Ҳамид Зиёев (Тарбиявий ривоятлар, ҳаётий сабоқлар)



Download 1,06 Mb.
bet14/77
Sana26.09.2022
Hajmi1,06 Mb.
#850293
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   77
Bog'liq
KITOB

Учқундан аланга

Маҳаллаларда чойхона, новвойхона, сартарошхона ва савдо дўконларини ўз ичига олган гузарлар бўлган. Бу ерларда, айниқса, жума кунлари одамлар кўп тўпланган. Шундай кунларнинг бирида, кўпчиликка таниш қассоб болтани осмонга ўқталиб:


— Ушланглар, ушланглар, ёрдам беринглар, — деб бировни қувлагандай гузарнинг ўртасидан чопиб ўтди.
Одамлар қассобнинг бошига оғир мусибат тушиб-ди, деб ўйлашиб, унинг кетидан "ушланглар, ушланглар", — деб бақиришиб чопиб кетиша берди. Бу оломонга йўл-йўлакай бошқа одамлар ҳам қўшилди. Чопиб кетаётган қассоб бир катта тол тагида турган қўйнинг бошига болта билан уриб ўлдирди. Шу дақиқада қўй эгаси келиб:
— Қўйимни нимага ўлдирасан? — деб у билан уришиб, қассобни пичоқлаб ташлади. Оломон етиб келиб қарашсаки, қассоб ўлдирилган. Қувган кишиси шу бўлса керак деб, уни уриб ўлдиришди. Бу воқеадан хабардор бўлган қўй эгасининг ўғиллари ва қўшнилари келишиб, оломон билан шу даражада уришдиларки, ҳар икки томондан ўнлаб кишилар ўлдиридди ва қаттиқ яраланди. Миршаблар бу фожиали тўполонни зўрға тинчитиб, урушнинг сабабини суриштирганларида ҳеч ким аниқ жавоб бера олмади.
— Қани қассобнинг уйига борайликчи, — дейишди одамлар. — Ахир, у кимни қувиб чиқдийкин?
Улар қассобникига келишса, ҳовлида катта тана сўйилган ва унинг хотини ичак ювиб ўтирибди. У аёлдан уйингизда бирор жанжал бўлдими, қассоб нима учун уйдан чиқиб кетди, — деб сўрашди.
Аёл пинагини бузмай:
— Ҳа, жаҳолат қурсин, эрим сенмисан мени чақадиган деб бир арини қувлаб кетганиди, шу пайтгача дараги йўқ, тинчликми?
Шундан кейин одамлар қассоб аридан ўч олиш мақсадида уни қувлаб одамларни ёрдамга чақиргани, ари бориб қўйнинг бошига қўнганида қассоб болта билан уриб қўйни ўлдирганини билишибди. Одамлар ҳангманг бўлишиб қанчадан-қанча кишилар бекордан-бекорга ўлиб кетганлигидан қаттиқ ларзага тушибдилар, бутун шаҳар мотамхонага айланибди. Эртасига жума намозида шайхулислом деди:
— Ҳурматли жамоа аҳли, кўз ўнгимизда бекордан-бекорга одамлар ўлиб ва жароҳатланиб, иснод келтирувчи фожиа рўй берди. Бунинг бирорта арзигулик са-баби бўлганда ҳам киши юраги ўртанмас эди. Бир одам-нинг нодонлиги ва жиззакилиги орқасида қонлар тўкилди, болалар етим, аёллар эса бева қолдилар. Афсуски, бундай нохуш воқеалар ўтмишда ҳам бўлганлиги маълум. Буларнинг ҳаммаси ҳеч нарсадан ҳеч нарса йўқ; кек сақлаш ва ўч олишдан юзага келган.
Бир куни, — менинг боғимда ишлаётган мардикор билан суҳбатлашиб қолдим. Маълум бўлишича, у йигирма йил бурун ўз уйидан бош олиб чиқиб кетган. Тўртта ўғил-қизи бор экан, бир куни хотини билан жанжаллашган вақгда унинг юзига бир шапалоқ урган. Хотини бехосдан дод фарёд кўтарибди, қўшнилар тўпланишибди, эркак шаънига тегадиган сўзлар айтилибди. Эр шу онда чопонини елкасига ташлаб боши оққан томонга кетган. Шундан буён 20 йил мобайнида шаҳарма-шаҳар кезиб, мардикорлик билан тирикчилик қилиб юраркан.
— Хотинингизни қайси гапидан қаттиқ ранжидингиз, — деб сўрадим. Хотини кўпчилик олдида, ҳаромдан бўлган эркак хотин уради, деган экан. Бу гап юрагига пичоқдек санчилибди. Лекин болаларнинг ҳурмати юзасидан уни чопиб ташлашдан ўзини тийибди. Шунча йиллар ўтишига қарамай, хотинининг ўша сўзи ҳанузгача юрагини тирнар экан. Шу тариқа бир оғиз сўз учун мардикор фарзандларидан воз кечган. Ахир, бу бемаънилик-ку.
Мен мадрасада ишлаб юрган кезларимда оддий муаллим бир муллаваччанинг ўз ҳолига қўймай, ўқишига тўсқинлик қилишга, асабини бузишга ҳаракат қилар-ди. Сабабини суриштирсам, муаллим мадрасада ўша муллаваччанинг отаси қўлида ўқиган экан. Бир куни тартиб-қоидани бузганлиги учун уни кўпчилик ҳузурида қаттиқ қизартирди. Гарчанд бу ўринли бўлса-да, лекин "хап саними", — деб қўйган экан. У одам вафотидан сўнг унинг ўғли, яъни ўша муллавачча шу муаллим ишлаётган мадрасага ўқишга кирган. Шундан сўнг мударрис отасидан ололмаган ўчини ўғлидан ола бошлабди. Йигит бир-икки йил чидаб, азоб чекиб, лекин сир бой бермай секингина бошқа мадрасага ўтиб кетган. У жуда ҳушёр, ақлли ва тадбиркор йигит экан. Унинг бу истеъдоди муаллимнинг аламига алам қўшган. Вақти келиб у мадрасани муваффақиятли битиргандан кейин хон саройига хизматга олиниб, обрўси ва мартабаси тобора кўтарилиб борибди. Бунда албатта хоннинг қўли борлигини англаган муаллим, унинг шаънига тегадиган сўзларни гапирибди. Буни эшитган хон уни ўз ҳузурига чақириб, муллаваччани ёқтирмаслик сабабини сўраган. Бунга жавобан муаллим муллаваччанинг отасидан ўчини ололмай доғда қолганини, энди бу аламни ўғлидан олаётганини айтган. Ғазабланган хон: — Сизнинг отангиз душманларим тарафида туриб менга қарши курашди, сўнфа жазодан қочиб хорижий мамлакатга кетиб ўша ерда вафот этди. Мен ҳам сизга ўхшаб отанинг айби учун ўчимни ўғлидан, яъни сиздан олишни лозим топдим. Агар яхши одам бўлганингизда бу ишни қилмаган бўлардим, — деб муаллимни ўлимга ҳукм қилди.
Муҳтарам жамоа! Сўзимни якуни шундан иборат-ки, — ўч олишнинг фожиали оқибатларини юқоридаги воқеалардан кўрдингиз. Бундай мисоллар ҳаётда кўп учрайди, учқун алангага айланганидек ўч олиш кўп ҳолларда оғзидан отилиб чиққан айрим ўринсиз сўзлар, кўз илғамайдиган ножўя хатти-ҳаракатлардан юзага келиб, киши ҳаётини қўпориб ташлайди. Беҳудага кек сакдаш, ўч олиш одамзод бошига битган балодир. У тарихда кўп азоб-уқубатларни туғдирган, қанчадан-қанча одамлар ёстиғини қуритган. Шу боисдан ҳиссиётга ва жаҳолатга берилиб, тагини суриштирмай, фавқулодда тўполонларга аралашиш кўп зиён келтиради.

Download 1,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish