Ҳамид Зиёев (Тарбиявий ривоятлар, ҳаётий сабоқлар)



Download 1,06 Mb.
bet1/77
Sana26.09.2022
Hajmi1,06 Mb.
#850293
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   77
Bog'liq
KITOB



Ҳамид Зиёев



(Тарбиявий ривоятлар, ҳаётий сабоқлар)


2013й.


ФАРЗАНДЛАРИНГИЗ ОҚИЛ БЎЛСИН ДЕСАНГИЗ...
Бир подшоҳ оғир дардга чалинибди. Сарой амалдорлари:
— Сизни машҳур табибларнинг барчаси кўрди фойдаси бўлмади. Шу кунларда шаҳримизга мусофир табиб келганмиш, уни таклиф қилмоқчимиз, — дебдилар.
— Розиман, — жавоб берибди подшоҳ.
Табиб подшоҳ ҳузурига келтирилибди, у подшоҳ билан узоқ суҳбатлашибди ва синчиклаб кўрибди-да:
— Подшоҳим, сизнинг касалингиз кўзингизда, — дебди.
— Йўғе, кўзим яхши кўради, ундан шикоятим йўқ. Билсангиз, менинг дардим ичимда, дилим ҳамиша қоронғи, ҳеч нарса ёқмайди. Диққатим ошади ва яхши ухлолмайман.
— Ҳамма гапингиз тўғри, лекин дардингизни даволашни кўзингиздан бошлаш лозим.
— Сиз кандай табибсиз ўзи, менинг кўзим соппа соғку ахир.
— Бўлмаса, менга ижозат беринг, ўз йўлимдан қолмайин.
Подшоҳ бир оз ўйланиб:
— Майли келишдик. Сиз айтгандек бўлақолсин, тузалсам бас.
— Тузалишингизга ишончим комил. Бунинг учун менинг айтганларимнинг ҳаммасига риоя қилишингиз лозим бўлади.
— Хўп, розимаи.
Табибнинг сўзига биноан подшоҳ ўзининг яқин кишилари билан сафарга чиқади. Тунда шаҳардан анча узоқдаги водийга етиб келади. Бу ерда подшоҳ шундай қаттиқ ухлабдики, уни иккинчи куни тонгда зўрға уйғотишади. У ўрнидан туриб атрофга қараса, тоғ бағрида катта дарёнинг суви қуёш нурида жилоланиб оқаяпти, атроф кўм-кўк майсазор, кўзни қамаштирадиган турли рангдаги чиройли гуллар, сарвқомат дарахтлар билан қопланган. Подшоҳ ўрнидан тура солиб болалардек у ёқдан-бу ёққа чопди, тўйиб-тўйиб нафас олди. Ҳар нафас чиқарганда кўкрагидан қандайдир нохуш ҳаво чиқиб кетгандек туюлибди. Руҳи енгиллашиб, юрагида шодлик ҳислари уйғонди. Подшоҳ бир ҳафтада соғайиб қодди.
— Дори-дармонсиз қандай қилиб тузалдим, бу ерда қандай сир бор?
— Олампаноҳ! Инсон саломатлиги ва кайфиятини яхшилашда кўзнинг тутган ўрни беқиёс каттадир. Сизни кўришимдан оддин бир неча кун ҳаётингизни ўргандим. Билдимки, сиз узоқ вақтлар мобайнида тахт учун курашлар, ҳарбий юришлар, кишиларни ўлдириш ёки дарра билан урдиришнинг тепасида тургансиз. Сиз ҳамиша хавотирлик ва эҳтиёткорликда яшаб, саройдан чиқмагансиз. Бундай бир хилдаги турмуш тарзингизни кўра-верган кўзларингиз толиқиб, аъзои-баданингизни нурлантиришга ва роҳатлантиришга ожизлик қилган. Бу эса дилингизни хиралаштирган, жиғибийронлик ва чирсиллаш туйғуларини қўзғотган.Табиблар сизникига ўхшаган кўзлар гарчанд кўрсаларда, касалланган деб ҳисоблайдилар. Шунинг учун ҳам дардингиз кўзингизда деб айтган эдим. Касалликдан оғир ҳолатлардан холи бўлишнинг ягона йўли саё-ҳатга чиқишдадир. Аввало, кўз орқали олинадиган озуқа ўта фойдалидир. Кўзларни бундай дарддан холи қилиш учун дарёларга, тоғ чўққиларига, гулзорларга, кўм-кўк майсаларга, чинорлар ва ям-яшил дарахтзорларга майинлик билан қараш керак. Ҳатто чиройли одамлар, нафис кийимлар, гўзал паррандаларни кўриш ҳам ўта фойдали. Улар кўзларни озиқлантиради ва шодлантиради. Бу ўз навбатида мияни тиниқлаштириб дилни равшанлаштиради. Нутқ ва ёзишни яхшилаб фикр-мулоҳазани ўткирлаштиради.Подшоҳимиз, эшитиш аъзосининг ҳам аҳамияти катта. У бир хиллик шовқин-сурон, ҳақорат сўзлардан чар-чаб, саломатлик ва кайфиятни ёмонлаштиради. Бу ҳолатга тушмаслик учун тез-тез қўшиқ ва куйларни, булбул ва бедананинг сайрашларнни, дарё ва сой сувларининг шарқирашини, шамолда тераклар баргининг "шивирлаш"ларини тинглаш кишини завқлантиради.
Хонадонларда бедана ва бошқа сайроқи қушларни сақлаш бежиз бўлмаган, албатта. Ҳатто сув ва тўқай атрофларида қурбақаларнинг ёқимли сайрашига маҳлиё бўлиб ўтирган кишиларни кўрганман. Айрим одам-ларга отларнинг кишнаши, тунда бўриларнинг чўзиб увиллаши ёқади. Айниқса, донишмандлар суҳбатини, аёлларда учрайдиган жозибадор ва эркаловчи сўзларни эшитишдан кишига роҳат бахш этади. Одамлар, дилни дил суғоради, деб бекорга айтишмаган.
Мансаб эгалари ишдан ташқари вақтларда тенгдошлари, дўстлари ва айниқса, оиласи доирасида ўз амалини унутган ҳолда бир оддий инсон сифатида сўзлашсалар, дардлашсалар ва ҳазиллашсалар кони фойдадир. Акс ҳолда улар самимий ва ширин сўзларни эшитишдан маҳрум бўлиб, яккаланиб қоладилар. Бу ҳукуматнинг мураккаб ва серташвишли ишларидан таранглашган ва толиққан асаб томирларини оғир ка-салга чалинишга замин ҳозирлайди.

Download 1,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish