Ҳамид Зиёев (Тарбиявий ривоятлар, ҳаётий сабоқлар)


Нуқул олишликка одатлантиришнинг оқибати



Download 1,06 Mb.
bet23/77
Sana26.09.2022
Hajmi1,06 Mb.
#850293
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   77
Bog'liq
KITOB

Нуқул олишликка одатлантиришнинг оқибати

Маллабек ва Тешабой ўғилларини уйлантириб, қизларини узатиб, тинч ва хотиржамлик билан кунларини ўтказиб яшашаркан. Кунларнинг бирида Тешабой:


— Маллабек дўстим, қўшни бўлганлигимиз туфайли бир-биримизни яхши биламиз. Сенга сир эмаски, мен фарзандларим, куёвларим ва невараларимни эркалатиб, бамисоли елкамда кўтариб катта қилганман. Улар учун куч-қувватим ва бойлигимни аямай сарфладим. Бундай меҳрибонлигим ва ғамхўрлигимни қадрлаб, меҳр билан кўришганларида ниҳоятда роҳатланар эдим. Мана кўриб турибсан, куч-қувватдан қоддим. Топиш-тутишим яхши эмас. Кексайдим. Энди фарзандларим, куёвларим ва невараларим аҳволимдан хабар олмай қўйишди. Келишса бир нарсани олиш илинжида келишади. Яқинда 25 ёшли неварам келиб, буважон бир дона эчкингиз қолибди, уни ҳам яхши боқолмаяпсиз, эчкини менга беринг, акс ҳолда ҳаром ўлиши мумкин, деди. Ё тавба, ё тавба, йигит киши шунчалик юлғич бўладими, деб ёқамни ушлаганча қолавердим. Эчкининг сутини ичиб турибман, деб сўровини қайтарганимда, эшикни зарда билан ёпиб чиқиб кетди. Ўғилларим эса, отажон бекитиб қўйган бойликларингизни чиқаринг, тўсатдан ўлиб қолсангиз билмай қолмайлик, дейишса бўладими?!
Ахир, бундай даъвога чидаб бўладими? Начора, йиғладим ва ўзимни айбладим. Бойлигимнинг маълум қисмини қариганимда керак бўлади деб сақлаганимда бундай аҳволга тушмаган бўлардим.
Дўстим, сен менга ўхшаб фарзандларинг ва невараларингга борйўғингни сарфламадинг ва муккадан кетиб эркалатмадинг. Шунга қарамай ҳозирда улар сенга шундай меҳрибоклик қилмоқдаларки, ҳавасим келади. Улар ўзаро маслаҳатлашиб сенга сигир ва қўй бериб кетдилар. Емхашаклар билан ҳам таъминлаб туришиб-ди. Қанийди фарзандларим, куёвларим ва невараларим қовун ва тарвуз билан бўлсада, мендан хабар олганларида, кўп қувонар эдим. Доимо икки кўзим эшикда, тиқ этса югуриб чиқаман, лекин улар кўринмайди.
— Ҳамма гапларинг тўғри — дебди Маллабек. Ҳақиқатан ҳам сенга ўхшаб фарзандлари, куёвлари ва неваралари учун жонини ҳам аямай ғамхўрлик кўрсатган кимсани топиш қийин. Аммо фожиа шундан иборатки, сен уларни ёшлигидан бошлаб олишга ўргатдинг. Бошқачароқ айтганда, уларни кийим-кечаклар ва овқатлар билан таъминлайвериб, онгида нуқул олиш туйғусини шакллантирдинг. Улар сенга ҳеч нарсани бермаслиги орқасидан ўзгаларга ҳам беришга одатланмадилар. Аммо улар сенинг сахийлигинг туфайли олиш-ни қон-қонига сингдириб юбордилар. Бу билан уларни сахийликка, яъни беришга эмас, балки очкўзлик ва юлғичликка ўргатдинг. Шуни унутмаслик керакки, олиш билан бериш мутаносиб равишда олиб борил гандагина оқибати яхшилик билан тугайди. Мен худци шу Йўсинда фарзандларим ва невараларимни тарбияадим. Уларни хусусан сахийликка ўргатдим. Хотиним-га кечки овқатни бирикки товоқ ортиқча пиширишни буюрдим. Фарзандларим ва невараларим орқали нав-бати билан уни ночор қўшниларга бердирдим. Шу равишда бир ойда 30—40 товоқ, бир йилда эса 300— 400 товоқ овқат улашилди. Боғимиздаги меваларнинг маълум қисмини ҳам ночор оилаларга улашдим. Гадойларга ва етим болаларга садақа учун фарзандларимга пул бериб турдим. Шунингдек, байрамларда ота-онаси, тоғаси, ака-укалари ва опа-сингилларига совғалар беришга одатлантирдим. Орамизда шундай кишилар борки, бировлар меҳнатидан фойдаланади, аммо ўзлари уларга хизмат қилишдан қочади. Буни англаб, фарзанд ва невараларимни маҳалладаги ҳашарлар, тўйлар, маросимлар ва ободончилик ишларига қатнаштирдим. Шундай қилиб, улар мол-мулкининг ва куч-қувватининг маълум қисмини ўзгаларга беришга, яъни сахийликка ўргатилди. Борди-ю, у ёки бу кимса нуқул сахийлик қилиб, олишни билмаса, бу ҳам яхшиликка олиб келмайди. Шу боис, уларни меъёрида олишга ҳам ўргатдим. Авваламбор ўзим уларга совғалар бериб хурсанд қилардим. Боғимдаги меваларнинг нархини белгилаб соттирардим. Бундан ортиқ пуллаганинг ўзларингники дердим. Улар шу йўл билан даромад олишни ўзлаштирдилар. Уларга қорамол ва қўйларни олиб бериб боқгирардим. Яхшилаб семиртирсанг фойдаси сеники, дердим. Бундай мисолларни кўплаб келтиришим мумкин. Умуман, фарзандларим ва невараларимда меҳнат ва пешона тери билан олишлик туйғуларини ривожлантирдим. Сен эса фарзандларинг ва невараларингни фақат олишга ўргатиб, текинхўр кишиларга айлантириб қўйдинг. Дўстим, фарзандларинг ва невараларингга беришни ўргатмай; сахийликдан маҳрум этдинг. Ваҳоланки, сахий кишиларга барча эшиклар очиқ бўлиб, бахтли ҳаёт кечирадилар. Сен ҳам сахий эдинг, лекин бегоналарга эмас. Бу билан сахийликнинг тор ва боши берк кўчасидан юриб фарзандлар ва неваралар тарбиясига катта зиён келтирдинг. Фақат олишга одатланган инсон зиқналик ва олғирлик сингари зарарли одатларни ўзлаштириб, бегоналар у ёқда турсин, ота-онасини ҳам шилишга ҳаракат қиладилар. Демак, ачинарли аҳволингга фақат ўзинг сабабчи бўлдинг.

Download 1,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish