"LICO ROOTS" масъулияти чекланган жамияти қўшма
корхонасининг умумий йиғилиши
БАЁНИ № 1
Беруний тумани "15" март 2021 йил
Қатнашдилар: таъсисчи Мухаммад Бобур Мухаммад Юнус ва «LICO ROOTS» МЧЖ ҚК ходимлари. Жами 11 киши.
Кун тартибидаги масалалар:
Корхона томонидан 2020 йилда амалга оширилган ишлар якуни ва 2021 йил истиқболдаги режалари тўғрисида.
Ижро интизоми, ҳодимларни иш сифати ва ўз ҳизмат вазифаларига бўлган масъулиятини янада ошириш тўғрисида.
Корхонани моддий техник базасини мустаҳкамлаш ва мавжуд имкониятлардан самарали фойдалниш тўғрисида.
_____________________________________________________________________
Йиғилишни корхона таъсисчиси Мухаммад Бобур Мухаммад Юнус очиб бериб, кун тартибидаги 1-масала юзасидан корхона тижорат ишлари бўйича директор ўринбосари С.Ильясовнинг ҳисоботи тингланди.
Ҳисоботда, С.Ильясов томонидан 2020 йил давомида эришилган ютуқлар ва йўл қўйилган камчиликлар тўғрисда батафсил маълумот бериб ўтилди. Жумладан 2020 йил давомида 682 тонна 716 минг АҚШ доллари миқдоридаги қуруқ томир экспорти амалга оширилди. Шунингдек 2020 йилнинг март-декабр ойларида 178 нафаргача ишсиз фуқаролар мавсумий иш ўринлари билан таъминланди. Шундан 6 нафари "темир дафтар"га киритилган фуқароларни ташкил қилди. Асосийси 138 нафар ишсизлар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги туман бўлими йўлланмаси асосида ишга қабул қилинди.
Бундан ташқари корхона таъсисчилари ва ходимларининг машақатли сай-ҳаракатлари билан 2020 йил охирида "MOBAGROWN" нуфузли ҳалқаро сертификати шартларининг 91% га бажарилишига эришилди.
Шунинг билан бирга 2020 йил давомида бир қатор камчиликларга ҳам йўл қўйилди. Жумладан ер ажартишдаги муаммолар туфайли қўшимча маданий плантациялар ташкил қилинмади. Кунжутдан кўзланган 10 ц/га ҳосил ўрнига, 7 ц/га ҳосил йиғиб олинди. Мавжуд имкониятлар, бетон маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехи, кунжут цехи ва шоли тегирмонидан фойдаланишда самарасизликка йўл қўйилди.
Корхона томонидан жорий 2021 йилда бир қатор вазифалар белгилаб олинди. Жумладан:
- мавжуд ер майдонларидаги яйлов ерларни ўзлаштириш орқали ҳамда 2021 йилда қўшимча ажратилган ер майдонларида 65 гектар маданий усулдаги плантацияларни ташкил қилиш;
- ҳалқаро "MOBAGROWN" сертификати талабларига тўлиқ жавоб беришга эришиш;
- қишлоқ ҳўжалик маҳсулотлари етиштириш учун ажратилган ер майдонларида кунжут ва мошнинг экспортбоп навларини экиб етиштириш ҳамда ҳосилдорликни гектарига ўртача 10-15 ц.га етказиш;
- мавжуд имкониятлар, бетон маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехи, кунжутни саралаш ва қайта ишлаш цехи ҳамда шоли тегирмонидан самарали ва узлуксиз фойдаланиш чораларини излаб топиш;
- корхонани ривожлантириш ва қўшимча иш ўринларини яратиш мақсадида, истиқболли янги ишлаб чиқариш лойиҳаларини жорий қилиш, аниқ ва пуҳта ҳисоб-китобларга асосланган бизнес режалар ишлаб чиқиш;
Юқоридаги масала юзасидан таклиф ва мулохазалардан келиб чиққан ҳолда йиғилиш
Қарор қилади:
2020 йилда бажарилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботи қабул қилинсин.
Умумий йиғилиш кун тартибидаги масалалар юзасидан билдирилган фикрлар бир овоздан маъқуллансин.
2021 йилда бажарилиши режалаштирилган ишларни назорат қилиш директор ўринбосари С.Ильясовга юклатилсин.
Do'stlaringiz bilan baham: |