган Ҳалимахон исмли келин оғир аҳволда яшаётган синглисига кўп ғамхўрлик ва меҳрибончилик қилиб, уйларини таъмирлаб ва жиҳозлар билан ясатиб берди. Озиқ-овқат ва кийимбошлар билан таъминлади. Синглисининг феъл-атвори жуда оғир бўлиб кўпроқ шовқин-сурон ва жанжаллашишга мойил экан. Онасининг ҳам дилини оғритган вақглари кўп бўлган. Шу боис, она уй-жойини Ҳалимахонга васият қилиб, дунёдан кўз юмди. Бундан хабар топган сингил уч-тўрт киши билан Ҳалимахонникига бориб тўсатдан уни ҳақорат қила бошлади:
— Опа, адолатсизлик ва виждонсизлик қилиб, онамни авраб уй-жойини эгаллаб олибсиз. Ахир, мен ҳам унинг фарзандиман-ку! Аммо сиз менга хиёнат қилиб иш юритибсиз. Мен бундай муттаҳамлик ва очкўзлик-ка чидолмайман. Бойман, деб чиранманг, камбағалга зулм қилсангиз дўзахи бўласиз.
— Синглим, аввало салом бер, сўнг аста-секин тушунтириб сўзла. Мендан ҳеч қачон ёмонлик кўрганинг йўқ-ку! Мен кеча қозига бориб уй-жойни сенинг номингга ўтказдим. Мана ҳужжатлар, энди кўзимга кўринма. Ҳайратланган сингил дарров ўзгариб, опасининг қилган яхшиликларини эслаб ва миннатдорчилик билдириб қучоқламоқчи бўлганида, кўнгли жаро-Ҳатланган ва совиган Ҳалимахон уни ҳовлидан чиқариб юборди.
Кўнгил совиши ўзаро дўстлашган инсонлар орасида ҳам содир бўлган. Бир девор қўшни биргаликда ўқиб, улғайиб дўстлашишди. Улардан бири Султон савдо билан шуғулланиб дўсти Каттабекка дастмоя бериб, дўкон куриб олишига сабаб бўлди. Уларнинг ёши тенг қизлари вояга етганида совчилар кўпроқ Султоннинг хонадонига қатнади. Бундан жиғибийрон бўлган Каттабек ва хотини, қизимиз қолиб кетаверадими, дейишиб, Кўшнининг қизини туғмайдиган касали бор, деб гап тарқатган. Бундан хабар топган Султоннин! кўнгли бузилиб, улар билан алоқани тамомила узган. Қизи уза-тилгандан кейин Ҳасан ва Хусан ўғиллар туғибди. Туҳмат учун обрўйи тўкилган, дўстидан айрилган Каттабек қизига совчилар келмай, ёши улғайгач, хотини ўлган икки фарзандли кишига теккан. Каттабекнинг савдо соҳасида ҳам Султонга ғирромлик қилганлиги оқибатида юз кўрмас бўлдилар.
Кўнгил совиши эр-хотинларнинг ажралишига ҳам сабаб бўлаётганлиги ҳеч кимга сир эмас.
Кўнгил "гулдан нозик ва тошдан қаттиқ" деган нақл бор. Унинг нозиклиги шундан иборатки, озгина хуш гапдан эрийди. Қаттиқлиги шуки, у совигандан кейин тош каби қотадики, юмшатишнинг имкони қолмайди.

Download 1,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish