Бузрук отанинг ҳузурига Баҳром деган йигит келиб:
— Етимлик билан яшаб, кўп қийинчилик ва азоб-уқубатларни бошимдан кечирдим. Бозорга келиб хизмат қилаёттанимга ўн йил бўлди. Қоровуллик, ҳаммоллик, аравакашлик, мардикорлик, қўйингчи, нимаки иш бўлса шуни қилабердим. Ҳозир 30 ёшга кирдим, лекин уйла-нишга маблағ тўплашнинг иложи топилмади. Бунинг устига уй-жойим ҳам бўлмай дуч келган жойда тунайман. Бу кетишда хотинсиз ўтадиганга ўхшайман. Буни ўйлайвериб юрагим зардобга тўлди.
— Ўғлим, сени анчадан бери кузатиб юрибман. Меҳнатсевар ва ҳалол йигитсан. Бўш ўтирганингни, дангасалик қилганингни ҳеч қачон кўрмаганман. Нуқул дўконим атрофига сув сепиб ва супуриб, чиннидай қила-сан. Умуман, бозорнинг қайси ери ифлос бўлса, ўша жойни ўзингча бориб тозалайсан. Савоб бўлади, деб ҳеч кимдан иш ҳаки сўрамайсан. Шуни ҳисобга олгин-ки, бозор кўпчилик келиб кетадиган даргоҳдир. Бугун келган киши эртага ва ундан кейин кўринмаслити мумкин. Сенинг қилган ишларинг кўпчилик билан "кўмилиб" кўзга ташланмайди. Ҳар ким ўзининг иши биўралашиб, сенга ўхшаганларга эътибор бермайди. Маслаҳат шуки, маҳаллага бориб, жамоа аҳлининг хизматини ўтасанг тез орада кўзга кўринасан. Ажаб эмас, омадинг келиб елкангга офтоб тегса. Яхшиси менинг маҳалламда қоровуллик ўрни бўш, шу ерга боргин.
Баҳром бу маслаҳатга дарҳол розилик билдириб, унинг маҳалласига борди. Бу ерда у шундай яхши хизмат қилдики, халойиқ ҳурмат ила тилга оладиган бўлди. Кўча ва ариқларни тозапашни, тўй ва бошқа маросимлардаги ишларни ўрнига қўйиб жамоа аҳлининг дуосини олаверди. Айниқса кекса, бева ва етимларга хизматини аямади. Нуфузли кишиларнинг ҳам хизматини дўндирди. Маҳалла оқсоқоллари мана шундай яхши йигитнинг умри бекорга ўтмасин дейишиб, уйлантириш ҳаракатига тушдилар. Маҳаллада кексайиб ва дардга чалиниб қолган собиқ мингбошининг ўтириб қолган қизи бор экан. Баҳром у кишининг ҳам дуосини олиб юрган экан. Оқсоқоллар ўртага тушишиб Баҳромни ўша қизга уйлантиришди. У ичкуёв сифатида мингбоши ва хотинини худди ўзининг ота-онасидек ҳурмат қилди. Вақти соати келиб мингбоши, сўнгра хотини дунёдан кўз юмишди. Уларнинг васиятига кўра, Баҳром мол-мулк эгаси бўлди. Мингбоши ўлмасдан олдин Баҳромнинг саводини чиқарган экан. У катта бойликни қўлга киритишига қарамай, халққа хизмат қилишни тарк этмади. Унга нисбатан ҳурмат ва иззат янада ошиб кетди. Унинг акл-идроки, инсонпарварлиги ва камтаринлиги ҳисобга олиниб, юзбоши лавозимига тайинланди. У Бузрук ота туфайли бахтга эриш-ганлигини ҳеч қачон унутмади. Тўрт ўғил ва уч қиз кўриб, келинли ва куёвли бўлди. Бузрук ота моҳир табиб ҳам эди У аёлнинг қон томирини ушлаб деди: Аттанг, аттанг касалингизни тузатиш вақти ўтибди, 30 кун деганда жон берасиз. Шу заҳоти аёл қўрққанидан ҳушидан кетиб йиқилди. У уйида ғамдан иштаҳаси бўғилиб, овқат емай қўйди. Номига бир оз енгил-елпи овқатланиб, озиб бораверди. Кунлар ўтган сайин аёл ўлими яқинлашаётганлигидан қайғуриб, чўпдек озиб кетди. Ойнинг 30-кунида, яъни жон бериши лозим бўлган куни Бузрук ота
келиб, аҳволини кўриб, деди: — Қизим, ўлмайсиз. Сиз ҳаддан ташқари семириб кетганлигингиз туфайли харсангга ўхшаб оғирлашиб кетган эдингиз. Фарзанд кўрмаслигингиз сабаби ҳам худди шунда бўлган. Сиз оғир меҳнат қилмай ва овқатдан ўзингизни тиймай, семириб кетгансиз. Бундай кишиларни парҳез йўли билан оздириш жуда қийин. Уларни қўрқитиш ва ғам билан оздириш осон кечади. Шунинг учун, мен сизга нисбатан шу усулни қўлладим. Эндиликда касаллик йўқолиб ва йўллар очилиб, соғлом яшаш ва фарзанд кўришга имкон туғидди.
Дарҳақиқат, аёл асл ҳолига қайтиб ва гўзаллиги тикланиб, эрига фарзандлар туғиб берди. Эри ҳокимлик лавозимида ишларди. У ўзида йўқ хурсанд бўлиб, Бузрук отанинг донишмандлигига қойил қолиб, уни қимматли совғалар билан тақдирлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |