Яша қизим, биз ютдик!
Ғунчахон мактабни тугатиб, вактини ўиин-кулгига сарфлаб бирор касб танламади. Даставвал ресторанда официантка, буфетчи ва зал мудираси бўлиб хизмат килди. Эрга тегиб, фарзандли бўлганда ҳам яхши кийиниш, пардоз қилиш, зеб-зийнат, ўзини кўз-кўз килишдан воз кечмади. Пул топиш йўлларини ўзлаштириб, яхшигина бойлик орттирди. Унинг хонадонида Қозон қайнамас, озиқ-овқат доим ресторан, ошхоналардан ташиларди.
Уйни тозалаш, кирларни ювиш ва бошқа ишларни ресторан официантлари келиб бажарган. Унинг ўғил қизлари ҳатто одций чой дамлашни ҳам уддалай олмайдиган бўлиб қолдилар. Улар энг охирги модада кийинишар, оёқ кийимлари ва сумкалари ҳам тез-тез ўзгариб турарди.
Равишда унинг Ҳуригул исмли фарзандининг дунёқараши, юриш-туриши ҳам шу турмуш тарзига монанд шаклланди. Унинг бутун қалбини боқиманда-лик кайфияти чулғаб олганди. Одамларнинг ташқи қиёфасига қараб баҳо беришга одатланди. У оддий кийинган, меҳнаткаш кишиларни назар-писанд қилмай, миллати ва динидан қатъи назар йигит ва қизлар билан дарров дўстлашиб кетган. Вақтини ресторанларда, кафе ва барларда, кино ва сайлгоҳларда ўтказган. Ғунчахон фарзандининг маишат қилиб юришидан мамнун бўлиб, пул билан таъминлаб турган. Унинг назарида фарзанд эркинлик ва мўл-кўлчиликда ҳаёт кечирса, бахтли-саодатли бўлармиш. Ғунчахоннинг ўйлашича, ташқи қиёфаси ялтираган ва ўзини қандай хоҳласа шундай тутадиган одамларгина маданиятли инсонлар ҳисобланган. Меҳнат ва билимнинг аҳамиятини мутлақо англамаган. Шунинг учун ҳам фарзанди мактабни зўрға тугатиб, чаласавод бўлиб етишди. Ҳуригул таниш-билиш орқали институтга киришига қарамай, босар-тусарини билмай қолди. У билан бирга 4—5 баҳода мактабни битирганларнинг ўқишга кира олмаганлиги Ғунчахоннинг мақтаниш ва ғурурланишини янада кучайтирди. У қизини янги либослар, оёқ кийими, сумка, соат ва олтин тақинчоқлар билан ясантирди. Сартарошхоналарда сочи, тирноғи ва қошини бўяттирди. У мана шундай ажойиб кўринишда ўқишнинг биринчи куни институтга келганда йигит ва қизларнинг икки кўзи унда бўлди. Бундан Ҳуригул севиниб у ёкдан-бу ёққа шаҳдам қадам ташлаб юрди. У дарсга қўнғироқ чалинганда жўрттага бир оз кечикиб, хонага гердайиб кирганда талабалар ҳанг-манг бўлиб қолишди. Ҳатто унинг ёнига келиб ўтиришга бирорта талабанинг юраги бетламади. Ҳуригул дарслар тугаши биланоқ шиддат билан кўчага чиқиб таксида уйига кедди. Онаси дастурхон ёзиб кутиб ўтирган эди.
Ҳуригул завқ-шавқ билан ўзини онасининг бағрига отиб, мақтанди. — Чиройли кийиниш ва юришда институтда менга тенглашадиган қиз кўринмади. Талабалар ва домлаларнинг икки кўзи менда бўлиб, бу қиз осмондан тушган фаришта, дейишди. Агар йигитларга, оёғим тагига ётинглар, десам дарҳол рози бўладилар. Аммо мен сир бой бермай, ўзимни жиддий тутиб, ҳеч кимга эьтибор бермадим.
— Жонгинам, жуда хурсандман. Мен сени бундан ҳам яхши кийинтириб, ҳаммани ҳайрон қолдираман. Ана ўшанда кўрасан обрўинг ошиб кетишини. Ишончим комил, сен шаҳримизнинг ягона гўзали бўласан.
— Спасибо, мамочка. Сиз айтгандек гўзаллар гўзали бўлишим шарт.
Она-боланинг дарди ташқи қиёфани гўзаллаштириш ва одамларнинг ҳавасини келтиришда бўлиб, дарсни тайёрлаш ва билим олиш хаёлларига ҳам келмади. Кунлар ўтиб, имтиҳонлар яқинлашганда унинг юраги пўкиллай бошлади. Чунки, ҳеч нарсани билмасди. Имтиҳонлар ҳам бошланди. Ҳуригул ва дугоналари ўта олмай шарманда бўддилар. Ғунчахон дарҳол ўртага ту-шиб ва совғалар уюштириб баҳоларни учга илинтирди. Аммо қизи ўзини кўз-кўз қилишини, дарсга қизиқмаслигини, ҳеч кимни менсимаслиги ва ғўдайиши билан йигит ва қизларнинг жонига тегиб обрўйи тўкилди. Эндиликда унинг кўзни қамаштирадиган либосларига ҳеч ким эътибор бермай қўйди. Шунга қарамай, ўзи танлаган йўддан юриб онасининг ёрдами билан зўрға курсдан курсга ўтиб бораверди. Тўртинчи курсга ўтганда қизларнинг кўпчилиги турмушга чиқишди. Ҳуригул ва унинг ўзига ўхшаган дугоналари эса совчиларга зор бўлишиб, ич-ичидан ёниб юришди. Ҳатто, уларни кўзи ва юзларидаги нур сўна бошлаб, қари қизларга ўхшаб қолдилар. Бу уларнинг ички дунёсининг пучлиги ва меъёридан ортиқ юзга сурилган пардозининг маҳсули эди.
Ғунчахон бирор маротаба совчилар келмаганлигидан куйиниб юрди. У ўзига ўзи гапириб, наҳотки эрта-кеч қўлидан китоб тушмай, кийинишни билмаган маданиятсиз қизлар турмушга чиқадилар-у, менинг ойдек қизим эса эътибордан четда қолса? Бу ерда душман ва ҳасадгўйларнинг қўли бор, албатта, — дея маломат қидди.
Ҳуригул борган сари озиб, хунуклашди. Кийим ярашмайдиган ҳолга тушиб қолди. Айниқса, уни ҳеч ким йўқламай қўйганлигидан қаттиқ азоб чекди. Ҳар замонда билмай келган совчилар биринчи ташрифдаёқ айниб кетавердилар. Онаси Ғунчахон эса ундан ҳам баттар қийналди. Шу орада қизига сени хотинликка оламан, деб юрган йигитлар ҳам бошқасига уйланишди.
Буни қарангки, Анорбой исмли софдил йигитнинг онаси совчиликка келди. Ғунчахон омадни қўлдан бой бермаслик учун зарур чораларни кўрди. Кутилмаганда Анорбойга Ҳуригул маъқул тушди. Бундан хабар топган унинг қўшнилари, қандай ношуд йигит эканки, ўйламай ва ҳеч нарсани сезмай мойиллик билдирди, дейишибди. Хуллас, бировлар ишониб, бировлар ишон-май юрганда дабдабали тўй бўлиб ўтди. Турқи совуқ, кўримсиз ва юзидан заҳар томиб турган келинни кўрган одамлар Анорбоининг диди ва фаросати пастлигидан жуда хафа бўлишди. Кўп ўтмай, Ҳуригулнинг уй-рўзғор ишларини билмаслиги ҳам билиниб, қайнона ва қайнотани кўп ташвишлантирди. Бу камлик қилгандек, у тикка ташлашадиган, катта-кичикни фарқига бормайдиган, беандиша аёл сифатида намоён бўлди. Кўп вақ-тини пардоз қилиш ва ясанишга кетказиб, ўзини уринтирмасликка ҳаракат қилди. Унинг қилмишлари Анорбойнинг ҳам нафратини уйғотиб, ўзаро зиддият кескинлашди. У эри, қайнона ва қайнотанинг зулм қила-ётганлиги ҳақида телефон орқали онасига бўрттириб ахборот бериб турди. Бунга жавобан Ғунчахон опа, қизим, сен хизматкор эмассан, бошингни эгма, деб қайраб турди.
Ҳуригул иш ўрнига жанжал билан шуғулланиб, ҳеч кимга тинчлик бермади. Даставвал аразлаб уйда икки-уч кун ётадиган бўдди. Сўнгра яна ишёқмаслик қилиб қайнонасининг тинкасини қуритди. Қаттиқ жанжалдан кейин у катта бўхчага тўйда қилинган қимматли буюмларини тугиб, онасиникига жуфтакни ростлади. У бу ерда онасига, қайнонам жуда ёмон хотин экан, у бугун манти қиламиз хамирни қоринг, эртасига ошга сабзи тўғранг, индинига сомсага пиёзни тайёрланг,қўйингчи, ҳар куни у ёки бу овқатни тайёрлашга ёрдам беришимни сўрайди. Кир ювиш ва дазмоллашни ҳам мен қилишим керак эмиш. Булар етмагандек супуриш ва тозалаш ишлари ҳам менга тегишли экан. Нима, уларга малайманми, мамочка. Дардга чалиниб қолсам нима бўлади?
Шўрим қурсин, ҳамма айб дадангда — деди Ғунчахон. Куёв томонни яхшилаб суриштиринг деганимда, бепарволик қилди. Қайнонанг, қайнотанг, эринг майдакаш одамлар бўлиб чиқди. Емонга ёмон бўлиш керак. Бундай пайтда уйни бошингга кўтариб жанжал кўтар. Ўзингни касалликка сол, бошингни боғлаб ётгин. Шунда қайнонанг ва қайнатанг ишларни ўзлари қилишга мажбур бўладилар.
Ҳуригул бир қанча вақт ўтиб, онасиникидан келиб ҳеч нарса бўлмагандек, уйга кириб кетди. Қайнона билан қайнота тавба қилган бўлса керак дейишиб, Анорбойга яхши муомалада бўлишликни уқтиришди. Аммо қўп ўтмай Ҳуригул эски қилиқларини давом эттириб, уй ишларига қўлини ҳам урмади.
Ҳуригул севинчи терисига сиғмай онасига телефон қилди: — Мамочка, дорогая! Ҳамма нарса сиз айтгандек бўлди, авлиё экансиз. Улар олдида бошимни эгмай жанжал қилаверганимдан кейин қайнонам касалга чалинди. Қайнотам ишларни шундай яхши қилаяптики, ҳавасинтиз келади. У оғзини очмай ишни дўндириб Қўяди. Энди эркин нафас оладиган бўлдим.
— Яша қизим, сен ақллисан, биз ютдик. Кўрдингми, сўзимга кириб қайнонанг ва қайнотангни жиловлаб олибсан. Бу бизнинг ғалабамиз. Мана, озодликка чиқдинг, кўнглинг нимани истаса шуни чўчимай қилавер. Вақти келиб, уйингдаги золимларнинг бурнини ерга ишқалаймиз.
Ғунчахоннинг ушбу сўзлари қизини янада руҳлантириб, эрини кечаси билан эзиб сувини ичаверди.
Бир куни тўсатдан Анорбой, Ҳуригул, қайнона ва Қайнота номига суддан чақириқ қоғози келди. Бундан У ва Ғунчахон ҳайратга тушиб, типирчилаб қолишди. Маълум бўлишича, Анорбой ажралиш ҳақида судга ариза берган экан. Биринчи куни қайнота келмаганлиги учун суд кечиктирилди. Суд раиси эртасига қайнотани олиб келишни буюрди. Унинг вакили хонадонга кирса, қайнота аёл кийимида кир ювиб ўтирган экан. У бунақасини умрида кўрмаган ва эшитмаганлиги учун қаттиқ ҳайратга тушди. Қайнона эса касали оғирлигидан ётган экан. У бир ғазабланиб, бир раҳми келибди. Кўпни кўрган киши бўлганлиги учун қайнотани аёл киши кийимида судга боришга кўндирди.
Суд залида қайнотани аёл кийимида кўришганда ажабланмаган ва ҳайратланмаган одам қолмади. Ҳатто, суд раиси бир ирғиб ўзини зўрға тутиб турди.
Сўзни Анорбой бошлади. — Ҳурматли суд раиси! Мен келин танлашда хатога йўл қўйдим. Биринчи марта учрашганимизда бошини кўтаришга ва менга қарашга уялиб, саволларимга аста-секин жавоб берди. Бу менда жуда одобли ва мулойим қиз сифатида таассурот қолдирди. Иккинчи учрашганимизда ҳам ўзини майин ва тартибли кимса қилиб кўрсатди. Шу боис розилигимни изҳор этиб, уйига кузатиб қўйдим. Тўйдан кейин унинг ниқоби очилиб, асл башараси кўринди. У мени, ота-онамни менсимай, эшак қилиб миниб олишга ҳара-кат қидди. У менга теккунга қадар бир нечта йигитларни бошини айлантирган экан. Турмушга чиққандан кейин ҳам улар билан алоқани узмаган. У оиламиз бошига битган бало бўдди. Унинг дастидан отамнинг қандай аҳволга тушиб қолганлигини маҳалла-кўй билади.
Охирги сўзим, менинг у билан ажралиш ҳақидаги аризамни инобатга олинишини сўрайман.
— Ўғлимнинг гапларига тўла қўшиламан — деди ота, — ҳақиқатан бошимизга фалокат ёғилиб одобсизлик, ҳийлакорлик ва текинхўрликда тенги йўқ келинга мубтало бўлдик. У кўчада дайдиб юрган қиз экан. Унингча меҳнат қилиш қолоқлик белгиси, эмиш. Қайнона бўлмиш — хотиним касалга чалингандан кейин хонадонимиз қаровсиз қодди. Ювилмаган идиш-товоқ-лар уюлиб ётди. Келинга кучингиз етганча уй ишлари билан шуғулланинг деганимда, ўғлингизга бошқа хотин олиб беринг, деб дўқ қилди. Шу боис уй ишларини ўзим қилишга тўғри келди. Хотинимни ҳам парвариш қилдим. Аммо келин буни кўриб турсада безрайиб турарди. Ҳатто, мен пиширган овқатни истеъмол қилишдан тортинмай, "спасибо отец, за человеческую заботу", деди. Сурбетлик шунчалик ҳам бўладими?
Бир куни хотиним, Ҳуригулхон мен тириклигимда фарзанд кўринг, катта қилиб бераман деганда, у, бекорларни айтибсиз, бунақанги қолоқ ва маданиятсиз хонадонда ҳеч қачон бола туғмайман ва яна айтаман туғмайман, деб зарда билан жавоб берди.
Ғунчахон улар сўзлаётганда бир неча марта ўрнидан туриб Анорбой билан қайнотани туҳматчиликда айблашга ҳаракат қилди. Судья уни тартибга чақирди, акс ҳодда бу ердан чиқариб юборилишини билдирди.
Сўз Ҳуригулга берилганда деди: — Эрим, қайнотам, қайнонам паноҳида келинлик гаштини суриб юрсам, уларнинг обрўси-ку! Аммо, улар буни тушунишмай қадримга етмадилар. Чунки, уларнинг онги нўлдан ҳам паст. Улар амалда ўрта аср одамларидир.
Судья келиндан сўради: — Фараз қилайлик, қариган чоғингизда келинингиз сизга хизмат қилиши керакмиди?
— Йўқ, ўғлим билан келинимни алоҳида уйга чиқарардим.
— Борди-ю, шундай қилишга имконингиз бўлмаса-чи?
— Кечирасиз, мен оптимистман, имконим бўлади, албатта.
Залдагилар Ҳуригулнинг катта кетишидан кулиб юборишди.
Ҳурматли судья, — деб сўз одди Ғунчахон, — бизнинг оила аъзоларимиз, шу жумладан Ҳуригул қизим замонавий руҳда тарбияланган илғор одам. Аёлларнинг Қозон-товоқ, кир ювиши ва бошқа ишларни бажариш Даври аллақачонлар орқада қолиб кетди. Ҳуригул дипломли педагог, унинг эри, қайнона ва қайнотаси эса чистий феодаллардир. Куёв эса ота-онасининг измидан чиқмайдиган қулдир. Қизимда ҳеч қанақа айб йўқ.
Судья унга савол берибди: — Сиз келинлик вақтингизда қайнона ва қайнотага хизмат қилганмисиз?
— Мен улардан алоҳида яшаш шарти билан эрга текканман, ишларини хизматкорлар ва эрим бажарган.
— Сизнингча аёллар уй ишлари билан шуғулланмасликлари керакми?
— Аёлларни уй ишларига ботириб қўйиш керакми? Янги ғоя билан яшашга ўрганган ёшларни тушуниш ҳам керак.
— "Янги ғоя" асосида тарбияланган қизингиз "эски ғоя"га таянган оила билан муроса қила олмайдими?
— Агар улар йўлимиздан боришса, муросага имкон бор.
Залда яна кулги кўтарилди. Бунга жавобан Ғунчахон жахд қидди: — Кўриб турибман, бу ерда ўтирганларни эскиликнинг ботқоғидан қутқариб, қайта тарбиялаш керак.
Суд раиси ҳар икки томонни эшитиб, Анорбойнинг аризасини қондириш ҳақида ҳукмни эълон қилди.
Ҳуригул ажралгандан кейин ўзининг собиқ дугоналарини топиб саёқ юришга берилиб кетди. Бу вақгда ўша дугоналарининг бир хиллари эридан ажралган, қолганлари эса ҳамон турмушга чиқмай юрган эдилар. Ҳуригул кунларнинг бирида ресторанда қадди-қомати келишган, шинам кийинган паҳлавон йигит билан танишди. Бу йигит пулни аямай Ҳуригулни сўлим жойларга олиб бориб роса хурсанд қилди. Шу орада Ғунчахон қизига уй сотиб олиб, тортиқ қилди. Бу ерда катта тўй ўтказилиб, Ҳуригул ва Ғунчахон опанинг бошлари осмонга етди. Паҳлавон ичкуёв сифатида уни меъёридан ортиқ эркалатди.
Ғунчахон ўзида йўқ мамнун бўлиб ўзимизга мос ва ҳавас қиладиган куёвга энди учрадик, деб роса мақтанди. Турли тадбирларга қизи ва куёви билан бирга бориб, кўз-кўз қилаверди. Ҳуригул ҳам фахрланиб ва ғурурланиб босар тусарини билмай қолди. Аммо бир неча ойдан сўнг фожиа рўй берди. Пахдавон аслида қимор ўйнаш билан шуғулланиб, иккита хотинидан ажрашган экан. Кейинги вақтларда қиморда омади юришмай мастлик билан Ҳуригул ва уйини қиморга тикиб ютқазди. Ютган кишилар тунда бостириб кириб, Ҳуригулнинг оёқ-қўлини боғлашиб, молмулкини машинага ортишиб ғойиб бўлишди. Пахдавон қаршилик кўрсатганлиги учун улар томонидан ўддирилди. Ҳуригул бедарак йўқодди. Бунинг устига Ғунчахон опа-нинг эри бошқа хотинга уйланганлиги ва ундан боласи борлиги ошкора бўлди. Фожиага фожиа қўшилиб Ғунчахон оғир дардга чалинди.
Do'stlaringiz bilan baham: |