Ҳамид Зиёев (Тарбиявий ривоятлар, ҳаётий сабоқлар)



Download 1,06 Mb.
bet11/77
Sana26.09.2022
Hajmi1,06 Mb.
#850293
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   77
Bog'liq
KITOB

Боқимандаликнинг фожиаси

Тоғ бағрида жойлашган қишлоқда бир қассоб ҳар куни икки-уч қўйни сўйиб тирикчилик қиларкан. Кунларнинг бирида у хотинига дебди:


— Кўриб турибсанки, сўйилган қўйларнинг калла-почаси, ичак-чавоқларига харидор деярли йўқ. Шу боисдан уларни уйимиз орқасидаги майдонга ташласак йиртқич ҳайвонлар, қушларга озуқа бўлади. Булар қиш мавсумида овқатдан қийналиб, хонадондаги молларга ҳужум қиладилар. Агар биз уларни тўйдирсак, қўниқўшниларимиз биздан миннатдор бўлардилар.
Қассоб хотини билан маслаҳатлашгандан кейин калла почаларни майдонга ташлайверибди. Кўп ўтмай бўри, тулки, айиқ, бургут ва бошқа қушлар майдондаги тайёр овқатдан фойдаланиб, бир неча йиллар давомида
ҳузур-ҳаловатда ҳаёт кечиришди. Вақги келиб қассоб оғир дардга чалиниб ётиб қолди. Йиртқич ҳайвонлар ва қушлар эса оч қолишди. Улар бунга чидай олмай қассобнинг қўихонасига ҳужум қилиб, бир қўйни ағанатишди. Икки кундан кейин улар майдонга келишса яна ҳеч нарса йўқ. Шунда шовқин-сурон кўтариб, қассоб ётган хонага бостириб киришди. Бўри тилга кирди:
— Эй қассоб, кўп йиллар сенинг қарамоғингда яшадик. Сенга орқа қилиб тирикчилик ташвишини ўйламадик. Қиладиган ишимиз майдонга келиб-кетиш, тайёр овқатни ейиш бўлди. Бошқа вақтларда жонимизни койитмай ёзда соясалқин, қишда иссиқ жойларда дам олиб ётдик. Ўзимиздан бошқа ҳайвонларни ва қушларни назарписанд қилмай мағрурландик ва катта гапир-дик. Бугунги кунларда эса очликдан ўзимизни қаерга қўйишимизни билмай қолдик. Ҳозир, биз шуни тушундикки, гўдак бола она сутисиз яшай олмаганидек, биз ҳам сенсиз тура олмаймиз.
— Ишга ярамайдиган бўлиб қолдим. Менга умид боғламай ўз овқатларингни ўзларинг топинглар, бошқа иложи йўқ — деди қассоб.
— Бундай қилишга қодир эмасмиз. Бутун текин овқат ейишга мослашиб кетган эканмиз. Тез чопиш, сакраш, чаққонлик ва умуман овқат топиш усулларини унутибмиз. Бир мисол. Тулки ва айиқ билан йўлда келаётганимизда тўсатдан оёғи шикастланган қуён чиқиб қолди. Бундай ўлжани кўрганимиздан бениҳоя хурсанд бўлдик. Лекин уни тута олмадик. Чунки тез чопсак ҳарсиллаймиз, оёғимиз эса сирқиллаб оғрийди. Айниқса, мана бу айиқнииг аҳволи ачинарли. Арзимаган чуқур ёки кичкина ариқдан ўта олмай кўзлари жовдираб туради. Мустақил ов қила олмайдиган бўлиб қолдик.
Ҳозир тоғдаги ҳайвонлар ҳолимизни кўриб бизни масхара қилмоқдалар. Бургут ҳам гапга аралашиб:
— Бўрининг гаплари тўғри. Биз, қушлар хам тайёр овқатга ўрганиб, узоқ масофага учолмай қолдик. Меҳнатсиз ва машаққатсиз тирикчиликдан қанотларимиз анча қотибди. Бошқа жойлардаги қушлар ўз меҳнати билан тирикчилигини ўтказаётганлиги туфайли осмонда бемалол парвоз қилмоқдалар. Уларга ҳавасимиз келади-ю, тенглашишга ожизмиз.
— Мен сизларга яхшилик ва меҳрибонлик қилга-нимда бунинг оқибатини ўйламаган эканман.
— Бизку, — деди бўри, — ҳайвонмиз, сен одам боласи бўлатуриб, ўйламай иш қилишинг уят. Хўп, майли сен дардга чалинибсан, нима учун икки ўғлинг қассобчиликни давом эттирмаяптилар.
— Сиз очликдан қанчалик қийналаётган бўлсангиз, биз ҳам икки ўғлимизнинг ўта дангасалигидан ва ношудлигидан шунчалик азобдамиз, — деди қассобнинг хотини, — Эрим, икки ўғлини текин овқатга ўргатди, эркалади. Меҳнатга йўлатмади. Севимли фарзандларимиз бамисоли тўнканинг ўзи бўлди. Иложи бўлса, уларга қўнган пашшани биров қўриса, ҳатто қозондаги тайёр овқатни сузишга, чой дамлашга эринишади. Биз, эр-хотин, уларга эмас, аксинча, улар бизларга иш буюради. Булар ҳам майли, отасининг дардига малҳам бўлиш ўрнига, бекитган пулларингизни чиқаринг, деб тиқилинч қиладилар, Ваҳоланки, биз маблағ жамғармаганмиз. Уларнинг меҳнатга ҳеч тоби йўқ. Борди-ю, бирор ишни буюрсак, жиғибийрон бўлиб бизга ақл ўргатишади. "Берсанг еймиз, бермасанг ўламиз", дейишади.
Шу пайтда икки ўғил кириб, — Отажон, ҳамон етибсизми, неча кунлардан буён гўштсиз қолдик, ўрнингиздан туриб ишингизни қилинг, ажаб эмас ту-залсангиз, дейишди.
Фарзандлари, йиртқич ҳайвонлар ва қушлар қуршовида қолган қассоб улар умрига зомин бўлганлигини англаб ўз қилмишларига пушаймон бўлди. Хотини вазиятни юмшатиш мақсадида икки бўлак тузланган гўштни майдонга отганида, ҳайвонлар ва қушлар унга ўзларини урди. Улар орқасидан икки ўғил ҳам югураётганида онаси йўлини тўсиб, зўрға қайтарди. Бунинг учун ўғиллар онани роса ҳақоратлашди. Фарзандлари, ваҳший ҳайвонлар ва қушларнинг уйга кириб тиқилинч қила бериши ёмон оқибатларга олиб келишини англаган қассоб хотини билан тунда уй-жой ва фарзандларини ташлаб қаёққадир ғойиб бўлдилар. Йиртқич ҳайвонлар ва қушлар очликдан бирин-кетин жон бердилар. Фарзандлар эса уй-жойни сотиб айшу ишратга берилдилар. Пировардида, бор-йўқларини ўринсиз сарфлаб, гадойлик қилишдан бошқа иложлари қолмади.

Download 1,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish