Ахмедов Фурқат Қўлдошевич Абдулахатов Акрамжон Рўзмаматович Хайитов Олимжон Тошевич



Download 2,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/41
Sana24.02.2022
Hajmi2,31 Mb.
#230303
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   41
Bog'liq
ortiqov-3836---8739-1-2-20200928

Учинчи босқич 2005 йил ва ундан кейинги йилларни ўз ичига олади. 
Асосий мақсад ХКАнинг халқаро ва қитъавий спорт ташкилотлари билан 


30 
алоқаларни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, курашни оммавий спорт тури 
сифатида Олимпия ва Осиё ўйинлари дастурига киритишдан иборат.
2011 йилнинг 14 июли: бу сана ўзбек спорти – курашнинг Олимпия 
ўйинлари дастурига кириши сари ташланган яна бир дадил қадам сифатида 
тарих саҳифасидан ўрин эгаллади. Япония пойтахти Токио шаҳрида бўлиб 
ўтган Осиё Олимпия кенгашининг юбилей ХХХ Бош Ассамблеясида Кураш 
Халқаро Ассоциацияси раҳбарияти ҳам иштирок этди ва миллий спорт тури 
2013 йил Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида ёпиқ спорт иншоотларида ва 
жанговар санъат турлари бўйича ташкил этилган IV Осиё ўйинлари 
дастуридан ўрин эгаллагани расман эълон қилинди. Бу тарихий воқелик ўз 
навбатида халқаро спорт жамоатчилиги томонидан кўп миллатли Ўзбекистон 
давлатининг катта ютуғи сифатида эътироф этилмоқда. Бошқача айтганда, 
азалий қадриятимиз – курашнинг нуфузли спорт ўйини тизимига 
киритилиши жонажон Ватанимиз истиқлолининг катта ютуғидир. 
Ўзининг энг олий мақсади йўлидан аниқ қадам босаётган ХКА 
жонкуярлари Халқаро Олимпия Қўмитаси раҳбарлари билан музокараларни 
бошлади. 2005 йилнинг май ва июлъ ойлари ХОҚ штаб-квартираси 
жойлашган Лозанна шаҳрида ХКА биринчи Президенти Комил Юсупов 
ХОҚнинг ўша вақтидаги президенти Жак Рогге билан учрашди.
Олимпия Хартиясига кўра, янги спорт турини Олимпия ўйинлари 
дастурига киритиш учун ХОҚ амалдаги 114 нафар аъзосидан 50 фоизи шу 
спорт турини ёқлаши зарур. Шу сабабли ХКА курашни халқаро майдонда 
қўллаб-қувватлаш ва оммалаштириш мақсадида, ХОҚнинг 30 дан ортиқ 
амалдаги аъзолари ва раҳбарлари билан музокаралар ўтказилди.
1998 йил Тошкентда Европа, Осиё, Африка ва Америка қитъасининг 28 
давлатидан келган вакиллар иштирокида таъсис конгресси ўтказилди ва 
халқаро спорт ташкилоти – Кураш Халқаро Ассоциацияси (ХКА) ташкил 
этилди. Ассоциация Низоми ва курашнинг халқаро қоидаси тасдиқланди, 
бошқарув органи сайланди. биринчи Президентимиз фахрий Президенти 
этиб сайланди. Ассоциация тизими ишлаб чиқилиб, у жаҳоннинг ҳамма 
қитъаларида муваффақиятли фаолият кўрсатмоқда. 
ХКА Низомига асосан ассоциация ёки конфедерация Президенти қайси 
давлатдан сайланса, унинг бош қароргоҳи ўша мамлакатда жойлашади. 
Шунга кўра, ХКА штаб квартираси Ўзбекистон пойтахти Тошкентда, Пан- 
Америка Кураш Конфедерацияси Боливиянинг Ла- Пас шаҳрида, Европа 
Кураш Конфедерацияси Туркиянинг Истанбул шаҳрида, Осиё кураш 
конфедерацияси Эроннинг Теҳрон шаҳрида, Африка кураш конфедерацияси 
Жанубий Африка Республикасининг Йоханнесбург шаҳрида, Океания кураш 
конфедерацияси Янги Зеландиянинг Окленд шаҳрида жойлашган. 


31 
Шу кунгача дунёнинг бир нечта мамлакатларида 1000 ортиқ турли 
даражадаги халқаро турнирлар ташкил этилди. Жаҳон ва Осиё 
чемпионатларидан ташқари Буюк Британия, Греция ва Францияда «Ислом 
Каримов», Туркияда «Босфорс» ва Эронда «Пуриёивалий» халқаро 
турнирлари ўтказилиб келинмокда. 
Бугунги 
кунда ХКА жаҳоннинг барча қитъаларида кураш 
федерациялари ташкил этилган ва уларнинг сафи кундан-кунга кўпаймоқда. 
Бу ўринда Осиё, Европа, Африка ва Жанубий Америка давлатлари билан 
бўлаётган ҳамкорликни алоҳида таъкидлаш жоиз. Бундан ташқари, ХКА 
ЮНЕСКО қошидаги «Жисмоний тарбия ва спорт фани халқаро кенгаши» 
аъзосидир. Курашнинг жаҳондаги нуфузини янада ошириш мақсадида 
ХКАнинг олий нишони – « ХКА Олтин ордени » таъсис этилган. Унинг 
биринчи соҳиби Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом 
Каримов, сўнгра Ҳиндистон Миллий конгресси партияси етакчиси Соня 
Ганди, ХОК собик президенти Жак Рогге, ООК президенти Шайх Аҳмад Ал-
Фаҳд Ас-Сабаҳ кабилардир. Энг асосийси кураш билан ҳамоҳанг ҳолда 
мусобақа ўтказилган ўзга юртларда ўзбек урф-одатлари ва қадриятлари 
кириб борди. 
Давлатмиз биринчи раҳбари Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг 
Халқаро Кураш Ассоциациясининг доимий Фахрий Президенти этиб 
сайлангани барчамизни чексиз қувонтирди. Курашни дунёга танитиш бўйича 
ҳозиргача бир қанча амалий ишлар бажарилди. Тинимсиз меҳнат, кўплаб 
изланишу сай-ҳаракатлар беҳуда кетмади. 
Бир қанча йуналишларни ўзида мужассамлаштирган кураш қоидасида 
кураш бошланишида олдиндан белбоғдан ушламай бир- бирига ташланиб, 
сўнг бир- бирининг яктагидан ёки ёқасидан ушлаб орқа олдинга ёки қўл 
енгларидан ушлаб ўнга ва чапга тортиб амал бажариш учун қулай имкон 
топиши зарур бўлади. Ана шу ҳолатлардагина рақиб белбоғининг орқа 
томонидан ўнг қўл билан ушлаб, ёнбош, ёки кўшала ёнбош амаллари 
бажарилган. Бошқа ҳолатларда эса белбоғдан ушлаб қоқма, қайирма, тўғоноқ 
чалиш, ўраб эшиб чалиш ва бошка усулларни ҳар хил вариантда 
бажарадилар. Олишганда фақат химоя учунгина яктагининг енги, ёқаси ёки 
орқа ва олд томонларидан ушланган. Биз санаб ўтган ушбу кураш турлари 
Ўрта Осиёда, жумладан, Ўзбекистонда жуда қадимдан мавжуд бўлганлиги 
ҳақида манбаларда баён этилган. Шуни эътироф этиш керакки, полвонларга 
инъом этилган кўк-яшил либосларнинг Ўзбекистон байроғи рангида экани 
тахсинга лойиқдир. Майдонда беллашаётган полвонлар қайси юрт, қайси 
элатдан бўлмасин, уларни кўрган киши Ўзбекистонни эслаши табиий. 


32 
Курашни янги аср спорти бўлиб қолди, деб дадил айтса бўлади. Боиси, 
курашни ўрганиш учун полвонларнинг бу кураш шаҳрига чоғланишлари 
табиий эди. Ўзбекистон том маънодаги кураш Ватанидир. Ҳар қандай 
халқнинг миллий анъанаси, шу миллатнинг ҳаёт эҳтиёжи, турмуш тақозоси 
натижасида вужудга келади. 
Миллатнинг фахри неча минг йиллик тарихга эга бўлиб, ўзида ўзбек 
халқининг урф-одатлари, удумларини мужассамлаштирган ўзига хос санъат. 
Кураш анъанасини ўзбек халқи кўз қорачигидек асраб- авайлаб авлодларга 
мерос қилиб шу кунгача етказиб келди. Унинг мавжудлиги айрим шахслар 
иродасига боғлиқ эмас. Бу анъана шу халқнинг турмуш талабидан, 
заруратидан келиб чиққан маънавий бойлиги. Кураш анъанаси халқимиз 
ғурури ва куч-қудратининг тимсоли бўлиб, йигит-қизларимизни эпчил, 
жасур, мард, кучли, камтарин, меҳнасевар ва ватанпарвар қилиб тарбиялашда 
тенги йўқ қадрият саналади. 
Миллий қадриятларимизни, мардлик, жасурлик, ватанпарварлик 
ғояларини ўзида мужассам этган курашнинг жаҳон спорт оламида янги спорт 
тури сифатида тан олингани муаллифларни ҳам беҳад шод этди. Кураш 
ўзбекнинг урф-одати, миллий қадрияти мақомида чет элларга кириб борди. 
Ха, кураш халқимизнинг гўзал қадриятларидан биридир. Гўзаллиги шундаки, 
у асрлар давомида шаклланди, такомиллашди, ақидалари умумбашарий 
фалсафа билан уйғунлашиб кетди. Провардида, халқимиз маънавияти ва 
рухиятининг таянч нуқталаридан бирига айланди. 

Download 2,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish