Хушмуомалалик — ярим бахт
Ўтмишда донишмандлар тўпланишиб, қандай одамлар бахтли ҳаёт кечириши мумкин, деган саволни ўзаро муҳокама қилишди. Улардан бири мансабдор ва бадавлат, иккинчиси чиройли ва хушовоз, учинчиси шоир ва олим кишилар бахт топади, дедилар. Шунингдек, серғайратлик, меҳнатсеварлик ҳам кишига бахт келтиришини айтдилар. Шунга ўхшаш бошқа фикрлар ҳам ўртага ташланди. Ниҳоят, узоқ тортишувлардан кейин айтилибдики, кишилардаги баён этилган хусусиятларнинг ўзи ҳеч қачон бахт келтирган эмас. Одам меҳнаткаш бўлса-ю сержаҳл, ғийбатчи, димоғдор ва гиначи бўлса душман орттиради, умри жанжал билан ўтади. Хушмуомала одам ўз бахтини топади, чунки унинг душмани бўлмай, дўстлар даврасида яшайди. Бу фикрни донишмандлар якдиллик билан қувватлаётганларида бир нуроний кекса гапга аралашиб, шундай деди:
— Хушмуомалалик ярим бахтдир, у фақат бахт эшигини очиши мумкин, холос. Бу билан уни узоқ ушлаб бўлмайди. Ўзингиз ўйланг, одам хушмуомала бўлса-ю меҳрибон ва ғамхўр бўлмаса, бировнинг мушкулини осон қилмай, фақат ўзининг шахсий манфаати учун иш юритса, ҳурматга сазовор бўлмайди, яккаланиб қолади. Хушмуомалалик заминида меҳнатсеварлик билан бир қаторда меҳрибонлик ва ғамхўрлик ҳисси бўлса, одам умрбод бахтли ҳаёт гаштини суради.
— Хўш, меҳрибонлик ва ғамхўрлик нимадан бошланади? — деб сўрашди.
— Бу ассалому алайкумдан, бошланади — деб жавоб қилди нотиқ. — масалан, хотин эрининг ишидан қайтишдан олдинроқ болалари билан ҳовли ва хоналарни тозалайди, супага кўрпача ва ёстиқларни тўшайди, Дастурхон тузайди. Шунингдек, аёл ўзини тартибга солиб, ёқимли кўринишда бўлади. "Онангни отангга бепардоз кўрсатма" деган нақл бежиз айтилмаган. Мана, °ила султони — ота кун бўии рўзғор ташвишида ўзинн юз ёққа уриб, чарчаб ва толиқиб уйига келадию шу Дақиқада она болалари билан пешвоз чиқиб, отани хурсандчилик билан кутиб олишади. Оила меҳри отани тетиклаштиради, ғайратини оширади, завқлантиради ва уйига бўлган муҳаббатини мустаҳкамлайди. Натижада ота ҳамма вақт уйига шошилади, оиласи учун тинимсиз меҳнат қилгиси келадн. Меҳрибонлик иплари барча оила аъзоларини бир-бирига чамбарчас боғланди. Бундай онларда фарзандлар меҳнатсевар, одобли, меҳрибон ва фаросатли бўлиб етишадилар. Бу ерда "Қуш уясида қурганини қилали", деган мақолни келтириш ўринлидир. Қарс икки қўлдан чиқади. Аёлнинг меҳрибонлигини ниҳоятда қадрлаш, унга содиқ бўлиш, кўнглини овлаш, вақти билан совғалар қилиш ва уйрўзғор иш-ларига кўмаклашиш лозим. Эркак киши меҳнатсеварлик, меҳрибонлик, хушмуомалалик, сахийлик, меҳмондўстлик, мардлик ва содиклик сингари олий хусусиятларни ўзида мужассамлаштирмоғи лозим. Борди-ю хотин эри ишдан қайтганида бошини боғлаб, ҳадеб касалман деб чўзилиб ётаверса, ҳовли уйлар тозаланмай, болалар қаердадир санқиб юришса, унинг кай-фияти бузилади, янада чарчайди. Шуни унутмаслик керакки, дангаса ва бепарво хотинлар меҳнат ва меҳрибонлик қилишдан кўра ўзларини касалликка солишни афзал кўрадилар. Бундай ҳолат давом этаверса, унга одатланиб қолинади. Пировардида бундай аёллар чинакам касалликка чалинади. Чунки, ўзини уринтирмаслик ва ишёқмаслик касаллик уясидир. Ишёқмас аёлларнинг куч-қуввати тилга тўпланиб, ғийбат, ҳақорат ва жанжал қилишга берилиб кетадилар. Андиша ва хи-жолат улар учун аҳамиятсиз бир нарса бўлиб қолади. Оиладаги эътиборсизлик эркакнинг ҳам, хотиннинг ҳам кўнглини совутади. Эркак уйга шошилмай чойхо-надами, ошна-оғайнисиникидами ва бошқа жойларда санқиб юришга одатланиб қолади, уйга ухлаш учунги-на келадиган бўлиб қолади. Шу тариқа ота, хотин ва фарзандлар бир-биридан узоқлашиб борадилар, бебошлик ва оқибатсизлик юзага келади. Бундан оиладаги фарзандлар дангаса, тартибсиз ва муғомбир бўлиб етишадилар. Пировардида оилада келишмовчилик ва жанжал бора-бора авжига чиқиб, одам бахтсиз ҳаёт гирдобида яшашга мажбур бўлиб қолади. Донишмандлар унинг сўзига қўшилишди. Инсон зоти меҳнатсеварлик, хушмуомалалик, меҳрибонлик ва ғамхўрлик иплари билан қаттиқ боғланса, тўла бахтга эришиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |