Ҳеч кимга сир эмаски, фарзандни дунёга келтириш-да аёл ҳал килувчи ўринни эгаллайди. Боланинг соғлиги, ақл-идроки ва истеъдодининг илдизи унинг қорнида етилади. Шу боис хотин билан қўшилишдан бир неча кунлар олдин севгини изҳор этиш, юз ва қўлларини силаш, ширин сўзлар билан эркалаш ва мақташ, совға-лар билан кўнглини олиш шарт. Шундагина хотиннинг юз-кўзидан нур ёғиб ва эрига нисбатан меҳр-муҳаббати барқ уриб қайнайди. Ўз навбатида хотин ҳам эрини ўзига ром этадиган ажойиб-ғаройиб муносабатда бўли-ши лозим. Натижада эр-хотиннинг аъзои бадани завқ-ланиб ва тўлқинланиб яшнайди. Худди мана шундай лаззатли дақиқаларда ҳомиладор бўлган хотинлардан ўғиллари қуёшга, қизлари ойга ўхшаганлар туғилиши аниқ. Бордию эр-хотин руҳан тайёргарликсиз, пала-партиш, тиқилинч, норозилик мастлик ва шунга ўхшаш бошқа зарарли одатларга йўл қўйган ҳолда қўшилсалар, у вақтда насл уруғи айнаб туғма ногирон ёки одоб-ахлоқсиз фарзандлар туғилади.Кўрдингизми эр-хотиннинг қўшилиши ва фарзанд кўриши инсон тақдири ва бахт-саодатини белгилайдиган асосий омил ҳисобланади. Унга шунчаки бир зумда ўтиб кетадиган оддий иш деб қараш ўта зарарлидир. Эр-хотин мен кўрсатгандек кўриш, эшитиш, нафас ва оғиз сингари аъзолардан олинадиган озуқалардан фой-даланса ва ўзаро меҳр-муҳаббатни ўрнига қўйсалар, соғлом, ақлли, чиройли, тарбияли ва оқибатли фарзандлар дунё юзини кўрадилар. Булар биринчи навбат-да ота-онаси ва жамиятга хизмат қилиб ҳаётни яшна-тадилар. Шуни билиш керакки, бир-бирларига яқин қариндош ўғил ва қизларни никоҳлаш ёмон оқибатларни юзага келтиради. Зеро, бундай оилалардан ногирон болалар туғилиши мумкин.Подшоҳ табибнинг ажойиб маслаҳатларини бажонидил қабул қилиб ҳаётни янгидан бошлади. Кўз очиб кўрган хотини билан ошиқ-мошиқликда яшаб бирин-кетин аклли, чиройли ва қобилиятли фарзандлар кўрди.
Ақл ва фаросат
Бир вилоят хокими чарчаган ва зериккан кунларида кўнглига яқин кишиларни тўплаб зиёфат берган. Ўзаро суҳбатлашишган, ҳикоялар айтишган. Сўз навбати унинг ўринбосари Ханжарбекка келган: — Бир эшакнинг икки боласи бўлиб, уларнинг бири тоғ бағрида, иккинчиси ҳоким саройида яшаркан. Кунларнинг бирида саройдаги укаси эшак акасидан қуйидаги мазмунда хат олибди: — "Эй укажон, сени жуда соғиндим. Аҳволимни сўрасанг, мингбоши тоққа чиққандагина мени минади. Бошқа пайт тоғ бағридаги майсазорда роҳатда яшамоқдаман. Бироқ хаёлим сенда,ишлайвериб азоб-уқубатда яшаётган бўлсанг керак. Иложини топиб, хузуримга келсанг яхши бўларди". Бунга жавобан кичик эшак унга ёзибди: — "Азиз акажон, таклиф учун миннатдорман. Дарҳақиқат ўтин ташийвериб елкамнинг яғири чиқиб кетди. Бироқ, катта умид билан яшамоқдаман. Негаки шу кунларда ҳоким хотинини "сен эшакка ўхшайсан, лекин сени эшак ҳам олмайди" деб уришаётганмиш. Хотини эса, "Сиздан кўра эшакка текканим минг маротаба яхши бўлар-ди"— дермиш. Буни эшитиб севинганимдан ғайратимга-ғайрат қўшидди. Агар у хотиннинг гапига шайтон "омин" деса борми, у вақгда хотинлик бўлишим ҳеч гап эмас. Ана шунда кўраман чинакам роҳатни". Бу ҳикоядан таъсирланган улфатлар бирданига хахолаб кулиб юборишди. Лекин ҳокимнинг қаҳр-ғазаби қўзиб ўринбосарининг ёқасидан ушлаб олибди: — "Чўчқа, қайси ҳокимнинг хотини ўзини эшакка раво кўради, бу қип-қизил туҳмат-ку! Бир зумда ҳаммаёқ ағдар-тўнтар бўлиб, одамлар тарқалишди. Ўринбосар ҳам қочишга улгурди. У ҳокимнинг пири Сайид Умар ҳожи ҳузурига бориб, ёрдам беришни сўради. "Мен сизни,— дебди пир, — акдли ва ишбилармон киши сифатида яхши биламан, лекин сизда фаросатдан зарра ҳам йўқ экан. Сир эмаски, ҳокимларнинг кўнгли нозик ва териси юпка бўлиб, сал нарсани дарҳол ўзига олади. Шунинг учун фаросатни ишлатиб, ҳоким сўзининг ўрнига савдогарни ёки бирорта пастроқ амалдорнинг отини айтганингизда олам гулистон эди. Менинг ўзим сизнинг бефаросатлигингизга гувоҳ бўлганман. Эсингизда бўлса керак, тўйда ёнма-ён ўтирганимизда хизматдаги бир йигитни танигандай бўлиб: — "Эй, ҳароми, сен очкўз Теша тўнғизнинг ўғлимисан" дедингиз. Иигит эса қаттиқ уялиб, норози бўлиб тўйдан чиқиб кетди. Сал ўтиб бурнингизни дастурхондаги сочиққа артиб, сўнг нонни ёнингиздагиларнинг олдига ушатиб Қўйдингиз. Булар камдек, телпагингизни олиб, бошингизни қашиб, дастурхонга қараб, қарсиллатиб йўталдингиз. Бошқа тўйда ўтирганимизда, меҳмонлар овқат-ланаётганларида "қайси қўлинг сингур овқатни пиширган, ахлат ҳиди келаётир" — деб одамларнинг иштаҳасини бўғдингиз. Бефаросатлигингизга яна бир мисол: — Зиёфатда ўтирганимизда қўлингиз етадиган жойдаги ноз-неъматларни роса едингиз, сўнфа ёнингиздаги кишига, биродар, дастурхонни шипириб ташладингизку, деб қўйдингиз. У одам қизариб-бўзарганча даврадан чиқиб кетди. Одамлар бефаросатлигингиздан аччиқланишади лекин мансабингиз хурмати юзасидан жим ўтирадилар.
— Сиздан яширадиган сирим йўқ, шундайни одатим бор, бу қон-қонимга сингиб кетган. Бундай қилиғимни уйда ҳам қиламан. Бир куни куёвларим, келинларим ва ўғилларим билан ўтирганимда хотиним, болаларим еб-ичиб ўтиринглар, деб қолди. Шунда, хотин аҳмоқмисан, одам ҳайвонми ҳадеб овқат еяверади, деганимни ўзим билмай қолдим. Хотиним номусдан йиғлаб юборди, мен эса ўзимни анча енгил ҳис қилдим. Бир куни ёлғиз ўзим ҳовлида ўтирганимда куёвим ўғли билан келди. Шунда неварамни қўлга олиб, итнинг боласи мени соғиндингми, дебман. Шундан буён куёвим уйимизга қадам босмай қўйди.
Шунга таажжубланаманки, бошқа одам бефаросатлик қилса жоним чиқиб кетади. Бир куни меҳмондорчиликда бир нотаниш одам бурнини ковлаб нон ушатди, бир оздан сўнг шу қўли билан лагандаги хасипни тўғраб, олдимга қўйди. Жиғибийрон бўлиб ўтиравердим. Бир вақт қаттиқ йўталиб оғзини сочиқ билан артди. Биродар чўчқадан туғилганмисиз, деганимга парво ҳам қилмади. Жаҳлим чиқиб, эшакка ўхшаб тепса тебранмас экансан-ку, десам ҳам ҳеч нарса билмагандай чойни ҳўриллатиб ичаверди. Чидолмай ўрнимдан туриб кетдим. Кейин билсам, у гаранг экан.
Йиғинларда ўзимни эҳтиёт қилиб нинанинг устида тургандек бўламан. Хуморим тутиб қолса, бир нарсани баҳона қилиб ташқарига чиқаман. Шундай кунларнинг бирида ҳокимнинг хотини ва неварасига дуч келиб қолсам бўладими? Болани эркалаб, "хўтикча" ўйнаб юрибсанми деганимда хотини башаранг қурсин, кимлигингни кўрсатдинг" деди. Бир неча кун хавотирда юрдим, ҳокимга билдирмаган шекилли, ҳеч гап бўлмади.
Мана ҳоким жанобларини бехосдан ранжитдим. Сиздан илтимос, ўртага тушиб мени унинг зулмидан сақлаб қолсангиз.
Шу вақтда соқчилар келиб Ханжарбекни ҳокимнинг саройига олиб кетишибди. Пир Сайид Умар ҳожи ҳам бирга бориб, ҳокимга дебди:
— Гуноҳкор ўринбосарингизда ақл ва нотиқлик хусусияти мавжуд, лекин анча бефаросатдир. Шунга ўхшаш ҳар бир кишининг ўзига хос бир камчилиги бор. Чунончи, лашкарбошингиз аклли ва жасоратли, лекин нутқи йўқ бўлганлиги туфайли икки оғиз гапини бир-бирига улолмайди. Кишида ақл ва фаросат бўлиши билан унда жасорат ва мардликдан асар ҳам то-пилмаслиги мумкин. Биласизки, шеър ёзишда шоир Насимийга тенг келадигани йўқ. Лекин нутқи ва ҳусни диққатни жалб этмаган. Мансабдорларингизда ақл, фаросат, жасорат ва нутқ бор. Шунинг учун ҳам шаҳар обод ва тинчдир. Мен саводсиз бир косибни кўрганман. Шу даражада нотиқки, олдига тушадиган олим ва шоир топилмаса керак. Демоқчиманки, ҳамма одамга бир хилдаги нуқсонсиз фазилат берилмайди. Энди гуноҳкор ўринбосарингиз Ханжарбек ҳам шаънингизга доғ тушириш ниятида ҳикоясини қасддан айтгани йўқ. Маълумки, кўп яхши ишларни амалга оширди. Очкўзни хазинага, зиқнани харажатга, бефаросатни жамоага, дангасани ишга йўлатма деганларидек, уни йиғинларга қўшмай ўз амалида қолдиришингизни илтимос қиламан. Ҳозир унинг ўрнини босувчи таж-рибали кишини топиш қийин.Одамларнинг орасида ақли паст лекин ўта фаросатли шахслар учрайди. Улар ақл доирасида ҳал этиладиган муҳим масалаларни ўзларича кўтариш ва ҳаётга жорий этишга ожизлик қиладилар. Бироқ, улар хушмуомалалик, зийраклик, лаганбардорлик, ўзни тутишни, мансабдорларга хизмат қилишни жойига қўядилар. Бундайларнинг юқори мансабларни эгаллаганликлари маълум. Подшоҳ бир одамнинг фаросатига қойил қолиб, уни вилоят ҳокимлигига тайинлабди. Кўп ўтмай бу ерда иш ўнгидан келмай хазинага катта зиён етказилибди. Шунда подшоҳ, қуруқ фаросатга ишониб алдандим,
еб пешонасига уриб қўйган экан. Шуни айтиб ўтиш лозимки, ақл ва фаросат бир одамда биргаликда кўзга ташланмайди. Ташланадиган бўлса унинг бошнга бахт қуши қўнади. Умуман айтганда ақл бошқа, фаросат бошқа. Хуллас, киши ақлли бўлса, албатта, фаросатля бўлади дейиш хатодир, бувдай кимсалар ҳаётда кўплигини кўриб турибмиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |