Мана, кўрдингизми ўғлим, ичкилик киши бошига битган бир балодир. Шунинг учун мен ичкиликдан олинадиган сунъий кайфни ўзимга эп кўрмайман, ҳамма вақт табиий кайфга интиламан.
— Табиий кайф деганда нимани тушунамиз, — деб сўрадим.
— Ота-она розилиги, ҳалол меҳнатнинг гашти, орзу-ҳавас ва режаларнинг амалга ошиши, фарзандларнинг қобиллиги, дўстларнинг муваффақиятлари, ўзгаларнинг мушкулини осон қилиш, яхши одамлар билан суҳбат қуриш, мазали овқатлар ейиш, манзарали жойларни кўриш кишида чинакам завқ ва кайф уйғотади. Бу, ўз навбатида, саломатлик, тинч-тотувлик ва обрўни юзага келтиради.
— Кўрдингизми, ўғлим, шу боисдан мен ичкиликни оғзимга олган эмасман. Узр, ичкиликни қайтариб шишага солиб қўйинг.
Мен худди шахматда мот бўлгандек, ҳеч нарса дея олмадим. Айтганларини дарҳол бажардим.
Сунъий кайфият
Раҳматли отам Муллазиё* умрида ичиш ва чекиш нималигини билмай ҳаёт кечирди. Кунларнинг бирида янги йилни кутиш кечаси отамни хонамизга таклиф қилиб, ширин суҳбатлашдик. Оддиларига шароб қўйдим.
— Майли, ичсак, ичайлик, — дедилар.
Мен отамнинг жуда осонлик билан розилик билдирганликларига ҳайрон бўлдим. Лекин қўлларига пиёлани олиб деди:
— Сизга бир савол бераман, агар жавоб мени қониқтирса, шаробни ичишга тайёрман. Хўш, айтингчи ўғлим, ичгандан кейин киши қандай ҳолатга туша-ди?
— Ичкилик кишига кайф бахш этиб завқлантиради ва рухдантиради.
— Шундайми, шуни унутмангки, ичкилик аъзои баданни зўравонлик билан қўзғатиб, сунъий кайфият яратади. У кишида кўпинча сергаплик, манманлик, зўравонлик ва мақганчоқликни ривожлантиради. Бу хусусда кўпчиликка маълум бир ҳикоя бор. Қадим замонда шаробни бир табиб ихтиро қилиб, подшоҳ ҳузурига келиб: "Мен шундай бир ажойиб дорини топдимки; у кўрнинг кўзини очади, шолнинг оёғини тузатади ва гадони бой қилади", — дебди. Ҳайратланган подшоҳ шундай кишиларни (кўр, шол ва гадойларни) саройга олиб келиб тажриба ўтказди. Табиб уларга бир пиёладан шароб ичирди. Улар кайф қила бошлагандан кейин яна шароб солинган пиёлани кўрга тутишди. Бу икки кўзи кўр киши пиёлани қўлида эҳтиёткорлик билан ушлаб:
— Байбай рангинг бунча ҳам тоза ва гўзалсан, — деб шаробни тинимсиз мақтайверди. Шунда замбидда икки оёғини қимирлата олмаётган шол эса дебди:
Муаллиф Ҳамид Зиёевиинг оғаси
— Эй кўр, тезроқ пиёлани бўшат, ҳозир қорнингга бир тепиб аъзои баданингни парчалаб ташлайман.
Кайфи ошган гадой ҳам мақтанибди:
— Эй шол, кўрни тезроқ тепиб ўлдир, унинг хунини ўзим тўлайман.
Бу ҳодисани кузатиб турган сарой аҳли ҳайратланиб, бирданига кулиб юборишибди. Подшоҳ кўрибдики, шароб кишида сунъий кайфиятни паидо қилади, жанжал чиқаради. Шунинг учун подшоҳ табибга шароб тайёрлаш сирини ҳеч кимга айтмасликни буюрибди. Бироқ Подшоҳ табибнинг қулоғига шивирлабди:
— Шаробдан бизга бекитиқча келтириб туринг, ичиб турайлик, — дебди. Кейинчалик шароб подшоҳ саройидан бутун мамлакатга тарқалиб кўнгилсиз ва фожиали воқеапар кўпайибди.
Маълумки, қора ниятли ва ҳасадгўй одамлар ичкилик воситаси билан яхши кишиларнинг тагига сув қуйган, аёлларни бадном ва ёшлар умрини хазон қилган. Ҳатто жасорат, эҳтиёткорликнинг ҳам ичкилик қаршисида тиз чўккан вақтлари бўлган.
Ўтмишда тоғ бағридаги водийда бўри ва тулки кўпайиб деҳқонларга катта зарар келтирибди. Доно кишиларнинг маслаҳати билан деҳқонлар ҳайвонларга шароб аралаштирилган овқатларни идишларга солишиб бир неча жойга қўйишибди. Шу кечаси кўплаб оч тулкилар овқатни еб, роса базм қилишиб, бақиришиб бутун тоғ ҳайвонларини ўзларига тобе қилиш ҳарака-тига тушишибди. Улар аввало бўриларни жангга чақирибди. Шу дақиқада бўрилар етиб келиб маст тулкиларни бир зумда тилкапора қилишибди. Сўнгра бўриларнинг ўзлари ҳам идишдаги овқатлардан еб, маст бўлиб ухлаб қолибди. Шунда деҳқонлар уларни қириб ташлашибди. Шу тариқа ичкилик воситаси билан жасоратли бўрилар ва ҳийлакор тулкилар ҳам осонгина йўқ қилинган экан.
— Тарихда ичкилик туфайли, — деб давом этди ўз сўзида отам, — оилалар, айрим кишиларнинг сирлари ва ҳатто махфий ишлар ҳам ошкора бўлган. Шунингдек, ичкилик орқасида қўшинларнинг тор-мор этилганлиги маълум. Бир подшоҳ ҳокимлигининг дастлабки йилларида шароб ичиш қаттиқ назорат қилинмаган экан. Шунинг учун аскарлар уни истеъмол қилаверишар экан. Айниқса, жанг олдидан аскарларнинг жасоратини уйғотиш учун кўпроқ шароб берилар экан. Бундан хабардор бўлган душман айғоқчилари шаробга ухлатадиган дори солиб қўйганлар. Уни тўйиб ичган аскарлар ухлаб қолган ва душман томонидан қириб ташланган. Шундан сўнг подшоҳ ичкилик ич-маслик чорасини ихчабди. У кейинроқ душман устидан қозонилган бир ғалаба шарафига кечқурун зиёфат уюштириб, уларга хоҳлаганча ичишга рухсат берибди. Аскарлар шу даражада ичишибдики, уларнинг деярли ҳаммаси майдонда қотиб ухлаб қолишибди. Подшоҳ кўрсатмасига биноан маст ҳолда беҳуш ётган аскарлариинг ҳаммасини ечинтиришиб, кийим-кечакларини ёқиб юборишибди. Эрта тонгда шаҳар аҳолиси яланғоч ётган аскарларни кулги ва нафрат билан томоша қилишибди. Аскарлар ҳушига келганидан кейин шаҳар бўйлаб яланғоч юришга мажбур бўлишиб-ди. Бу воқеа бутун мамлакатда ичкиликка нисбатан ғоятда кучли нафрат уйғотибди. Подшоҳ шу тариқа шаробнинг жирканч оқибатини халойиққа намойиш қилиб, уни тақиқлаш ҳақида фармон чиқарган экан. Фармонга биноан ичкилик ичиб, биринчи маротаба қўлга тушган кишиларни ўн дарра уриш, борди-ю, унинг сурункасига ичганлиги маълум бўлса, дорга осиладиган бўлибди.
Do'stlaringiz bilan baham: |