Ҳамид Зиёев (Тарбиявий ривоятлар, ҳаётий сабоқлар)



Download 1,06 Mb.
bet52/77
Sana26.09.2022
Hajmi1,06 Mb.
#850293
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   77
Bog'liq
KITOB

Қабристондаги учрашув

Бу ерда Малоҳат опа ёшлигидаги дугонаси Кароматхонни учратиб ўзида йўқ хурсанд бўдди. Улар узоқ вақтдан буён кўришмаганликлари учун эрлари, фарзандлари, қайнона ва қайноталари тўғрисида сўрашди.


— Эрим, қайнонам ва қайнотам эсли-ҳушли, адолатли ва хушмуомала кишилар экан — деди Малоҳат опа. Шу боис, чиқишмовчилик нималигини билмадим. Бунда қайнонамнинг хизмати беқиёс катта. Унга нисбатан меҳрим ва ҳурматим никоҳ тўйи ўтгандан кейин уйғонган эди. Мен эрта тонгда ҳовлини супураётганимда у шундай деди:
— Қизим! Тўй тараддуди одамни чарчатиб, ҳолдан тойдиради. Кўриб турибман, зўрға турибсиз. Бир ҳафта мобайнида мириқиб дам олинг, иш қочиб кетмайди. Кўнглингиз истаган овқатингизни тайёрлайман, биргаликда тамадди қиламиз.
— Ҳақиқатан ҳам ота-онамнинг ёлғиз фарзанди бўлганлигим учун тўйга тайёргарлик ишларининг оғирлиги зиммамга тушиб, аича толиққан эдим. Қайнонам сўзида қаттиқ туриб ва парвариш қилиб дам олишимга барча имкониятни яратди. Ёш бўлганлигим учун овқатни пишириш, умуман рўзғор ишларини яхши билмас эдим. Бу жиддий камчилик учун қайнонам койимай ҳушмуомалалик билан ёрдамини аямади. Қизим,— дерди у, — кўп хижолат тортмай, хафа бўлмай сабр-қаноат билан ишларни ўрганиб боринг. Ҳали шундай вақтлар келадики, жуда пазанда ва саранжом хотин бўлиб кетасиз.
У ҳамма вақт ёнимни олиб меҳрибончилигини аямади. Бир куни меҳмонлар келганда овқатга тузни меъёридан ортиқ солиб шўр қилиб қўйибман. Эрим тутақиб турганда қайнонам, қарилик қурсин, овқатга тузни ортиқча солибман, деб шахтидан қайтарди. Кирни чала ювганимда ҳам айбни бўйнига олди. Қайнотам ҳам менинг тарафимни оларди. Бир кун ўғлимни бехосдан йиқитиб юборишим орқасида боши ёрилди. Эрим келиб уришмоқчи бўлганида, қайнотам унинг йиқилишига сабабчи бўлдим, деб унинг жаҳлини туширди. Қисқаси қайнонам ҳам қайнотам биз эрухотиннинг ўзаро тўқнашишимизга йўл бермасликка ҳаракат қилдилар. Улар фарзандларимга нисбатан меҳрибон эдилар. Эрим табиатан бир оз қўполроқ бўлса-да, лекин уйим-жойим ва фарзандим, деб оиласига жонини тиккан одам. Унинг қўрслигини ширин сўзлар билан қайтариб, ножўя иш қилган бўлсам, дарҳол узр сўраб, гинчитардим.
Қайнонам ва қайнотам дунёдан кўз юмганларида жуда қаттиқ хафа бўлиб, йиғлаб юрдим. Уйимиз ҳувиллаб, ёлғизланиб қолдик. Севимли кишиларидан айрилиш жуда оғир бўлар экан. Уларни соғиниб, қабристонга тез-тез келиб гўрларини тозалаб ва қуръон ўқиб гураман.
— Малоҳат бахтли ҳаётингга ҳавасим келиб кўп хурсанд бўлдим, деди Кароматхон, — Энди бошимдан кечган азоб-уқубатларга қулоқ сол. Никоҳ куни совуқдан шамоллаб, дардга чалиндим. Эримнинг эшитгиси келмади. Қайнонам жаҳл билан эшикни тақиллатиб, хонага шиддат билан бостириб кириб, ўрнингиздан туриб ҳовли ва кўчаларни тозаланг, нега андишасиз-лик қилиб, талтайиб ётибсиз. Буёғи "маза бетамизники" экан-да, — деб бақирди.
— Ойижон, иситмам баланд, туришим қийин дедим инқиллаб.
Муғомбирлик қилманг, дея қўлимдан тортиб ҳовлига олиб чиқиб супургини тутқазди. Ҳолсизликдан ўтириб қолдим. Қайиотам хонага бошлаб ширин сўзлар билан кўнглимни кўтаришга ҳаракат қилди. Қайнонам эса тутақиб, ҳой, эси йўқ дадаси, эркак кишининг аёллар ишига аралашиши уят, келинни ҳозир жиловлаб олмасак кейин бўйин товлайди, деди. Қайнотам жаҳл билан, сенда инсоф борми, дейиши билан қайнонам қизишиб. қўлини пахса қилди, сиздақа эрни ер ютсин, деса бўладими. Қайнотам ноилож сенинг жазоингни худо берсин, деб боққа чиқиб кетди.
Онам келиб парвариш қилди. Оёққа тургач, қайнонам мени ошхонага олиб кириб, бугундан бошлаб қозон-товоқларни сенга топшираман, овқатларни ўзинг пиширасан, деди. Мен жуда қўрқиб, нима дейишни билолмай қолдим. Чунки эндигина 16 ёшга кириб уй-рўзғор ишларини ўрнига қўйишга кўзим етмади. Биринчи пиширган овқатимнинг моши яхши очилмай, маромига етмади. Қайнонам бу овқатни ит ҳам ичмайди, деб ўрнидан туриб кетди. Қайнотам ҳам, эрим ҳам ҳеч нарса дейишолмади.
Қайнонам ҳар гал овқат келтирилганда камчилик топиб, дилимизни ранжитарди. Қайнотам ва эрим рўзғор ишларини ўргатишлари орқасида пазандаликни яхши эгалладим. Қайнонам куёвларни ҳам эзиб сувини ичганлиги учун кетишини орзиқиб кутадилар.
Қайнонамнинг жуда ёмон одати жанжал кўтариб, йиғи-сиғи аралаш додларди ва қарғарди. Тўрт-беш соат давом этган жанжал қайнонамнинг уйқуга кетиши билан тугалланарди. Қайнонамнинг чангалига гоҳ қайнотам, гоҳ эрим, гоҳ мен илиниб ҳақорат сўзларини эшитардик. Уришиш навбати эримга келганда қайнонам дерди:
— Ҳой она безори ўғил! Сени туғдим ва боқдим, кийинтирдим ва вояга етказдим. Аммо сен вафосизлик қилиб мени эмас, отанг билан хотининг тарафида турасан. Нима учун мен у билан уришганда бир четда бўзрайиб томоша қиласан.
Эрим ҳурмат юзасидан айбдорман, хом сут эмган бандамиз, қайнонам янада қизишиб, ҳар гал кечирим сўраб лақиллатасан, нима, мен сенга ёш боламанми, деб ғавғо кўтарарди.
Эрим шундай аччиқ сўзларига чидаб, бошини эгар, узр сўрарди.
Қайнонамнинг чангалига тушган ҳар бир киши бақириқ-чақириқ ва ҳақорат сўзларидан шу даражада азобланар эдики, таърифлашга сўз етишмайди. Аммо, уни ўзи жанжал қанчалик авжига минса ва чўзилса шунчалик кўп ором олиб мириқиб ухларди.
У оналигини, қилган ишларини тинимсиз рўкач қилар, мен бўлмаганда хароб бўлардинглар, деяверишдан тўхтамасди.
Қайнонамнинг тинимсиз жанжаллари қайнотамни тузалмайдиган дардга чалинтирди. У ўлим тўшагида ётганида фарзандлари, оғайнилари, қудалари ва қўшнилари келиб розилик сўрадилар. Қайнонам ҳам розилик сўраганида қайнотам деди: "Сенинг жанжалларинг, тўс-гўполонларинг ва қарғишларинг гирдобида яшадим. Роҳат нималигини билмай қайғу-аламда умрим ўтди. Ях-шиям, фарзандларим, келиним, невараларим бор экан. Сени сўкмадим, урмадим, аксинча ялиниб-ёлвориб тинчлантиришга ҳаракат қилдим. Вақти келганда мақтадим, эркаладим, совғалар олиб бердим. Боғ ва тоғларга олиб бориб дам олдик ва хизматингда бўлдим. Оиламнинг таянчи ва фахри деб обрўйингни кўтардим. Бироқ сен билмадинг. Ношукурчилик қилиб, яхши-ликка ёмонлик билан жавоб бердинг. Қўшнилармиздан сен туфайли хижолатдаман. Сендан қутулаётганимга худога минг қатла шукр".
Қайнотам охирги сўзлари шу бўлди, вафот этди. Қайнонам кўпчиликнинг ҳузурида шарманда бўлганиданми, мени кечиринг, айбдорман ва кўрнамакман, деб марҳумни қучоқлаб йиғлайверди.
Кўп ўтмай унинг ўзи ҳам вафот этди.
— Мен қайнотамнинг олийжаноблиги, яхшиликларини кўп эслайман.
— Ҳозир аҳволинг қандай? — сўради Малоҳат.
— Эримнинг яхшилигидан қора кунлар унутилди. Ҳозир жуда аҳил ва хурсандчиликда яшаб ўғлимизни уйлантириш ва қизимизни узатиш ҳаракатида юрибмиз.
Шу тариқа икки дугона дардлашиб, хайрлашди. Бир-бирлариникига бориб, суҳбатлашиб турадиган бўлиш-ди. Фарзандлари туфайли икки дугонани қудачилик ришталари яна мустаҳкам боғлади.



Download 1,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish