Бир қун Бузрук ота ҳузурига келган аёл ўзининг меҳнатсеварлиги, меҳрибонлиги, лекин эри ва қўшнилари билан чиқиша олмаслнги ҳақида кўпдан-кўп гапларни айтди. Шунингдек, у деди: — Мен бўлмасам эрим хор-зор бўлади, аммо қадримга етмайди. Бошқа эр бўлганда, мени бошига кўтариб юрарди. У нуқул сергапсан ва алжирайверасан, деб ўзини четга олишга ҳаракат қилади. Бунинг чорасини топиб беришингизни сўрайман.
Ҳозир, бир соатдан ортиқ тўхтовсиз гапирдингиз, уйингизда бундан ҳам кўпроқ сўзласангиз керак. Шундай аёллар борки, эрини не машаққатлар билан топиб келган маҳсулотларидан овкат тайёрласа ёки уй-рўзғор ишларини қилса миннат қилаверади. Улар оиласи учун хизмат қилишни ўзининг муқаддас бурчилигини ҳисобга олмайди. Улар иш қилишга нисбатан кўпроқ жаврайди ва жиғибийрон бўладилар. Шу боис, бундай аёлларнинг гўзаллиги ҳам, меҳнатсеварлиги ҳам кўринмайди. Шунинг учун аёл, аввало тилини тийиб, ширин ва майин сўзларни ишлатса, қадри-қиммати ошади. Эркак ва фарзандлар учун аёлнинг камгаплиги ва хушмуомалалиги катта бахтдир. Бунинг устига у меҳнаткаш ва озода бўлса бахтига-бахт қўшилади.
Аёлларга тегишли бир ҳикояни эшитинг:
— Подшоҳнинг ўғли қўшни мамлакат ҳукмдорининг қизига уйланибди. Қиз шу даражада гўзал эканки, унга кўзи тушган одам ҳушидан кетиб йиқиларкан. Халойиқ унинг гўзаллигини таърифлаб, подшоҳ саройига осмондаги ой парчаси тушди дейишаркан. Афсуски, қизнинг тили шу даража ўткир ва заҳар эканки, гўё баданга ханжар санчигандек бўларкан. Бунинг орқасида шаҳзоданинг ва умуман подшоҳ оиласининг
дили қоронғи бўлиб, қўллари ишга бормабди. Келиннинг тилини тийиш учун қилинган ҳаракатлар бекор кетибди. Охири келинни ўз ватанига қайтаришдан бошқа иложи қолмабди. Подшоҳ кўрсатмасига кўра "Тили чиройлик" қизни топиб шаҳзодани уйлантиришибди. Кўрдингизми, чиройликман деб тилини қўйиб юбориш яхшиликка олиб келмайди. Ҳақоратли сўзлар ва беҳуда жаврайвериш ҳайвонларга ҳам ёқмайди. Яйлов-да эшаклардан бири шеригига дебди:
— Кечга бориб, хўжайинимнинг дастидан ҳолдан тояман ва иштаҳам бўғилади, бу аҳволда кўпга бормаслигим аниқ.
Бунга жавобан шериги деди:
— Ношукурсан, менга ўхшаб, кун бўйи ўтин, буғдой ва бошқа оғир юкларни эмас, оғирлиги атиги олти пуддан ошмайдиган нимжон кишини ташийсан, холос. Эшаклар маза қилиб юрибди, деб сенга ҳаваслари келмоқда. Қанийди мен сенинг ўрнингда бўлсам, ўзимни бахтиёр ҳис қилардим.
— Бўлмаса, — дебди ўз аҳволидан шикоят қилаётган эшак, — иккаламиз ҳар жиҳатдан бир-биримизга ўхшаймиз, эрталаб ишга кетаётганда ўрин алмашай-лик.
Ростданми дўстим, шунчалик бағринг кенгми? Бу яхшилигингни ҳеч унутмайман. Шуни айтадиларда "Қоронғи тундан кейин ёрут кунлар келади" деб.
Келишувга мувофиқ эшаклар ўзаро ўрин алмашишди. Уч кундан кейин "бахти чопган" эшак яйловда тинкаси қуриб ётган эмиш. Дўсти ҳолингга нима бўлди деб сўраганда:
— Дод деганингча бор экан. Хўжайининг эртадан кечгача овози борича бақирар экан. Тилининг аччиқлигини айтмайсанми? Бунақасини умримда кўрмаганман. У йўл устида учраган йўловчи ёки таниши билан сўзлашаверади ва бирданига қизишади, сўнгра сўкади ва уришади. Кетаётганимизда одам кўринмаса, ҳар хил бемаъни сўзлар билан менинг қулоғимни тинчитмайди. Эътибор бермасам таёқ билан елкамга уради. У кўчадаги болаларга ҳам тегажоклик қилиши орқасида, улар отган тош кўпинча менга тегади. Унинг гапларини эшитганимдан кўра, оғир юкни ташишим минг маротаба яхши. Мени асло унга яқинлаштирма, башараси қурсин.
Шундан буён "кўп гап эшакка юк" деган мақол юзага келган экан.
Шунга ўхшаб сиз ҳам, — деб сўзини давом эттирибди, Бузрук ота, — эрингизга ўринсиз ва таъна сўзларини айтавериб уни бездириб қўйгансиз. Маслаҳат шуки, ниҳоятда кам гапириб, ҳушмуомалалик билан эрингизни ўзингизга оғдиринг ва меҳнатдан қочманг, гапни аста-секин камайтиринг. Эрингиз ҳайратланиб, хотиним бу нимага ўзгариб қолди деб, шубҳаланади. Меъёрида сўзлашга ўрганганингиздан кейин эрингизга:
— Сизнинг паноҳингизда шунчалик яйраб юрибмиз, ишонган тоғимизсиз ва бахтимизга омон бўлинг, деган ширин сўзларни майин овоз билан айтинг. "Эр рози эл рози" деган мақолни унутманг. Борди-ю, эрингиз сизнинг меҳрибонлигингизни инобатга олмаса дўзахи бўлади.
— Пирим, — дебди аёл, — эрим ақлли, бағри кенг ва бадавлат одам. Мени жуда севади. Лекин мен ҳам ҳуснимга орқа қилиб, тилимни тиймаган эканман. Буни ҳозир тушундим. Худо хоҳласа, тавсияларингизни тўла амалга ошириб, ҳаётимни бошқатдан бошлайман. Сизга катта раҳмат.
Маълум вақтлардан кейин ўша аёл Бузрук отага бахтли ҳаёт кечираётганини ва дугоналарини ҳам тўғри иўлга солаётганлигини маълум қилди.
"Ҳикмат дўкони"га келувчиларнинг кети узилмабди. Улардан бири деди: — Пиримиз, мен саройда ўрта даражадаги амалдорман. Кўп вақтлардан буён бошлиқларимнинг қўнглини олишга нима лозим бўлса ортиғи билан қилдим, ҳатто оёқларига йиқилишга тайёр турдим. Аммо, улар мени юқорироқ мансабга яқинлаштирмайдилар. Аламга чидай олмай мадад сўраб кеддим.
— Ўғлим, бирор амаддаги шахс ўз фикрини фақат юқорига кўтарилишга сарфласа ютқазади. Бундай одам сизга ўхшаб ўз-ўзидан лаганбардорлик қилишга одатланиб қолади. Зийрак ҳукмдорлар бу хилдаги одамни юқори мансабга кўтармайдилар. Амалдор ўз эътиборини асосан юқорига эмас, пастга, яъни ўз қўли остидаги одамларни ва ишни билимдонлик билан бошқаришга қаратмоғи лозим. Шундагина у ўзига пухта замин яратиш ва илдиз отиш имконига эга бўлади. Биз амалдорларни шу заминга экилган кўчат деб, фараз қилайлик. Бу кўчат яхши парвариш қилинган заминда юқорига тобора ўсади ва яхши ҳосил беради. Шунга ўхшаш ўз қўли остидаги заминда илдиз отган амаддор кўпроқ ўзининг яхши хизматлари ва обрўйи оркасида юқори мансабларга ўсиб боради. Буни табиий кўтарилиш, дейилади. Мана шу йўддан борсангиз мартабангиз ошади. Кейинчалик уни бир поғона юқори мансабга тайинланганлиги маълум бўлди.
"Ҳикмат дўкони"га келган эркак киши: Хотин бола-чақамни ташлаб қочмоқчи эдим, лекин сиз билан маслаҳатлашишни лозим топдим. Хотинимни ҳеч тушуниб бўлмайдиган одати бор. Одамлар шароб ичиб жанжал кўтарсалар, хотиним касал бўлганда тўполон кўтаради. У юрагим ураяпти, нафасим сиқяпти, дейдида, мени ва фарзандларини қоралашга тушади. Бу камдек, қизишиб кетганидан қўлига тушган идишни отади. Қатгиқроқ гапирсангиз ўзини-ўзи бўғишга ёки осишга ҳаракат қилади. Шунинг учун, ҳаммамизнинг юрагимиз пўкиллайди. Уни табибларга кўрсатдик, оғир касали йўқ, дейишди. Гоҳи пайтларда баҳона тополмаса, бундан ўн ёки йигирма йилги гапларни қўзғаб ачийверади. Шунисига диққатим яна ошадики, хотиним бошқаларни ахлоқ-одобли бўлишга чақиради. Бироқ, унинг ўзи уялмайди, масъулиятни сезмайди. Ҳеч нарсадан камчилигимиз йўқ, худога шукр қилиш керак десам, Ҳадеб шунақа деяверасиз, отингизни шукр қўяқолайлик, дейди. Хотиним кимнидир ёмонлашга одатланган. Унинг дангасалиги тутганда арзимаган иш буюрсан-гиз, ҳолим йўқ, дейди. Ҳатто юз-қўлини ювишга эринади, лекин соатлаб жанжал қилганда чарчаш нималигини билмайди.
Узи одам касал бўлса ширин сўз, мулойим бўлиши керак. Шундай бўлса унга жонингизни фидо қилсангиз.
Бузрук ота деди: — Табиатан уришқоқ аёл ёки эркак сал касал бўлса ёки чарчаса бас, тўполон кўтара-ди. Бундай одамларга касаллик баҳона, холос.
Хотинингиз касал бўлганда менга олиб келинг, уни даволайман. Бир ҳафтадан кейин ўша киши уни Бузрук отанинг уйига олиб келди. У хотиннинг томирини ушлаб жинни бўлибдилар-ку, оёқ ва қўлларини боғ-ланглар, жиннихонага юборамиз. Яхшиси, миршабларни чақиринг, бу ишни улар амалга оширишади.
Хотин бирдан ўзгариб, менга шафқат қилинглар, жинни эмасман, эримга ва болаларимга ҳаддим сиғиб эркалик қилардим, бундан буён касал бўлсам, мени худо урсин, деб, онт ичди. Бузрук ота унинг қўлига Қуръони Каримни тутиб, онт ичирди. Бир неча кундан кейин эри келиб, унга миннатдорчилик билдириб хотинининг тузалганлигини айтди.
Бузрук ота ўзининг "ҳикмат дўкони"да 40 йил мобайнида кўпдан-кўп одамларнинг мушкулини осон қилиб, бахтли ҳаётга чорлади. Уни билмаган ва сийламаган одам қолмади. У 100 ёшида вафот этганда шаҳар аҳолиси мотам тутди. "Ҳикмат дўкони" Бузрук отасиз ҳувиллаб қолди.
Do'stlaringiz bilan baham: |