Ахмедов Фурқат Қўлдошевич Абдулахатов Акрамжон Рўзмаматович Хайитов Олимжон Тошевич



Download 2,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/41
Sana24.02.2022
Hajmi2,31 Mb.
#230303
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   41
Bog'liq
ortiqov-3836---8739-1-2-20200928

КУРАШ ТАРИХИ 
Бугун жаҳон нигоҳига тушиб, довруғ ва шуҳрат қозонаётган, 
миллионларни ўзига маҳлиё этган кураш ҳам жаҳоннинг юксак маънавий 
қадриятларидан бири сифатида ўзининг чуқур тарихий илдизларига эгадир. 
Тарихчи, этнограф ва файласуф олимларнинг олиб борган тадқиқотлари, 
изланишлари ва археологик илмий қидирувлари, кузатишлари натижасида 
топилган ашёвий далиллар курашнинг ёши камида 2,500-3000 йилдан 
зиёдлигини исботлади. У Моворауннаҳр худудида пайдо бўлган дастлабки 
яккакураш турлари сирасига киради. Қадим-қадимдан бу юртнинг тўй ва 
тантаналарида, миллий байраму шодёналарида мард ва алп йигитлар кураш 
тушиб, халқнинг олқишини олишган. Кураш моҳияти ҳалол йўл билан ғалаба 
қозонишни англатади.
Қадимий қўлёзмаларда эрамиздан олдинги даврларда ҳам курашнинг 
оммавий мусобақалар таркибидан муносиб ўрин олганлиги ҳақида 
маълумотлар мавжуд. Буни кўпгина ёзма ва тарихий ёдгорликлар 
тасдиқлайди. Масалан, Антик Дунё олими Элиан Клавдий маълумотларига 
кўра ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида қадимги замонларда Сак, Массагет ва 
бошқа қабилалар яшаган. Улар ўртасида кучлар синови – кураш кенг 
тарқалган экан. Йигитлар ўйланадиган бўлишса, қаллиқларини курашда 
енгиши лозим бўлган. Бу эса ўз навбатида хотин-қизлар ҳам кураш билан 
шуғулланганлигидан далолат беради.
Машҳур шарқшунос ва этнограф С.П.Толстов ўзбеклар ўтмишда Ийди 
Рамазон, Қурбон ҳайити каби маросимларида, Наврўз кунларида ва 
сайилларида курашга катта аҳамият беришганини ёзади. Шу байрамларнинг 
дастлабки уч кунида кексалар раҳбарлигида кураш уюштирилган, эл 
томошага чиққан, маҳбуслар озод қилинган, айбдорлар гуноҳидан ўтилган. 
Кўпгина археологик материалларнинг тасдиқлашича, ўзбек халқининг 
турмуши ва ҳаётида кураш асосий ўйинлардан бири саналган.
Александр Македонскийнинг Ўрта Осиёга юришлари даврида бу ерда 
жисмоний тарбия кенг ривожланган эди. Ўрта Осиёда қадимги 
Юнонистондаги олимпиада ўйинларига ўхшаш хилма-хил ўйинлар 
ўтказилган. Сўғдиёна ва Бақтрия аскарлари мавжуд бўлган даврлар мелоддан 
олдинги IV аср Ўрта Осиёда яшаган халқлар орасида эпчил акробат-
дорбозлар жуда машҳур бўлган. Эпчил, жисмоний жиҳатдан жуда чиниққан 
дорбозлар, Юнонистон, Византия ва Эрон каби мамлакатларга бориб, 
ўзларининг ажойиб ва хатарли ўйинларини қизиқчи ва масхарабозларнинг 
ўткир сатира ва кулги билан суғорилган турли цирк саҳналари, ўқдек 
учадиган муаллақчилар ва киши ақли бовар қилмайдиган паҳлавонларнинг 


22 
ўйинлари, ҳуккачи ва ёғоч оёқларнинг жўшқин рақслар ва от ўйинларни 
корфармонларнинг чуқур маъноли сўзлари ва байтларини созандаларнинг бу 
ўйинларга мосланган машқларини кўз-кўз қилганлар.
Қадим замонларда жамоа жисмоний тарбия соҳасида ўз даврлари 
зиммасига маълум мажбуриятлар юкланган. Ёш қиз ва йигитлар ҳаётда керак 
бўладиган эпчиллик, чидамлилик, чаққонлик, қатъийлик ва жасурлик каби 
қобилиятларга эга бўлишлари лозим эди. Квинт Курций Руф грек тарихчиси 
Александр Македонскийнинг қўшини Ўрта Осиёни забт қилиш вақтида 30 
баҳодирни асир қилиб олганини ёзади. Баҳодирларнинг ўлдирилиши аниқ 
эди. Улар буни билганлари ҳолда ўзларини мардонавор тутдилар, қўшиқ 
айтдилар, рақсга тушдилар. Бу билан ўзларини ўлимни писанд 
қилмасликларини ифодаладилар. Александр Македонский уларнинг 
қатъийлиги ва мардлигини юқори баҳолаб, уларнинг ҳаётларини сақлаб 
қолди. Тарихий асосга эга бўлган ривоят сақланиб қолган.
Араблар Ўрта Осиёга бостириб кириб VII-VII асрлар Самарқандга 
яқинлашиб келдилар, аммо шаҳарга кира олмадилар. Шунда улар шаҳар 
деворини тешишди. Шаҳарга йўл очилди. Лекин шаҳар девори тешигида бир 
баҳодир пайдо бўлиб, йўлни тўсди ва узоқ вақт шаҳарга кириш учун 
душманга имкон бермади – қиличи билан кўп душманни ер тишлатди. 
Шунда араб халифаси Қутайба полвоннинг бошини келтирган кишига 10000 
дирҳам инъом қилишини эълон қилади. Шундан сўнг душманлар деворга 
чигирткадек ёпириладилар ва бу тенгсиз жангда полвон йигит мардларча 
жанг қилиб ҳалок бўлади. Афсуски, бу мард баҳодирнинг номи тарихда 
сақланмаган. Шундай бўлишига қарамай унинг қаҳрамонлиги ҳақидаги 
хотира ҳозирга қадар халқ орасида сақланиб келган. 
Кўриниб 
турибдики, халқ баҳодирлари, паҳлавонлари қадим 
замонлардан буён жисмоний куч, чидамлилик, мардлик ва олийжаноблик 
билан ажралиб турганлар

Улар Ватан ҳимоясига отланганлар, ҳақиқатни 
ҳимоя қилганлар. Халқ қаҳрамонлари ҳақидаги кўпгина хотираларни биз 
ўтмиш адабиётидан билиб оламиз. Масалан, Абдулқосим Фирдавсий ўзининг 
“Шоҳнома” поэмасида халқ баҳодирларни улуғлайди ва халқни 
босқинчиларга қарши курашга чақиради. Ўтмишдаги ва ҳозирги кундаги 
полвонларнинг номи, жасорати тарих саҳифаларида ва халқ хотирасида 
абадий сақланади. 
Ўрта Осиёда илк феодализм даврида халқ ҳаракатлари кучайиб 
кетганлиги сабабли бадавлат кишиларнинг ўсмир болалари қадимий 
спартакиадаларда бўлгани сингари, соқчилик хизматига ўргатилган эди. 
Сосонийлар давлатида уруш ва ҳарбий-жисмоний жиҳатдан тайёрлаш 


23 
назарияси ишлаб чиқилди ва сарой аҳли учун ёзилган “Ойнома” номли 
дидактик асарда баён қилинди.
Этнографик тадқиқотларга кўра, мамлакатимиз ҳудудида курашимиз 
милоднинг IХ-Х асрларида кенг ривожланган бўлиб, ҳамма сайилларда 
кураш мусобақаларини ўтказиш одатга айланган экан. 
Қадимий манбааларни бирма-бир кўздан кечирсак, курашимизнинг 
қанчалик ривожланганига, ўзбек элида кўп баҳодирлар ўтганига амин 
бўламиз. Улар куч синаш, оғир юкларни кўтариш, кураш бобида мислсиз 
маҳоратлари билан етти иқлимга донг таратганлар ва халқ орасида полвонлар 
деб аталганлар. Ўзбек халқ оғзаки ижодининг намуналари – “Алпомиш”, 
“Тўлғаной”, “Гўрўғли”, “Рустам” каби достонларда ҳам полвонлар кураши 
мадҳ этилган. Тарихий манбаларда ёзилишича, милоднинг Х асрида ҳозирги 
Ўзбекистон ҳудудида кўплаб кураш мусобақалари ўтказилган экан. Қадимги 
хитой қўлёзмаси - “Тан-шу” да Фарғонада Наврўз байрамида аҳоли иккига 
бўлиниб, мусобақалар ўтказилганлиги қайд этилган. Х аср араб географи ва 
саёҳатчиси Мақсидийнинг маълумот беришича, Марв, Самарқанд, Балх каби 
йирик шаҳарларда ҳам Наврўз байрамида шундай беллашувлар ўтказилган. 
Қадимда Ўзбекистон ҳудидида бир қанча кураш турлари мавжуд бўлиб, 
улар бир неча йўналишларни ўзида мужассамлаштирган ва умимий «кураш» 
номи билан юритилган. Ана шу кураш турларининг ҳар бири амлиётида 
қўлланилишига кўра турлича номланган ва уларининг барчасида ҳам 
курашчининг эгнида яктак, унинг устида чапон (яктак) ва белида белбоғ 
бўлган. Кураш амаллари бел орқали амалга оширилган.
Мустақилликдан кейин кураш босқичма-босқич дунё спорти сари қадам 
қўйди. Шунингдек, курашни бугунги Милодий биринчи минг йилликнинг 
ўрталарига оид кумуш чўмич гардиши сиртида ҳам икки паҳлавоннинг 
олишаётган ҳолати тасвирланган. Муаррихларнинг фикрича, бу чўмич 
Қадимги Византияга тааллуқлилиги эҳтимоли ҳам мавжуд.
Самарқанд яқинидаги Челак қишлоғидан топилган ашёлар ҳам 
ўтмишдан садо беради. Геометрик нақшлар солинган ушбу идишлар орасида 
кумуш дастали қадоқча, айниқса, эътиборни тортади. Унинг дастаси сиртида 
икки полвон худди кураш услубида беллашаётгани ифодаланган. Мазкур 
топилма илк ўрта асрлар даврига оиддир. 
Бугунги кунда дунёнинг 134 дан ортиқ мамлакатларида кураш миллий 
федерациялари ташкил этилган ва кўплаб дунё ёшлари кураш билан 
шуғулланмоқда, нуфузли мусобақаларда иштирок этишмоқда. Ўтказиладиган 
машғулотлар ва мусобақаларда дунё спортчилари ўзбек миллатининг 
маънавий дунёсини, унинг фалсафасини ўзида жам этган кураш қоидалари 


24 
орқали беллашадилар. Шунингдек дунёнинг деярли барча минтақаларидаги
Африка, Америка, Океания, Европа, Осиё ) кўплаб миллат вакиллари ўзбекча 
“танишинг”, “таъзим”, “ўртага”, “кураш”, “тўхта”, “ҳалол”, “ёнбош”, “чала”, 
танбеҳ”, “дакки”, “ғирром”, “бекор”, “вақт” каби атамаларини ишлатмоқда. 
Бу ҳам ўз навбатида кураш орқали ўзбек миллатини ва тилини дунёга 
танилишини таъминлашга хизмат қилади. 
Кураш спорти орқали ўзбек анъаналари, қадриятлари, урф-одатлари, 
санъати ҳам дунёга тараннум этилмоқда. 1980 йиллар бошидан аънанавий 
кураш қайта тиклана бошлади. Уни ўрганиш бўйича илмий тадқиқот ишлари 
ўтказилди, курашнинг халқаро андозаларига жавоб берадиган янги универсал 
қоидалари ишлаб чиқилди, уни ўтказиш чоғида қўлланиладиган атамалар 
истилога киритилди. 
1990 йиллар бошида курашни кенг оммалаштириш бўйича фаол 
жараёнлар даври бошланди.
1991 йил 18 июнда Ўзбекистон кураш миллий федерацияси фахрий 
президенти (марҳум) Ж.Турсунов бошчилигида ўтказилган биринчи илмий-
амалий конференцияда Комил Юсупов томонидан кураш қоидалари 
муҳокама қилиш учун конференция кун тартибига киритилди ва 
конференция қатнашчиларига ҳавола қилинди. Комиссия қарорига асосан 
миллий урф-одатлар ва анъаналари асосида тақдим қилинган кураш 
қоидалари тан олинди. Кураш-халқ ўйини, миллий спорт тури бўлиб, 
байрамларда, сайлларда, тўйларда халқнинг мириқиб дам олишларига имкон 
бериб, уларга кулгу, қувонч, шодлик бахш этиб келган. Кураш 
мусобақаларнинг миллий урф одат ва қадриятларимиз, буюк аждодларимиз 
мероси ва талаби, мусобақаларнинг қонун-қоидаларига қатъий амал қилган 
ҳолда ташкил қилиниши ва ўтказилиши ёшлар маънавиятини шакллантириш 
ва тарбиялашда муҳим аҳамиятга эгадир. Кураш мусобоқалари ўз 
аънаналарига эга бўлиб, кўплаб мухлислар орасида обрўли кишилардан 
ҳакамлар тайинланган. Курашчилар даврага, аввал ёшига қараб, кучига ва 
номдорлигига қараб майдонга чорланган. Ғолиб полвон моддий ва маънавий 
рағбатлантирилган, совғалар олган. 
Курашимизнинг усуллари адолатли бўлиб, қоидаларга кўра, полвонлар 
соғлигига зарар етказувчи усуллар қатъий таъқиқланади. Кураш давомида 
белнинг пастидан ушлаш, белбоғни торта туриб, қасддан қўйиб юбориш, 
оёқдан ушлаш, қўлларни қайириш, тишлаш, муштлашиш мумкин эмас. 
Курашда қоқма, илмоқ қилиб елкадан ошириб ташлаш , кифтдон, қайтарма , 
бурама, кўтариб буриб ташлаш , ёнбош , супирма , чил ва бошқа усуллар 
қўлланилади. Курашнинг янги қоидаларини ишлаб чиқиш учун тарихга бир 


25 
назар ташланди, яъни минг йиллар давомида халқ сайилларда, тўйларда ва 
Наврўз байрамларида миллий ўйинларимиздан улоқ-кўпкари, кураш, қўчқор 
уруштириш, тош кўтариш ва бошқа томошавий чиқишлар бўлган. 
1991 йил Ўзбекистон Мустақилликка эришгач, миллий спорт турларини 
жаҳон майдогнига олиб чиқиш масаласи илк бор муҳокама қилинди. 
Курашнинг жаҳон майдонига чиқиб, қисқа вақт мобайнида шиддат 
билан бир халқнинг миллий удумидан умумбашарий қадриятларига 
айланаётганлиги 
масаласига 
келсак, 
ҳеч 
бир 
муболағасиз, 
бу 
Республикамизнинг биринчи Президенти Ислом Каримов номи билан 
боғлиқ. Юртбошимиз ҳузурида (1992 йил 14 апрел) бўлиш бахти насиб этган 
таниқли полвон Комил Юсупов ҳам кураш нуфузини ошириш ишқида ёниб 
юрганди. Давлатимиз биринчи раҳбарининг “Нима учун бошқа халқларнинг 
миллий спорт турлари қатори ўзбек курашини жаҳон майдонига олиб чиқиш 
мумкин эмас?” деган ҳаққоний саволлари полвонзода қалбидаги эзгу-орзуни 
аланга олдирди. Мулоқот чоғида биринчи юртбошимиз миллий ғурур, 
миллий қадриятлар, халқимизнинг урф-одатлари, ҳалоллик, мардлик, 
фидойилик сингари фазилатларни ўзида мужассамлаштирган курашни 
халқаро миқёсга кўтариш хусусида бир қатор қимматли кўрсатмалар 
бердилар. Курашнинг ҳар жиҳатдан соғлом авлодни тарбиялашда жуда катта 
восита эканлигини алоҳида таъкидладилар. Биринчи Президентимиз Ислом 
Каримов миллий спортимизни жаҳон сари йўллаш баробарида, улуғ 
алломаларнинг руҳларини шод этдилар. Шундан сўнг таниқли курашчи 
Комил Юсупов томонидан 1992 йил жаҳон андозаларига мос келадиган 
қонун- қоидалар ва кураш кийими ишлаб чиқилди. Мазкур кураш қоидалари 
асосида, синов тариқасида Қоракўл туманида машҳур Турсин полвон 
Юсупов хотира турнири ўтказилди. Сўнгра бобокалонларимиз Ат-Термизий, 
Амир Темур, Паҳлавон Маҳмуд, Мирзо Бобур хотира турнирлари ўтказилди. 
1992 йили Канадада ўтказилган «Дзюдо» бўйича жаҳон чемпионати 
ҳамда Халкаро Дзюдо Федерациясининг бутун жаҳон Конгрессида илк бор 
ўзбек кураши тарғиб этилди 
1994 йилда Херосима шаҳрида бўлиб ўтган Осиё ўйинларида ҳам кураш 
мусобақаларидан олинган ёзма матнлар, видео тасвирлар намойиш этилди. 
1995 
йилда 
эса 
Ҳиндистонда 
ўтказилган 
Халкаро 
Дзюдо 
Федерациясининг Осиё Конгрессида кураш ҳақида атрофлича маълумот 
етказилди. 
Шу тариқа ўзбекона кураш жаҳонга маълум бўлди. Эндигина кўз 
очаётган « вулқон » Осиё заминини чўлғаб дунё сари бўй чўзди. 


26 
1998 йил 6-7 март кунлари Ирландиянинг Дублин шаҳрида Европа 
Дзюдо Федерацияси тафтиш ҳайъати йиғини ўтказилди. Кураш ҳақида ёзма 
ва видео материаллар намойиш қилинди. 1998 йилнинг 15-18 апрелида 
Монако шаҳрида ўтказилган Халқаро Дзюдо Федарациясининг 50 йиллик 
юбилей Конгрессига Ўзбекистонлик вакиллар тақлиф этилди.Ўзбек 
курашининг довруғини оламга ёйишда Ирландия Олимпия Қўмитаси 
Президенти, Европа Олимпия қўмиталари уюшмаси вице Президенти Патрик 
Хикининг хизматлари ҳам катта бўлди. 
1998 йил сентябр ойида Президент соврини учун ўтказилган халқаро 
мусобақадан сўнг Полъша, Япония, Туркия ва бошқа давлатлардан курашни 
қўллаб - қувватловчи мактублар кела бошлади. Уринишлар зое кетмади, 1-чи 
Жаҳон биринчилиги ўтказилишига замин яратилди. (1999 йил 1-2 май). 
Ҳиндистоннинг мактаб ва коллежларида 600 дан зиёд кураш 
тўгараклари очилган. Бу ерда, минглаб ёшлар ўзбекнинг кўк ва яшил 
яктагини кийиб гиламга чиқишмоқда. Деҳли, Панжоб, Чандигар каби шаҳар 
ва штатларда кураш учун махсус мажмуалар ажратилган. Кўплаб 
иҳлосмандлар хусусий кураш залларини очиб, полвонларни тарбиялашмоқда, 
мусобақалар ўтказишмоқда. 
Комил Юсупов фикрича, курашнинг замонавий спорт оламига кириши 
ва ривожланиш жараёни бир неча босқичга бўлинади. 

Download 2,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish