Ҳамид Зиёев (Тарбиявий ривоятлар, ҳаётий сабоқлар)



Download 1,06 Mb.
bet25/77
Sana26.09.2022
Hajmi1,06 Mb.
#850293
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   77
Bog'liq
KITOB

Қолган ишга қор ёғар

Жамоа аҳли орасида шундай одамлар учрайдики, одатланган ишларни, фойдаси ва зиёнини суриштирмай, қилаверадилар. Қилмасалар, бир нарсасини йўқотгандек бўлишади. Масалан, бир хил одам бақириб сўзлаш ва сўкинишни яхши кўради. Бошқалар чақимчилик, ҳасадгўйлик, туҳмат ва тили аччикдик қилмасалар тура олмайдилар. Яна шундай одамлар борки, ишёқмасликка ўрганган бўлиб, ишни эртага қўйишга одатланишган. Бердиқул шундай кимсалардан бири ҳисобланган. Отаси сочини олдириш учун пул берганда эртага олдирарман, деб 15 кун мобайнида сочини олдирмаган. Шу орада пулини йўқотиб отасидан қаттиқ танбеҳ эшитган. Мактабга ҳам кечикиб боравериб ўқитувчининг калтаги "мазаси"ни кўп тотган. Дарсларни ҳам эртага бўлар деб юраверган. Ўқитувчи жазо сифатида Бердиқулга ғишт кўтартириб синф хонасининг бурчагида турғизмоқчи бўлганида:


— Эртага кўтарсам майлими? — деб сўраган.
Ҳеч қандай жазо таъсир қилмагач, мактабдан ҳай-далган.
У бир ҳунар ўрганай, деб дурадгор устага шогирд бўдди ва биринчи кунлари ғайратини кўрсатишга ҳара-кат қилди. Одамлар унинг ёмон одатларини устага айтишганда:
— Аралашманглар ўзим, унинг таъзирини бераман, деб жавоб қилди.
Уста томнинг тепасида туриб Бердиқулдан сирпанмаслиги учун нарвоннинг тагига бирор нарсани қистириб қўйишни сўради. Аммо уни "эртага бўлар"и қўзиб парво қилмади. Уста ундан тушаётганда нарвон сирғаниб, оёғи синди.
— Ҳой ярамас, нима қилиб қўйдинг, — деб бақирди уста, — аҳмоқ бўлмасам билиб туриб сени шогирдликка оламанми. Уйимга хабар бер, ўғлим арава билан келиб, олиб кетсин. Бердиқул, хўп бўлади деди, лекин писанд қилмай уйига бориб уйқуни урди.
Кечқурунга яқин уста аранг уйига борса, ўғли бехабар экан. Устанинг фиғони чиқиб, мен уни эмас у мени боплади-ку, деб роса сўкинди.
Бердиқулнинг қилмишлари авж олса олибдики, камаймади. Унинг отаси даъвогарларнинг зарарини тўлаб ўғлини жазодан қутқариб чарчади ва донишмандга йўлиқиб арзи ҳол қилди.
— Ўғлингизнинг феълини тузатишнинг бир йўли бор, — деди донишманд. — Ажаб эмаски, ундан шифо топса? Уни дарҳол уйлантиринг. Аммо келин уни бир ой мобайнида ўзига яқинлаштирмасин. Ўғлингиз унга интилади ва ялинади, лекин келин эртага бўлар, деб қўяверсин. Ўғлингиз бу билан эртага бўлар, дейишнинг оқибатини ҳис этсин. Ниҳоят, у бу одатни так-рорламасликка ваъда бергандан кейингина келин унга имкон берсин. Ёр висолига интиқлик ўғлингизни ёмон одатларидан халос этиши мумкин.
Ота Бердиқулни уйлантирди. Тадбир фойда берди. Иигит одатини тамоман ташлади.

Download 1,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish