Маъруза № Бахт психологик муаммо сифатида Бахт феноменал ҳодиса



Download 27,56 Kb.
Sana20.03.2022
Hajmi27,56 Kb.
#502768
Bog'liq
Бахт психологик муаммо сифатида


Маъруза № 7. Бахт психологик муаммо сифатида
Бахт феноменал ҳодиса
Бахт муаммосига оид изланишлар ўзининг ижтимоий-тарихий тараққиётига эга бўлиб, уларда илмийликка қараганда, бадиийлик устуворлик қилар эди. Бадиий хотиротлар мажмуаси қадимги нодир, ноёб қўлёзмалар, оғзаки нутқ намунасида ўз ифодасини топган. Улар ўзларининг салоҳияти, мукаммаллиги билан инсоният учун хулқ-атвор қоидалари сифатида одамларнинг турли-туман нуқсонлардан асраш, кўнгил қолиш (совиш) ҳис-туйғуларнинг халокатли ҳолатларнинг олдини олишда беқиёс аҳамият касб этади.
Қадимги дунё алломалари, мутафаккирлари аксарият ҳолларда бахт тушунчасини инсонни маънавий ва табиий жиҳатдан қониқиш ҳолати сифатида тушунганлар. Уларнинг мулоҳазаларида мазкур ҳолатга эришишнинг аниқ йўлларини белгилаш жараёнида бирлик, умумийлик мавжуд бўлса-да, лекин нима билан қониқтириш ва нимани қониқтириш бўйича ўхшашликлар бор.
Бахт муаммоси инсоншунослик фанларининг предметига кирганлиги туфайли турлича ёндашувлар ёрдами билан тушунтиришга ва унга эришиш воситаларини ишлаб чиқишга ҳаракат қилинган. Инсоншунослик фанлари тарихида бахт муаммосини ўрганишнинг аскетик (юнонча “аскет” - ҳаракатга келтирувчи деган маъно англатади, ҳис-туйғу, майл ва ҳавасни паймол қилувчи тамойилга асосланади) ва идоник (ички роҳатланиш, тана лаззати) ўзаро бир-бирига зид назариялар вужудга келган. Аскетик йўналишнинг вакиллари инсон танасига, унинг хоҳишларига нисбатан лоқайд ва менсимай муносабатда бўлишликни далиллашга уринадилар (қон, балғам, буйрак, кўз ёши, илик кабилардан иборат исқирт танада хоҳиш ижобатидан роҳатланиш тўғрисида гaп бўлиши мумкин эмас). Уларнинг фикрича, хасталик, очкўзлик, ғазаб, ҳасад, жудолик ва ҳоказоларга лиммо-лим танада роҳатланиш бўлиши мумкин эмасдир. Бахт муаммосига “идоник” ёндашув қадимги ҳинд фалсафа мактабига хос бўлиб, италиялик гуманист файласуф Лорандо Валло унинг яққол вакилидир. Олимнинг фикрича, ҳаётнинг юксак қадрияти − бу оромбахш қўзғатувчи таъсиридан тананинг роҳатланишини сезишдир. Муаллиф мулоҳазаларига кўра, бахтнинг атрибутлари − бу данғинлама уй, кийимнинг сероблиги, жамийки нарсаларнинг муҳайёлиги ва гўзал аёллардир.
Эрамиздан аввалги VI асрда шу соҳа талқинига оид учинчи йўналиш вужудга келган ва у “олтин ўрталик” деган ном билан юритилади. Шу давр йирик алломаси Ляс Изининг ёзишича, меъёрни билган одамда омадсизлик, муваффақиятсизлик бўлмайди. “Олтин ўрталик”нинг иккинчи вакили Конфуцийдир. Аристотель давридан бошлаб антик дунё фалсафасида мазкур йўналиш устуворликка эришади.
Ижтимоий-тарихий тараққиётнинг кейинги босқич вакили И.Кант мулоҳазасича, азоб туйғусининг илдизи қуригани йўқ, табиат уни инсон фаолиятининг стимули сифатида яратди. Унинг талқинича, ҳамиша яхшиликка йўналган, турмушдан шодлик туйғуси ҳаракатсиз хотиржамлик белгисидир. Бундай ҳолат инсоннинг турмушдаги ақлий ҳаракати билан мутаносиб, гўё тирик организмда юрак фаолияти тўхтаганга ўхшайди, агар унинг кетидан янги туртки, қўзғовчи вужудга келмаса, у ҳолда ўлим содир бўлади.
Социал психология фанининг тасдиқлашича, бахт бу алоҳида индивиднинг ҳиссий ҳолати, юксак даражадаги кишилик жамиятининг гуруҳларида узлуксиз равишда фароғат туйғуси ҳукм сурса-да, лекин кўпчилик рўй-рост уни ўзида акс эттира олмайди.
Психолог И.Аргайл мулоҳазасича, бахт бу: а) умуман турмушдан қониқиш кечинмаси, инсон томонидан ўтмиши ва ҳозирнинг умумрефлектор баҳоси; б) ижобий ҳис-туйғуларнинг частотаси ва жадаллиги (интенсивлиги)дир. Фалсафада бахт аксарият ҳолларда идеал сифатида қаралади. XX асрда фалсафа психологиялашиб бориши натижасида инсоннинг кечинмалари, унинг руҳий дунёси кўпроқ ҳисобга олинмоқда. Бахт идеал сифатида инсоннинг турмушидан доимо, тўлиқ қониқиш ҳиссидай намоён бўлади, агар шароит вужудга келса, унда имкониятлар рўёбга чиқиши, мақсадга эришув истаги акс этади.
Шунинг учун индивидуал-психологик бахт борлиқдан ва турмушдан қониқиш кечинмалари сифатида намоён бўлади. Бахтнинг объектив ва субъектив феноменида (ноёб жиҳатида) икки хил шартланганлик билан тавсифланади: а) инсон турмуш шароитлари, руҳий ҳолатлари билан боғлиқлиги объектив борлиқ тақозоси; б) инсон руҳияти, ҳаётининг идрок қилиши, унга муносабати, уларни маънавий қабул этишга алоқадор субъектив кечинмалар мажмуаси эканлиги.
Хориж социал психологиясида бахт муаммоси турмушдан қониқиш маъносида тадқиқотчилар диққатини ўзига жалб қилади. Америкалик психолог, бихевиоризмнинг асосчиларидан бири Дж.Уотсон томонидан XX асрнинг бошларида бахт манбаларини аниқлашга мўлжалланган анкета сўровномаси ўтказилган. XX асрнинг 40-йилларида Уотсоннинг сафдоши ва издоши Э.Торндайк турмушдан, яшашдан қониқиш омилларини тартибга келтирган ва уларни “яхши турмуш шароитлари” деб номлаган.
Маълумки, одамзод қай даражада бахтга эришиши мумкин деган масала барчани қизиқтириб келган. Айрим одамлар ўз бахтларини қониқиш ҳиссида, хотиржамликда, ўзининг фойдалилигини сезишда, моддий таъминланганликда кўрадилар, бошқалари эса кўнгил хушлашда, роҳатланишда, вақтни хуш ўтказишда деб тушунадилар. Социал-психологик тадқиқотларида бахт ва фаровонлик (бойлик, мўл-кўлчилик) таркибларини аниқлаш ётганлиги туфайли ўзаро бир-бирига боғлиқ бўлмаган эмоционал (ҳис-туйғулар) ва когнитив (билишга оид) йўналишлар ётади. Изланишларда қониқишнинг умумий омиллари топилган ва улар қуйидаги таркибларга ажратилган: яққол ҳолатлардан, вазиятлардан қониқиш (ишдан, соғлиқдан, қадр-қийматдан, турмуш йўлдошидан ва ҳоказолар).
Бахт руҳий ва жисмоний саломатлик сингари индивиднинг муайян ижтимоий алоқалари кўпайиши туфайли кўламини кенгайтиради. Ижтимоий ҳисларнинг камайиши ва стресс (зўриқиш) вазиятларнинг пайдо бўлиши сабабли депрессия (руҳий мажруҳлик) ҳолати вужудга келади.
Қониқиш тўғрисидаги психологик мулоҳазалар нисбий хусусиятга эга, чунки кўпинча улар инсоннинг ҳозирги турмуш вазиятларини ўтмиш даврлари билан таққослаш натижаларига боғлиқ, одатда шахснинг фаровонлик ҳақидаги тасаввурлари билан уйғунлашиб кетади. Дўст ва ўртоқлари, қариндош-уруғлари беҳисоб одамлар ўзларини бахтиёр ҳис этадилар. Дўстлик бахтнинг шартланган устувор калитидан бири ҳисобланади. Аксарият ҳолларда дўстлик ўсмирликдан тортиб то турмуш қургунга қадар ёшлар учун муҳим аҳамиятга эга.
Нима учун одамларга дўстлар керак деган савол туғилиши, табиий. Биринчидан, моддий ёрдам, қўшимча ахборот олиш, ҳатто дўстлар уларни кам даражада таъминлашга эга бўлсалар ҳам. Иккинчидан, маслаҳат тарзидаги ижтимоий ҳимоя, ҳамдардлик, ишончли мулоқот (муомала), борлиққа нисбатан қарашлардаги умумийлик. Учинчидан, қизиқишлар бирлиги, ҳамкорликдаги машғулотлар, ўйинлар умумийлиги мавжудлиги учун ва ҳоказо.
Иш жойидаги ўзаро муносабатлар инсон учун муҳим аҳамиятга эга. Ишдан қониқиш − умумий қониқишнинг асосий манбаларидан биридир: ўз навбатида унинг негизида ишхонадаги шахслараро муносабат ётади. Чунки раҳбар фаолиятининг маълум услубида ходимлар ўзларини яхши ҳис этадилар, бинобарин, “улар билан ҳисоблашиш”, “муаммолар юзасидан қарор қабул қилишдаги қатнашувчи эътиборга олиниши” айниқса ижобий сермаҳсул таъсир қилади. Турмуш ташвишларини ҳал қилишда амалий ва кундалик қониқиш сифатида раҳбарлар юксак аҳамият касб этувчи манба тарзида намоён бўлади, чунки ҳамкасб ўртоқларига нисбатан амалдорлар моддий мукофотни ошириш имкониятига эгадирлар.
Бу ўринда аёллар билан эркаклар ўртасида фарқлар юзага келади ва бу ҳолат мана бундай кўринишга эга: эркаклар аёлларга нисбатан юқори лавозимларда ўзларини бахтиёрроқ, бахтлироқ ҳис этадилар, унча катта бўлмаган гуруҳ ичида тенглик ҳукм суришни устун кўришади. Ишхонадаги “ўзаро муносабатдан қониқиш, бизнингча, маълум даражада касбий хусусиятларга эга, бу нарса ҳамкорлик фаолиятида муаммоларни ечиш, қарорга келиш дақиқалари мажмуасидан ташкил топади. Яхши, барқарор кайфият эвазига ҳам бевосита, ҳам билвосита иш юзасидан алоқага киришилади.
Пухта ижтимоий алоқалар бахт билан узвий боғлиқ равишда кечади. Шахслараро алоқалар қандай қилиб бахтга таъсир этиши мумкин деган саволга жавоб бериш осон эмас. Жаҳон психологларнинг тажрибаларига кўра, ижтимоий мулоқотлар миқдорининг ортиши бахт кўламини кенгайтиради, шу билан бир даврда ўзаро муносабатларнинг камайиши бахтсизликни келтириб чиқаради. Психологик тадқиқотларда ижтимоий қувватлашнинг умумий таъсирини таҳлил қилиш (оила, дўстлар ва бошқа кишилар таъсири мажмуаси) натижасида мана бундай омил яққол кўзга ташланган: шунчаки манбалар мавжудлигига қараганда, уларнинг интенсивлиги (жадаллиги) катта аҳамиятга молик. Оилавий турмушда ўта аҳамиятлироқ таъсир манбаи − бу эр ёки хотин, балким оиланинг бирор аъзоси муҳим роль ўйнашидир. Ҳар қандай кўринишдаги алоқалар, муносабатлар стресснинг камайишига таъсир этади. Маълумотларнинг кўрсатишича, энг кам стрессга ва депрессияга учрайдиган аёлларнинг аксарияти оилали, ишли ва фарзандлидирлар.
Оилавий турмушдаги ўзаро муносабатлар: турмуш йўлдошига эга бўлган аёллар ҳаётий вазиятларда кўпгина стресс ҳолатларни бошидан кечирганлигига қарамай, улар депрессия ҳолатига камроқ берилувчанлиги аниқланди. Чунки улар ўз муаммоларини муҳокама қилишда турмуш ўртоғи ёрдамига таянадилар, ўзаро фикр алмашадилар. Америкалик психологларнинг фикрича, ишхонадаги ходимлар томонидан инсонни қувватлаш ўта таъсирчандир, раҳбарнинг, оиланинг, дўстларнинг қўллаши алоҳида аҳамият касб этиб депрессияга етакловчи стресснинг камайишига олиб келади.
Раҳбар муаммони ҳал қилишда ўз ҳукмига эга, агар у яққол таъсирчан бўлса, ёрдам манбаи сифатида хизмат қилади ва стресс даражасини пасайтиради. Ишхонадаги ҳамкасблари уни жамоавий қувватлай оладилар. Баъзан ҳамкасблари раҳбар билан ходимлар қарорига қарама-қарши тарзда ҳамкорлик иштирокчиси сифатида стресснинг манбаи ролини ҳам бажарадилар (низоли вазиятлар, рақобат, рақиблик ва ҳоказо).
Ишдан қониқиш бахтли дамларни келтириш мумкин. Жаҳон психологлари ва бизнинг шахсий кузатишимизча, ишдан қониқиш никоҳ, оиладан қониқишга қараганда, умумий қониқиш кўрсаткичига кичик ҳисса қўшади, холос. Бахтнинг энг қимматли манбаларидан бири − бу оилавий бахтдир, бахтсизлик эса ишдан қониқмаслик. Ишдан қониқиш бир қатор омиллар, аломатлардан ташкил топади, унда энг муҳими − бу меҳнатдан бевосита лаззатланиш (лот. праксик) ҳислар мажмуаси ҳисобланади. Меҳнат ўзининг мустақиллиги, ранг-баранглиги билан алоҳида тавсифланса, инсон ўз ишининг турмушига таъсирини сеза олса ёки ўз меҳнатини бошқа одамлар томонидан тан олинишини ҳис қила билса, мазкур ҳиссиёт юксак баҳоланиши мумкин. Ишдан қониқиш жисмоний ва руҳий саломатликка, шунингдек, умумий ҳаётдан қониқишга ҳам таъсир ўтказади. Одамлар ишдан қониқсалар, иш кучлари кўнимсизлиги камаяди, ишга келмай қолиш кескин камаяди, иш эса сифатли бажарилади.
Аёллар ўртасидаги ишдан қониқиш муаммоси алоҳида талқин ва таҳлил қилишга лойиқ. Чунки аёллар эркакларга қараганда, иш ўрнини йўқотганликларини унчали истироб туйғуси билан қабул қилмайдилар. Истисно тариқасида оиланинг ёлғиз боқувчиси бўлган-да, бу ҳолат оғир кечиши кузатилади. Улар эркакларга қараганда, сабр-бардош билан иш йўқотганлигини бошдан кечирадилар, аксарият ҳолларда унга лоқайдлик билан муносабатда бўладилар.
Кўпчилик одамлар учун ишсизлик гўёки бахтсизлик келтиради, худди шу боис инсонда кайфият ёмонлашади, руҳий ҳолати бузилади. Буларнинг барчаси депрессияга олиб келади, айрим ҳолларда эса ўзини ўзи ўлдиришгача бориб етиши мумкин. Социал психологияда ишсизлик омадсизлик сифатида талқин қилинади. Шунинг учун бўш вақтни мароқли ўтказиш бахтга уланиб кетади. Бу қисқа давр инсонлар нималарни хоҳлашади ва қайси нарсалар уларни бахтли қила олиши мумкин деган муаммога жавоб топишга имкон туғдиради. Инсон фақат уйқу ва иш билан чекланиши мумкинми ёки у ўз ҳаётидан дўстлар билан мулоқот, спорт билан шуғулланишни мутлақо чиқариб юбориши керакми деган савол туғилиши табиий.
Ўзга одамлар билан муомалага киришиш ва унда ўз индивидуаллигини намоён қилишдан олинган қониқиш бевосита мазкур фаолиятда шахс юксак ютуққа эришган даражасига боғлиқ. Бу ҳолат қобилиятларнинг ривожланишига ёрдам беради, натижада шахс ўсишининг моделини яратиш иштиёғи вужудга келади. Бу нарса психолог Маслоунинг мотивация назариясининг асоси ҳисобланади. Унинг моҳияти шундан иборатки, зарур эҳтиёжларнинг, ҳатто ижтимоийларни қондирилиши жараёнида ўсишга ва ўзини ўзи фаоллаштиришга кучсиз мотивация таъсир қила бошлайди.
Ўтказилган бўш вақт мотивацияси тадқиқотида ижтимоий мотивация билан бир қаторда муҳим таркиб тариқасида релаксация ҳам аниқланган. Организмни бўшаштириш ва хордиқ чиқариш меҳнат таътилини ўтказиш усулини танлаш билан тавсифланади.
Download 27,56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish