Хайдарбек Бобобеков - Махпират номидаги Ўрта Осиё халқлари
тарихи институтининг директори, тарих фанлари доктори, Лейбниц
номидаги Европа табиий фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси
(Академиги), “Нури Хужанд” (Тожикистон) номли Марказий Осиё халқ
академиясининг академиги. Ўзбек кураши довруғи 2002 йил, чоп этилган
китоб муаллифи.
Комил Нажимов - Филология фанлари доктори. Унинг тадқиқотларига
кўра энг қадимги достон, эртак ва ривоятларда ҳам кураш ҳақида лавҳалар
учрайди. Уларнинг мазмунига диққат қилсангиз, матриархат даврига
тегишли эканлигига амин бўласиз. Бундан келиб чиқадики, курашнинг
тарихи 5 минг йил олдинги мозийга бориб тақалади.
Комилжон Турсинович Юсупов 1957 йилда Бухоро вилоятида
туғилган. Дзюдо, самбо кураши бўйича халқаро тоифадаги спорт устаси.
1998 йил 6 сентябрда Кураш Халқаро Ассоцацияси Президентлигига
сайланган
ва
2002
йилда
қайта
сайланган.
2003
йилда
Ўзбекистон~Ҳиндистон дўстлик қўмитаси раиси вазифаларида фаолият
кўрсатган. 2004 йилдан Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари
вазирининг биринчи ўринбори лавозимида ишлаган. 1992 йилда
“Мустақиллик кўкрак нишони”, “ Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи”
унвони, 1997 йилда “Соғлом авлод учун” 2 даражали ордени, 1999 йилда “ Эл
юрт ҳурмати” ордени, 2003 йилда БМТ томонидан “Яхши ният элчиси”
унвони билан тақдирланган...
Курашни жаҳон майдонига олиб чиқиб, қисқа вақт мобайнида шиддат
билан бир халқнинг миллий удумидан умумбашарий қадриятига
36
айланаётганлиги масаласига келсак, ҳеч бир муболағасиз, бу биринчи
Президентимиз Ислом Каримов номи билан боғлиқ. Комил Юсупов
иқтидорли мутахассис сифатида курашимизнинг сир-асрорларини илмий
жиҳатдан ўрганди, янги кураш халқаро қоидаларини, мусобақаларни ўтказиш
тартибини, ҳакамлар ва полвонлар кийимларини жаҳон андозаларига мос
равишда ишлаб чиқди.
Курашни тўлиқ ўрганишни истаган ҳар бир йигит ёки қиз унинг қонун-
қоидаларига, этикаси ва ахлоқ-одоб тамойилларига риоя қилмоқликлари
зарур. У ўз ҳатти-ҳаракатлари ва ахлоқи билан ҳеч қачон ўз Ватанининг ва
албатта курашнинг обрўсини тўкмаслиги керак ҳамда ҳаётининг охирги
дақиқасигача халқига, юртига, курашига ҳар қандай ҳолатда ҳам содиқ
қолиши керак. Кураш оиласига кирган ҳар бир шахс қуйидаги одоб-ахлоқ
нормалари – тамойилларини ёд олиши ва амал қилиши шарт, акс ҳолда
мураббий ёки курашчи деган номга нолойиқ деб ҳисобланади.
Бу борада ХКА биринчи президенти Комил Юсупов фикр юритади,
мураббий ва полвонлар одобини қуйидагича таснифлайди.
- Шогирдларидан бирортаси ёмон кураш тушса, жеркиб ташламасин,
балки мулойимлик билан тушунтирсин
- Кураш илмининг барча нозикликларини муфассал билиши шарт
- Шогирдларига кўпчилик орасида дакки бериб, изза қилмасин
- Шогирдлари мол-мулкига таъмагир бўлмасин
- Бахил бўлмасин, шогирдларидан ҳеч нарсани аямасин
- Устоз пок тийнат ва нуқсон-иллатсиз инсон бўлсин
- Шогирдларига меҳрибон бўлсин
- Шогирдларини покликка даъват этсин
- Ҳар бир шогирдининг қобилиятига қараб таълим берсин
- Ўз устозини ҳар доим хотирлаб юриши шарт
Курашчилар одоби тамойиллари;
- Тўғри сўз ва тўғри фикрли бўлиш
- Кўриниши ва кийим-кечаги тоза, ораста бўлиши
- Пок ниятли бўлиш
- Устозларининг айтганларини сидқидилдан бажариш
- Дилозор бўлмаслик. Одамлар кўнглини топувчи бўлиш
- Ўз кучига мағрур бўлмаслиги керак
- Устоз олдида оз гапириш, бошини эгиб тинглаш, устоз гапирганда
эътироз билдирмаслик
- Ёмон муомалали бўлмаслик
- Яхши ахлоқли бўлиш
37
- Ҳеч кимга ҳасад қилиш эмас, хавас қилиш керак
- Бахил бўлмаслик
- Бошқа шогирдлар, ҳамкасблар билан тилда ва дилда дўст, иттифоқ
бўлиш
- Ракибнинг мағлубиятидан қувонмаслик
- Бошқаларни ғийбат қилмаслик.
Do'stlaringiz bilan baham: |