4
Бугун буюк аждодларимиз руҳини шод этиб, азал-азалдан халқимизнинг
миллий ғурурига айланиб қолган Ўзбек курашининг жаҳон майдонига
чиқиши, унинг тан олиниши барчамизни бағоят қувонтиради.
И.А.Каримов Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти.
Энди жахон спорт майдонларида “Ҳалол”, “Ғирром”, “Чала”, “Ёнбош”
деган сўзлар жаранглаб Ўзбек номини, Ўзбекистон номини дунёга
тараннум этади !
Шавкат Миромонович Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси
Президенти
Кураш Халқаро Ассоциацияси Фаҳрий Президенти
Сўз боши
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёвнинг 2017 йил 2
окябрдаги “ Кураш” миллий спорт турини янада ривожлантириш чора-
тадбирлари тўғрисидаги Қарори қабул қилинди. Қарорда “Кураш ” миллий
спорт турини янада ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб
чиқиш ва тасдиқлаш назарда тутилган.
Шундан
келиб чиқиб
Қадимий
қадриятларимиз,
хусусан
мардлик,
жасурлик,
Ватанпараварлик,
гуманизм ғояларини ўзида мужассам этган миллий спортимиз бўлган
курашни
оммалаштириш,
кенг
кўламда
тарғиб
қилиш
ва
ривожлантириш, дунёга танитиш ва ушбу қадриятимизни умумжаҳон
дурдонасига айлантириш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда. Шу
билан бирга, курашнинг тобора оммалашиб бораётганлиги
нуфузли
халқаро мусобақаларни ташкил қилишга, мавжуд инфратузилма ва
моддий-техник базани модернизация қилишга, спорт инвентарлари ва
кийимлари таъминотини яхшилашга, бу борада ишлаб чиқаришни
кенгайтиришга, шунингдек соҳада малакали кадрлар,
мураббийлар ва
ҳакамлар тайёрлашга бўлган эътиборни янада кучайтиришни талаб
этмоқда.
Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 15 февралдаги «Маданият ва спорт
соҳасида бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида»ги фармони мамлакатимиз спорти ривожида янги даврни бошлаб
берди. Фармонга биноан Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва
спорт давлат қўмитаси ташкил қилинди. Аҳоли кенг қатламини спорт билан
шуғулланишга
жалб этиш, жисмонан соғлом авлодни тарбиялаш, спорт
индустрияси ва инфратузилмасини ривожлантириш, шаҳар ва туманларда
оммавий спорт тадбирлари ва мусобақалар ўтказиш,
Миллий олимпия
қўмитаси, спорт турлари бўйича федерациялар ва ассоциациялар билан
5
биргаликда истеъдодли спортчиларни танлаш, тайёрлаш ва маҳоратини
ошириш, кадрлар тайёрлаш, соҳага замонавий технологияларни жорий этиш
ва халқаро алоқаларни кенгайтириш унинг асосий вазифалари этиб
белгиланди. Мамлакатимиз аҳолисининг 30 фоизи 14 дан 30 ёшгача бўлган
ёшлардир. Уларнинг таълим олиши, касб-ҳунар
эгаллаши учун замонавий
шароит ва имкониятлар яратилган. Шу билан бирга, ёшларнинг бўш вақтини
мазмунли ўтказишни ташкил этиш долзарб масала ҳисобланади. Ёшлар
қанчалик маънавий баркамол бўлса, турли ёт иллатларга қарши иммунитети
ҳам шунча кучли бўлади.
Маълумки, давлатимиз раҳбари ижтимоий, маънавий-маърифий
соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим
ташаббусни илгари сурган эди...
Мамлакатимиз 2030 йили бўлиб ўтадиган осиё ўйинларини қабўл қилиш
учун жиддий бел боғлаган. Шунингдек, Ўзбек миллий спорт тури
ҳисобланмиш курашни ривожлантириш бўйича ҳам катта хажимдаги ишлар
амалга оширилмоқда.
Осиё ўйинларини қабул қилиш учун мезбон мамлакатдан кўп
нарса
талаб этилади. Қолаверса, кураш спорт турини ҳам келажакда жахоннинг
янада катта майдонларга олиб чиқиш бўйича йирик лойиҳалар ишлаб
чиқилмоқда.
Ўтмиш аждодларимизнинг ибратли ҳаёт йўли ва серқирра фаолияти
миллий қадриятларимизни чинакам бойитган бебаҳо хазинадир. Таълим-
тарбияни миллий ва умуминсоний қадриятлар билан уйғунлаштириб олиб
бориш орқали уни жаҳон андозалари
даражасига етказиш борасида
мамлакатимиз таълим тизимида диққатга сазовор ишлар амалга оширилди ва
бу жараён жадал давом этмоқда. Таълим ва тарбияда миллий ва
умуминсоний қадриятларни уйғунлаштирган ҳолда олиб бориш баркамол
авлод тарбиясида яхши самара берди.
Спорт ва қадриятлар соғлом авлод
тарбиясининг муҳим омилларидан биридир. Ушбу монографияда айнан шу
масалалар ўз ечимини топади.
Зеро, полвонлик амалу тадбирлари, унинг фалсафаси кишини ўз-ўзидан
комиллик сари етаклайди. Кураш ўзбек халқи билан бирга туғилиб, у билан
бирга яшаб келаётган бўлса, миллий истиқлол халқимизнинг
ана шу
қадриятини, таъбир жоиз бўлса, маънавият гавҳарини етти иқлимга кўз-кўз
қилди. Кураш узбек миллий спорти сифатида дунёга юз тутди ва ўзининг
жозибали усуллари, мукаммал тарбиявий ахамиятини исботлади. Бирок
курашни янада ривожлантириш, унинг фалсафасини,
тарихини, тарбиявий
ахамиятларини илмий жихатдан мукаммал ўрганиш заруратидан холи эмас.