Дардга чалинганда...
Одамлар, — дебди табиб, — туғилганидан то ўлгунича бир неча маротаба касалга йўлиқиб, даволаниб яшайдилар. Бироқ, у ёки бу киши ўзининг феъл-атворига яраша дардни турли ҳолатда бошидан кечиради. Кимки жоҳил ва дилозор бўлса дардга чалинганда ҳам жанжални авжига миндиради. Кунларнинг бирида менинг ҳузуримга мулла Мусабек келиб деди: — Тақсир, Тансиқой исмли хотиним жанжалкаш бўлиб дардга чаинганда ҳушмулойимлик билан ёрдам сўраш ўрнига мени ва фарзандларимни шундай қаттиқ қарғайдики жонимиз ҳиқилдоғимизга келади. Ҳаммаларинг худонинг қарғишига учраб қирилиб кетинглар,— дод солди у, — эрим ва болаларим деб касалга йўлиқдим. Пешоиам шўр эканки золим эрнинг панжасига тушиб, умрим чирияпти. Тўрт девор ичида юрак бағрим эзилган ва хўрланган ҳолда яшамоқдаман. Сиз виждонсиз эрнинг сўзига кириб, икки болани кетма-кет туғиб, боқиб тинкам қуриди. Уғил ўпганники, қиз қучоқлаганники дейилганидек, фарзандларим оилали бўлганларидан кейин қораларини кўрсатмасликларига ишонаман. Шундай бўлгандан кейин улардан нима каромат ва роҳат кўраман? Уларни уришсам ҳалитдан ўқрайиб ва
нафратланиб қочадилар. Улардан кўнглим шу даражада совиганки, башараларини кўргим келмайди. Агар айрим хотинларга ўхшаб туғмай, қадди-қоматимни бузмай юзимга упа, қошимга ўсма ва чаккамга гажак қўйиб, ясаниб юрганимда соппа-соғ бўлиб юрардим. Сизга қанчадан-қанча умидлар билан теккан эдим. Паноҳингизда 10—15 йил мобайнида туғмай ва ўзимни уринтирмай ёшликнинг ҳузурини тортмоқчи эдим. Ҳажга бориб, оламни кўришни юрагимга туккандим. Афсуски, барча орзуларим пучга чиқди. Энди ким бўлдим?
— Тансиқой, — дедим мен, — беҳуда жиғибийрон бўлиб, ўзингни ҳам бизни ҳам қийнама. Оллоҳга шукурки, мўл-кўлчиликда яшаб, қариндошларникига, тўй ва сайлларга, ажойиб манзарали жойларга биргаликда бормоқдамиз. Сенга яна бошқа нима керак? Иккита бола туққанингдан доим нолийсан. Биласанки 4—5 ва ҳатто 10 тагача фарзандли аёллар оз эмас. Булар туқ-қанлари ва уларни боққанларига ҳеч ачинмай ғурурланиб, фахрланиб юрибдилар-ку.
— Еб-ичирганингизни миннат қилаяпсизми?.. Унга, овозингни ўчир, тилингни тий, деганимда
бирданига додлаб, шаллақилик қилди. Бундай фожиали воқеалар тез-тез қайтарилиб турди. Бир куни шовқин-сурон кўтариб, кўнглим айнияпти, деганда иккита анорнинг шарбатини косада олиб келдим. У мен сўрамаган нарсани нимага олиб келасиз деб, уни отганда қизимга тегиб жароҳатлантирди. У чирқиллаб йиғлаганда она ачинмай, ажаб бўлди, деди. У ягона қизининг сочини юлган вақтлари бўлган. Унинг шафқатсизлиги ва зулми болалар кўнглини ҳам совитиб юборди. Хотинимнинг кўз кўрмаган ва қулоқ эшитмаган яна бир қилиғи борки, айтсам ишонмаслигингиз мумкин. Маълумки, ҳар бир киши тўй, ҳайит ва шуларга ўхшаш орзиқиб кутиладиган яхши кунларни зўр хурсандчилик билан қарши олади. Хотиним эса бир неча йиллардан буён тўй, ҳайит ва меҳмондорчиликдан бир ун олдин тирноқ ичидан кир қидириб, ўзидан-ўзи йиғисиғи аралаш шовқин-сурон кўтариб қарғаш ва Ҳақоратлашни уччига чиқаради. Кучига-куч, чакагига-чакак қўшилиб соатлаб жанжални давом эттириб киш кўнглини тилка пора қилади. Шу тариқа у яхши кунларни хафагарчилик билан ўтказади. Хуллас, хотиним-нинг ичида бамисоли кўмир ёниб, унинг заҳарли тутуни ҳамиша оғзидан бурқираб чиқиб туради. Ундан узокдашмаган одамни дардга чалинтиради. Айтингчи, хотинимни даволашнинг иложи борми?
— Бунинг имкони йўқ. Хотинингиз ёмон одоб-хулқи учун худонинг қаҳрига учраганки.
Яхшиси, Тансиқойни бу ерга олиб келинг, уни бир кўрайчи. Хотини ҳўмрайган ва ғўдайган ҳодда келганда табиб қон томирини ушлаб деди: — сизда оғир ва хавфли дард йўқ, фақат озгина асаб касаллигига учрабсиз, холос.
— Ҳали шундайми? Ўйлаб гапиряпсизми. Эрим касалим йўқдейишингиз учун омбордай оғзингизни мойлаганга ўхшайди. Бунақа иш унинг қўлидан келишини биламан. Шунчалик пасткашлигингизни билганимда бу ерга қадам босмас эдим.
Умр бўйи ҳақоратли сўзларни эшитмаган табиб ғазабланиб турганида бошқа эр-хотин келишиб, дардларини изҳор этдилар. Табиб улардан уй шароити ва касали ҳақида сўраганда эри деди: — Биз уй шароитимизнинг ёмонлигидан эмас, балки қарилигимиздан дардга чалиндик. Хонадонимиздаги барча одамлар тинчлик ва аҳилликда яшамоқдалар. Бунда мана бу Фотима исмли хотинимнинг хизмати жуда катта бўлиб ўзининг меҳнатсеварлиги, беозорлиги ва ёқимлилиги билан обрў-эътибор қозонди. Кўп ишлашини кўриб ўзингни кўп уринтирмай дам олгин, деганимда шундай деди: Мен эрим ва фарзандларим учун жонимни тикканман. Уларга қанчалик кўп хизмат қилсам, шунчалик тетиклашаман ва роҳатланаман. Хотиним мабодо дардга чалинса янада хушмуомалали бўлиб қолади. У, тузалиб кетаман, тавшишланманг, деб киши кўнглини қувонтирадиган сўзлар изҳор этади.
Бундай сўзлардан завқланган табиб ўзини уларга яқин тутди: — Сизлар қон босимига учрабсиз. Фақат сарой амалдорларига мўлжалланган ноёб бу дори бераман. Уч кунда тузаласиз. Эрхотин таъзим ила миннатдорчилик билдириб, дорини олиб кетишди.
Воқеанинг гувоҳи бўлиб турган мулла Мусабек ўша хотиннинг олий фазилатларини хотинининг табиатига солиштирганда катта фарқ борлигини англади. У билан ўтган умрига жуда ачинди. Тансиқой эса ўша хотиндан нафратланди.
Шу пайт тўсатдан ер қимирлаб, жала қуйиб, табибнинг ҳовлисидаги катта арикнинг суви тошиб атрофни тўддирди. Тансиқой ваҳимага тушиб бирданига ўзини ҳовлига отди ва сув кечиб дарахт устига лип этиб чикди. Буни кўриб турган табиб ҳамда мулла Мусабек ҳайратланиб нима дейишларини ҳам билишмади. Бир соат ўтиб сув камайгандан кейин Тансиқой дарахтдан пастга сакраб, бемалол кўчага чиқиб кетди.
— Мулла Мусабек, — деди табиб, — хотинингизнинг жони ширинлиги, бақувватлиги ва эпчиллигини кўрдингизми?
— Тўғри айтяпсиз, шу пайтгача хотинимнинг айёрлигини билмай юрган эканман.
— Сизга айрим хотинларнинг номаъқул одати ҳақида ҳам гапирмоқчиман. Бир эркак хотини билан келиб, мени четга тортиб унинг дангасалиги ва тепса тебранмаслиги, лекин кўпинча касалман, деб ётишини маълум қилди. Хотинини кўриб, ҳеч қандай касали йўкдиги ва бақувватлигини аниқладим. Эрини холи жойга чақириб дедим: — Хотинингиз ишёкмас бўлганлиги учун ўзини касалликка солиб гўё меҳнат қилишга қодир эмаслигини кўрсатиб турган. Бу хилдаги қалбаки дардни, муғомбирлик касали, дейилади. Доимо ўзини касалликка солавериш, меҳнатдан қочиш пировардида киши чинакам касалликка йўлиқади.
Буни тузатиш жуда қийинлашади. Бордию Фотимахонга ўхшаб ҳаёти ва одамлардан нолимай, шовқин-сурон қилмай, ўзини хушмуомала тутса, соғайиши осонлашади.
Мулла Мусабек табибнинг жуда ибратли сўзларини эшитиб, раҳматларини изҳор этиб, уйига келса Тансиқойнинг болаларини уриб-сўкаяти. Қийинчилик билан ажратчи бўлганди. У эрини тинимсиз қарғаб кетди.
Мулла Мусабекнинг хотини билан ажралишдан бошқа иложи қолмади.
Қозихонада Тансиқой шаллақиликни давом эттириб, эрини ерга қориб, қоралади. Гувоҳликка чақирилган қўшнилар унинг виждони, ор-номуси йўқлиги ҳақида гапириб мулла Мусабекни олижаноб одам сифатида мақгадилар. Қози ажралиш ҳақидаги ҳукмни эълон қилганида, Тансиқой шовқин-сурон кўтариб, уни пора олганликда айблади. Бу ҳақорат ва туҳмати учун Тансиқой жазога тортилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |