Ҳамид Зиёев (Тарбиявий ривоятлар, ҳаётий сабоқлар)


Сўнгра сўз қайнона Замира холага берилди: — Подшоҳим, мен келинлардан куйганлардан бириман. Ўзимяз ўрта оиладан



Download 1,06 Mb.
bet61/77
Sana26.09.2022
Hajmi1,06 Mb.
#850293
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   77
Bog'liq
KITOB

Сўнгра сўз қайнона Замира холага берилди: — Подшоҳим, мен келинлардан куйганлардан бириман. Ўзимяз ўрта оиладан бўлиб, фарзандларимиз билан аҳилчиликда яшаетган эдик. Вақти келиб ўғлимни уйлантириш ҳаракатига тушиб, бир уй ва айвон қуриб келинга тегишли молларни тахт қилдик. Меҳнат қилавериб ҳолдан тойган кезларда эрим, онаси, худо хоҳласа келин туширсак, оғирингни енгил қилади, ҳамроҳ бўлади, тўй ва маросимларга бемалол борадирган бўласан, деб юпатар эди. Бундай сўзларии қўшниларимиз ҳам айтишиб, кўнглимни кўтаришарди.
Ниҳоят орзиқиб кутган никоҳ куни етиб келди. Шу даражада қувондимки, аъзойибаданимдаги меҳнат ва азоб-уқубатлар бамисоли ҳавога учиб кетгандай бўлди. Тўйни эсон-омон ўтказиб олгандан кейин келинимни бағримга олиб, уйимиз шароитини тушунтириб барча ишларга бош-қош бўлдим. Унга қўлимиздан келганча яхшиликни аямадик. Шу тарзда 4 ой ўтди, лекин келиним меҳрибонликни ва ширин сўзларни сингдира олмайди. Ғаши келарди. Бундан таажжубланар эдим-ку, лекин кўнглига олмасин, деб индамас эдим.
Кунларнинг бирида пешин маҳали дастурхон атрофида ўтирган вақтимизда келиним катта лагандаги ошни оддимизга зарда билан қўйиб:
Ойижон, мана ош ҳам келди, сиз ҳали овқат пишмадими, деб қозон тепасида туриб олдингиз. Мен ўйнаб юрган эдиммики, пичинг қиласиз. Ошхонадан қўлим бўшамайди, сизлар эса без бўлиб ўтираверасизлар, деса бўладими?
— Аввало ошни ейлик, совимасин, кейин нима гап бўлса сўзлашаверамиз — дедим мен.
— Ош совиса совисин, ҳам гап совимасин, дилимдагини айтмасам юрагим сиқилиб кетади. "Темирни қизиғида ур" деган гапни эшитмаганмисиз?
Келинимнинг важоҳати, бўрининг ўз ўлжасига ташлангани вақтидаги ҳолатга ўхшарди. Ўғлимнинг фиғони ошиб ўрнидан турмоқчи бўлганда, келиним унга,овқатда заҳар бор эканми, қўлингизни артдингиз? — дейди.
— Заҳар ошда эмас, балки сенинг тилингда — деди ўғлим ҳам.
— Унақа бўлса, ношукурчилик қилмасдан ошни еб қўйинглар, акс ҳолда Худонинг қарғишига учрайсизлар.
Шунда дастурхонга замбаракнинг ўқи тушиб портлагандай бўдди. Эрим "ё тавба, ё тавба" деб кўчага чиқиб кетди, бизлар ҳам зудлик билан тарқалдик. Шундан кейин у ҳовлига чиқиб, ҳаммангизнинг тумшуғингизни ерга шундай ишқалайманки, бу дунёга келганингизга пушаймон бўласизлар, деди. Ўғлим, кирадиган эшигингни қатгиқ бекитма, деганларидек оғзингга қараб гапир, шунчалик беормисан — деди. У бўлса, насиҳатни ота-онангга кил номард, деди. Ўғлим дўқ-пўписа қилганда келиним: "Мана урсанг ур, ўлдир, ҳа хотинчалиш, чинакам эркак сўкади ва уради" — деб бақирди.
Одатда жанжал одамнинг иштаҳасини бўғади ва ҳолдан тойишга олиб келади, бу ҳеч кимга сир эмас. Бироқ, келинимга жанжал мойдек ёқди, кучига-куч қўшидци ва тетиклашди. Ўзидан-ўзи ишга киришиб, молхонадаги гўнгларни олиб ўрага ташлади, ем солинган оғир қопларни бир жойдан иккинчи жойга тартиби билан қўйди, ҳовлига чиқиб кетган бир ойлик бузоқни кўтариб жойига келтириб қўйди. Сўнгра болта билан саржинни ёриб, ўтин тайёрлади. Тоғорадаги хамирни ағдариб нон ясади ва ёпди. Йигирма челак келадиган ахлатни кўчага олиб чиқиб ташлади. Шундан кейин ҳеч гап бўлмагандек, очиқ чеҳра билан "Ойижон манти қилсам ейсизларми" — деб сўради. Жавоб олгандан кейин қовоқни қиришга ва гўштни қиймалашга киришди. Кечқурун мантини пишириб дастурхонга қўйиб ўзи хонасига кириб уйқуга кетди. Биз унинг шунча ишни ўзи килганлигидан ҳайрон қолдик.
Мен унинг бу ҳаракатларидан хавотирланиб эримга, "адаси, тағин келинимиз жинни бўлиб қолган бўлсая, унда ҳолимиз не кечади. Таниш табибингизга бориб воқеани айтинг, нималигини билайлик, дедим.
Эрим, гапларинг тўғри, менимча келининг соппа-соғ, бир ўзи икки кишини ишини қилишга қодиру, лекин тилига одам чидай олмайди. Агар табиб бу касални тузата олса жуда улуғ иш бўларди, деб эрим табибга учраганда у: — "Дўстим, сизнинг айтганларингизнинг мағзини чақиб, шундай хулосага келдимки, келинингизда руҳий касаллик йўқ ва ҳар жиҳатдан саломатлиги яхши. Лекин у андиша, ор-номусга аҳамият бермайдирган оилада тарбияланган. Шундай ота-оналар борки, фарзандлари олдида бир-бирларини ҳақоратлайди ва тез-тез жанжаллашиб турадилар. Бундай одобсизлик фарзандларга ҳам ўтади. Ота-она ва фарзандлар бир-бирларини менсимасликка мослашиб кетади. Улар арзимаган сўзлар ва кўз илғамайдиган хатти-ҳаракатларни қаттиқ ушлаб жанжал чиқарадилар. Бу ҳолат ойлаб ва йиллаб такрорланавергандан кейин аъзои-баданига сингиб, хумори тутадиган бўлиб қолади. Бу тоифадага одамларнинг кайфияти бузилади ва ишёқмас бўлиб қолади. Қачонки ҳақоратли сўзлар ва жан-жал авжига чиқса, кучга тўлиб ва ғайрати қўзиб тоғни урса толқон қилади. Сизнинг келинингаз худди шу хиддага одамлардан экан. Менимча келинингизнинг яна хумори тутса ўзингазни четроққа олиб юринг.
Дарҳақиқат, бир ҳафта ўтар-ўтмас келин, бошим гангияпти, деб рўмол боғлаган ҳолда ниманидир йўқотган кишидай безовталанди. Кайфияти бўлмай, ишга қўли бормай қолди. Биз ҳаммамиз тағин бир баҳона топиб уришни бошлаб юбормасин дейишиб, унга гапрмай юрдик. Бир вақг келиним тўсатдан, "Вой-дод соқов ҳайвонларнинг орасида яшаб, юрак бағрим қонга тўлди, эй худо, бу золимларнинг жазосини ўзинг бергин" деб, сопол ва чинни идишларни ерга ураверди.
Мен жоним ачиб, жиннилик қилманг, тўхтанг, уят бўлади, десам — "башарангиз қурсин, сизни кўргани кўзим йўқ" — деб ҳақоратлади. Ўғлим келинимнинг қўлини орқасига қилиб боғлади ва оғзига латта тиқиб, хонасига судраб кетди. Туни бўйи уларнинг хонасидан ҳақорат сўзлари эшитилиб турди. Эрта тонгда улар бир-бирини урган, иккисининг юзи моматалоқ эди. Ўғлим хотинини кўчага чиқариб, эшикни тамбалаб қўйишга мажбур бўдди.
Бир неча кунлардан кейин келинимнинг хатти-ҳаракатларини маълум қилиш мақсадида қуданинг уйига бордим. Бир пиёла чой ичилгандан кейин мен умумий тарзда воқеани баён этдим. Отаси деди: — Аслини олганда сизлар бизга муносиб кишилар эмассизлар. Лекин худонинг хоҳиши билан ўғлингазни куёв қилдик. Бизнинг табиатимиз шундайки, ҳамма гапни очиқча-сига айтаберамиз, ичимдагани топ, деган писмиқ одамларни ёқтирмаймиз. Мана бу нодон ва аблаҳ хотинимга, кўп ҳовлиқма, роса суриштириб, сўнгра розилик билдириш керак, дейишимга қарамай тўйни бошлаб юборди, энди азобини ҳаммамиз тортаяпмиз.
— Ҳамма айб сизда, — деди эрига қайнона, — сиздан бошқа одам бўлганда қизини калтак едиртириб, томоша қилармиди? Бориб уларнинг дабдаласини чиқарган бўларди. Сиз ҳезалак ва эшак табиатли инсон бўлганингаз туфайли, бепарволик қиляпсиз. Мен қудаларнинг тил-жағи йўқлигини ва тепса-тебранмаслигини қаёқцан билай. Менинг аламим камдай эзасиз. Сиз ҳўкиздан баттар одамсиз.
— Тилинг заҳарлиги илонникидан ҳам ўткир, уни бир кунмас-бир кун тага билан қирқиб ташлайман, — деди эри.
Хотини тилини бир қарич қилиб чиқариб, мана кесинг, мана кесинг деб рўпарасига яқинлашиб туриб олди.
Баданим сесканиб кетди. Эри сенга худо бас келмаса, ҳеч ким бас келолмайди, деди.
Бир оз вақг ўтгач эр-хотин гўё ҳеч гап бўлмагандай бир-бирларига меҳрибончилик билан муомалада бўлишди. Эри кўчага чиқиб, ширмой нон ва пашмак келтириб, очиқ чеҳра билан олинглар деб дастурхонга қўйди. Хотини эса эрига бозордан қайтган "эчкидек намунча ишшаясиз" деб хоҳолаб кулди. Шунда келиним гапга аралашиб, адамларни эчкига эмас ҳўкизга ўхшатсангиз мос тушади, деди. Учовлари биргалашиб роса кулишди.
— Келиним кўтаринки руҳца, менга қараб: — Ойижон улар бир-бирлари билан ит-мушукка ўхшаб уришсалар ҳам хафа бўлишмайди — деди.
— Келинимнинг онаси деди
— Қудажон, шуни яхши тушуниш керакки, одам оғзига келган гагши яхшими ёки ёмонми барибир ичига ютаберса, дардга чалинади. Шунинг учун хонадонимизда кўнгиддаги гапларни ошкора айтиш расм бўлиб қолган. Бирпасда ит-мушук ҳам бўламиз. Ярашамиз ҳам. Буни ўз кўзингиз билан кўрдингиз. Сизларга ўхшаб андиша юзасидан муомала қилишга сабр-тоқатимиз чидамайди. Қизим ҳам шунақа. Маҳалла аҳли бизларни "шартаки" деб юритишади, бу билан биз фахрланамиз. Эл-юрт ичида хоҳ эркак, хоҳ хотин бизга тенг келадигани йўқ. Бир куни тўйда хотинларнинг биттаси енгмоқчи бўлиб, менга гап отди. Баҳснинг охирида бир-биримизни қарғашга ўтдик. У хотин қарғишга жуда уста экан, жавоб айтолмай қолдим. Шу ондаёқ уни уятли сўзлар билан эркакчасига сўка бошладим. Бунга чидай олмай хотинларнинг ҳаммаси ҳовлига чиқиб кетди. Қарасам уйда бир ўзим қолибман. Кўрдингизми, қудажон, — деди у, — биз шартталикдан ўлиб қолганимиз йўқ. Сизлар ҳам юракларингизни сиқмасдан қизимнинг сўзларига эьтибор берманглар. Тўғри, бунга одатланмаган кишига осон эмас. Иложини топсангизлар эр-хотин бизнчкида вақти билан туриб кетсангиз кўп нарсани ўрганасиз ёки биз эр-хотин сизларникига борайликми? Қайси бири қулай бўлса, шуни қиламиз. Қизим ҳақидаги гапларингизга жавоб шуки, у ажаб қилибди, оғзига келган гапларни барала айтиб, юрагини бўшатиб олибди. Яхшиси, сизлар унга мослашингиз, шунда бизга ўхшаб эркин ҳаёт кечирасизлар.
Бу ерга келганимга минг маротаба пушаймон қилиб, нафратлантан ҳолда қудамга, уйдагилар билан маслаҳатлашиб кейин бир фикрга келармиз — дедим. Кейин ажралиш ҳақидаги фикримни уларга билдирганимизда, келиним ота-онаси билан келиб, бизни ҳақорат қилиб шовқин-сурон кўтаришди. Буни эшитган қўшнилар уйимизга тўпланишди. Бир девор қўшнимиз, шаҳар қозиси ҳам чиқци. Улар қози ва бошқаларни ҳақорат қилдилар. Қози миршаб чақириб, ҳаммамизни қозихонага юборди. Бу ерда келиним ота-онаси билан бизни ва ҳатто қозини яна ҳақорат қилишди. Ўғлим хотинини уч талоқ қўйди.
Эшитишимча, у ота-онаси йўқ Йигитга турмушга чиққан. Бу йигит ич куёв сифатида улар билан яшаб, азоб- уқубатларни бошидан кечирди. Отаси дарранинг зарбидан касалга чалиниб вафот этди. Кунларнинг бирида она-бола кишлоққа қариндошлариникига тўйга келишиб, уч кундан кейин қайтишса уйидаги ҳамма нарсаларни куёв шилиб кетибди. У она-болага қуйидаги мазмунда ёзилган бир парча қоғозни қолдирибди:

Download 1,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish