Мана, кўрдингизми ўғлим, ичкилик киши бошига битган бир балодир. Шунинг учуи мен ичкиликдан олинадиган сунъий кайфни ўзимга эп курмайман, ҳамма вақт табиий кайфга интиламан.
— Табиий кайф деганда нимани тушунамиз, — деб сўрадим.
— Ота-она розилиги, ҳалол меҳнатнинг гашти, орзу-ҳавас ва режаларнинг амалга ошиши, фарзаидларнинг қобиллиги, дўстларнинг муваффақиятлари, ўзгаларнинг мушкулини осон қилиш, яхши одамлар билан суҳбат қуриш, мазали овқатлар ейиш, манзарали жойларни кўриш кишида чинакам завқ ва кайф уйғотади. Бу, ўз навбатида, саломатлик, тинч-тотувлик ва обрўни юзага келтиради.
— Кўрдингизми, ўғлим, шу боисдан мен ичкиликни оғзимга олган эмасман. Узр, ичкиликни қайтариб шишага солиб қўйинг.
Мен худди шахматда мот бўлгандек, ҳеч нарса дея олмадим. Айтганларини дарҳол бажардим.
Наҳорги ошнинг фазилатлари
Бир юз ўн беш ёшли Аҳмад бувадан анча сипо кийинган одам сўрабди:
— Сизни барча меҳнатсевар, энг табаррук ва обрўли киши сифатида жуда қадрлайди. Сизни зиёрат қилувчиларнинг кети узилмайди. Ҳатто фарзандларингиз ҳам 80—90 ёшга етиб қолишди. Айтингчи, шунча улуғ ёшга киришингизнинг сабаби нимада?
— Узоқ умр кўриш ҳар бир одамнинг ўзига боғлиқ,— деди отахон, — Бунинг учун ёшлик вақгиданоқ қатъий тартиб ва режа билан ҳаёт кечиришга одатланиш лозим. Ота-оналарнинг кўпчилиги тирикчилик ва фарзандлар ташвишининг асирига айланиб, унииг ботқоғига ботадилар. Ўзларини парвариш қилишга етарли аҳамият бермайдилар. Мен эса тарозининг бир палласига меҳнат ва ташвишларни, иккинчисига эса саломатлик ва хурсандчиликни қўйиб, унинг мувозанатини саклаб келдим. Бу ҳолат мени у ёки бу томонга оғиб кетмасликни таъминлади. Умуман ҳаётимни бир меъёрда ўтказдим. Мен овқатланиш қоидаларига қаттиқ риоя қилдим. Ҳар мавсумда барча нозу неъматлардан тўйиб едим. Бу мевалар, гарчанд одамнинг ҳамма аъзоларига фойдали ҳисоблансада, лекин уларнинг ҳар бири ўзига хос хусусиятларга эга. Масалан, узум ва ўрик юрак, қонтомирларга, тарвуз ва бодринг буйракка, олма ва нок ошқозон ва ичакка кўпроқ таъсир этади. Қовун ва шафтолидан суяк намланади. Анор, олча бошқа буриштирувчи мевалар баданни таранглаштиради.
Олтмиш ёшдан сўнг ошқозонни толиқтирмаслик учун ҳўл ва қуруқ меваларнинг шарбати ёки дамламасини ичиб келмоқдаман.
Саломатликни сақлашда гўштнинг аҳамияти беқиёсдир. Маълумки у қўй, қорамол, от, хўроз, бедана, каклик, чумчуқ ва балиқ гўштларини ўз ичига олади.Бу гўштлар меваларга ўхшаш одамнинг барча аъзоларига наф келтирса-да, лекин ҳар бирининг ўзига хос хусусиятлари бор. Масалан, парранда гўшти ва балиқ кўпроқ кўкрак ва бош томонларга, қўй, қорамол гўшти эса киндикдан пастдаги аъзоларга кўпроқ фойдалидир. Той гўшти қиш ва эрта баҳорда меъёрида истеъмол қилинса, тирноқдан бошлаб тепа сочгача бўлган ҳамма аъзоларни кучайтиради. Баён этилган гўштларнинг биронтаси истеъмол қилинмаса, у вақтда ундан озиқланадиган аъзо сусаяди. Масалан, парранда гўшти ва балиқни мунтазам истеъмол қилмайдиган кишиларда хотира сусайиб боради ҳамда кўкрак қафаси-да, бош ва юзда салбий ўзгаришлар содир бўлади. Шу боисдан барча гўшт турларини навбати билан тановвул қилиб келмокдаман.
Мен бутун умрим мобайнида вақтни қатъий белгилаб унга риоя қилдим. Маълумки, одам кун бўйи меҳнатда ва турли-туман ташвишларда бўлиб кечқурун чарчайди ва бадани бамисоли сувга ўхшаб лойқаланади. Шунинг учун кечқурунги овқат баданга яхши сингмайди. Овқатланишнинг энг яхши вақти эрта тонгдир. Уйқудан сўнг кишининг бадани бамисоли зилол сувга ўхшаб тинади, ошқозон ва ичаклар бўшалади. 25 ёшимдан то шу кунгача ҳар куни эрта тонгда палов истеъмол қиламан. Паловга навбати билан қўй, қорамол ва парранда гўшти солинади. Шу тарзда бир ҳафтада гўштнинг ҳамма турлари навбати билан қозонга тушади. Ҳар ҳафтада бир маротаба балиқ ейман. Палов тайёрлашда турли ёғлар ишлатамиз. Зиғир ёғ, мол ёғи, қўй ёғи. Паловнинг мазали ва фойдали бўлишида сабзининг аҳамияти катта. Унинг ўрнини ҳеч нарса боса олмайди. Бу ҳақаа бир маълумот бор. Милоддан аввалги асрларда македониялик Александр (Искандар Зул-қарнайн) Самарқандда, кечқурун дам олаётса бир лаш-карбошиси ниҳоятда мазали овқат еганлигини айтиб-ди.
— У овқат нималардан тайёрланган экан? — сўраб-ди Искандар.
— Гуруч, гўшт ва ёғдан.
Шунда Искандарнинг устози Аристотел гапга аралашибди: — Лашкарбошига ёққан овқатда сабзи сабзавот йўқ экан қандай мазали бўлиши мумкин. Унга албатта сабзи қўшилган бўлса керак.
Искандар ошпазни чақиртириб, "сен тайёрлаган овқатга нималар зарур бўлади", деб сўрабди.
— Биринчи галда сабзи керак, — дебди у. Агар сабзи кўп қайнатилиб, эзилса, паловнинг мазаси қочади. Умуман, палов кўпи билан бир соат ичида тайёрлансагина маромига етади.
Искандар кўрмасдан туриб паловга сабзи солинишни билганлиги учун устозига бир хумча тилла совға қилган экан.
Яна бир нозик масала. Киши саломатлигини таъминлашда қўшиқ ва куйнинг аҳамияти катта. Наҳорги паловни сузишдан олдин ашула ва мусиқа тинглаб роҳатланаман. Шу даражада завқланаманки, бамисоли ер билан осмон ўртасидаги ҳавода тургандек бўламан. Паловни келтиришганда қўлим ошда, хаёлим, бутун вужудим ашула ва куйда бўлади. Хотиним ва фарзандларим ҳам шунга одатланишган.
Наҳорда сифатли овқат ейишнинг хосияти кун бўйи қилинадиган меҳнатда барор бўлади. Яхши кайфият ва қувват ҳосил қиласиз. Хуллас, аввал қувват тўплаб кейин меҳнат қилиш ўта фойдалидир. Наҳорги ошдан бир соат ўтгандан кейин ўз ишларим билан шуғулланганман. Отда сайр этишни канда қилмайман. Шунинг учун ўзимни ҳамон бақувват сезаман. Ҳар йили бир-икки маротаба тоғ этакларига саёҳатга бораман, манзарали жойларга тўйиб-тўйиб боқаман. Сойда шарақлаб оқаётган зилол сувни мароқ билан ичаман ва чўмиламан. Сўнгра икки қўлимни юқорига кўтарган ҳолда осмони фалакка ва тоғ чўққиларига қараб худойи таолодан барча жумлаи мўминлар қатори саломат юришни, туҳмат ва фалокатлардан асрашни, орзу-ҳавасларимнинг рўёбга чиқишини сўраб илтижо қиламан.
— Биламиз, — дебди ҳоким, — Сиз бадавлат одамсиз, қўлингизни қаерга чўзсангиз етади, оддий кишилар эса сиздек яшашга қурблари етмайди-ку.Тўғри айтасиз, маслаҳат шуки, никоҳ ва хатна тўйларида наҳорга тортиладиган ош, эшитилган ашула ва куйлардан кўпчиликнинг баҳраманд бўлиши ҳам яратгандан бир иноят эканда, — дебди суҳбатдошлардан бири ўзини шаҳар ҳокими деб таништираркан.
У Аҳмадбуванннг сўзларини ҳаяжон билан тинглаб эртасигаёқ фармон берибди. Эндиликда никоҳ ва хатна тўйларида эрта тонгда меҳмонларга палов тортиш, ашула айтиш ва куйлар чалиш жорий этилсин. Дастурхонларга барча нозу неъмат ва ширинликлар қўйилсин. Меҳ-монлар бир-икки ашула ва куйни эшиттандан кейингина палов тортилсин. Хоҳловчилар маросимни бошидан охиригача ўтиришлари мумкин. Бундан мақсад, — дебди ҳоким, — халойиқ ҳам Аҳмадбувага ўхшаб узоқ ва баракали умр кўрсннлар. Шундан кейин Тошкент шаҳри-да наҳорга палов тайёрлаш расм бўлиб қолган экан.
Do'stlaringiz bilan baham: |