Ҳамид Зиёев (Тарбиявий ривоятлар, ҳаётий сабоқлар)



Download 1,06 Mb.
bet77/77
Sana26.09.2022
Hajmi1,06 Mb.
#850293
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   77
Bog'liq
KITOB

Қасамга хиёнат

Зайниддин ака ва Саломат опа ёлғиз ўғли Қўзитўрани уйлантириш орзуси билан яшаб, топган-тутганларини жамғариб бордилар. Ниҳоят орзиқиб кутилган кунлар келиб тўй ҳаракати бошланиб кетди.


Совчилар узоқ-яқин хонадонларга бориб қизларни суриштириш билан шуғулландилар. Бироқ, кўнгилга ёқадиган қиз топилмади. Совчилардан бири деди:
— Вой эсим қурсин, қариндошимнинг эсли-ҳушли, институгда ўқийдиган яхши қизи бор-ку! Сизларга айтмай юраверибман.
Совчининг қариндошникига боришди. Ясатилган дастурхон ва уй эгаларининг хушмуомалалигини кўриб лол қолдилар. Қайта боришганиларида ҳам зўр ҳурмат ва иззат кўрсатилди. Бошқа хонадонларда бундай ҳурматни кўрмаган совчилар оғизларини кўпиртириб қиз ва онасини мақтаб келишди. Бундан завқланган Зайниддин ака ва Саломат опа ўғлининг қиз билан учрашишларига даъват этдилар.
Қўзитўра жасоратли ва эпчил йигит бўлса-да, тортинчоқ ва камгап эди. У учрашувга чиққанида қизнинг исми ва қайси институтда ўқишини сўраш билан чегараланди. "Менинг исмим, — деди қиз, — Яйрахон. Инженерлик соҳаси бўйича ўқимоқдаман".
— Яхши, муваффақият тилайман.
Саломат опа ўғлини сабрсизлик билан кутарди. Ниҳоят ўғли келганида сўради:
— Тезроқ гапир, қиз ёқдими? — Қиз ўзига жуда оро берган экан. Шахдам қадам ташлаб, қўлини узатиб кўзимга тикилиб кўришди. Тили жуда бурро ва уялишни билмас экан. Нуқул дугонала-рини қоралаб, домлаларни масхаралаб гапирди. — Ҳали ёшсан кўп нарсадан бехабарсан — деди ойиси. — Оғзинг қани деса, қулоғини кўрсатадиган анқов қиз бўлсинми? Улардан яхшилик чиқмайди. Агар қиз сен айтганингдек бўлса, мен билан адангга ёқади. — Тўғрими адаси? — Ҳа, албатта. Бир девор қўшниларидан суриштирганимизда ақташди. Ота-онанинг сўзларини ҳеч икки қилмаган Қўзитўра ноилож қизга уйланишга розилик билдирди.
Тўй яхши ўтди. Ота-оналар ўзларида йўқ хурсанд. Айниқса, Саломат опа келин кўриш насиб этганлигидан бениҳоя мамнун эди. Яйрахон эса, ҳеч нарса бўлмагандек, ўзини гердайган ҳолда тутиб, пардозга берилиб юрди. Аммо, Қўзитўра у билан ёстиққа бош қўйган кунидаёқ кўнгли тўлмай, қаттиқ ғазабланди. Начора, буни ошкор қилса, ота-онаси куяди. У арқонни узун ташлашга қарор қилди. Яйрахон тўйдан бир ҳафта ўтганидан кейин ўқишга қатнади. Бир куни у бир машинада келди. Ёнида кўркам йигит бор эди. "Шофёр" уларни эр-хотин деб ўйлади. Йигит йўлда тушиб қолгандан кейин шофёр Яйрахон кўрсатган жойда тўхтади. Шу пайтда Саломат опа тўсатдан эшикдан чиқиб ва шофёрни таниб қолди. У билан кўришди.
— Саломат опа, бу аёл кимингиз бўлади? — сўради шофёр.
— Келиним.
— Йўғ-е, у машинада бир йигит билан қучоқлашиб ўтиришди-ку.
— Ойижон, ишонманг, бу киши кира пулини кўп сўраган эди бермадим. Ўч олиш учун туҳмат қиляпти.
Ҳайратланган шофёр, ё тавба, ё тавба, одам шунчалик ёлғончи бўладими, деб жўнаб қолди.
Саломат опанинг ранги ўчиб, Яйрахонни уйга олиб киргач, қўлига Қуръони каримни тутқазиб, онт ичишини талаб этди.
— Ойижон, мен сутдан ҳам тоза, пок аелман, агар
ёлғон гапираётган бўлсам, мана шу Қуръони карим урсин.
Шубҳага ўрин қолмаганидан Саломат опа таскин топди:
— Жон қизим, бахтли ҳаётимизни кўра олмайдиган ҳасадгўйлар бор. Туҳматчи шофер худонинг қаҳрига учрасин, бошқа гапим йўқ.
Кўп ўтмай Яйрахоннинг дугоналаридан бири Саломат опага телефон қидди:
— Келинингиз ёмон йўлга кирган...
Бироқ, Саломат опа буни ҳам ҳасадгуйликка йўйиб, аҳамият бермади. У ўзича, агар келиним бузуқ бўлса, Қуръони Карим урсин, деб қасам ичмасди-ку! Бир йил ўтар-ўтмас Яйрахон ўғил туғиб исмини Лочин қўйишди. Аммо Қўзитўрани кўнглидаги ғашлик эзарди. Шубҳаси аланга олаётган эди. Уни орқаворотдан кузатиб, нопоклигига тўла ишонди. Айниқса, жиянининг эри — куёв билан алоқа ўрнатганлиги нафратини қайнатиб юборди. Меҳмонда ўтиришганларида Яйрахон куёв билан кўз уриштириб, ва имоишора қилишиб, ташқарига чиқиб кетишди. Маълум вақгдан кейин келганларида ҳам улар бир-бирларига суқланиб қараётганларида Қўзитўра чидай олмай пиво бутилкаси билан ёнидаги куёвнинг бошига зарб билан уриб ағдарди ва тепкилади. Иккинчи бутилкани хотинига отганида қўлидаги ўғли Лочиннинг кўзига тегди. У хотинига ташланмоқчи бўлганида, кўчага қочиб чиқди. Уйда қий-чув кўтарилиб, меҳмонлар ваҳимага тушиб таркалдилар. Айниқса, Лочиннинг чирқиллаб йиғлашига чидашнинг иложи бўлмади.
Милиция келиб Қўзитўрани олиб кетди. Куёвнинг "Тез ёрдам" машинасида ўлганлиги маълум бўлди. Зайниддин ака ва Саломат опа бамисоли бошларига тоғ ўпирилиб тушгандек эзилиб, ётиб қолдилар. Куёвнинг опалари ва хотини Яйрахоннинг отасиникига бостириб киришиб, уни ва онасининг сочини юлишиб, гапни кўчага олиб чиқишди. Одамлар Яйрахон ва онасининг шаънига лаънатлар ўқидилар. Шармандаликка чидай олмаган она ўзини осиб қўйди. Ота қизи Яйрахонни калтаклаб уйдан ҳайдади. Маълум вактдан кейин Қўзитўра одам ўлдирганлиги учун судда 10 йилга кесилди. Неварани боқиш Зайниддин ака ва Саломат опанинг зиммасига тушди. Аммо уларнинг дардлари оғирлашиб, бирин-кетин вафот этдилар. Болани амакиси Ҳайдар ака уйига олиб келиб, ўзининг фарзандидек тарбиялади. Унинг шиша теккан бир кўзи кўр бўлиб қолган эди. Йиллар ўтиб Лочин улғайди... Кунларнинг бирида Лочин ва Ҳайдар ака бекатда автобус пойлаб ўтиришганларида, бир аёл уларнинг ёнига ўтирди. Ҳайдар ака ҳаяжонланиб деди: — Лочин, мана шу хотин сени туққан, онанг Яйрахон бўлади.Бу сўздан ларзага тушган аёл унга талпинди:— Сен ўғлим Лочинмисан! Кел, болам, қучоқлаб армондан чиқай.Лочин довдираб қолди. Сўнг ўзини тутиб ва онасини итариб юборди: — Мен сиздек онадан жирканаман. Сиз отам, бувам ва бувимларнинг ўлимига сабабчи бўлгансиз. Кўзимнинг кўр бўлишига ҳзм сабабчисиз.
Тинч, осойишта яшаётган иккита оилани барбод қилдингиз.
— Ҳа, ҳаммаси тўғри, мен қилган гуноҳларнинг сон-саноғи йўқ. Даставвал, шофёр сиримни очганда ўзимни оқлаш учун Қуръони Карим урсин, деб онт ичган эдим. Мана мени Қуръони Карим уриб, инсон зоти кўрмаган хўрлик ва азобларни кўрдим. Нима бўлсаям онангман.
Б
EGAMOV MUSOBEK
ола юзини тамоман ўгириб олди. У бирдан ўрнидан турди. Тезликда келаётган машинага ўзини урди. У қонга беланган ҳолда
ўғлидан турғизишни илтимос қилди. Бир оз қаддини кўтариб унинг пешонасидан ўпди. Шофёрнинг айби йўқ, деб жон берди.
Download 1,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish