Ҳамид Зиёев (Тарбиявий ривоятлар, ҳаётий сабоқлар)



Download 1,06 Mb.
bet65/77
Sana26.09.2022
Hajmi1,06 Mb.
#850293
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   77
Bog'liq
KITOB

Сувни тўғри йўлга солар изи,
Онасини яхши кўрсатар қизи.

Дарҳақиқат, келин қанчалик одоб-ахлоқли бўлса, куёвларда ва бошқа одамларда унинг онасига шунчалик ҳурмат-иззати ошади. Вазир қайнона ва келинларнинг мулоҳазаларини якунлади:


— Сўзга чиққанларнинг маълумотига кўра, оиланинг барбод бўлишида кўпинча келинларнинг ношукурчилиги, тили аччиқлиги, қўли "қийшиқ"лиги, ишёқмаслиги, чақимчилиги ва бошқа салбий хусусиятлар сабаб бўлади. Бунда келинларнинг оналари уларни тўғри йўлга солиш ўрнига кўр-кўрона ёнини олиб, жанжалларни авж олишига кўмаклашадилар. Келин ва оналар ўз нуқсонларини тузатишдек осон иш ўрнига, қайсарлик қилиб, ўзларини ўтга урадилар. Оиланинг хонавайрон бўлишида қайноналарнинг ҳам катта ҳис-сасини алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим. Афсуски, ҳеч нарсани тушунишни хоҳламай "ҳамма нарсани ўзим биламан ёки бошимни эгмайман" дейдиган қайноналар бор. Бу ҳақида бизда анча-мунча маълумотлар мавжуд. Ҳатто ўзлари қилган ишларга минг пушаймон бўлган қайноналар билан суҳбатлашдик. Уларнинг орасида келини билан ноилождан муроса қилиб яшаётганлар ҳам бор. Биз бир қайнона билан учрашганимизда келиним билан аҳилман, деди. Ростини айтинг десак: — Келинлик вактимда қайнонамга азоб берганимда у "Менга қилган ёмонликларинг келин кўрга-нингда ўзингга қайтсин" деб қўп кдрғаган. Келинлик бўлганимда қарасам у таъзиримни берадиган. Кайнонамнинг қарғиши рўёбга чиқишидан қўрқиб келиним нима деса кўниб юрибман. Бамисоли унинг хизматкори бўлиб қолдим. Эшитиб қолмасин, деб уни ҳеч кимга ёмонламай нуқул мақтайман. Ваҳоланки, ичим ёниб ётибди.
Ҳаёт шуни кўрсатадики, у ёки бу келин борган жойидаги одамларнинг феъл-атворига ва турмуш тарзига мослашишга ва муроса қилишга ҳаракат қилмоғи лозим. Шундагина тинч-тотув яшашни таъминлаш мумкин. Бу ҳақида бир ҳикояни эшитинг: — Шаҳар ҳокимининг қизи уйида ишлайдиган мардикорки севиб қолиб, унга тегмоқчи бўлибди. Бундан қаттиқ хафа бўлган ота-онаси »ни қайтаришнинг иложи йўқлигини англаб шаҳардан чиқиб кетиш шарти билан розилик билдиришибди. Икки ёш эрхотин шаҳардан чиқишиб,. қаерга боришини билмай туришганда фавқулодда мардикорнинг узоқ қариндошига дуч келибди. Улар воқеани тушунтирганда қариндоши уйига олиб бориб бир хона ажратибди. Бу ерда учта катта оила истиқомат қилиб косибчилик билан шуғулланар экан. Ҳокимнинг қизи бадавлат оиладан бўлишига қарамай, оғир шароитда яшаётган кўпчилик одамларнинг феъл-атворига мослашиб муроса қилибди. Келин улар билан бирга ишлаб косибчиликни ўрганибди, оғир шароитдан нолимай ўзининт ақл-идроки ва камтарлиги билан ҳур-матга сазовор бўлибди. Шу тарзда у беш йил ҳаёт ке-чирибди. Эри гоҳ косибчилик, гоҳ мардикорчилик билан машғул бўлибди. Кунларнинг бирида келин эридан қимматли зиракларини, билакузугини сотишни ва бир савдо дўконини очишни сўрабди. Косиблар ҳам ўз жамғармаларини беришибди. Шундан кейин мардикор хотини маслаҳатига таянган ҳолда савдогарчилик билан шуғулланиб, тобора бойиб борибди. Пировардида у йирик савдогарга айланиб, хотини билан қайнота-қайнонасиникига боришибди. Ота-онаси жуда катта мамнуният ва хурсандчилик билан уларни кутиб олибди. Огаси куёвини мардикорликдан шу даражага етганигига қойил қолиб, унга ўз хонадонидан жой берибди. Кўрдингизми, хотиннинг яхшиси эркакни кўкартиради, ёмони эса қуритади. Шуни айтиб ўтиш лозимки, оиланинг барбод бўлишини фақат аёлларга боғласак адолатдан бўлмайди, албатта. Шундай эркакларни кўрдикки, улар ўзларининг зиқналиги, қўрслиги, меҳрибон эмаслиги, дангасалиги ва бошқа салбий хусусиятлари билан гулдай хотинларини хўрлаганлар.
Подшоҳи олам, бу ерга кўпроқ келинлардан, қайнона ва айрим ота-оналардан жабрланган кимсаларни бошқаларга сабоқ бўлсин, деб таклиф этдик. Бу ҳамма оилалар чиқишмовчилик ва жанжаллар гирдобида яшамоқда, деган сўз эмас, албатта. Кишининг ҳавасини келтирадиган келинларни ва куёвларни, ота-оналарни, қайнота ва қайноналарнинг ҳаёти билан танишиб мамнун бўлдик.
Подшоҳ эртасига аёнларини чорлаб дебди: — Шу пайтгача эътибордан четда қолган муҳим ҳаётий масалалар ҳақида бой тушунчага эга бўддик. Ўйласам бошқаларга нисбатан менга энг ёмон келин учраган экан. Кўпчилик келинларда битта ёки иккита нуқсон бўлса, менинг келинимда ношукурчилик, тили аччиқдик, дангасалик, исқиртлик, ҳасадгўйлик ва бошқа ярамас хусусиятларнинг барчаси жамланган экан. Биласизларки келиним қўшни мамлакат подшоҳининг қизи. Агар уни жўнатиб юборсак золим отаси бизга қарши уруш очиши ҳеч гап эмас. Биз эса ҳарбий жиҳатдан заифроқмиз. Шу туфайли, бошим қотиб нима қилишни билмай қолдим. Ўғлим эса чет вилоятда хизматда. У турли баҳона топиб бу ерга келишни орқага суряпти.
Кўп ўтмай, келиннинг отаси вафот эттанлиги ҳақида хабар келди. Подшоҳ дарҳол келинни отасини кўмиш маросимига жўнатди, маълум вақтлардан кейин уни қайтмаслиги билдирилди.



Download 1,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish