Ҳамид Зиёев (Тарбиявий ривоятлар, ҳаётий сабоқлар)


Бузрук отанинг ҳузурига Нормурод ака келиб, сўради



Download 1,06 Mb.
bet55/77
Sana26.09.2022
Hajmi1,06 Mb.
#850293
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   77
Bog'liq
KITOB

Бузрук отанинг ҳузурига Нормурод ака келиб, сўради:
Бизлар ҳаж сафарига борадиган бўлдик. Биласизки, карвон йўлда талафот кўриши мумкин! Ундан сақ-ланиш учун нима қилиш керак?
— Сиз типратикан, қуён, ит солинган қафасни туяга ортинг. Шунингдек, бир хумда шароб, яроғ-аслаҳалар олинг. Улардан зарурият туғилганда фойдаланасиз.
Карвондаги одамлар Нормурод аканинг қилган ишларини кўриб уни жиннига чиқариб, ўзларини узоқроқ тутишибди. У бунга эътибор бермай юраверибди. Бир жойга келганда оч бўрилар уларга ҳужум қилди. Шу ондаёқ Нормурод ака қафасдаги ит ва қуёнларни чиқариб юборди. Бўриларнинг бир гуруҳи қуёнларни Қувлашиб, бошқалари ит билан уришиш билан овора бўлаётганларида карвондагилар талофатсиз ўтиб кетдилар. Карвон йўлни давом эттираетганида уни илонлар тўдаси тўсди, Нормурод ака уларга қарши қафасдаги типратиканларни рўпара қилганда икки томон Уртасида жанг бўлди. Бундан фойдаланган карвондагиглар зарар кўрмай йўлни давом эттирдилар. Бир нечакундан кейин қўққисидан қароқчилар чиқди. Нормурод ака улар билан суҳбатлашиб шароб ва яроғ-аслаҳаларни берди. Қароқчилар, айниқса шаробни кўрганларида кўзлари чақнаб, жуда хурсанд бўлдилар. Совғалар эвазига карвонни кузатиб, хавфли жойлардан ўтказиб қўйдилар.
Шундай қилиб, Бузрук отанинг доно маслаҳати бўйича карвон Маккага талофатсиз етиб борди. У қайтишда ҳам ўша усулни қўлланиши орқасида омон-эсон Тошкентга келишди. Нормурод ака Бузрук ота билан учрашиб бутун ҳожилар номидан миннатдорчилик изҳор этди.
Шуни унутмангки, — деди у, — инсоннинг кундалик ҳаётида ҳам бўри, илон ва қароқчи сингари душманлар учраб туради. Шу боис, уларга қарши чоралар кўриш айни муддаодир.
Қурбон ака деган киши: — Пирим, умуман олганда хотиним яхши. Бироқ, қилган ишларини тинимсиз миннат қилаберади. Унинг фикрича, у бўлмаганда гўё мен хор-зор бўлиб юрар эканман, ҳар бир ишда уни мақташимни талаб этавериб жонимга тегади.
— Миннат қилиш ва иззатни талаб қилабериш касалликнинг бир кўринишидир. Аммо масалага чуқурроқ ёндашилса, хотинингизнинг даъвосида жон бор. Ундан фарзандларингиз туғилди. Сиз ота деган шарафли номга сазовор бўлдингиз. Куёвли ҳам бўлдингиз. Оила ташвишларини биринчи навбатда хотинлар тортишди. Улар биз эркакларга нисбатан фарзандлар ва рўзғор ишларини кўп ўйлайдилар. Уларнинг қиладирган ишлари хилма-хилдир. Фарзанд туғиш ва вояга етказиш, кир ювиш, супуриш-сидириш. сигир соғиш, овқат пишириш, нон ёпиш. кийим тикиш, чой қай-натиш, меҳмон ва қуда-андани кутиш, тўй ва бошқа маросимларни уюштириш, невараларни боқиш, ка-сални парвариш қилиш, қў1инилар билан муома бўлиш, ўтин ва сув ташиш ва бошқа турли ишлар хотинларнинг зиммасидадир. Булардан ташқари, улар молларга ем-хашак бериш ва деҳқончилик ишлари билан ҳам шуғулланадилар. Сиз эса лўконда бемалол ўтириб, бир хил иш турини адо этмоқдасиз. Оила оғирлиги асосан, хотин зиммасига тушгандан кейин унга икки оғиз ширин гапириш, қадри-қимматини ўрнига қўйиш ҳар бир эркакнинг бурчидир. Бундай қилишга журъат қилмаган одамни том маънода эркак. дейишга тил бормайди.
Қурбон ака Бузрук отанинг маслаҳатини инобатга олиб, хотинининг хизматини қадрлаб. кўнглини олиб. бахтли ҳаёт кечирибди.
Бузрук ота ҳузурига келган Нурбек исмли савдогар:— Пиримиз молларимни сота олмай касодга учрадим. Бу кетишда хонавайрон бўлишимга кўзим етиб турибди. Сизнинг маслаҳатингизга муҳтожман дебди.
— Ишингизни юришмай қолганига биринчи навбатда ўзингиз айбдорсиз. Молларга жуда баланд нарх қўйиб, хоҳтасанг ол, хоҳламасанг олма, деб харидорларга қўпол муомала қилмоқдамиз. Ёмон феълингиз туфайли атрофингизда дўстларингиз йўқ, аксинча одамлар сизга нафрат кўзи билан қарайдилар. Сиз яккаланиб қолдингиз, "Якка отнинг чанги чиқса ҳам донғи чиқмайди" дейилганидек, ҳеч ким сизни қўллаб-қувватламайди. Ўтмишда бир сахий ва олижаноб савдогарнинг карвонлари соқчилар томонидан таланган экан. Узи эса оиласи билан асирликка олинган. Қароқчилар уни озод этиш учун катта товон талаб этган. Шунга қарамай, дўстлари товон тўплашиб, уни қутқарган ҳамда савдони давом эттириши учун маблағ беришган. Сизда эса бундай содиқ дўстлар йўқ. Топган-тутганингизни йиғиб, ҳидини чиқармаслик учун ҳаракат қилмоқдасиз. Ҳатто шариатга бўйсинмай, закот беришни тўхтатдингиз. Сиздан камбағаллар ҳеч наф кўрмадилар. Ваҳоланки, сизга ўхшаган бақувват савдогарлар мадраса, масжид ва бошқа иншоотлар қуриб, халқнинг дуосини олмокдалар. Сиз эса кўчага бир туп дарахт экмадингиз. Ахир, киши шунчалик бағри тош бўлади-ми?
Ҳатто мол-мулкингиз, дўконларни қизғаниб ўғлингизни чегга суриб ташладингиз.
— Сиз айтган камчиликларни ўзимдан ўзим оловда ёнгандек бўламан. Менимча тузалишимнинг вақти ўтди.
— Сизга маслаҳат шуки, ўғлингиз анча эсли-ҳушли йигит. Унга бойлик ва дўконларни топшириб, қарилик гаштини суриб юринг. Бўлмаса тамомила хонавайрон бўлиб, бор-йўғингиздан айриласиз. Нурбек ака рози бўлди ва ўғлини ўрнига тайинлаб, кўрмайин ҳам куймайин ҳам, деб тоғдаги уйига равона бўлди. Икки йилдан кейин шаҳарга келса ўғли энг обрўли ва бой сав-догарлардан бирига айланибди. У ғоятда мамнун бўлиб, Бузрук отага таъзим қилиб миннатдорлигини изҳорэтда.
Кунларнинг бирида шаҳар ҳокими: — Ҳазрат, ўзингиз кўриб турганингиздек бекорчи кишиларнинг сони тобора кўпайиб бормоқда. Пировардида бу яхшиликка олиб келмайди. Бунга қарши қандай чораларни тавсияэтасиз?
— Хазинангизда олтин ва кумуш захиралари ўлик мулк сифатида сақланмоқда. Улардан тангалар зарб эттириб, муомалага киритсангиз одамларнинг қўлига пул тушади. Шундан кейин савдонинг кенг кўламда ри-вожланишига катта имкониятлар туғилади. Шаҳарда ариқлар, кўприклар ва йўллар ачинарли ҳолатдалигини биласиз, одамларни уларни яхшилашга жалб қилинг. Бу ишларга билагида кучи бор, ҳамда дангасалик туфайли бекор юрган кимсаларни ҳам мажбуран жалб қилинг. Шунингдек, кимки меҳнатга яроқли бўлатуриб бекор юрган бўлса, жазолаш ҳақида фармон чиқаринг.
Ишга жалб қилинган одамлар маош олганидан кейин солиқларни дарҳол тўлайдилар. Айни пайтда ҳунарманд ва деҳқонларнинг ўтмай тахланиб ётган маҳсулотлари харид қилинади. Божларнинг миқдори ошиб хазинага катта фойда келтиради. Йирик савдогарларни ободончилик ишларига жалб қилиш лозим. Ҳар йили шаҳарда минглаб қўй, от ва қорамоллар сотилади, нима учундир улардан жуда оз бож олинади. Уни икки баро-бар кўпайтирилса, ҳеч кимга малол келмайди. Шаҳар хазинасининг даромади эса ошади. Ёлғиз қария, ногирон кишилар ва етимларга ёрдам бериш керак. Бу йўлда
алоҳида маблағ жамғариб бориш керак. Жамоа аҳли уни хайрия сифатида ихтиёрий равишда топшириб туради. Бу маблағ уйлана олмай юрган йигитларнинг бошини иккита қилишга ҳам сарфланади. Шаҳар аҳоли-сининг талай қисмини ҳунармандлар ташкил этади. Аммо улар учун шароит яратилмаган. Шунинг учун бозорда алоҳида ҳунармандчилик растасини қуриш даркор. Ариқлар кенгайтирилса ва тозаланса сув кўпайиб, деҳқончилик ривожланиб нарх-наво арзонлашади.
Ҳоким кўрсатилган маслаҳатлар асосида иш юртиши орқасида шаҳар ҳаёти қайнаб, мўл-кўлчилик таъминланди.
Бузрук отанинг доно маслаҳатлари туфайли шаҳарда содир бўлган ўзгаришлар ва ободончилик бутун мамлакат бўйлаб тарқадди. Подшоҳ уни ҳузурига чақириб, зар тўн кийгизиб ўз миннатдорчилигини изҳор этди. У барча шаҳарларнинг ҳокимларини чақириб, Бузрук отанинг маслаҳатини эшитиш ва риоя қилиш ҳақида қўрсатма берди.

Download 1,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish