ОНАНИ КЎКРАК СУТИНИ СОҒИШГА ЎРГАТИНГ
Одатда, кўкрак сутини соғиш яхши сўра олмайдиган, лекин ютиш рефлекси сақланиб қолган
(камвазнлик билан туғилган болалардаги каби) гўдакларни овқатлантириш учун лозимдир.
Кўкрак сутини соғиш, ундаги сут тўпланиб қолишини камайтириш, яхши сўра олмайдиган гўдакни овқатлантириш, она ёки бола касал бўлса, она ишга ёки бирон бошқа жойга бориши
лозим бўлса, кўкрак сути заҳирасини яратиш учун фойдалидир. Кўкрак сути билан эмизаётган
она ва гўдак парвариши билан машғул бўлган барча тиббий ходимлар оналарни кўкрак сутини
соғишга ўргата олишлари лозим.
Кўкракни соғишнинг энг қулай усули қўл билан соғишдир. Ушбу усул учун махсус ускуналар
талаб этилмайди ва аёл хоҳлаган пайтида, хоҳлаган жойида уни бажариши мумкин. Сутни
кўкрак юмшоқ пайтида соғиш осон бўлиб, сут безида сут тўпланиб қолиб, оғриқ пайдо
бўлганда, соғиш анча қийинчилик туғдиради. Шунинг учун ҳам, онани сутини соғишга
туғруқдан сўнгги 1-2 кунда ЎРГАТИНГ. Кўкракда сут тўлиқ тўпланадиган 3- кунни кутманг.
Бола кўкракка тутилишга тайёр.
Унинг бурни она кўкраги учининг рўпарасида турибди, оғзи катта очилган.
Кўпчилик оналар турли хил усул билан етарлича сут соға оладилар. Она қўллаётган усул унга
маъқул бўлса, ушбу усул билан соғишни давом эттиришга рухсат беринг. Мабодо, она қўллаётган усули билан етарлича сут соғиб ола олмаётган бўлса, унга самаралироқ усулларни ўргатинг.
Кўкрак сутини соғиш учун пиёла, стакан ёки бўғзи кенг идишни танланг. Онадан идишларни
совунли сув билан ювишини илтимос қилинг. Қайнатилган сув кўпчилик микроорганизмларни
ҳалок этади. Она кўкрагини соғишга тайёр бўлиши билан ликобдаги сувни тўкиб ташланг.
Ҳар бир аёл ўз кўкрагини ўзи соғиши лозим. Мабодо, бу ишни бегона шахс бажармоқчи
бўлса, сут безларини шикастлаши мумкин. Мабодо, Сиз онага соғишни ўргатаётган бўлсангиз,
кўпроқ ўзингизда кўрсатинг, айни пайтда, она Сизнинг ҳаракатларингизни ўзида қайтарсин.
Мабодо, Сиз ўзингизда кўрсатишни хоҳламасангиз, кўкрак муляжидан, қўлингизни ёки
лунжингизни юмшоқ қисмидан фойдаланинг. Она кўкрагини қандай сиқишни
кўрсатаётганингизда жуда ҳам эҳтиёткорлик билан муомалада бўлинг.
Она сутини биринчи кундан, иложи бўлса, туғуруқдан сўнгги биринчи 6 соатдан бошлаб соға
бошлаши лозим. Аввалига у бир неча томчи оғиз сути соғиши мумкин, лекин бу кўкрак
сутининг ажралиб чиқишига, гўдак эма бошлагани каби ёрдам бериши мумкин. Она иложи
борича кўпроқ ва боласини неча марта эмизса, шунча марта сутини соғиши лозим. У камида,
ҳар 3 соатда бир марта, шу жумладан кечаси ҳам, сутини соғиши керак. Мабодо, камроқ сут
соғса ёки соғишлар ўртасидаги интервал узоқроқ бўлса, унинг кўкраклари етарли миқдорда
сут ишлаб чиқара олмаслиги мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |