Гулдаста — ҳурмат ва қадрлаш рамзи
Катта ёшли ва обрў-эътибор қозонган Нурниёз кўчага сув сепиб ва супуриб дарвозасининг икки чеккасига безатилган гулдасталар қўйди. Кўча қиёфаси дарров ўзгариб ва унга файз кириб ўтаётган одамларнинг диққатини жалб этди. Улар Нурниёз ака билан қуюқ саломлашиб гулдасталар қўйилганлигининг сабабини сўрашганда, бир хафсала қилдим-да, деб жавоб беришдан нарига ўтмади.
Нурниёзнинг ишларини қўшнилардан биринчи бўлиб унинг уйи рўпарасидаги тўрт қаватли уйда яшовчи Ханифа опа кўриб ҳайратланди. Вой тавба, — деди ўзигаўзи, — тўй бўлаётган бўлса билардик, лекин бу
ҳақида эшитганимиз йўқ. Нима учун у ҳеч нарсадан ҳеч нарса йўқ кўчани тозалаб гулдасталарни қўйди? Бир зумда аёллар пайдо бўлиб, Нурниёз аканинг қилган ишларини томоша қилиб, ҳайратландилар. Бир жойга тўпланиб муҳокамани қизитдилар. Сўзни Ҳислат опа бошлади:
— Менинг назаримда Нурниёз уйланишга тайёргарлик кўрмоқда. Хотини Парчагул опа оғир операциядан кейин касалхонадан тўғри бошқа шаҳарга, ота-онасиникига кетган. Нега у уйига келмай, ота-онасиникига кетди. Бу ерда бир гап бор, эр-хотин ажрашишган.
— Тўғри айтасиз, — деди Лазиза опа, — эркак зотига ҳамма вақт ишониб бўлмас экан. Бир қариндошимнинг хотини оғир дардга чалиниб, ётиб қолганда бошқа хотинга уйланиб ичкуёвликни бўйнига олди. Хотини эса чирқиллаб қолаверди, дардига дард қўшидди. Ваҳоланки, одамлар ўша қариндошимни инсофли ва тартибли одам дейишарди.
Аёллар ўзаро суҳбатлашиб турганда Нурниёз ака ниҳоятда ясанган ва хурсанд ҳолда уйидан чиқиб, гулдасталарни тўғрилаб, ҳидлаб қўйди. Буни кўрган аёллар уни куёвга ўхшаб кийинибди, демак уйланаётгани рост экан деб гапиришди. Улар орасида Нурниёзни қарғаганлар ҳам бўлди. Аммо Асал опа уларни тергаб қўйди:
Билар-билмас Нурниёз акани қоралаш яхши эмас. У жуда виждонли ва ориятли одам, хотинига хиёнат қилмайди.
Нотўғри гапиряпсиз, Асал опа, — дебди Замира опа, — Ҳаммамиз нима бўлганини кўриб турибмиз. Нурниёз ака хотинининг вафодорлигини унутган кўринади. Эсингиздами, у киши 3 ой касал бўлиб ётганда Гулпарча опа шундай яхши парвариш қилдики, гапирган билан адо бўлмайди. Наҳотки яхшиликка ёмонлик қилса? Бағри тошлигини, билмай юрган эканмиз. Унинг адолатсизлигига чидаб бўлмайди. Қилмишини маҳаллада муҳокама қилиб адабини бериш керак.
Нурниёзнинг ёнига эшигининг тагида тўхтаган машинадан қўлида сурнай ушлаган киши тушди: — Амакижон, қалайсиз, кеннойим тузалдиларми? Қўшни маҳаллага бешик тўйига кетаётиб йўл-йўлакай сиздан хабар олай дедим.
— Раҳмат жиян, акам яхшиларми? Бизлар тинч ва
соғ-саломат юрибмиз.
Сурнайчи гулдасталар қўйилганлиги сабабини сўраганда Нурниёз қулоғига шивирлаб тушунтирган эди, йигит сўз қотди:
— Амакижон, сиз яхши кўрган "Наво" куйини чалайми?
— Қанийди, чалсанг кўп хурсанд бўлардим. Сурнайнинг жозибадор овози янгради. Одамлар кўчага чиқиб, томоша қилишди. Улар орасида рақсга тушганлар ҳам бўлди. Сурнайнинг чалиниши тўпланган аёлларнинг Нурниёзнинг уйланаётганлиги ҳақидаги фикрини тасдикдади.
Бир пайт яна бир машина келиб тўхтади. Аёллар келин келди, келин келди, деб чувиллашди. Лекин машинадан Гулпарча опа онаси билан тушишганда бўладими, аёллар ҳангу манг бўлишди.
Нурниёз хотини ва қайнонаси билан қучоқлашиб кўришди, гулдастани совға қилди. Аёллар ҳам келишиб саломлашди.
— "Нурниёз ака деди. — Гулпарча опа, — одамларнинг тўпланганлиги, гулдасталар ва сурнайни кўриб ҳайрон қолдим. Ўзи нима гап?
— Азизим, сени оғир касалликдан соғайганинг шарофатига шу ишларни қилдим. Ахир сен уч ўғил ва уч қизнинг онасисан. Мен ва фарзандларингга жонингни тиккан табаррук зотсан. Бизнинг ғамхўримиз, меҳрибонимиз ва фариштамизсан. Онанг ўлим тўшагида ётганлигини эшитиб, касалхонадан тўғри уникига борганинг ҳам меҳринг қайноқлигидан. Сен ақлидрокли, покиза ва вафодорсан. Гулдасталарга келганда шуни билгинки, улар ўзаро ҳурмат ва иззат, обрў-эътибор ва оқибатнинг рамзидир. Сенингдек аёлни тарбиялаган онангта минг раҳмат.
— Сизни — деди қайнона, — ўғлимдек кўриб дуо Қилиб юраман. Қизимнинг билмаганини ўргатдингиз,билганинг қадрига етдингиз. Бизга ғамхўрлик, меҳрибончиликни канда қилмадингиз. Сиздек олижаноб одамни тарбиялаган ота-онангизга ҳазор раҳмат.
Йиғилганлар лол қолиб тарқалишди. Гулпарча опа аёллар куршовида ҳовлига кирганда оёғи тагига қурбонликка қўй сўйилди.
Аёллар хеч кўрмаган ва эшитмаган ажойиб воқеадан қаттиқ таъсирландилар. Уларнинг орасида кўнгли ўксиганлар ҳам бўлиб, айрим хонадонларда ғавғо чиқди. Аввало, ўша юқорида тилга олинган Ханифа опа шиддат билан уйига бориб эрига деди:
— Сиз ҳам эркакман, бошимда дўппим бор, деб юрибсиз. Нурниёз хотинига кўрсатган муносабатини кўрдингиз. У ўзининг ҳақиқий эркаклигини кўрсатиб, хотинини осмонларга кўтарди. Қани айтингчи, қачон, қайси ерда гулдаста тутиб кўнглимни кўтардингиз? Гулпарча опадан кам жойим борми? У учта ўғил кўрган бўлса мен бештасини туғиб қўйибман. Гулдастани сотиб олишга қурбингиз етмайдими? Мени менсимай юраверасиз, фақат ўзингизни ҳузур-ҳаловатингизни ўйлайсиз.
— Хой, хотин, кўп жаврама. Жонимга тегдинг, гап гулдастадами?
— Бўлмаса нимада?
— Ўчир овозингни!
— Калтак еб индамай кетадиган хотинлардан эмасман.
Ханифа опа йиғи-сиғи билан қўлини столга урган эди. Пичоққа тегиб қонади. Эри шошганча унинг қўлини боғлаб, яхши гаплар билан овутиб кўчага чиқиб кетди.
Мастона опа ҳам қорнимга эмас қадримга йиғлайман, деб уйига бориб эрининг ёқасидан олди:
— Эркак бўлмай башарангиз қурсин, бугун кўзим мошдек очилди, ўзимнинг оёқости бўлиб ва эзилиб юрганимни англадим. Қанчадан-қанча байрам ва ту-ғилган кунлар ўтиб кетди, лекин кўнглим учун бирор маротаба бўлса гул совға килиб кўпчиликнинг ҳузурида шаънимга яхши гаплар изҳор килмадингиз. Аммо бегона аёлларнинг туғилган кунига борганингизда улар-ни табриклайсиз ва роса мақтайсиз. Сиз бегона парастэрсиз, "олдингиздан оқаётган сувнинг" қадрига етмайсиз.
Эри кўнгли учунми хотинига тасалли берди: Бундан буён сени гулларга кўмиб ташлайман. Иложи топилса, телевизорга чиқиб, мақтайман.
Мени кечир. Бошқа хонадонларда ҳам эрхотинлар ўртасида тўқнашувлар юз берди. Гулсин опа ҳам эрини саволга тутди: Воқеани биргаликда кўрдик, тўғрими?
— Тўғри, қизиқ ҳодиса рўй берди. Нурниёз аканинг кимлигини билмай юрган эканмиз. У хотинпараст эканлигини кўрсатди. Ахир, хотини касалхонадан чиқса, чиқибди. Шунга гулдаста совға қкпиб, қўй сўйиш, сур-най чалиш керакмиди? Бу бемаънилик-ку'.
— Сизнинг ўзингиз шунақасиз. Хотиннинг қадрига етмайдиган маданиятсиз одамсиз. Эсингиздами, никоҳ кунимиз вақтида кун иссиқ бўлганлигидан чанқаганлигим учун, минерал сувдан қуйинг, деганимда бетсиз бўлма дегандингиз. Бу камдек келин андишасиз бўлмайди, деб туртиб қўцйгансиз. Ўшанда сизнинг кимлигингизни билиб ич-ичимдан хафа бўлганман. Ке-йинги вақтлардаги қўполлигингиз ва қўрслигингизни гапирсам, эзилиб тамом бўламан. Сиз табиатан хасис одам бўлганлигингиз учун Нурниёз ака сингари сахий ва олижаноб кишиларнинг ишлари ёқмайди, албатта.
Анорхоной исмли аёл ҳам эрини зарда билан исканжага олди:
"Сизда фаросат борми ёки йўқми? Гулпарча опанинг ранги қора ва ўзи семиз бўлсада эридан кўрган иззатга қаранг. Энди менинг оппоқлигим, қадди-қома-тимнинг келишганлигини ўша хотинга солиштиринг. Ишхона ва кўчада юрганимда барча мендан кўзини узолмай қолади. Аммо сиз мени назар-писанд қилмайсиз. Гўе мен оддий бир хизматкорингизман.
— Кишининг қадри-қиммати ва ҳурмати чиройи ва Қадди-қоматига қараб эмас, балки унинг акл-идроки ва одоб-аҳлоқига қараб белгиланади.
— Шундайми, нимага шама қилаётганингизни тушуниб турибман. Худога шукр, ақдим ҳам, фаросатим
бор. Фикрингизча ақлим паст бўлса менинг жавобимни беринг.
— Оғзингга келганини гапираверасан-да! Сенинг кўнглинг кўчадагиларда. Олти йил бўлдики қоматим ўзгаради, деб фарзанд кўришни истамайсан. Аввало фарзандлар туғиб бер. Тарбиялайлик, қани, елкамда кўтариб юрмайманми? Ўшанда кўрасан ҳурмат ва иззатни. Узинг яхшилаб ўйла, нима учун Нурниёз ака хотинининг қадри-қимматини ўрнига қўииб, ҳаммамизни лол қолдирди. Бу аёл ўғил-қизларини тарбиялади, эрни парвариш қилди, рўзғор ишлари ҳам, ўқитувчиликни ҳам дўндирди. Элнинг эътибори ва ҳурматига сазовор бўлди. Бу адолатли гаплар Анорхонга таъсир қилиб, у индамай ошхонага кириб кетди.
Ойбиби ҳам жаҳл билан кўчада ўтирган эрини уйга олиб кириб деди:
— Шуни билингки чинакам эркак сахий ва мард бўлади. Аввал у хотини учун жонини фидо айлаб, имкони борича кўнглини олишга ҳаракат қилади. Нурниёз ака ана шундай эркаклардан бири экан. Уни сизга солиштирса, тамомила бошқачасиз. Турмуш қурганимизга 20 йил бўлди. Шу орада бир неча маротаба касалхонада ётиб чиқдим. Аммо қурбонликка қўй у ёқда турсин битта хўроз атамадингиз. Фақат пул йиғасиз. Мана ўн кундан буён уйда гўшт йўқ. Болаларнинг гўштсиз овқат еявериб, тинкалари қуриди. Сизга ўхшаган зиқна ва қурумсоқ одамларнинг охирати яхши бўлмайди.
— Нафасинг қурсин, пулларни фарзандларимиз келажаги учун жамғараяпман. Гап қурбонлик қилиш ва гуддасталар совға қилишда эмас. Исрофгарчилик-ку! Ёмонми, яхшими барибир қора қозон қайнаб туриб-ди, шунга шукр қил.
Шу пайтда атай қилингандек Ойбибининг укаси ва синглиси гулдаста кўтариб келишди.
— Опа, туғилган кунингиз билан, — табриклашди улар.
— Туғилган куним эсимдан чиқиб кетибди, — кўзига ёш олди опа ва уларни уйга таклиф қилди. Унинг укаси яримта ароқ олиб келган экан. Ширин суҳбатлашиб ўтиришди. Ўйин-кулги ва ҳурсандчилик бошланиб кетди.
Эр-хотин ўйинга тушиб кетишди. Эрининг кўнгли ёзилиб, Ойбибига деди: Болалар билан бир дастурхон атрофида ўйин, кулги қилишнинг гашти бошқача бўлар экан. Анча тетиклашдим асалим, кейинги якшанба куни қўй сўйиб туғилган кунингни қайта нишонлаймиз. Розимисан".
Бундай сўзларни эридан эшитмаган Ойбиби хурсандлигидан юраги ёрилгандек бўлди:
— Кайф устида айтаётган бўлсангиз ҳам, сизга раҳмат.
— Аввало сенга қойилман. Султоним деб мени кўкка кўтардинг. Ҳой ука султоним маъносини тушунасанми? У подшоҳим деган ажойиб сўздир. Хотиним, жоним мени шунчалик севасанми, минг раҳмат. Мени кечир, ҳакиқатан ҳам ўз вақтида ҳурматингни ўрнига қўя олмадим. Мени туғилган кунингни ўтказмоқчилигимга унчалик ишонмаётирсан. Мана бу пулни укангга бераман, қўйни келтирсин.
Ойниса опа эрининг инсофга кирганлигини кўриб суюнганлигини терисига сиғдира олмади.
Қўшнилардан бири Зубайра опа ҳам эрини ўрнидан турғазиб дилидаги сўзларни изҳор этди:
— Ҳар якшанба куни пивога тўйиб кечқурунгача ухлайсиз. Сўнг ярим кечагача қимирламай, телевизор томоша қиласиз. Аммо болалар билан суҳбатлашиб ўтириш, уларнинг ўқишлари билан қизиқишни ўйламайсиз. Ухлаб ғафлатда қолмаганингизда қўшнимиз Нурниёз аканинг хотинининг касалхонадан чиқишини қандай кутиб олганлигини кўрган бўлардингиз.
— Яхши бўпти. Нима, сенинг дастингдан биров хотинини ўзи хоҳлаганча кутиб ололмайдими? Сенга уни нима алоқаси бор?!
— Жуда алоқаси бор-да. Хизматингизни қилиб, сочим оқарди. Юзимга ажин тушди. Сиздан бирор яхши сўз эшитмай, ҳурмат кўрмай умрим ўтмокда. Нуқул иш буюрасиз, ҳол-аҳволимни сўраб, гаплашиб ўтирмайсиз. Бир дона гул нима деган на— Мени унга солиштирма. Нурниёз ака кўп китоб ўқиган ва кўпни кўрганлиги учун хотинига муомалани дўндиради. Мен эса оддий хизматчиман.
— Узингизни оқлашга уринманг. Отангиз оддий ямоқчи бўлиб, хотинини жуда ҳурмат қиларди. Ҳар баҳор келганда гуллар очилганда биринчи узилганини унга совға қиларди. Раҳматли онангиз ўзида йўқ хурсанд бўлиб отангизни, бошингиз омон бўлсин, деб дуо қиларди. Улар умрларининг охиригача тинчлик ва аҳилликда яшашди. Биз эр-хотин, бир-бирларимизни ардоқласак, фарзандларимиз кўриб ҳурмат қилишни ўрганадилар.
— Оббо хотиней! Гапга шундай чечансанки, итоат этишимдан бошқа иложим қолмади.
Нурниёз аканинг тадбири бошқа эркакларнинг ҳам кўзини очди. Ўрмонқул деган кимса уйига келиб ўзидан-ўзи ароқ ва пиво солинган идишларни уриб син-дира бошлади. Хотини ва болалари нима қилишларини билмадилар. Шундан кейин Ўрмонқул ўтириб олиб, мен аҳмоқ мана беш йилдан буён ичкиликка берилиб, сизларни ташлаб қўйдим, рўзғорга қарашмай, ҳузу-римни кўрдим. Болаларимни яхши едирман, кийинтирмай кўнгилларини ўкситдим, хўрладим.
Бугун Нурниёз аканинг қилган ишларини кўриб хатоларимни тушундим ва ичкиликдан тамомила воз кечдим. Хотини ва болалари қувониб уни қучоқлашди. Айниқса, хотинининг боши осмонга етди.
Тўғон аканинг рафиқаси онасиникига кетган эди. Бозорга тушиб, харажат қилди, гулдаста кўтариб борди. Рафиқасини уйига олиб келди. Эрининг бирданига ўзгариб меҳрибончилик қилишининг сабабини билган рафиқаси Нурниёз аканинг ҳақига дуолар қилди.
Турсунбой ака эса шаҳар атрофидаги санаторияда дам олаётган хотинининг ҳузурига ошнинг хоми ва гулдаста билан бориб хабар олди. Эрининг бундай меҳрибонлигини кўрган хотини ўзида йўқ ҳурсанд бўлиб деди:
— Турсунбой ака, ҳеч қачон ҳозиргидек меҳрибон бўлмагансиз. Ўзингизмисиз, танимай қолдим. Ўзи нима гап?
— Эй, хотин, ғафлатда юрган эканман. Сабабини сўрама. "Узумини еб, боғини суриштирма" деган нақлни эшитмаганмисан.
Ходибек исмли йигит хотинини ота-онасиникига кетказиб ажралиш ҳаракатида юрган эди. У ичкиликни кўп ичиб уни бекордан-бекорга ҳақорат қилган. Ҳатто урган вақтлари ҳам бўлган. Аммо, у эримни ақли кириб қолар, деб чидаб уй ишларини адо этиб юраверди. Кунларнинг бирида хотин ичмаслик ва ярим кечагача кўчада санғимасликни сўраб насиҳат қилди. Акс ҳолда бир фалокат рўй бериши мумкинлигини айтди.
Ходибек сенмисан менга ақл ўргатадиган деб, уриб уни ота-онасиникига жўнатган. У Нурниёз аканинг хотинига нисбатан муносабатидан қаттиқ таъсирланиб, катта гулдаста билан келиб ичкиликни оғзига олмасликни бўйнига олиб, хотинини олиб келди.
Очилхон икки болали хотинидан ажралган эди. Унинг ҳам кўзи очилиб, нима иш қилиб қўйдим деб, маслаҳатга Нурниёз аканинг ҳузурига бориб, яхши на-сиҳатларни эшитди. У киши билан бирга бориб хотини билан ярашди.
Нурниёз аканинг маҳаллада обрўйи ошиб кетди, кўп ёшларни тўғри йўлга солишга муносиб ҳисса кўшди.
Қўни-кўшнилар керагида гул қидириб юрмаслик учун дарвозалари олдига кўчат экадиган бўлдилар. Улар ҳар баҳор гуллаб, ҳамманинг ҳавасини келтирадиган бўлди. Улар қизил, сариқ ва оқ рангларда чамандек очилиб, шифобахш ва ёқимли ҳиди одамларга роҳат бахш этарди. Тўй, байрам ва туғилган кунларда маҳалладагилар улардан фойдаланишаркан, Нурниёз аканинг шаънига миннатдорчилик сўзларини изҳор қиладилар. Маҳалла кексалари ва аёллар гулларнинг атрофида ўтириб ҳордиқ чиқарадиган бўлишди.
Нурниёз ака вафот қилганида одамлар уни сўнгги манзилга алоҳида эҳтиром билан кузатишди. Кўча Нурниёз аканинг номи билан юритидди. Айрим ота-оналар фарзанд ва набира кўрганларида Нурниёз акага ўхшасин, деб унинг исмини қўйишди.
Do'stlaringiz bilan baham: |