Ҳамид Зиёев (Тарбиявий ривоятлар, ҳаётий сабоқлар)


Қўй оғзидан чўп олмаган йнгит



Download 1,06 Mb.
bet12/77
Sana26.09.2022
Hajmi1,06 Mb.
#850293
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   77
Bog'liq
KITOB

Қўй оғзидан чўп олмаган йнгит
Бир бадавлат кишининг одоб-ахлоқда ва гўзаллик-да тенги йўқ қизи бор экан. Қиз балоғатга етгач, уйларига совчилар ёғилиб кетди. Бироқ, қизнинг ота-она-сига бирорта ҳам йигит ёқмади. Кунларнинг бирида бадавлат киши кечқурун уйига келса, хотини жуда очиқ чеҳра ва яхши кайфият билан кутиб олди:
Худога шукрки, мен орзу қилган куёв топилди. Бугун мен унинг маҳалласига бориб, роса суриштирдим, одамлар уни жуда юввош, тортинчоқ, бировга тик қарамайдиган, итоаткор ажойиб йигит эканлигини айтишди. У ичиш-чекиш нималигини ҳам билмас, қўй оғзидан чўп олмаган экан. Эржон, бунақанги "хитой қоғозга" ўралган йигитлар кам учрайди Тезроқ унга қизимизни унаштирайлик, акс ҳолда биров илиб кетади.
— Хўп, сенинг айтганингдек уни куёв қиддик ҳам дейлик. Аммо у қўйдек юввош бўлса, рўзғор ишларини қандай қилиб уддалайди? Бизга довюрак, ғайратли ва мард куёв керак.
— Тошмурод хизматкоримиз бор-ку — жавради хотини.
— Кечаси уйда ёки кўчада бир ҳодиса рўй берса бизга ким таянч бўлади.
— Тошмурод.
— Меҳмонни кутиш, уларга муомала килиш нима бўлади?
— Тошмурод бор-ку.
— Биласан, мен савдо ишлари билан 10—15 кун уйдан чиқиб кетаман. Бўлажак куёв бола ўзининг соясидан қўрқадиган одам экан, сизларни ким қўриқлайди?
— Тошмурод турибди-ю.
— Ҳа, ҳамма ишимизга балогардон Тошмурод экан, унинг ўзини куёв қилиб қўя қолайлик.
Она бу мутлақо хаёлдаги йўқ гапдан бўшашиб кетди.
— Қизимни келиб-келиб хизматкорга бераманми?.. Ота ўз фикрида қатьийлигини билдирди. Она қизини чақириб, ўзи танлаган йигитнинг мақтовини келтирди. Бунга жавобан қиз:
— Танлаган Йигитингизнинг феъл-атвори ожиз. қўрқоқ аелларникига ўхшайди-ку, — деди.
— Рози бўлмасанг ундан баттарига учрайсан. Отанг сени Тошмуродга бермоқчи. Биламан, отанг қайсар, ўз айтганини қилади.
Қиз хурсанд бўлиб онасини ўпиб олди:
— Отамлар ақлли ва доно киши.
— Вой ўлай, розимисан? -Ҳа.
Икки ўт орасида қолган она анча совиб ўйлади. "Айтгандай, Тошмуродни ўзим тарбияладим. Жуда меҳрибон ва одобли. Касаллигимда қимирламай ёнимда йиғлаб ўтирди. Эрим билан қизимнинг гапида жон бор. Дарвоқе, қанчадан-қанча йигитларни суриштирдим, бирортаси Тошмуроддек эмас..."
Кўп ўтмай тантана билан тўй ўтказдилар. Ҳар икки ёш бир-бирига ошиқ-маъшуқ бўлишиб, серфарзанд бўлишиб узоқ умр кўрдилар. Ота ва она умрларининг охиригача уларнинг ҳаққига дуо қилдилар.



Download 1,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish