ШАЙХ - (арабча. — кекса, оқсоқол; қабила, уруғ, оила оқсоқоли) — ислом дини тарқалган мамлакатларда аввало билимдон кишиларга, сўнгра уламолар, факихларга берилган ном. Кейинчалик суфийлик тариқатидаги пирлар, эшонлар, муқаддас жойларнинг мутасаддилари ҳам Шайх деб юритилган. Арабларда исломдан илгари уруғ, қабила бошлиқлари, катта патриархал оила оқсоқоллари Шайх деб аталган. Мусулмон мамлакатларида ҳозир Шайх олий диний мактабларнинг мударрислари ва йирик уламоларга нисбатан қўлланади.
ПАТРИАРХАЛ ОИЛА,- катта оила — эркак бошчилик қиладиган оила. Матриархатщя патриархатта ўтиш даврида вужудга келиб, биргаликда хўжалик юргизувчи қариндошларнинг бир канча авлодидан ташкил топган. Патриархал оила, асосан, илк хўжалик жамоаси бўлган, унинг иктисодий асосини ерга ва ишлаб чикариш қуролларига умумий эгалик (ишлаб чикаришга ҳам, истеъмолга ҳам) ташкил этган.
Do'stlaringiz bilan baham: |